Оҳангарон шаҳрида ҳам кўчат экиш ишлари авжида. Акция доирасида йўл чеккалари ҳамда маҳаллаларга 100 минг тупга яқин кўчат ўтқазилиши режалаштирилган. Терак, каштан, эман, шарқ тояси, япон саффораси, заранг, глициния, можевельник сингари манзарали, ёнғоқ, тут каби мевали дарахтлар қисқа вақтда шаҳар кўркига кўрк қўшиши шубҳасиз.
https://telegra.ph/Obod-Vatan---barchamizniki-02-24

Telegraph
Обод Ватан - барчамизники!
Баҳор фаслини эзгу ишлар, ҳашарлар билан кутиб олиш, турли кўчатлар ўтқазиб, атрофни ободонлаштириш анъанага айланган. Айни кунларда Оҳангарон шаҳрида ҳам кўча ва хиёбонларни ободонлаштириш, дарахт ва гул кўчатлари ўтқазиш тадбирлари қизғин давом этмоқда.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасалари Ўзбекистон 24 нигоҳида.
@nurafshanziyo
@nurafshanziyo
#Оҳангарон_тумани
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўз якунига етди.
Мусобақа тафсилотлари 👇👇
https://telegra.ph/%D2%B2okim-kubogi-12-maktab-zhamoasiga-nasib-ehtdi-02-25

“Ҳоким кубоги” 12-мактаб жамоасига насиб этди
Бир неча ҳафта давом этган “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўз якунига етди. Спортнинг футбол тури бўйича мусобақанинг финал босқичига туман ХТБ тасарруфидаги 12 ва 42-умумтаълим мактаби жамоалари чиқишган эди. Беллашувнинг финал ўйини қизғин кечди. Учрашувда…
#тадбир
Юқори Чирчиқ туманидаги 5-сонли мактабгача таълим муассасасида “Китобхон болажон” тадбири ўтказилди.
Баҳор нафаси болажонларнинг очиқ хавода ўтказилган тадбирлардаги кайфиятида ўз аксини топмоқда. Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар болажонларнинг салоҳияти ўсишида кўмак беради.
@toshvilpressa

#Паркент_тумани
Куни кеча Тошкент вилояти Паркент тумани 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуд Тожибоев сўз олиб, ҳудудларда ёшларни истеъдодини юзага чиқариш доимий эътиборда бўлиб келаётгани, бу эса келажакда яхши самара бериши ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашувда мактаб жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Айниқса, устоз санъаткорларнинг маҳорат дарслари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида бундай учрашувларни доимий равишда ташкил этиб бориш ҳақида таклифлар билдирилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилоят бўлими ташаббуси билан Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, туман ФҲДЁ бўлими билан хамкорликда тўй ва маросимларнинг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Тўй ва маросимлар миллий қадриятлар кўзгуси” номли тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари С.М.Файзиева, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актёри Меҳмонали Салимов ва Ўзбекистон миллий университети доценти Бобомурод Одилов, туман ҳокими ўринбосари М.Нурметов, туман ФХДЁ бўлими мудираси Г.Ражабова, депутатлар, туманда фаолият кўрсатаётган тўйхоналар вакиллари, маҳалла фаоллари, фаол ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, ортиқча дабдаба, исрофгарчиликларга йўл қўймаслик ва мазкур қарорда белгилаб берилган вазифалар ҳақида маълумот бердилар.

#халқаро
Беларусь Республикасининг Гомель шаҳрида Алексей Юков соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди.
Унда Ангрен шаҳри БЎСМ ўқувчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сирожиддин Хожакметов 69 кг вазн тоифасида қатнашиб, фахрли 2 ўринни эгаллади.
Шу муносабат билан, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси жамоаси Ангрен шаҳри боксчилари ва мураббийларини ушбу ғалаба билан муборакбод этади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ролик
#Нурафшон_шаҳри
Нурафшон шаҳридаги 4 умумий ўрта таълим мактабида шаҳар прокурори Жаҳонгир Муратов иштирокида бешта муҳим ташаббус доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир якунида шаҳар прокурори томонидан ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

#учрашув
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугун Паркент туманининг Чанги қишлоғидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида 250 нафардан ортиқ ёшларнинг ҳоким билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилади.
Учрашув ёшлар муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.
Учрашувда ёшлар томонидан тадбиркорлик қилиш мақсадида кредит олиш, бўш бино ва ер участкалари ажратиш, бандлик, ижтимоий ёрдам масалалари бўйича берилган саволларга ҳоким Ниғмат Муҳамедов ҳамда Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Шавкат Акрамовлар атрофлича жавоб бердилар.
Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларининг баъзилари шу жойнинг ўзида бартараф этилди ва амалий ёрдам берилди.

Божхоначилар чегарада 62 миллион сўмлик ноқонуний товарларнинг Республикамизга киришининг олдини олди.
Вилоят божхона бошқармаси ҳодимлари томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлар фош қилинди.
Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро А.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларда шубҳа уйғотган.
Унинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, сумкасида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 62 миллион сўмлик 155 дона “Magic Pack” номли биологик актив-қўшимчалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.