Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
Рўйхатга олиш натижасида мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама акс эттирувчи ишончли маълумотлар базаси шаклланади. Ушбу маълумотлар давлат дастурларини режалаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилишда муҳим манба бўлади.
Мазкур маълумотлар умумлаштирилган статистик кўринишда таҳлил қилинади ва мактаб, боғча, шифохона, йўл каби ижтимоий объектларни қаерда ва қандай қувватларда қуриш зарурлигини белгилаш, шунингдек, келгуси тараққиёт стратегияларини ишлаб чиқишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Шу жиҳатдан, мазкур тадбир мамлакатнинг бугунги ҳолати ва келгуси ривожи учун муҳим стратегик ахборот манбаи ҳисобланади.
Шу ўринда онлайн рўйхатдан ўтмаган фуқароларни иккинчи босқичда фаол иштирок этишга чақирамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Жумладан, қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар тўпланади:
— демографик кўрсаткичлар;
— аҳолининг ижтимоий ҳолати;
— уй-жой шароитлари;
— қишлоқ хўжалиги фаолияти;
— ҳудудий ривожланиш даражаси.
Мазкур маълумотлар умумлаштирилган статистик кўринишда таҳлил қилинади ва мактаб, боғча, шифохона, йўл каби ижтимоий объектларни қаерда ва қандай қувватларда қуриш зарурлигини белгилаш, шунингдек, келгуси тараққиёт стратегияларини ишлаб чиқишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Шу жиҳатдан, мазкур тадбир мамлакатнинг бугунги ҳолати ва келгуси ривожи учун муҳим стратегик ахборот манбаи ҳисобланади.
Рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари жорий йилнинг 1 июлига қадар, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлига қадар эълон қилинади.
Шу ўринда онлайн рўйхатдан ўтмаган фуқароларни иккинчи босқичда фаол иштирок этишга чақирамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
Савдо — 138 та
Саноат — 60 та
Ахборот ва алоқа — 30 та
Ташиш ва сақлаш — 18 та
Қурилиш — 17 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 14 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 6 та
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги —5 та
Бошқа турлар — 56 та
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахсий маълумотингизни фирибгарларга берманг!
🏢 Ҳурматли фуқаролар! Айни кунларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи бошланади.
Маълумот учун, рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:
1-босқичда 15-31 январь кунлари яъни, 17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш.
2-босқичда 4-28 февраль кунлари “Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.
🔻 Огоҳ бўлинг! Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш фақат “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан ўтказилади. Бунда фуқаролардан ҳеч қандай СМС-код ёки пул маблағлари сўралмайди.
Шахсий маълумотлар телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали сўралмайди.
“Маҳалла еттилиги” аъзолари ўз маҳалласида 4-28 февраль кунлари рўйхатга олиш тадбирини ифодаловчи махсус бейджикда ва энг муҳими махсус ишлаб чиқилган ягона расмий платформа census.stat.uz сайти орқали сизнинг маълумотларингизни хавфсиз маълумотлар базасига юборади.
🔐 Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади ва бошқа идораларга тақдим этилмайди.

Ҳурматли юртдошлар! Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бейджикини кўрсатишни талаб қилинг. Бейджикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин — ушбу маълумотлар ягона базага киритилган. Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган колл-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақида қўшимча маълумот олиш имконияти мавжуд.
🔐 Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади ва бошқа идораларга тақдим этилмайди.
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилнинг 4–28 февраль кунлари рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади.
Ушбу босқичда рўйхатга олувчилар — маҳалла вакиллари хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритадилар.
Ҳурматли юртдошлар! Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бейджикини кўрсатишни талаб қилинг.
Бейджикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин — ушбу маълумотлар ягона базага киритилган.
Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган кол-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақида қўшимча маълумот олиш имконияти мавжуд.
Айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу, одатда, онлайн саволномада маълумотлар хатолик ёки камчиликлар билан киритилгани билан боғлиқ бўлади.

🚰 2025 йилда 925 километрдан ортиқ сув тармоғи ишга туширилган
🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда республика бўйича жами 925,1 км сув тармоғи ишга туширилган.
🇺🇿 Ҳудудлар кесимида ишга туширилган сув тармоғи:
Жиззах вилояти — 410,4 км;
Фарғона вилояти — 173,4 км;
Хоразм вилояти — 81,3 км;
Сурхондарё вилояти — 80,1 км;
Қорақалпоғистон Республикаси — 70,2 км;
Сирдарё вилояти — 41,7 км;
Қашқадарё вилояти — 36,6 км;
Бухоро вилояти — 31,4 км.
📊 Уларнинг 80,5 фоизи ёки 745 км қишлоқ жойлар ҳиссасига тўғри келади.
Жиззах вилояти — 410,4 км;
Фарғона вилояти — 173,4 км;
Хоразм вилояти — 81,3 км;
Сурхондарё вилояти — 80,1 км;
Қорақалпоғистон Республикаси — 70,2 км;
Сирдарё вилояти — 41,7 км;
Қашқадарё вилояти — 36,6 км;
Бухоро вилояти — 31,4 км.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда фаол иштирок этинг!
Янги Ўзбекистоннинг келажаги сизнинг иштирокингизда!
Янги Ўзбекистоннинг келажаги сизнинг иштирокингизда!
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 163 минг нафарга ёки 71 фоизга ошган.
саёҳат – 197,9 минг нафар;
қариндошларни йўқлаш – 38,2 минг нафар;
даволаниш – 924 нафар;
хизмат юзасидан – 66 нафар;
ўқиш – 31 нафар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!
Аввало, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи — онлайн босқичида фаол иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирамиз. Эслатиб ўтамиз, онлайн веб-платформа ўз муддатида якунланди ва эндиликда у орқали рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд эмас.
Жараённинг шаффоф ва тартибли ўтиши учун рўйхатга олувчиларнинг ҳаракатлари GPS орқали кузатиб борилади. Агар маълумотлар хато ёки камчиликлар билан киритилса, ёхуд регистратор белгиланган қоидаларга амал қилмасдан, хонадонга бормасдан саволномани тўлдирса, бундай маълумотлар тизим томонидан қабул қилинмайди ва регистратор планшетига автоматик огоҳлантириш юборилади.
Ҳурматли юртдошлар! Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бейджикини кўрсатишни талаб қилинг. Бейджикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин — ушбу маълумотлар ягона базага киритилган. Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган колл-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақида қўшимча маълумот олиш имконияти мавжуд.
Яна бир муҳим жиҳат: халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ, асосий рўйхатга олиш тадбиридан сўнг маълумотларнинг аниқлиги ва сифатини баҳолаш мақсадида қайта текширув ўтказилади. Бунда тасодифий танлаб олинган хонадонларга мутахассислар қайта ташриф буюрадилар. Қайта текширувлар, одатда, жами рўйхатдан ўтганларнинг 10–15 фоизини қамраб олади ва бу халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган тажриба ҳисобланади.
Ҳурматли юртдошлар! Рўйхатга олиш — бу мамлакатимизнинг бугунги ҳолати ва келгуси ривожини белгилашда муҳим аҳамиятга эга бўлган умуммиллий тадбирдир. Шу боис, иккинчи босқичда ҳам фаол иштирок этиб, регистраторларга зарур маълумотларни тўлиқ ва холис тақдим этишингизни сўраймиз.

2026 йилнинг 4–28 февраль кунлари рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади. Ушбу босқичда рўйхатга олувчилар — маҳалла вакиллари хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритадилар.
Жараённинг шаффоф ва тартибли ўтиши учун рўйхатга олувчиларнинг ҳаракатлари GPS орқали кузатиб борилади. Агар маълумотлар хато ёки камчиликлар билан киритилса, ёхуд регистратор белгиланган қоидаларга амал қилмасдан, хонадонга бормасдан саволномани тўлдирса, бундай маълумотлар тизим томонидан қабул қилинмайди ва регистратор планшетига автоматик огоҳлантириш юборилади.
Бу чораларнинг асосий мақсади — маълумотларни тўғри ва тўлиқ йиғиш, ишончли ҳамда сифатли маълумотлар базасини шакллантиришдан иборат.
Ҳурматли юртдошлар! Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бейджикини кўрсатишни талаб қилинг. Бейджикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин — ушбу маълумотлар ягона базага киритилган. Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган колл-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақида қўшимча маълумот олиш имконияти мавжуд.
Айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу, одатда, онлайн саволномада маълумотлар хатолик ёки камчиликлар билан киритилгани билан боғлиқ бўлади.
