Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
37.9K photos
5.21K videos
48 files
21K links
Download Telegram
Депутатлар ислоҳотлар билан танишишди

Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдуллаев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, туман Кенгаши депутати Гулнора Муратова ҳамда Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Авазхон Абдулхаев ва Виктор Бондаренколар билан учрашув ўтказди.

Батафсил бу ерда ўқинг

#Оҳангарон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите скоро фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов Юқори Чирчиқ туманидаги IT-парк қурилиши жараёнлари билан яқиндан танишди

🔰Ҳозирда мазкур қурилиш билан боғлиқ ҳаракатлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

📌Вилоят раҳбари ахборот технологиялари боғи номини олган, инновацион ғояларга эга, ноёб иқтидор эгалари учун бунёд этилаётган мазкур паркни кўздан кечирар экан, очиқ типдаги кутубхона, анжуманлар зали ва Карвинг марказларининг дизайни, жиҳозланиши билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазаларини мутахассисларга билдирди.

500 дан ортиқ ёшларни ўз бағрига олиши режалаштирилган ушбу марказ жорий йилнинг 20 мартига қадар фойдланишга топширилиши кўзда тутилмоқда.

#Юқори_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Ёшлар шахмат тахтаси" мусобақаси ташкил этилди

Ёшлар иттифоқи Бекобод туман кенгаши ташаббуси билан "Истиқлол" МФЙда "Ёшлар шахмат тахтаси" спорт мусобақасининг туман финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада барча маҳаллалардан ёш шахматчилар иштирок этишди. Ғолиблар вилоят босқичида иштирок этишади.

#Бекобод_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Оилавий корхона маҳсулотларининг харидоргирлиги ошмоқда

📌Тадбиркор Мадамин Каримов мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, Оҳангарон шаҳар “Ёшлик” МФЙда “Оҳангарон қандолат” оилавий корхонаси фаолиятини йўлга қўйди.

🔰Бугунги кунда 36 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган корхонада халқимиз дастурхони учун турли маҳсулотлар тайёрланмоқда. Ишчиларнинг ўртача ойлик маоши 1 млн 200 минг сўмни ташкил этади.

Батафсил
▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/oilaviy_korkhona_ma_sulotlarining_kharidorgirligi_oshmo_da/

#Оҳангарон_шаҳри

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тадбиркор аёлларнинг экспорт салоҳияти оширилмоқда

Қибрай туманида кичик бизнес соҳасида хотин-қизлар имкониятини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида туман ҳокимлиги ҳамда "Тадбиркор аёл" ассоциацияси ҳамкорлигида тадбиркор аёллар учун "Экспорт имкониятлари" мавзусида семинар ташкил этилди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/tadbirkor_ayellarning_eksport_salo_iyati_oshirilmo_da/

#Қибрай
#Семинар

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ёшларнинг қутқарувчиликка бўлган қизиқиши ортмоқда

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбийлик, хусусан, қутқарувчилик касбига қизиқтириш мақсадида Оҳангарон туман ва шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимлари томонидан "Мен қутқарувчи бўламан!" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/yeshlarning_ut_aruvchilikka_b_lgan_izi_ishi_ortmo_da/

#Оҳангарон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ёшлар етакчиси Алишер Саъдуллаев маҳорат дарси ўтди

♦️Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувига кутилмаганда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги раҳбари, сенатор Алишер Саъдуллаев кириб келди. Учрашувда меҳмон сифатида IT бўйича дастурчи Алишер Таджиев хам қатнашди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/yeshlar_etakchisi_alisher_sadullaev_ma_orat_darsi_tdi/

#Нурафшон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Уюшмаган ёшларни ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмида тадбир ташкил этилди.

🔹Ёшларга ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. Жанговар машғулотларда зарур бўлган асбоб-ускуналар, қуроллар ва ҳимоя воситалари намойиши ҳам бўлиб ўтди.

🎞Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

#Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Ёшлар кундалиги" лойиҳасининг кечки дайжести билан танишинг:

▶️ Истеъдодли актёр Умид Искандаров кимга ҳавас қилади?

▶️Тешик кўприк. Олмалиқ шаҳри масъуллари муаммога нега бефарқ?

▶️Чиноз тумани ҳокимияти вакили жавобгарликка тортилади. У тадбиркордан пул талаб қилган.

▶️Шоҳруҳхон билан Озодбек Назарбеков ҳамкорликда кино олиши фейк хабар бўлиб чиқдими? Бу кимга керак эди?

▶️Германияда 3 йил муддатга қонуний иш ва яхши маошга нима дейсиз?

▶️Шу совуқда болажонлар қутқарувчиликни ўрганишга мажбурми?

👉"ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" БУ ЕРДА👈
Вилоят ҳокими ўринбосари Олмалиқда коммунал соҳани кўздан кечирди

⚡️ Тошкент вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳрида бўлиб, шаҳар ҳокимлиги ва коммунал хўжалик ташкилотларининг раҳбарлари ҳамроҳлигида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/viloyat_okimi_rinbosari_olmali_da_kommunal_so_ani_k_zdan_kechirdi/

#Олмалиқ
#назорат

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Бўстонлиқда Миср компанияси билан фармацевтика заводи қурилади

Тошкент вилоятида ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан янги, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида кўплаб амалий ишларга қўл урилмоқда. Жумладан, пойтахтдаги “Hayat” меҳмонхонасида ўтказилган ҳамкорлик учрашувида Тошкент вилоятида амалга ошириладиган янги лойиҳа истиқболлари муҳокама қилинди.

Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амани Элетер, “Фармсаноат” агентлиги вакиллари ҳамда “Solyphar” компаниясининг хорижий ҳамкорлари иштирок этган учрашувда янги инвестиция лойиҳасининг ташкилий ишлари муҳокама этилиб, уч томонлама келишув имзоланди. Келишувга кўра, компания томонидан Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “Бўстонлиқ-фарм” зонасида умумий қиймати 20 млн долларга тенг фармацевтика заводи бунёд этилади. Маълумот учун, Миср Араб Республикасининг “Solyphar” компанияси фармацевтика саноатида етакчи компаниялардан бири саналади.

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизматига кўра, Фармацевтика заводи иш бошлагач, унда вирусга қарши ва гормонал қаттиқ таблеткалар, желатинли капсулалар, дори кукунлари, жами 120 турдаги дори-дармонлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Эътиборлиси, лойиҳа ишга тушгач, 200 та янги иш ўрни яратилиб, унда асосан ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланади. Шу билан бирга, тиббиёт соҳасида қўлланиладиган зарур сифатли ва арзон дори-дармонлар маҳаллийлаштирилишига эришилади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧑‍🎓"Ёшлар ҳафталиги" фестивали доирасида “Ўзбекистон илм-фан ёшлар нигоҳида” мавзусида ёш олимлар ва педагогларнинг форуми ташкил этилди.

Ўқувчи-ёшлар, уюшмаган ва "Ёшлар дафтари"ги киритилган йигит-қизларнинг бир гуруҳи Қибрай туманидаги Тошкент давлат аграр университетида бўлишди.

🔰Олий таълим масканида меҳмонлар талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Лаборатория жараёнларини кузатишди. Тажриба майдонларида бўлишди.

🎞Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

#Қибрай
#Ёшлар_ҳафталиги

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Учта оилага иссиқхона қуриб берилади

✍️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Д.Маматқулов, Оққўрғон туман ҳокими биринчи ўринбосари К.Шинтемировлар бошчилигида ташкилотлар раҳбарлари банк масъуллари иштирокида "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганишлар олиб боришди.

Батафсил▶️http://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/uchta_oilaga_issi_khona_urib_beriladi/

#Оққўрғон
#Маҳаллабай

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter