Toshkent viloyati hokimligi
14.2K subscribers
36.9K photos
5.07K videos
48 files
20.6K links
Download Telegram
Иброҳим республика олимпиадасига йўлланма олди

⚡️Қибрай туманидаги 46-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Иброҳим Аҳмаджонов математика йўналишида Тошкент вилояти босқичида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди ва Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олди.

🎓Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган математика бўйича "Қўқон олимпиадаси"да ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Cobalt ва Nexia3 автомобили ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.

🥇Маълумот ўрнида, олтин медалга номзод бўлган Иброҳимнинг акаси Жаҳонгир ҳам математика бўйича фан олимпиадаларида иштирок этиб, фахрли ўринларга сазовор бўлган. Ўтган йили мактабни олтин медаль билан тамомлаб, Тошкент архитектура ва қурилиш институтига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган эди.

#Қибрай

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Даврон Ҳидоятов Қуйи Чирчиқ туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

❇️Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси Даврон Ҳидоятов Қуйи Чирчиқ туманида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

🔹Хусусан, "Беруний" МФЙ Маданият саройи, пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти, "Ёшлар инновацион маркази"га бориб, иш жараёнларини кўзлдан кечирди.

Батафсил▶️ бу ерда ўқинг.

#Қуйи_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Журналистлар Тошкент вилояти ёшларини бирлаштирувчи “Ёшлар кундалиги” медиа-лойиҳаси билан танишди

🔰Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Тошкент вилоятида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот тадбири ўтказилди.

Батафсил▶️ЎзА сайтида ўқинг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Kореялик инвесторлар билан меморандум имзоланди

⚡️Чирчиқ шаҳрида "Survival & Rescue Training Park" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Тошкент вилояти ҳокими в.б Даврон Ҳидоятов Корея Республикасининг “INSTAR CO LTD" компанияси вице-президенти Song Do Xum билан учрашди.

🔹Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий қилиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади.

📌Таъкидлаш жоизки, кўзда тутилган лойиҳа доирасида авиация ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофазани ташкил этиш учун машғулотлар олиб бориш ҳамда оромгоҳ ташкил этилади.

🔸Қайд этилганидек, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 42 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, лойиҳа фойдаланишга топширилиши натижасида 400 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

#инвестиция

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Замонавий газ ҳисоблагичлари бепул ўрнатилади

❇️Президентимизнинг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Янгийўл тумани “Yangiyo‘ltumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан "Қўшёғоч" ва "Саховат" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

🔰Хусусан, замонавий “ақлли” газ ҳисобдонларни ўрнатишга жалб қилинган пайвандчи гуруҳларга иш жараёнларида техника хавфсизлигига риоя этиш, газ ҳисобдонларини аҳоли хонадонларига ўрнатиш жараёнида ноқонуний ҳаракатлар, яъни уй эгаларидан газ ҳисоблагичларни ўрнатганлиги учун пул талаб қилиш ва шу каби коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик ҳақида пайвандчи ва газ таъминоти ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

#Янгийўл_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ангрендаги қурилиш ишлари кўздан кечирилди

🔰Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов Ангрен шаҳрида бўлиб, курилиш ишларини кўздан кечирди.

▶️Дастлаб шаҳар раҳбарлари билан бирга Ангрен саноат касб-ҳунар коллежи қурилиши жараёнлари билан танишди.

Батафсил ▶️бу ерда ўқинг

#Ангрен

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Ўрта Чирчиқ туманида “2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида мунтазам равишда сектор раҳбарлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этиб келинмоқда. Тадбирларда ёшлар ўзларини қизиқтирган йўналишларда раҳбарларга мурожаатлар қилишяпти.

✂️💈Жумладан, "Роватак" маҳалласида яшовчи Шоҳиста Аҳмедова ўз хонадонида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тикув машиналари сўраб сектор раҳбарларига мурожаат қилган эди. Мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиб, унга тикув машиналари олиб берилди.

#Ўрта_Чирчиқ
#мурожаатдан_сўнг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
🌤 #Об_ҳаво

28 февраль куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 28 февраль куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –8... –3 даража совуқ, кундузи +7... +12 даража илиқ бўлади.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube