Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
35.2K photos
4.9K videos
48 files
20K links
Download Telegram
#Паркент

🇺🇿Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХIХ сессияси бўлиб ўтди

🔰Сессияда Олий Мажлис Сенати аъзоси Маҳмуд Тоиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев, вилоят ва туман кенгашлари депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бошлиқлари, корхона, муассаса ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессия Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

🔷Сессияда туман ҳокими Ниғмат Муҳамедовнинг туманни 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар ва чора-тадбирлар тўғрисида депутатларга мурожаати эшитилди.

🔶Мурожаат юзасидан муҳокамалар бошланиб, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

❇️Сессияда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
❗️ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг фикрига тўлдириш

Кеча АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида берилган саволга ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов: «ИИВ ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда тасвирга олиш ва хоҳлаган платформага видеони қўйиш мумкин» -дея жавоб берган эди.

Ушбу жавоб варианти ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилди. Мен эса ушбу фикр ортидан келгусида тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун баъзи тўлдиришларни таништириб ўтмоқчиман.

Аслида қонунда давлат хизматчисини (ИИО ходимларини) «хоҳлаган жойда», «хоҳлаган вақтда» тасвирга олиш ва уни «хоҳлаган платформага жойлаштириш»да баъзи мустасно ҳолатлар мавжуд.

Яъни, агар ИИО ходими фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бораётган бўлса, бунда унинг хизмат фаолиятини тасвирга олиш тақиқланади.

Шунингдек, қонунчиликка кўра агар ходим ички ишлар органларининг маъмурий бинолари (бош бошқарма, бошқарма, бўлим ёки бўлинмалари) ҳудудида хизмат олиб бораётган бўлса ҳам уни тасвирга олиш мумкин эмас.

Яна бир қўшимча «тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра ушбу фаолиятни амалга оширувчи органлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг фаолиятидаги режалари давлат сири ҳисобланади.

👆Шунга кўра Ички ишлар органлари таркибидаги тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи (ЖҚБ) ходимлари ва уларнинг хизмат фаолиятини тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш мумкин эмас.

@BB_Tulyaganov
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента критически рассмотрены и вопросы обеспечения продовольственной безопасности.
Поставлена задача создать штабы в каждом регионе и жестко пресекать случаи спекуляции ценами на продукты питания.
Учитывая рост спроса в предновогодний период, указано на важность насыщения внутреннего рынка продовольствием, организации ярмарок на дехканских рынках и крупных торговых объектах.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Тошкент_вилояти_давлат_солиқ_бошқармаси

Секторлар фаолиятини баҳолаш тизими ўрганилди

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида “Вилоятда секторлар фаолиятини баҳолаш тизимининг таҳлили” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

❇️ Тадбирда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали раҳбари ўринбосари Мирзаолим Юсупов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акмал Тиллаев ва ҳудудий 4-сектор раҳбарлари, солиқ органи ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

✳️Семинарда Мирзоолим Юсупов сўзга чиқиб, секторлар фаолиятини 15 та кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш механизми тўғрисида тўхталиб ўтди. Иштирокчилар рейтинг натижалари билан таништирилиб, улардаги яшил, сариқ, қизил ҳудудлардаги секторлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида сектор раҳбарларининг ушбу рейтинг тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялари олинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ

Хусусий боғчалар иккитага кўпайди

Юқори Чирчиқ туманида хусусий боғчалар сони яна иккитага кўпайди. Яқинда "Уччинор" маҳалласида "Всезнайка" ва "Гулобод" махалласида эса "Мавлуда ая" номли оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.

📌Боғчаларнинг очилиш маросимида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи И.Шоакбаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назировалар иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube