Toshkent viloyati hokimligi
14.1K subscribers
37.1K photos
5.1K videos
48 files
20.7K links
Download Telegram
#онлайн

⚡️Айни дамда Бўка тумани "Бўстон" маҳалласида Бўка, Бекобод, Пискент туманлари, Бекобод шаҳар аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда.

📌Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк каби республиканинг 20 дан ортиқ ташкилотлари мутасаддилари ҳамда мазкур соҳаларга вилоят, туман миқёсидаги масъуллар томонидан фуқароларни қийнаётган муаммо ва масалалар ўрганилиб, ечим изланмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бу галги сайёр қабул аввалгилардан фарқ қилади. Унда вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонасида ташкил этилган учрашувда фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик, тиббиёт, газ, сув, электр, кадастр каби ўндан ортиқ йўналишлардаги мурожаатларини кўриб чиқдик ҳамда имкон қадар ижобий ҳал этиш юзасидан фикр алмашдик.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#таълим

📌Олис ҳудудларда фаолият юритаётган ўқитувчилар меҳнати алоҳида рағбатлантирилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Жорий йилнинг 21 май куни соат 14:00 дан Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимининг ташаббуси билан тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилади.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Эслатма: Қабулда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш сўралади. Рўйхатга олиш вақти жорий йилнинг 21 май куни соат 10:00га қадар давом этади.
☎️Мурожаат учун телефон:
+998993149353

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#назорат

⚖️"Таноб"лаб ер сотганларнинг таноби тортилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#сайёр_қабул

https://youtu.be/UOnRZxPwHmY

⚡️"Чорасизлик чорраҳаси"дан чиқаётган одамлар...

🔹
Бўка ва Бекобод туманлари вилоятимизнинг ижтимоий шароити нисбатан оғир ҳудудларидан саналади. Ҳудуд аҳолисининг муаммо ва ташвишлари ҳам турлича.

🔹Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти бўйлаб бошланган сайёр қабуллар бугун Бўка туманида давом этди. Унда Бўка, Пискент, Бекобод тумани ва шаҳри аҳолиси қамраб олинди.

🔹Бекободлик Муяссар Абдусатторова ҳам чорасизлик чорраҳасида қолиб, сайёр қабулга келганлардан бири. Қарамоғида ногирон ота-онаси, қизи борлигини, бу ҳам етмагандек, ишсизлик дард устига яна бир дард эканлигини билдирди у мутасаддилар билан юзма-юз мулоқотда.

🔹Бўка туманидаги равотлик оиланинг кичик фарзанди юрак нуқсони билан туғилди. Вилоят томонидан яратилган барча-шарт-шароитлар сабаб, бугун мурғак қалб яна соғлом ҳаётга қайтди. Ҳозир эса, масъулларга миннатдорчилик билдирмоқда.

🔹Яна бир юртдошимиз ҳам оғир дард билан олишаяпти. Саратон касаллигига чалинган. Зудлик билан малакали шифокорлар томонидан жарроҳлик муолажаси зарур. Бироқ Гулчеҳра опанинг иқтисодий имконияти чекланган, яна фарзандининг қаровсиз қолиб кетаётганлиги ўйлантирмоқда.

🔹Депутат маҳалла фаоллари билан ҳудуддаги мактабга қўшимча бино ажратишни ният қилган. Бу каби уй-жой олиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда солиқ, суд, ишга жойлашиш, ишга тикланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, табиий газ, электр таъминоти ҳамда йўлларни таъмирлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилди, масала ҳал этилишига муддатлар белгиланди. Назорати кучайтирилди.

🔹Оммавий сайёр қабуллар эртага бошқа ҳудудларда ҳам давом этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 19 - май : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +23°...+29° даража илиқ бўлиб, шимолдан 2-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 33-63% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +28°...+31° даража илиқ бўлади, ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 30-42% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти бўйлаб сайёр қабуллар давом этади: навбатдаги сайёр қабул жойи ўзгарганини маълум қиламиз

📌
Хабар берганимиздек, вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирокида жойларда оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Қабулларда имкон қадар кўпроқ аҳоли вакилларини қамраб олиш мақсадида сайёр қабуллар ҳудудий тус олмоқда.

Эртага Қуйи Чирчиқ туманида режалаштирилган навбатдаги оммавий сайёр қабулнинг жойи маълум сабабларга кўра ўзгарганини билдирамиз.

Демак, Қуйи Чирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон туманлари аҳолиси учун мўлжалланган қабуллар эртага — 2022 йил 20 май, соат 10:00 дан бошлаб Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️19 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан ўқув маркази, тикувчилик цехи ва хизмат кўрсатиш мажмуи фаолияти йўлга қўйилди

*Оққўрғон тумани.
Ташаббускорлар лойиҳаларига амалий кўмак берилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Мутасаддилар штаб фаолияти билан танишдилар

*Янгийўл тумани.
Оила мактаби ҳақида рақамлар сўзлайди

*Чирчиқ шаҳри. “
Янги Ўзбекистон” массивида ишлар жадал кетмоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Маҳалла раислари масъулиятли иш бошлайди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Спорт устаси Л.М.Николаевич хотирасига бағишланган очиқ турнир ўтказилди

*Бекобод тумани.
Пиллакорлар рағбатлантирилди

*Паркент тумани.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки руҳда ўтказилди

*Пискент тумани.
Бир қишлоқ тарихидан лавҳалар

*Қибрай тумани.
Болажонларга қувонч улашилди

*Чиноз тумани.
Юртим мунаввар оқшомлари

*Тошкент тумани.
Туман ҳокими ёш тадбиркорлар фаолияти билан танишди

*Нурафшон шаҳри. «
Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида 3-босқич спорт мусобақалари ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳокимият_ҳужжатлари

⚡️Зойир Мирзаев маърифий-маданий йўналишдаги навбатдаги қарорларни имзолади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён
#бугуннинг_гапи

📌Мамлакатимизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари авж паллада, юртдошларимизнинг юксак уюшқоқлиги билан ўтмоқда.

🔹
Бу эса, турган гапки, жараёнда шаффофлик, очиқлик ва ошкоралик, қонунийликни таъминлашнинг муҳим омилидир.

🔹Кучли фуқаролик жамияти сари одимлар эканмиз, бугун биз ишонч билдираётган номзоднинг салоҳияти маҳалламизнинг, демакки, ҳар биримизнинг эртанги кунимизда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

🔹Ҳурматли вакиллар! Сайловда фаол иштирок этиб, маҳалладошларимиз ҳоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, ўзимиз ишонган ва танлаган номзод учун овоз берайлик!

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мавсум

🔎Бу йилги ғалланинг чўғи қандай? Кутилаётган ҳосил йиллик эҳтиёжимизга етарлими?

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok