TOSHKENT SHAHAR STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.41K subscribers
1.39K photos
296 videos
106 files
863 links
Murojaatlar uchun sahifa
http://toshstat.uz/statements
Страница для подачи обращений: http://toshstat.uz/ru/statements

Web-site: www.toshstat.uz
Facebook: fb.com/UZSTAT011
Twitter: twitter.com/uzstataxborot
Download Telegram
KUN TARIXI
Bugun 2-mart Haftaning Dushanbasi, Ramazon oyining 12-kuni

Bu kun:
AQSh – Oʻqish kuni. Shri-Lanka – Harbiy havo kuchlari kuni.
AQSh, Texas – Mustaqillik kuni.
Myanma – Dehqonlar kuni.
Bangladesh – Davlat bayrog’i kuni.

Voqealar:
1855 – Rossiya imperiyasida Aleksandr II taxtga chiqdi.
1933 – Nyu Yorkda „King-Kong“ filmi namoyish etildi.
1975 – Eron bir partiyali davlatga aylandi.
1992 – Oʻzbekiston BMTga aʼzo boʻldi.
2008 – Dmitriy Medvedev Rossiya Prezidenti etib saylandi.

Tavalludlar:
1699 – Usmon III- Usmonlilar imperiyasining sultoni.
1866 – Alixon Bukeyxon– Alash oʻrda hukumati raisi.
1911 – Jiganov Nozib – tatar kompozitori.
1929 – Latif Fayziyev– kinorejissyor.
1950 – Nurali Qobul – O’zbek yozuvchisi.
1975 – Jahongir Ortiqxoʻjayev-mashhur tadbirkor.
1989 – Fozil Musayev – futbolchi.

Bizning sahifalarimiz 👇
🌐 Sayt | ✉️ Telegram | ☑️ Facebook
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🔥 Ўзбекистонга 43,6 минг дона газплита импорт қилинган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 4,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 43,6 минг дона газплита импорт қилинган.

📊 Импорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 14,3 минг донага ошган.


📊 2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп газплита етказиб берган давлатлар:

Хитой – 20,4 минг дона;

Беларус – 11,7 минг дона;

Туркия – 7,8 минг дона;

Испания – 2 минг дона;

Италия – 680 дона;

Бошқа давлатлар – 1 минг дона.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🤩Йил бошида 85,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда 85,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 7,8 % га ошган.


👥 Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 2,2 млн сўмни ташкил этди.


2026 йил 1 февраль ҳолатига республикамизда 60,6 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги 173-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири икки босқичда амалга оширилди.

Аввало қайд этиш жоиз: бу рўйхатга олиш Ўзбекистон тарихида тўлиқ рақамлаштирилган, замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил этилган ва қамрови бўйича энг йирик тадбирлардан бири бўлди.


➡️БАТАФСИЛ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
KUN TARIXI
Bugun 3-mart Haftaning Seshanbasi, Ramazon oyining 13-kuni

Bu kun:
AQSh – Barbi qo‘g‘irchog‘i kuni.
Indoneziya – Milliy Musiqa kuni.
Livan – O‘qituvchilar kuni. Beliz – Milliy qahramonlar kuni.
AQSh – Amerigo Vespuchchi kuni.

Voqealar:
1617 – Stolbov kelishuvi tuzildi.
1804 – Fransiya Luizianani rasman AQSh ga topshirdi.
1918 – Rossiya poytaxti Sankt-Peterburgdan Moskvaga koʻchirildi.
1953 – Moskvada Iosif Stalin dafn etildi.
1966 – Fransiya NATO dan chiqdi.
1990 – Berlinda Germaniyani birlashtirish to‘g‘risida muzokaralar.

Tavalludlar:
1454 – Amerigo Vespuchchi– florensiyalik dengizchi. Amerikaga nomi berlgan.
1814 – Taras Shevchenko – ukrain va rus shoiri.
1934 – Yuriy Gagarin–
koinotga uchgan ilk kosmanavt.
1958 – Lola Murotova – Oʻzbekiston qahramoni.
1991 – Brenna O’brayen – kanadalik aktrisa.

Bizning sahifalarimiz 👇
🌐 Sayt | ✉️ Telegram | ☑️ Facebook
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини рўйхатга олиш якунланди: кутилмаган фаоллик кўрсатилди!

Юртимизда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Очиғи, рақамлар халқимизнинг рақамли технологияларга мослашуви анча юқори эканини кўрсатмоқда.

Энг муҳим нуқталар:

Рекорд кўрсаткич: 17 кун ичида аҳолининг 82,3 фоизи (30 миллиондан ортиқ одам) онлайн рўйхатдан ўтган. Бу жуда катта рақам!

Иккинчи босқич якуни: Онлайн ўтмаганлар учун февраль ойида "маҳалла еттилиги" уйма-уй юриб, маълумотларни планшетларга киритишди. Жами 8,3 млн хонадон қамраб олинди.

Четда қолиб кетдингизми? Агар бирор сабаб билан рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, 1851 рақамига қўнғироқ қилинг. Статистика ходимлари келиб, сизни рўйхатга қўшиб қўйишади.

Назорат давом этади: Март ойида маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш учун 10% хонадонларга қайта ташриф буюрилади. Бу нормал ҳолат, халқаро талаб.

Хавфсизлик: Маълумотлар қонун билан ҳимояланган. "Кимдир менинг маълумотимни кўриб олади" деган хавотирга ўрин йўқ.

Натижалар қачон чиқади?
Дастлабки рақамларни 2026 йил 1 июлгача, тўлиқ ва батафсил таҳлилни эса 2027 йил 1 июлгача кутамиз.

Тўғри ва шаффоф статистика бу келажакдаги мактаблар, шифохоналар ва йўллар қаерга қурилишини белгилаб берувчи асосий омилдир. Жамият фаоллик кўрсатгани қувонарли.

👉 @r_kusherbayev
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📊 Январь ойида хизматлар бозори 80,5 трлн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 80,5 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14,8 % га ошди.


📊 Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь):

2026 йил — 80,5 трлн сўм

2025 йил — 66,2 трлн сўм

2024 йил — 52,7 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🤩 2026 йилнинг илк ойида 22 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь ойида турли русумдаги 22 099 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 минг донага ошган.


📊 Улар русумлар бўйича қуйидагича:

Cobalt – 6 993 дона;

Damas – 3 628 дона;

KIA – 2 298
дона;

Onix – 1 974 дона;

Tracker – 1 900
дона;

BYD – 1 352 дона;

Haval – 1 135 дона;

Chery – 757 дона;

Maxсус енгил автомобиллар – 2 062 дона.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🤩 Январ ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд долларга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд АҚШ долларига ёки 29,2 фоизга ошган.


🤩 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт – 1,7 млрд (+26,7 %)

Импорт – 4,1 млрд (+30,3 %) АҚШ долларини ташкил этди.

🌍 2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 145 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.


📊 ТСАнинг юқори улуши Хитой (27,9 %), Россия (18,7 %), Қозоғистон (7,1 %), Туркия (3,6 %) ва Афғонистон (2,4 %) ҳиссасига тўғри келди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🛒 Чакана савдо товар айланмаси ҳажми 32,7 трлн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 32,7 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 % га ўсган.


🏬 1 февраль ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 87 070 тани ташкил этди.

🛒 Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 35,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 15,6 % ўсишни қайд этди.


🏪 1 февраль ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 52 605 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
KUN TARIXI
Bugun 4-mart haftaning Chorshanbasi, Ramazon oyining 14-kuni


Bu kun:
Qirg‘iziston – Oq qalpoq kuni. Eron – Xayriya kuni.
Tailand – Jurnalistlar kuni.
Ozarbayjon – Jismoniy tarbiya va sport kuni.
Fransuz Polineziyasi – Xushxabar kuni.

