Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
34.5K photos
4.81K videos
48 files
19.7K links
Download Telegram
#Тошкент_тумани

Фавқулодда вазиятлар муҳофазаси ойлиги давом этмоқда

♨️ Маълумки, жорий йилнинг 25 ноябридан 25 декабирга қадар мамлакатимизда “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилмоқда.

🔰 Тошкент туман ҳокимлигида ташкил этилган куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича штаб аъзоларининг навбатдаги ишчи йиғилиши мазкур ойликнинг бориши ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланди.

💬 Масала Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Собир Абдураҳмонов, вилоят ФВБ бошлиғи ўринбосари Ҳусан Бобонов, туман ҳокими ўринбосари Сардорбек Эргашев, туман ФВБ бошлиғи Фахриддин Соатов, туман штаби аъзолари ва ижтимоий соҳа объектларининг масъул ходимлари иштирокида муҳокама этилди. Аниқланган ҳолатлар, жойлардаги вазият, туман бўйича ташкил этилган гуруҳлар томонидан профилактик тадбирларнинг ўтказилиши бўйича мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_туман

Янгийўлда хотин-қизлар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда

🔰Янгийўл тумани “Ҳақиқат” маҳалласидаги "JASMIN OMAD" МЧЖда 150 дан зиёд аёллар ва ёшлар иш билан таъминлаган.

👠👢Оилавий корхонада хотин-қизларнинг тўрт мавсумга мос замонавий оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулотлар мамлакатимиздаги барча бозорларда савдога чиқариляпти.

🧇 Келгусида корхонада ширинликлар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирган. Лойиҳа амалга оширилса, яна 150 нафар иш ўринлари яратилади.

📹 Батафсил жараёнлар билан юқоридаги видеолавҳада танишинг.

👉 Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Иқлим ўзгаришига тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, халқимизга шуни эсон-омон етказиб олсак, масала бўлмайди

Президент: Мы должны быть готовы к изменениям погоды. У нас есть ресурсы, необходимо лишь доставить их нашему народу, и тогда не будет проблем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сессия #Янгийўл_тумани

Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХХ сессияси бўлиб ўтди

📊Янгийўл тумани ҳокимининг 2020 йилда эришилган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари ва 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисидаги мурожаати сессияда тингланди.

🧾Мурожаатда белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар таҳлил қилинди.

📈Хусусан, саноат соҳасида халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 620 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110 фоизга ортиғи билан бажарилган.

🏗Қурилиш-пудрат ишлари 217 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,2 фоизга ўсган.

🎥 Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканалида танишинг

👉 Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаатнома #Олмалиқ

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг XVIII сессиясида шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги истиқболли режалар тўғрисида депутатларга мурожаат қилди.

📌Мурожаатда таъкидланганидек, бугунги кунда шаҳарда 1 461 та корхона мавжуд бўлиб, уларнинг 553 таси йирик саноат корхоналаридир. Мазкур корхоналар томонидан йилига 19 трлн 29 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шундан 4 млн 76 минг АҚШ долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинади.

🔎Келгуси йилда шаҳарда 162 млрд 100 млн сўмлик 6 та йирик саноат ва 37 млрд 872 млн сўмлик 33 та хизмат кўрсатишга мўлжалланган лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

👥Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 635 та янги иш ўрни ташкил этилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эълон

📆17 декабрь куни Чирчиқ шаҳрида "Save Aral" марафон ва юриш бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.

🛑Ушбу спорт марафони бўлиб ўтиши муносабати билан Чирчиқ шаҳридаги бир қатор кўчаларда автотранспорт қатнови соат эрталабки 8:00 дан 13:00 гача чекланишини маълум қиламиз.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон #сессия

⚡️Aйни кунларда Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари сессияларида ҳокимларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича мурожати эшитиляпти.

📝Оҳангарон шаҳрида бўлиб ўтган сессияда шаҳар ҳокими жорий йилда бандлик, камбағалликдан чиқариш, умуман ижтимоий соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

⁉️Тадбирда сўз олган депутатлар шаҳардаги мавжуд инфратузилма ҳолатини тубдан яхшилаш, кўплаб ижтимоий соҳа объектлари инвестиция дастурига киритилган бўлса-да, лекин таъмирлаш ишлари кечикаётгани хусусида ўз танқидий мулоҳазаларини ўртага ташлади.

🎞Тафсилотлар “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_тумани

Ҳар бир маҳаллада спорт майдончаси бўлади

📖 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича Янгийўл туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🥅 ⚽️ Тумандаги 69 та маҳалла ҳудудида қаровсиз, бўш ётган майдонларда “workout” ва “streetball" спорт майдончаларини қуриш белгиланган.

📌 Туман ҳокими У.Ялгашев 1-сектор ҳудудининг “Самарқанд” ва “Обод” маҳаллаларига бориб, “workout” ва “streetball" спорт майдончаларини кўздан кечирди.

📃 Туман ҳокими ушбу майдонларни оммалаштириш, аҳолини соғлом турмуш тарзига риоя қилиши учун барча шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун тавсия ва кўрсатмалар берди.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Билдириш

Она ўз болаларини дарёга ташламоқчи эдими?..

🌐Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи аёл фарзандларини дарёга ташламоқчи бўлган, деган мазмундаги видеохабар тарқалмоқда.

‼️Ҳозир, айни пайтда аёлнинг уйида бўлиб турган Бекобод тумани ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ёқутхон Мўминова воқеа юзасидан шундай хабар беради:

📹"Видеодаги аёл А. Р. ва унинг фарзандлари Бекобод тумани "Туркман" МФЙ да доимий яшаб келади. Бу ҳолат 2020 йил 15 декабр куни содир бўлган.

🔎Дастлабки суҳбатлардан маълум бўлишича, аёл Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтган.

📝Онанинг сўзларига қараганда, у ва болалари Тошкент вилояти Бекобод туманидан Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри "Фарҳод" МФЙ га ўтадиган "Дўстлик" каналидан ўтиб бўлгач, Ширин шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан тўхтатилиб, видеога олинган.

👩‍👧‍👦Аёл алам устида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимларига кескин гапиргани, аммо, ҳеч қачон ўз фарзандларини сувга ташлаш нияти бўлмаганини, ўғлининг бош кийими эса бехосдан сувга тушиб кетганини айтмоқда.

📌Мазкур оила шу пайтгача тинч-тотув яшаб келган, оилада муқаддам нотинчлик кузатилмаган.

❗️Айни пайтда ҳолат вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганилмоқда.

📑Шунингдек, Васийлик ва ҳомийлик органи вакиллари келиб, болаларнинг келгуси тақдири бўйича тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

✍️Ҳолат юзасидан кейинроқ батафсил ахборот берилади.

👉 Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эълон
#Ёшлар_бандлигини_таъминлаш

❗️Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси ёшларни транспорт соҳасида иш билан банд қилиш мақсадида йўловчи ташиш йўналишларида фаолият кўрсатаётган корхоналарга ҳайдовчилик вазифаларига таклиф этади.

👉Талабгор бўлган ёшлар ушбу ҳаволага ўтиб, очиқ тендер шартлари билан танишишлари мумкин.

📌Шунингдек, ушбу рўйхатдаги йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерда талабгор сифатида иштирок этиш истагида бўлган юридик шахслар ҳамда ихтиёрида автобус, микроавтобуслар бўлган ёш тадбиркорларни Тошкент вилояти транспорт бошқармасига мурожаат этишларини сўраймиз.

📞Ёш тадбиркорларга очиқ тендер ўтказилиш тартиби ва талаблари бўйича Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси томонидан зарур бўлган барча маълумотлар берилади.

🕹Мурожаат учун манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Бектемир МФЙ, Бекшоҳ кўчаси 189 уй.

