Блогерлар&Ёшлар
Интеллектуал дуэль бошланди. Шуҳрат Мусаев даҳшат савол берибдилар. Ютганга учта смартфон бериларкан.
Баҳсни кузатиш учун
БУ ЕРГА ЎТИНГ ТЕЗ

Forwarded from Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Билдириш
⛔️ Тошкент туманининг айрим маҳаллаларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар юзага келиши мумкин!
❗️“Toshkent tumani elektr tarmoqlari korxonasi”нинг 2021 йил 15 январдаги 28-04-02/1485-сон хабарномасига асосан қуйидагиларни маълум қиламиз:
📌 Туманнинг “Гултепа” МФЙ ҳудудида жойлашган 35/10 кВ "Навоий" подстанциясидаги юқори кучланишли 35 кВ ҳимоя мойли ўчиргичи шикастланганлиги сабабли ҳимоя тизими авария ҳолатига келиб қолган.
✅ Юқорида кўрсатиб ўтилган носозликни бартараф этиш мақсадида 35/10 кВ "Навои" подстанциясини вақтинча ўчириб, таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилганлиги сабабли,
⚠️ жорий йилнинг 18 январь куни соат 09-00дан 17-00га қадар қуйида кўрсатиб ўтилган маҳалла фуқаролар йиғинлари айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юзага келиши тўғрисида огоҳлантирамиз:
📍Кўктерак ҳудуди:
👉Уч чинор МФЙ, Маърифат МФЙ, Халимкўп МФЙ, Гулобод МФЙ, Фаровон МФЙ;
📍Чувалачи ҳудуди:
👉 Ширин МФЙ;
📍Келес шаҳри ҳудуди:
👉Ободлик МФЙ, Уч сада МФЙ, Қирариқ МФЙ, Қорасарой МФЙ;
📍Масалбой ҳудуди бўйича:
👉Заргар МФЙ, Ҳиёбон МФЙ, Соҳибкор МФЙ, Нурҳаёт МФЙ.
Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
“Toshkent tumani elektr tarmoqlari korxonasi”
Telegram | Facebook | Instagram

Forwarded from OQQO'RG'ONDA NIMA GAPLAR ? (Ботир Бойбўтаев)
#Оққўрғон
Замонавий мактабгача таълим маскани иш фаолиятини бошлади
📌Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Бойғули" маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир замонавий типдаги таълим-тарбия масканининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Оққўрғон туман ҳокими ўринбосарлари К.Шинтемиров, Ж.Джаникуловлар иштирок этишди.
🏡 "Меҳригиё" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тадбиркор Б.Пайзқулов томонидан замонавий талаблар асосида бунёд этилди.
📣Ушбу кўркам маскан ёш авлодга хорижий тилларни мукаммал ўргатишга мослаштирилган бўлиб, замон талабларига мос жиҳозланган.
👩👧👦Таълим маскани 30 ўринга мўлжалланган. Албатта, ушбу таълим-тарбия маскани туман ёш авлодларига кўп йиллар хизмат қилади.
Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг🙋♂️🙋♂️🙋♂️👇
@Oqqorgonhokimligi

Бугун ўтказилган онлайн викторинада Рустам Холматов ёшларга қандай савол йўллади?
Бугун бир гуруҳ фаоллар ижтимоий тармоқларда "Интеллект" лойиҳасини ўтказишди.
@yoshlar_kundaligi блогида интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур блогерлар, фаоллар, ёш журналистлар Тошкент вилояти ёшларига савол йўллашди. Қизиқарли виртуал мусобақада Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳам иштирок этди ва ёшларга ўз саволини йўллади.
Лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашларича, мазкур онлайн викторинадан мақсад, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларга бу йўлда мотивация беришдан иборатдир. Лойиҳанинг аввалги қисмларида вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи, солиқ бошқармаси раҳбари, корхона, ташкилот ва бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этган, ёшларнинг китобхонлик даражасини синовдан ўтказган эдилар.
Ёшлар ўртасида оммалашиб бораётган бундай қизиқарли акциялар яна давом эттирилади.
Лойиҳа тафсилотлари билан тўлиқ танишиш учун
МАЗКУР ҲАВОЛАГА ЎТИНГ

Forwarded from PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ
#профилактика
45 нафар эҳтиёжманд инсон учун бепул хизмат кўрсатилди
🔥Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ис газидан заҳарланиш ва ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда қурилиш обьектларида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёнғинга қарши кураш жамияти, "Пискенттумангаз" бўлими томонидан кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
🧯Тадбирлар доирасида ижтимоий соҳа объектлари ва 17 мингдан зиёд аҳоли хонадонларида газ ва электр жиҳозларининг созлигини текшириш билан бирга хавфсизликни таъминлаш юзасидан тушунтириш бериляпти.
✅Ўрганишлар давомида 45 нафар ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқароларнинг газ жиҳозлари бепул таъмирланди. Дудбўронлари тозалаб берилди.
📌2020 йилда тумандаги 33 та ёнғиннинг 20 таси аҳоли тураржойларида содир бўлган.
🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада танишинг
Каналга уланиш⤵️
https://t.me/piskenthokimligi

Forwarded from Оhangaron shahar hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар парламенти аъзолари ёшлар билан учрашди
✅Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ташаббуси билан, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Оҳангарон шаҳрида ёшлар, имконияти чекланган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
📹Тафсилотлар Ўзбекистон 24 телеканали лавҳасида.
@ohangaronshahar

Forwarded from Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
#Bekobod_tumani
#Konferentsiya
Bekobod tumani Zafar shaharchasida O'zbekiston Kikboksing assotsiatsiyasi Toshkent viloyati bo'limining navbatdan tashqari yig'ilishi bo'lib o'tdi.
Unda Assotsiatsiyaning Toshkent viloyati bosh treneri, bosh hakami va trenerlari ishtirok etdilar.
Tashkil etilgan konferentsiyada Kikboksing assotsiatsiyasi Toshkent viloyati bo'limida 2020 yil davomida amalga oshirilgan ishlar va kuzatilgan xato, kamchiliklar tahlil qilindi hamda o'tkazilishi kutilayotgan musobaqalarga puxta tayyorgarlik ko'rish masalasi ko'tarildi.
Shu o'rinda konferentsiya yakunida, 2020 yilda nufuzli musobaqalarda g'oliblikni qo'lga kiritgan va mazkur sport turining rivojlanishiga o'zining hissasini qo'shgan murabbiylarga "Faxriy murabbiy" ko'krak nishonlari topshirildi.
✍ Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati

Футбол ассоциацияси йилни сарҳисоб қилди
✅Тошкент вилояти футбол ассоциациясининг ўтган йил якунларига бағишланган ҳисобот конгресси ва мавсумнинг энг яхшилари ҳамда муносибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
📌Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, вилоят ҳокими ўринбосари Сайфиддин Низамов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов, Футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов, Футбол ассоциацияси бўлими бошлиғи Бахтиёр Ширинов иштирок этди.
⚽️Вилоят футболига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрийлар ва жонкуярлар, хусусий клублар, БЎСМ ва ИБЎСМ, ПФК академияси ва БФМ, ЧОЗК, вилоят футбол маҳорати мактаби ва Жисмоний тарбия ва спорт университети мураббийлари ҳамда барча ишқибозлар қатнашган маросимда дастлаб ўтган йилда амалга оширган ишлар видеоролиги намойиш қилинди ва ҳисобот эшитилди.
♻️Вилоят футболини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган вилоят Ички ишлар бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка, Юқори Чирчиқ, Оққўрғон, Қибрай туманлари ва Оҳангарон шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари, вилоят спорт ўйинлари турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби, футбол маҳорати мактаби, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи футбол бўлими, Жисмоний тарбия ва спорт университети футбол факультети жамоаси, “АГМК” ва “Металлург” профессионал футбол клубларининг мактаблари, “Пахтакор” стадиони маъмурияти ташаккурнома билан тақдирланди.
🔰Ўтган йили Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ўйинларида муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган Ф.Дўстмухаммедов (вилоят терма жамоаси бош мураббийи), Х.Шарипов (вилоят терма жамоаси бош мураббийи), Д.Халиков (вилоят футзал терма жамоаси бош мураббийи), С.Саидғаниев (вилоят футзал терма жамоаси бош мураббийи), К.Гулямов (вилоят ФММ 2003 йилда бош мураббий), Ш.Эргашев (вилоят ФММ 2006 йилда бош мураббий), Қ.Жумаев (вилоят ФММ 2005 йилда бош мураббий) лар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
❗️Овоз бериш жараёнларида аниқланган “Йилнинг энг яхши қанот ҳаками” А.Амракулов (Юқори Чирчиқ), “Йилнинг энг яхши ҳаками” Р.Мавлонов (Олмалиқ), “Йилнинг энг яхши болалар мураббийи” Р.Гамадеев (“АГМК” БФМ), “Йилнинг энг яхши мураббийи” К.Гулямов (ФК “Академия”), “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” А.Туракулов (ФК “Олимпик”), “Йилнинг энг яхши футболчиси” А.Жўраев (“Лочин” ЎзДЖТСУ) ва “Ҳалол ўйин учун” “Цементчи” Бекобод жамоалари махсус статуэткалар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
🔹Тадбир якунида ўтган йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди ва унинг аъзолари махсус статуэткалар билан мукофотланди.
👉Каналга аъзо бўлиш👈