Яна бир муҳим жиҳат: халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ, асосий рўйхатга олиш тадбиридан сўнг маълумотларнинг аниқлиги ва сифатини баҳолаш мақсадида қайта текширув ўтказилади. Бунда тасодифий танлаб олинган хонадонларга мутахассислар қайта ташриф буюрадилар. Қайта текширувлар, одатда, жами рўйхатдан ўтганларнинг 10–15 фоизини қамраб олади ва бу халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган тажриба ҳисобланади.
Тайёргарлик ишлари доирасида 2025 йил декабрь ойида республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ турар жой объектларининг GPS-координаталари аниқлаштирилди. Миллий статистика қўмитаси ушбу локация маълумотлари орқали рўйхатга олиш жараёнларини реал вақт режимида кузатиб, рўйхатга олувчиларнинг аниқ манзилда иш олиб бораётганини текширади ҳамда маълумотларнинг сифатини назорат қилади. Бу эса ҳар бир ҳудуддаги ишлар ҳолатини аниқ ва тезкор баҳолаш имконини беради.
Ҳурматли юртдошлар! Рўйхатга олиш — бу мамлакатимизнинг бугунги ҳолати ва келгуси ривожини белгилашда муҳим аҳамиятга эга бўлган умуммиллий тадбирдир. Шу боис, иккинчи босқичда ҳам фаол иштирок этиб, регистраторларга зарур маълумотларни тўлиқ ва холис тақдим этишингизни сўраймиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
❤1
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг расмий веб сайти census.stat.uz ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, онлайн рўйхатга олиш якунланганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланиш учун чекловлар ўрнатилган. Шу билан бирга, республика ичидаги баъзи фойдаланувчиларда ҳам мазкур сайтга киришда чекловлар (418 хатолик) кузатилиши мумкин.
Шуни эслатиб ўтамизки, онлайн рўйхатга олиш веб сайти census.stat.uz 2026 йилнинг 15-31 январь кунлари фаолият юритди.
Шуни эслатиб ўтамизки, онлайн рўйхатга олиш веб сайти census.stat.uz 2026 йилнинг 15-31 январь кунлари фаолият юритди.
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
2026 йилнинг 15-31 январь кунлари онлайн шаклда ўтказилган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда тўпланган барча маълумотлар, алоҳида серверда шифрланган ҳолда хавфсиз сақланмоқда.
Юртдошларимизнинг рўйхатга олиш билан боғлиқ маълумотларининг хавфсизлиги бўйича хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз.
Юртдошларимизнинг рўйхатга олиш билан боғлиқ маълумотларининг хавфсизлиги бўйича хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз.
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи 4-28 февраль кунлари давом эттирилади. Ушбу босқичда маҳалла еттилиги вакиллари хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни планшет қурилмалари орқали тўғридан -тўғри серверга юборади.
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
2026 йилнинг 15–31 январь кунлари онлайн шаклда ўтказилган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида тўпланган барча маълумотлар алоҳида серверларда шифрланган ҳолда хавфсиз сақланмоқда.
Фуқароларнинг рўйхатга олиш билан боғлиқ шахсий маълумотлари ҳимояланган бўлиб, уларнинг хавфсизлиги бўйича ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлиги маълум қилинади.
Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида ҳеч бир фуқарога тегишли фотосурат олинмаган ва маълумотлар базасига расм юкланмаган.
Маълумотлар миллий ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ қатъий муҳофаза остида сақланмоқда ва ташқи манбалар орқали сизиб чиқиши эҳтимоли мавжуд эмас.

📊 Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 10,4 % га ошган.
Қорақалпоғистон Респ. – 1,2 трлн сўм
Андижон вилояти – 1,9 трлн сўм
Бухоро вилояти – 1,9 трлн сўм
Жиззах вилояти – 604,2 млрд сўм
Қашқадарё вилояти – 1,7 трлн сўм
Навоий вилояти – 501,4 млрд сўм
Наманган вилояти – 2,4 трлн сўм
Самарқанд вилояти – 3,1 трлн сўм
Сурхондарё вилояти – 1,3 трлн сўм
Сирдарё вилояти – 390,3 млрд сўм
Тошкент вилояти – 2,2 трлн сўм
Фарғона вилояти – 2,4 трлн сўм
Хоразм вилояти – 1,3 трлн сўм
Тошкент шаҳри – 18,8 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📊 Шунингдек, бошқа ошхоналар, кафетерийлар ва газакхоналар нархлари мазкур даврда 9,3 фоизга ошгани кузатилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи — анъанавий, яъни хонадонма-хонадон юриб рўйхатга олиш жараёнлари расман бошланди.
Маълумки, рўйхатга олишнинг биринчи босқичи — онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари белгиланган муддатларда ўтказилди ва юртдошларимиз унда катта қизиқиш ҳамда фаоллик билан иштирок этишди.
Иккинчи босқич доирасида, 2026 йилнинг 4–28 февраль кунлари рўйхатга олувчилар — яъни маҳалла еттилиги вакиллари хонадонма-хонадон юриб, онлайн рўйхатдан ўтиш босқичида иштирок этмаган, ёки саволномаларни хато ва камчиликлар билан тўлдирган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритадилар.
Айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу, одатда, онлайн саволномада маълумотлар хато ёки камчиликлар билан киритилгани билан боғлиқ бўлади ва буни тўғри тушунишингизни сўраймиз.
Ҳурматли фуқаролар! Агар хонадонингизга ташриф буюрган рўйхатга олувчининг шахси сизга нотаниш туюлса ёки унга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлса, ундан хизмат бейджикни кўрсатишини сўрашингиз мумкин. Бейджикда жойлаштирилган QR-код орқали регистраторга оид маълумотларни текшириш имконияти мавжуд бўлиб, мазкур маълумотлар марказлашган электрон тизимда сақланади. Шу билан бирга, 1851 қисқа рақами орқали ишлаётган колл-марказга мурожаат қилиб, рўйхатга олувчи ҳақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин.
Жараённинг шаффоф ва тартибли ўтиши учун рўйхатга олувчиларнинг ҳаракатлари GPS орқали кузатиб борилади. Агар маълумотлар хато ёки камчиликлар билан киритилса, ёки регистратор белгиланган қоидаларга амал қилмасдан, хонадонга бормасдан саволномани тўлдирса, бундай маълумотлар тизим томонидан қабул қилинмайди ва регистратор планшетига автоматик огоҳлантириш юборилади.
Бу чораларнинг асосий мақсади — маълумотларни тўғри ва тўлиқ йиғиш, ишончли ҳамда сифатли статистик маълумотлар базасини шакллантиришдан иборат.
Фуқаролардан рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этишни, саволларга тўлиқ ва тўғри жавоб беришни сўраймиз. Таъкидлаймиз, рўйхатга олиш давомида тақдим этилаётган барча маълумотлар махфий ҳисобланади ва солиқ, текширув ёки бошқа маъмурий мақсадларда қўлланилмайди. Улар фақат статистик таҳлил ва мамлакат тараққиётини режалаштириш учун хизмат қилади.
Агар рўйхатга олиш жараёнида саволлар ёки тушунмовчиликлар юзага келса, 1851 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали биз билан боғланишлари мумкин.
Барчангизни ушбу муҳим умуммиллий тадбирида фаол иштирок этишга чақирамиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🚇 2025 йилда метрополитен орқали 286 миллиондан зиёд йўловчи ташилган
🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда метрополитен орқали жами 286,8 млн нафар йўловчи ташилган.
🫂 Мазкур даврда метрополитендан бир кунда ўртача 785,6 минг нафар йўловчи фойдаланган.
📊 Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:
2020 йил — 38,8 млн;
2021 йил — 101,8 млн;
2022 йил — 136,7 млн;
2023 йил — 172 млн;
2024 йил — 270,3 млн;
2025 йил — 286,8 млн.
📊 Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,1 фоизга ошган.
2020 йил — 38,8 млн;
2021 йил — 101,8 млн;
2022 йил — 136,7 млн;
2023 йил — 172 млн;
2024 йил — 270,3 млн;
2025 йил — 286,8 млн.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Bugun Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olishning ikkinchi bosqichi boshlandi
☝️ Toshkent shahar uchtepa tumani Ko‘kcha oqtepa mahallasi yettiligi uyma-uy yurib, aholini ro‘yxatdan o‘tkazmoqda.
👉 Batafsil ushbu videolavhada.
Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Pokiston Islom Respublikasi Bosh vaziri Shahboz Sharifning taklifiga binoan 5-6-fevral kunlari davlat tashrifi bilan ushbu mamlakatda boʻladi.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Премьер-министра Исламской Республики Пакистан Шахбаза Шарифа 5–6 февраля посетит эту страну с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Премьер-министра Исламской Республики Пакистан Шахбаза Шарифа 5–6 февраля посетит эту страну с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
Тошкент шаҳрида – 41 093 та;
Самарқанд вилоятида – 29 792 та;
Фарғона вилоятида – 27 186 та;
Андижон вилоятида – 26 233 та;
Тoшкент вилоятида – 26 060 та;
Қашқадарё вилоятида – 23 327 та;
Наманган вилоятида – 19 908 та;
Бухoрo вилоятида – 17 401 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 17 090 та;
Сурхондарё вилоятида – 16 710 та;
Хоразм вилоятида – 14 198 та;
Жиззах вилоятида – 9 767 та;
Сирдарё вилоятида – 8 025 та;
Навоий вилоятида 7 650 та.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 3,7 млн нафар йўловчига ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Рўйхатга олиш – 2026
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи — анъанавий, яъни хонадонма-хонадон юриб маълумот тўплаш жараёнлари давом этмоқда.
Мазкур босқичнинг дастлабки кунида 11 мингдан ортиқ хонадон қамраб олиниб, аҳолига оид маълумотлар планшет қурилмалари орқали электрон ахборот тизимига киритилди.
Айни пайтда рўйхатга олиш учун жорий этилган махсус ахборот платформаси барқарор ишламоқда. Саволномалар регистраторлар — маҳалла вакиллари томонидан аҳоли хонадонларига бевосита борилган ҳолда тўлдирилиб, барча маълумотлар электрон шаклда ахборот базасига киритилмоқда.
Рўйхатга олувчилар, энг аввало, онлайн рўйхатдан ўтмаган фуқаролар, шунингдек, биринчи босқичда саволномани тўлиқ ёки тўғри тўлдирмаган аҳоли хонадонларига ташриф буюрмоқда.
Рўйхатга олувчилар томонидан амалга оширилаётган ҳаракатлар GPS орқали кузатиб борилмоқда. Агар регистратор белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан, хонадонга бормасдан саволномани тўлдирса ёки маълумотларни асоссиз киритса, бундай ҳолатлар ахборот тизими орқали автоматик аниқланади ва уларнинг планшетида огоҳлантириш юборилади.
Шу билан бирга, аҳолидан энг кўп келиб тушаётган саволларга тўхталиб ўтамиз.
Савол: Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномасини тўлдирмасам нима бўлади?
Жавоб: Агар саволномани тўлдирмасангиз, сиз яшаётган ҳудуд ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот тўпланмайди. Натижада, келгусида мактаб, боғча, шифохона, йўл ёки қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш каби ишлар режалаштирилаётганда ҳақиқий эҳтиёжлар инобатга олинмай қолиши мумкин.
Шунинг учун рўйхатга олишда иштирок этиш ҳар бир фуқаро учун муҳим. Чунки ҳар бир тўғри ва холис маълумот юртимиз тараққиётига, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилади.
Савол: Маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун қандай ахборот тизимлари ишламоқда? Маълумотларим хавфсиз бўладими?
Жавоб: Рўйхатга олиш жараёнида йиғилаётган барча маълумотлар замонавий ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган махсус электрон тизимларда сақланади.
Маълумотлар шифрланади, учинчи шахсларга узатилмайди ва солиқ, текширув ёки бошқа маъмурий мақсадларда қўлланилмайди. Улар фақат умумлаштирилган статистик таҳлил учун ишлатилади.
Савол: Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш нима беради? Бу кимга ва нима учун керак?
Жавоб: Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш орқали ҳар бир ҳудудда қандай маҳсулотлар етиштирилаётгани, улар ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжини қай даражада қондира олаётгани аниқланади. Масалан, қайси жойда сабзавот ёки чорва маҳсулотлари кам, қайси ҳудудда эса имконият кўп экани маълум бўлади.
Шу маълумотлар асосида давлат қайси ҳудудга қандай ёрдам кераклигини, қачон ва қаерда қўшимча сув, техника ёки қўллаб-қувватлаш зарурлигини белгилайди.
Яъни, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — аввало аҳолининг озиқ-овқат билан барқарор таъминланиши ва ҳар бир ҳудуд имкониятларидан тўғри фойдаланиш учун керак.
Шу муносабат билан барча фуқароларни рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этишга, регистраторлар саволларига тўғри, тўлиқ ва холис жавоб беришга чақирамиз.

Фуқаролардан келиб тушаётган саволларга ўз вақтида жавоб бериш мақсадида 1851 қисқа рақами орқали колл-марказ фаолият кўрсатмоқда. Мутахассислар томонидан саволномани тўлдириш тартиби ва рўйхатга олиш жараёни бўйича тушунтиришлар бериб борилмоқда.