Voqealar:
1844 – Kanada poytaxti Monrealga ko‘chirildi.
1868 – Angliyada stepler kashf etildi.
1943 – Ingliz reaktiv samolyoti birinchi parvozni amalga oshirdi.
1970 – Yadro qurolini tarqatmaslik haqidagi shartnoma kuchga kirdi.
1979 – „Voyager-1“ Yupiterga yetdi.
1997 – Shimoliy va Janubiy Koreya muzokara o‘tkazdi.
2000 – Angliyalik olimlar birinchi marta cho‘chqani klonlashtirishdi.

Tavalludlar:
1703 – Vasiliy Trediakovskiy – rus yozuvchisi.
1835 – Nikolay Mayev –etnograf olim.
1949 – Tal’at Nigmatullin– sovet aktyori.
1961 – Boir Xolmirzayev –
O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan artist.
1969 – Shuhrat Qayumov– O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist.
1996 – Teylor Xill – amerikalik top-model.  

Bizning sahifalarimiz 👇
🌐 Sayt | ✉️ Telegram | ☑️ Facebook
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📊 Ўзбекистонда қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 80,5 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича:

Таълим соҳасидаги хизматлар — 122,8 %;

Молиявий хизматлар — 120,2 %;

Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 117,3 %;

Савдо хизматлари — 116,8 %;

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 113,3 %;

Бошқа хизматлар — 112,7 %;

Ижара хизматлари — 110,9 %;

Компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 110,6 %;

Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 110,5 %;

Транспорт хизматлари — 109,4 %;

Шахсий хизматлар — 109,0 %;

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 107,2 %;

Меъморчилик ва муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 105,8 %.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🤩 1 ойда 110,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь ойида 110,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

📊 Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

Кўмир – 0,4 млн тонна;

Дизель – 81 минг тонна;

Нефть – 54,1 минг тонна;

Табиий газ – 3,7 млрд куб.м;

Газ конденсати – 83,4 минг тонна;

Автомобиль двигателлари – 10,2 минг дона.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон БМТ Статистика комиссияси Бюроси аъзоси бўлди

2026 йил 3–6 март кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Тадбир БМТ Статистика бўлими томонидан ташкил этилган бўлиб, унда дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари, жумладан, Комиссиянинг 34 та аъзоси иштирок этмоқда.

Мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация ҳам қатнашмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси 2026 йил 1 январдан бошлаб Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб, БМТ Статистика комиссияси Бюросига 2026–2029 йиллар учун аъзо этиб сайланди.

Шу боис, Ўзбекистон мазкур 57-сессияда Бюро аъзоси сифатида илк бор иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибидан расмий статистика тизимини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, институционал ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, Миллий ҳисоблар тизими – 2025, аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олишнинг 2030 йилги раунди, ижтимоий ва демографик статистика, катта маълумотлар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш, маълумотларни бошқариш ҳамда статистик фаолиятни модернизация қилишга доир масалалар ўрин олган.


Шунингдек, 57-сессия доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Статистика кенгашининг 14-сессияси якунларига бағишланган учрашувлар, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш масалалари юзасидан муҳокамалар ҳамда БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси иқтисодий ва ижтимоий комиссияси Статистика қўмитаси Бюросининг очиқ йиғилишида иштирок этиш режалаштирилган.

Мазкур сессия Ўзбекистон миллий статистика тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим майдон вазифасини ўтамоқда.

Сессия 6 мартга қадар давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аҳолини рўйхатга олиш бўйича натижалар қачон эълон қилинади?

👥 Рўйхатга олишда иштирок этмаганлар қайта рўйхатга олинадими?

✍️ Статистик натижалар ҳозирги рақамлардан фарқ қилиши мумкин

Батафсил видеода👆

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🍽 Январь ойида кафе ва ресторанлар қанча савдо қилди?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 26 763 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

💸 2026 йилнинг январь ойида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 15,2 трлн сўмга етди.


📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌍 2026 йилда дунёнинг 26 та давлатида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

2026 йилда дунё бўйлаб қатор мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Бу жараён давлатлар учун аҳоли сони, демографик таркиби ва ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳақида аниқ ҳамда ишончли маълумотларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.


Маълумотларга кўра, 2026 йил давомида жами 26 та давлат ва ҳудудда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ташкил этилади.

🌍 Африка давлатлари

Камерун
Марказий Африка Республикаси
Чад
Конго Демократик Республикаси
Экваториал Гвинея
Габон
Гвинея-Бисау
Нигер
Нигерия

🌎 Америка қитъаси

Канада — 2026 йил 12 май
Куба

🌏 Осиё давлатлари

Ҳиндистон — 2026 йил 1 апрель
Эрон Ислом Республикаси
Иордания
Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари:
Гонконг — 2026 йил 30 июнь
Макао

🌍 Европа давлатлари

Франция
Словения
Мэн ороли

🌊 Океания давлатлари

Австралия — 2026 йил 11 август
Норфолк ороли
Самоа
Тонга
Тувалу

Шунингдек, Реюньон ҳудудида ҳам 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши белгиланган.

📌 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар икки босқичда амалга оширилди.
1
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🤩 Ўзбекистон йил бошида асосан қайси давлатлар билан савдо қилди?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

🌎 Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

🇨🇳 Хитой – 1,6 млрд

🇷🇺 Россия – 1,1 млрд

🇰🇿 Қозоғистон – 414,1 млн

🇹🇷 Туркия – 207,4 млн

🤩 Афғонистон – 139,6 млн

🇰🇷 Корея Республикаси – 126,8 млн

🇫🇷 Франция – 123,6 млн

🇩🇪 Германия – 106,9 млн

🇹🇲 Туркманистон – 96,6 млн

🇸🇩 БАА – 94,3 млн
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🏗 Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 4 трлн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 % га ошган.

📊 Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 30,9 % ни ташкил қилди.


📊 Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь):

2022 йил – 1,2 трлн сўм

2023 йил – 1,1 трлн сўм

2024 йил – 1,4 трлн сўм

2025 йил – 3,5 трлн сўм

2026 йил – 4 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📈 Февраль ойида инфляция 0,6 % ни ташкил этди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 % га ошган.

📉 Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,3 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2025 йил февраль — 110,1 %) нисбатан 2,8 фоиз бандга пасайди.


📈 Февраль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,6 % га қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан помидор (12,1 %), қовоқ (11,7 %), картошка (5,0 %), олма (4,1 %), узум (3,5 %), банан (3,0 %), қўй гўшти (2,6 %), шакар (2,1 %), сабзи (1,8 %), паранда гўшти (1,4 %), мол гўшти (суяксиз гўштдан ташқари) (1,6 %), товуқ тухуми (0,7 %), обинон (0,6 %) ва биринчи навли буғдой уни (0,5 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.


Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида бодринг (-13,8 %), мандарин (-5,6 %) ҳамда барча навдаги гуруч ва гуруч оқшоғи (-0,9 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан қимматбаҳо металлардан ясалган никоҳ узуклари (1,5 %) ҳамда томир кенгайтирувчи препаратлар (0,6 %) нархлари ўсиши шунингдек, АИ-92 маркали бензин (-0,5 %) нархи пасайиши кузатилди.


Шунингдек, xизматлар нархи ва тарифларида узоқ масофага қатнайдиган поездда йўл ҳақи (14,0 %), маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (4,7 %), ички ва халқаро йўловчи ҳаво транспорти (4,4 %), эркаклар ва ўғил болалар учун сартарошхоналар хизматлари (0,9 %), стоматологик профилактик хизматлар (1,0 %) ва таксида йўл ҳақи (0,9 %) нархлари ошиши асосий омил бўлиб хизмат қилди.

➡️Батафсил

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 1,2 млнга яқин нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM