TOSHKENT SHAHAR STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.41K subscribers
1.39K photos
296 videos
106 files
863 links
Murojaatlar uchun sahifa
http://toshstat.uz/statements
Страница для подачи обращений: http://toshstat.uz/ru/statements

Web-site: www.toshstat.uz
Facebook: fb.com/UZSTAT011
Twitter: twitter.com/uzstataxborot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аҳолини рўйхатга олиш бўйича натижалар қачон эълон қилинади?

👥 Рўйхатга олишда иштирок этмаганлар қайта рўйхатга олинадими?

✍️ Статистик натижалар ҳозирги рақамлардан фарқ қилиши мумкин

Батафсил видеода👆

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🍽 Январь ойида кафе ва ресторанлар қанча савдо қилди?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 26 763 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

💸 2026 йилнинг январь ойида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 15,2 трлн сўмга етди.


📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌍 2026 йилда дунёнинг 26 та давлатида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

2026 йилда дунё бўйлаб қатор мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Бу жараён давлатлар учун аҳоли сони, демографик таркиби ва ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳақида аниқ ҳамда ишончли маълумотларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.


Маълумотларга кўра, 2026 йил давомида жами 26 та давлат ва ҳудудда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ташкил этилади.

🌍 Африка давлатлари

Камерун
Марказий Африка Республикаси
Чад
Конго Демократик Республикаси
Экваториал Гвинея
Габон
Гвинея-Бисау
Нигер
Нигерия

🌎 Америка қитъаси

Канада — 2026 йил 12 май
Куба

🌏 Осиё давлатлари

Ҳиндистон — 2026 йил 1 апрель
Эрон Ислом Республикаси
Иордания
Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари:
Гонконг — 2026 йил 30 июнь
Макао

🌍 Европа давлатлари

Франция
Словения
Мэн ороли

🌊 Океания давлатлари

Австралия — 2026 йил 11 август
Норфолк ороли
Самоа
Тонга
Тувалу

Шунингдек, Реюньон ҳудудида ҳам 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши белгиланган.

📌 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар икки босқичда амалга оширилди.
1
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🤩 Ўзбекистон йил бошида асосан қайси давлатлар билан савдо қилди?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

🌎 Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

🇨🇳 Хитой – 1,6 млрд

🇷🇺 Россия – 1,1 млрд

🇰🇿 Қозоғистон – 414,1 млн

🇹🇷 Туркия – 207,4 млн

🤩 Афғонистон – 139,6 млн

🇰🇷 Корея Республикаси – 126,8 млн

🇫🇷 Франция – 123,6 млн

🇩🇪 Германия – 106,9 млн

🇹🇲 Туркманистон – 96,6 млн

🇸🇩 БАА – 94,3 млн
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🏗 Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 4 трлн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 % га ошган.

📊 Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 30,9 % ни ташкил қилди.


📊 Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь):

2022 йил – 1,2 трлн сўм

2023 йил – 1,1 трлн сўм

2024 йил – 1,4 трлн сўм

2025 йил – 3,5 трлн сўм

2026 йил – 4 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📈 Февраль ойида инфляция 0,6 % ни ташкил этди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 % га ошган.

📉 Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,3 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2025 йил февраль — 110,1 %) нисбатан 2,8 фоиз бандга пасайди.


📈 Февраль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,6 % га қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан помидор (12,1 %), қовоқ (11,7 %), картошка (5,0 %), олма (4,1 %), узум (3,5 %), банан (3,0 %), қўй гўшти (2,6 %), шакар (2,1 %), сабзи (1,8 %), паранда гўшти (1,4 %), мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) (1,6 %), товуқ тухуми (0,7 %), обинон (0,6 %) ва биринчи навли буғдой уни (0,5 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.


Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида бодринг (-13,8 %), мандарин (-5,6 %) ҳамда барча навдаги гуруч ва гуруч оқшоғи (-0,9 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан қимматбаҳо металлардан ясалган никоҳ узуклари (1,5 %) ҳамда томир кенгайтирувчи препаратлар (0,6 %) нархлари ўсиши шунингдек, АИ-92 маркали бензин (-0,5 %) нархи пасайиши кузатилди.


Шунингдек, xизматлар нархи ва тарифларида узоқ масофага қатнайдиган поездда йўл ҳақи (14,0 %), маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (4,7 %), ички ва халқаро йўловчи ҳаво транспорти (4,4 %), эркаклар ва ўғил болалар учун сартарошхоналар хизматлари (0,9 %), стоматологик профилактик хизматлар (1,0 %) ва таксида йўл ҳақи (0,9 %) нархлари ошиши асосий омил бўлиб хизмат қилди.

➡️Батафсил

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 1,2 млнга яқин нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон вакили БМТ Статистика комиссияси раҳбарияти таркибига сайланди

Нью-Йорк шаҳрида жойлашган БМТ қароргоҳида 2026 йил 3 март куни БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессияси ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли халқаро йиғилишда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Делегацияга Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев бошчилик қилмоқда.

Сессия доирасида дунё мамлакатлари расмий статистика соҳасидаги энг муҳим масалаларни муҳокама қилмоқда.

Жумладан:

2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш мақсадларини баҳолаш индикаторларини такомиллаштириш;

расмий статистикада сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш;

мамлакатлар тараққиётини фақат ялпи ички маҳсулот билан эмас, балки фаровонлик ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари орқали ҳам баҳолаш;

атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича статистик маълумотларни миллий ҳисоботларга интеграция қилиш каби долзарб йўналишлар кўриб чиқилмоқда.

Сессия доирасида муҳим воқеа рўй берди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари Беҳзод Ҳамраев БМТ Статистика комиссияси Бюроси раиси ўринбосари (Vice-Chair) этиб сайланди.

Бу қарор Ўзбекистоннинг халқаро статистика ҳамжамиятидаги нуфузи ортиб бораётганини ва мамлакатимизда расмий статистикани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро миқёсда эътироф этилаётганини кўрсатади.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари БМТнинг энг сўнгги халқаро тавсиялари асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳам муҳим омиллардан бири бўлди.

Шунингдек, сессия доирасида Ўзбекистон делегацияси БМТ Статистика бўлими раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ҳамда турли давлатлар миллий статистика идоралари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрель ойида Ўзбекистон тарихда илк бор 2026–2029 йиллар учун БМТ Статистика комиссиясининг тўлақонли аъзоси этиб сайланган эди.

Бу эса мамлакатимизда очиқлик, ишончли маълумотлар ва замонавий статистика тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар халқаро миқёсда юқори баҳоланаётганидан далолат беради.
Forwarded from FAXRIDDIN UBAYDULLAYEV
KUN TARIXI
Bugun 6-mart haftaning Jumasi, Ramazon oyining 16-kuni


Bu kun:
Gana – Mustaqillik kuni. AQSh – Tish shifokori kuni. AQSh – Milliy liboslar kuni. Iroq – Milliy bag’rikenglik va birgalikda yashash kuni. Norfolk – Tashkil topish kuni.

Voqealar:
1521 – Fernan Magellan Guam orolini kashf qildi.
1790 – Stomatologik burg’u ixtiro qilindi.
1834 – Kanadada York shahri Toronto deb o‘zgartirild.
1902 – „Real Madrid“ futbol klubi tashkil topdi.
1941 – Andijon, Namangan va Surxondaryo viloyatlari tashkil topdi.
1992 – Oʻzbekiston va Germaniya oʻrtasida diplomatik aloqalar oʻrnatildi.

Tavalludlar:
1405 – Xuan II Kastiliya – Kastiliya va Leon qiroli.
1889 – Hamza Hakimzoda Niyoziy – shoir, dramaturg.
1937 – Valentina Tereshkova – rus kosmonavt-uchuvchisi.
1940 – Xayitova Olmaxon–
O‘zbekiston xalq artisti.
1978 – Lara Koks – avstraliyalik aktrisa va model.
1992 – Olga Meganskaya – Rossiyalik qoʻshiqchi.

Bizning sahifalarimiz 👇
🌐 Sayt | ✉️ Telegram | ☑️ Facebook
🌺 Boshqarmada 8-Mart Xalqaro xotin-qizlar kuni bayrami nishonlandi

🌸Bugun Toshkent shahar statistika boshqarmasida Bahoriy ayyom 8- Mart Xalqaro xotin-qizlar kuni bayrami munosabati bilan madaniy tadbir bo'lib o'tdi.

🌸Marosimda so'z olganlar go'zallik va nafosat ayyomi Xotin-qizlar bayrami bilan barcha xotin-qizlarni tabriklab, ular sha'niga iliq fikrlar bildirdi. Opa-singillarimizning davlat va jamiyat ishlaridagi faolligi alohida e'tirof etildi.

🌷Bayram munosabati bilan boshqarma xotin-qizlariga kasaba uyushmasi tomonidan esdalik sovg'alari topshirildi.

🌷Bayramingiz muborak bo'lsin aziz opa singillar!

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🏢 Минимал истеъмол харажатлари бўйича қўшимча маълумот

Миллий статистика қўмитаси томонидан 2026 йил учун камбағаллик чегараси, яъни минимал истеъмол харажатлари (МИХ)нинг янгиланган қиймати эълон қилинди.

Маълумки, минимал истеъмол харажатлари аҳолининг энг зарур эҳтиёжларини қоплаш учун талаб этиладиган минимал харажатлар миқдорини ифодалайди. У халқаро методология асосида ҳисобланади ва ҳар йили инфляциянинг озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлар бўйича нарх индекслари асосида алоҳида индексация қилинди.


Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги 544-сон қарорига мувофиқ, минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисоблаб чиқилади. Шу тартибга мувофиқ, 2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, МИХнинг янгиланган қиймати амалдаги 669 минг сўмдан 6,9 фоизга ошган.

Бир қарашда МИХ қиймати инфляция қанча бўлса, шунчага яқин ошиши керакдек туюлади. Аммо амалда бу икки кўрсаткич доим ҳам бир хил бўлавермайди.


👉 Қуйидаги сабабларга кўра, МИХни ҳисоблаш ва янгилаш тартиби инфляциянинг умумий рақамидан фарқ қилиши мумкин:

Биринчидан, МИХ тўғридан-тўғри умумий инфляция даражасига эмас, балки унинг таркибий қисмлари – озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар бўйича нарх индекслари орқали алоҳида-алоҳида индексация қилинади. Шу сабабли, МИХнинг ўзгариш суръати ҳар доим ҳам умумий инфляция даражаси билан мос келмайди.

Иккинчидан, МИХ ўсишининг (2025 йилдагига нисбатан 6,9 фоиз) мазкур даврдаги инфляция даражасидан фарқ қилиши МИХ таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг юқори улушга эга эканлиги билан изоҳланади. Яъни, бошқа (ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар) омилларга нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши МИХ қийматига кўпроқ таъсир кўрсатади.

Учинчидан, МИХ ўзгариши умумий инфляция даражасидан ҳар доим ҳам пастроқ бўлавермайди.

Масалан, 2023 йилда МИХ 14%га оширилган бўлса, йиллик инфляция 12,3% ни ташкил қилган. Шунингдек, 2024 йил бошида МИХ 9,3% га, истеъмол нархлари эса 8,8% га ошган.


Минимал истеъмол харажатлари таркиби республика иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда аҳоли даромадлари ва харажатларидаги ўзгаришларини инобатга олинганлиги сабабли, уни ҳар 5 йилда ўрнатилган тартибда қайта кўриб чиқилади.

Шу муносабат билан, жорий йилда аҳолини рўйхатдан ўтказиш маълумотлари ҳамда 16 мингта уй хўжалигининг истеъмоли ва даромадлари бўйича сўров натижалари асосида 2027 йилда минимал истеъмол харажатларининг янгиланган мезонларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩 Ўзбекистон 1 ойда 216,5 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2026 йилнинг январь ойида хорижга 216,5 млн АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган.

📊 Ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,8 фоизини ташкил этган.


📊 Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 51 %

Ип-калава – 31 %

Трикотаж мато – 8 %

Газламалар – 7 %

Пайпоқ маҳсулотлари – 2 %

Гиламлар – 1 %
KUN TARIXI
Bugun 7-mart haftaning Shanbasi, Ramazon oyining 17-kuni


Bu kun:
Filippin – Tagum shahri kuni. Kanada – Aleksandr Bell kuni. Buyuk Britaniya, Irlandiya – Butunjahon kitob kuni. Sloveniya – Dengiz kuni. Turkmaniston – Transport va telekommunikatsiya xodimlari kuni.
Albaniya – O‘qituvchilar kuni.

Voqealar:
1876— Alexander Graham Bell- telefonni patentladi.
1912 – Anri Seyme Parijdan Londonga ilk to‘xtovsiz parvozni amalga oshirdi.
1920 – Suriya-mustaqilligini e’lon qildi.
1926 – London va Nyu-York o‘rtasida radiotelefon aloqasi o‘rnatildi.
2014 – Sochida (Rossiya) XI Paralimpiya o’yinlari ochildi

Tavalludlar:
1884 – Oshanin Lev – antropolog, olim.
1940 – Viktor Savinyx – Sovet qahramoni, kosmonavt.
1955-Abdulaziz as-Saud  – Arabistoni shahzodasi.
1970 – Rachel Weis – britaniyalik film aktrisasi. 1986 – Elshod Rasulov – oʻzbekistonlik bokschi.

Bizning sahifalarimiz 👇
🌐 Sayt | ✉️ Telegram | ☑️ Facebook
🌍 Нью-Йоркда Миллий статистика қўмитаси халқаро ҳамкорликни кенгайтирди

БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида ўтаётган БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган икки муҳим ҳужжатни имзолади.

Жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учун Статистика, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ҳамда ўқув маркази (SESRIC) ҳамда Туркия Статистика институти (TÜİK) билан ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Мазкур ҳужжатлар расмий статистика тизимини замонавийлаштириш, статистик методологияларни халқаро стандартларга мослаштириш ва соҳадаги мутахассислар малакасини оширишга қаратилган амалий ҳамкорликни кучайтиришни назарда тутади.

🔹 SESRIC билан ҳамкорлик доирасида:

● танланма кузатувлар ва уй хўжаликлари сўровлари методологиясини такомиллаштириш;

● танланма дизайни ва сифат назоратини кучайтириш;

● натижаларни таҳлил қилиш усулларини ривожлантириш;

● тренинглар ва эксперт миссиялари орқали кадрлар салоҳиятини ошириш;

● долзарб ижтимоий-иқтисодий мавзуларда қўшма илмий ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган.

🔹 Туркия Статистика институти (TÜİK) билан ҳамкорлик доирасида:

● бизнес статистикаси ва статистик реестрлар билан ишлашни такомиллаштириш;

● ташқи савдо ва туризм статистикаси методологиясини ривожлантириш;

● Миллий ҳисоблар тизимини (SNA) модернизация қилиш;

● расмий статистикада маъмурий маълумотлардан кенг фойдаланиш;

● давлат идоралари ўртасида маълумот алмашинуви механизмларини кучайтириш каби йўналишларда ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Миллий статистика қўмитаси ушбу меморандумлар асосида қўшма тадбирлар ўтказиш, экспертлар алмашинувини ташкил этиш ва белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишни режалаштирмоқда.


Мутахассислар фикрича, бу каби халқаро ҳамкорликлар Ўзбекистонда замонавий ва ишончли статистика тизимини ривожлантириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро статистика майдонидаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🌺 Байрам статистикаси: Ўзбекистонда аёллар сони 18,9 млн нафардан ошди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёллар сони 18 979,0 минг нафарни ташкил этган.

📊 Аёллар доимий аҳолининг 49,6 фоизини ташкил этган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида аёллар сони қуйидагича:

Самарқанд вилояти – 2 172,4 минг нафар

Фарғона вилояти – 2 091,2 минг нафар

Қашқадарё вилояти – 1 831,6 минг нафар

Андижон вилояти – 1 737,4 минг нафар

Тошкент шаҳри – 1 616,9 минг нафар

Тошкент вилояти – 1 574,3 минг нафар

Наманган вилояти – 1 568,5 минг нафар

Сурхондарё вилояти – 1 486,6 минг нафар

Бухоро вилояти – 1 050,4 минг нафар

Хоразм вилояти – 1 032,3 минг нафар

Қорақалпоғистон Республикаси – 1 021,7 минг нафар

Жиззах вилояти – 776,0 минг нафар

Навоий вилояти – 548,7 минг нафар

Сирдарё вилояти – 471,0 минг нафар


______________________________________

🌷 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёллар ва қизларни самимий муборакбод этамиз. Ушбу нафис байрам соҳибаларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, эзгу орзу-мақсадларининг рўёбини ва барча ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌸 TABRIKNOMA

Assalomu alaykum, Hurmatli aziz ayollar, qadrli hamkasbalar!

Avvalo, siz aziz va dilbar opa-singillarimiz, sohamizning barcha muxtarama ayollari hamda go‘zal qizlarini nafis bahor, go‘zallik, latofat va mehr ramzi bo‘lgan 8-mart Xalqaro xotin-qizlar bayrami bilan Toshkent shahar statistika boshqarmasi jamoasi samimiy muborakbod etadi.

Azizlar!

Sizlarning iliq mehringiz, sabr-toqatingiz va fidoyiligingiz tufayli oilalarimiz tinch, bolalarimiz baxtiyor va jamiyatimiz barqaror bo‘ladi. O‘zbekistonimizning baxtu-saodati va totuvligi, olib borilayotgan har bir bunyodkorlik ishlarida siz muhtarama ayollarimizning aql-zakovatingiz, o‘tkir zehningiz mujassam ekanligini quvonch bilan tilga olamiz.

Aziz va muhtarama ayollar!

Sizlarga sihat-salomatlik, oilalaringizga to‘kin-sochinlik, baxt-saodat, shodu- hurramlik, sharafli ishlaringizda yangidan-yangi zafarlar tilaymiz.

Samimiyat bilan, Toshkent shahar statistika boshqarmasi jamoasi.

Bizning sahifalarimiz 👇
🌐 Sayt | ✉️ Telegram | ☑️ Facebook
👍1
KUN TARIXI
Bugun 8-Mart haftaning Yakshanbasi, Ramazon oyining 18-kuni


Bu kun:
Xalqaro xotin-qizlar kuni.
Albaniya, Laos – Onalar kuni. Suriya — Inqilob kuni.
Filippin – Davao de Oro provinsiyasiga asos solindi.

Voqealar:
1736 – Nodirshoh Eron podshohi bo'ldi.
1802 – Nemis astronomi Genrix Olbers – Serera mitti sayyorasini kashf qildi.
1900 – „Sanʼat dunyosi“ uyushmasi tuzildi.
1950 – SSSR atom bombasiga ega ekanligini e’lon qildi.
1965 – Xalqaro xotin-qizlar kuni 8-mart dam olish kuni deb e'lon qilindi.

Tavalludlar:
1864 – Apte Xari Narayan – hind yozuvchisi.
1910 – Claire Trevor– amerikalik kinoaktrisa.
1914 – Hamidova Manzura– O’zbekiston xalq artisti.
1923 – Yo’ldosheva Muhabbat  – O’zbekiston xalq artisti.
1975 – Sulton Ibragimov – rossiyalik professional bokschi.
2000  – Daniel Magnusson – kyorling sporti bo'yicha Olimpiya chempioni.

Bizning sahifalarimiz 👇
🌐 Sayt | ✉️ Telegram | ☑️ Facebook
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🛫 2026 йилнинг илк ойида 7 мингга яқин ўзбекистонликлар Таиландга борган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида 6 890 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 6 фоизга ошган.


📊 Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

саёҳат – 6 478 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 406 нафар;

ўқиш – 4 нафар;

хизмат юзасидан – 2 нафар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
💸 Ўтган ойда қайси мева-сабзавотлар нархи ошди?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг февраль ойида инфляция 0,6 % ни ташкил этди.

📈 Ой давомида айрим мева-сабзавотлар нархларида ўсиш кузатилди. Хусусан, помидор нархи 12,1 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −12,5 %), қовоқ 11,7 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −57,1 %), картошка 5,0 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +2,0 %), булғор қалампири 4,2 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −15,1 %), олма 4,1 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +12,4 %), лимон 3,6 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +90,0 %), банан 3,0 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +2,4 %), сабзи ва карам 1,8 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан мос равишда +8,8 % ва +10,6 %) ошди.

📉 Шунингдек, айрим маҳсулотлар нархларида пасайиш ҳам кузатилди. Жумладан, бодринг нархи 13,8 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −13,0 %), мандарин 5,6 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +15,8 %), апельсин 5,4 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +6,8 %), лавлаги 1,7 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +8,3 %) арзонлашди. Пиёз нархи эса 0,9 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −3,0 %) пасайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1