Депутат жамоатчилик назоратини кучайтирмоқда
🔎Олмалиқ шаҳридаги 28-сайлов округи депутати Дилфуза Рўзиева бугун мукаммал таъмирланаётган 19-умумтаълим мактабида бўлиб, қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
📌"Фарғона проспектив конструкцион" МЧЖ томонидан 4 млрд. 483 млн. сўм маблағга таъмирланаётган мактаб таъмири 2020 йил 16 ноябрда бошланган. Шартномага кўра, маблағ тўлиқ тўлаб берилганидан сўнг, 110 кун ичида фойдаланишга топширилиши лозим. Аммо ҳозирда қурувчи корхонага маблағнинг 30 фоизи ўтказиб берилган. Номаълум сабабларга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги қошидаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси томонидан қолган белгиланган маблағ ўтказилиши кечиктирилмоқда.
🔸Шу сабабли айни вақтда қурилишдаги ишчи-ходимларнинг ярмидан кўпи ишламай кетиб қолган. Бугунги кун ҳолатига 70 нафар устадан 12 нафаригина ишламоқда.
✅Депутат томонидан қурувчиларга маблағни тез муддатда ўтказиб бериш бўйича вилоятдаги тегишли масъулларга депутатлик сўрови жўнатилди.
👉Каналга уланиш👈
Web-site| Facebook|

Тайинлов
📌Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасига тайинланди
✅Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.
🔹Фаолияти давомида А.Холмахматов прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
🔸Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов иштирок этди.

#Расмий
Даврон Ҳидоятов Ангрен ва Оҳангарон шаҳрида амалга оширилиши мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишди
⚡️Бугун вилоят раҳбари Даврон Ҳидоятов Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларида бўлди.
🔎Ҳудудлардаги ўрганишлар давомида жойларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, тўпланиб қолган муаммолар, уларни ижобий ҳал этиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар мутасаддилар, лойиҳа ташаббускорлари иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
📌Масалан, Оҳангарон шаҳридаги металл арматуралар ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхона айни пайтда логистика, божхона, электр энергияси билан боғлиқ муаммолар гирдобида қолган.
🔸Инвестор билан мулоқот қилган вилоят ҳокими кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Айни пайтда, сарфланган энергия учун тўловлар, божхона билан боғлиқ муаммолар фақат ва фақат қонун доирасида ҳал этиладиган масала эканига тўхталди.
🇨🇳🤝Бугун қадимий Хитой тақвими бўйича янги йил кириб келадиган сана. Вилоят ҳокими хитойликларнинг ўзига хос байрами билан корхонада ишлаётган хорижлик ҳамкорларни муборакбод этди.
🔎Даврон Ҳидоятов, шунингдек, Оҳангарон шаҳрида жорий йили амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан ҳам танишди.

#фотолавҳа
⚡️Даврон Ҳидоятов Ангрен ва Оҳангарон шаҳрида амалга оширилиши мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишди.
👉Каналга уланиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

“Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивали бўлиб ўтмоқда
2020 йил 4 февралда имзоланган “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йил 12-14 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида анъанавий “Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивали ўтказилмоқда.
▶️Батафсил