☎️Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-00 (213).

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Билдириш

Диққат!

🔥Таъмирлаш ишлари туфайли Зангиота туманининг баъзи маҳаллаларида газ таъминоти вақтичалик тўхтатилади

🛠“Zangiotatumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа биноларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш мақсадида, ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2020 йил 17 декабрь куни соат 11:00 - 17:00 вақт оралиғида “Назарбек” ҳудуди, “Назарбек” маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

🤝“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали таъминотдаги вақтинчалик узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва истеъмолчилардан узр сўрайди.

👉 Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from Sport vazirligi
Каратэ WKF бўйича мамлакат биринчилиги якунланди

Батафсил:
https://minsport.uz/post/view/4640

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​#фармон_ва_ижро

Тошкент вилоятида 58 та давлат корхонаси хусусийлаштирилади

⚡️Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан брифинг ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

🔎Брифингда агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Рустамов қайд этганидек, Президентнинг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Тошкент вилоятида 58 та давлат активлари ва объектлар хусусийлаштирилиши белгиланган.

Вилоятда 4 та (“Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ, “Тўйтeпа мeталл қурилмалари” АЖ, “Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Қибрай шароб илмий-экспериментал корхонаси” ДУК, “Мева-шарбат илмий экспериментал” ДУК) давлат активларини хусусийлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

📍Шундан “Тўйтeпа мeталл қурилмалари” АЖ 5 йил муддатда 4 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 20 млрд. сўм миқдорида сотиб олиш шарти билан “KRANTAS GROUP” МЧЖга сотилди.

✔️“Сижжак”, “Белдирсой оромгоҳи”, “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканлари ва “Бургалик” дам олиш оромгоҳи кўчмас мулк объектлари алоҳида ёндашув асосида хусусий секторга сотилиши кўзда тутилган.

☑️Бугунги кунда “Белдирсой оромгоҳи” ҳамда “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканларида баҳолаш ишлари якунланиб, оммавий савдога чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. “Сижжак” ва “Бургалик” дам олиш оромгоҳларида хатлов олди ишлари олиб бориляпти.

♻️Ҳудудларда жами 39 та, шундан 7 та алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва шароб савдо корхоналари, 1 та ёғ-мой корхонаси, 1 та компьютер маркази, 30 та бошқа соҳа корхоналарининг давлат улушлари тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилади.

📌Бундан ташқари, Фармон билан қамраб олинмаган, бироқ хусусийлаштирилиши режалаштирилган 200 та корхона ва кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилади.

📝Жумладан, 99 та корхона аввал қабул қилинган қарорлар доирасида сотилади. 101 та кўчмас мулк (ер майдони 5 минг кв.м.гача бўлган) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида сотилиши кўзда тутилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Пискент

Коррупция ижтимоий-иқтисодий соҳада нега кўп учрамоқда?

⚡️Пискент туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида коррупцияга қарши курашиш масаласига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

📌Ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этган тадбирда туман прокурори А.Жўраев коррупцияга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича маъруза қилди.

🔎Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 10 нафар мансабдор шахс турли кўринишдаги коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган. Қонунбузилиш ва суиистеъмолликлар асосан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, банклар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, электр таъминоти корхонаси, СЭОМда кузатиляпти. Оқибатда давлатга 642 млн. 300 минг сўм зиён етказилди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани

Меҳнат ярмаркасида ёшларга иш таклиф этилди

Мудофаа вазирлигига қарашли 71186-сонли ҳарбий қисм ва Зангиота туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар ва аёллар билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳам ярмаркада иштирок қатнашди.

👥Ярмаркада жами 200 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг бир нафари ҳарбий қисмга ҳамшира сифатида қабул қилинди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 нафар ёш ҳам иш билан таъминланди.

🔎Шу билан бирга, тадбир давомида ёшлар ҳарбий қисмдаги аскарларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube