TOSHKENT SHAHAR STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.41K subscribers
1.39K photos
296 videos
106 files
863 links
Murojaatlar uchun sahifa
http://toshstat.uz/statements
Страница для подачи обращений: http://toshstat.uz/ru/statements

Web-site: www.toshstat.uz
Facebook: fb.com/UZSTAT011
Twitter: twitter.com/uzstataxborot
Download Telegram
Onlayn ro‘yxatdan o‘tib, sovrindor bo‘lgan yurtdoshlarimizga sovg‘alar yetkazib berildi

🎁 O‘zbekiston Milliy Statistika Qo‘mitasi tashabbusi bilan e’lon qilingan sovrinli tanlovda Toshkent shahridan g‘olib bo‘lgan navbatdagi fuqarolarga qimmatbaho sovg‘alar yetkazib berildi.

☝️ Eslatib o‘tamiz 31-yanvar kuni onlayn ro‘yxatdan o‘tish jarayoni yakunlandi, tanlov g‘oliblarini aniqlash tasodifiy (random) orqali davom etmoqda.


Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома / Ўзбекистон 24: Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишдан сўнг фуқароларнинг чорва ва ерларига солиқ солинмайдими?
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
👶🏻 2025 йилда Ўзбекистонда 879,6 мингта туғилиш қайд этилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

📊 Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:

Самарқанд вилояти – 106 266 та

Қашқадарё вилояти – 99 656 та

Фарғона вилояти – 98 319 та

Сурхондарё вилояти – 81 885 та

Андижон вилояти – 79 672 та

Наманган вилояти – 75 689 та

Тошкент вилояти – 64 245 та

Тошкент шаҳри – 62 318 та

Хоразм вилояти – 46 056 та

Бухоро вилояти – 43 654 та

Қорақалпоғистон Республикаси – 39 277 та

Жиззах вилояти – 37 393 та

Навоий вилояти – 24 127 та

Сирдарё вилояти – 21 042 та
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🤩 Ўзбекистон хорижга 2,1 млрд долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати 2,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

📊 Экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,9  фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 6,3 % ни ташкил этди.


📊 Уларнинг таркиби қуйидагича:

мева ва резаворлар – 628,5 минг тонна;

сабзавотлар – 582,5 минг тонна;

тарвуз-қовун – 233,6 минг тонна;

мош – 148,2 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 29,3 минг тонна;

бошқалар – 540,5 минг тонна.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚆Paxtakor metro bekatida navbatdagi targ'ibot tadbiri

👉Toshkent shahar statistika boshqarmasi va O'zbekiston volontyorlari assotsiatsiyasi bilan hamkorlikda tashkil etilgan navbatdagi tadbir Paxtakor metro bekatida bo'lib o'tdi.

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
👥 Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга қанча аҳоли тўғри келади?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 киши тўғри келган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 кишига ортган.


📊 Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (1 январь ҳолатига):

2021 йил – 78,6 киши;

2022 йил – 80,2 киши;

2023 йил – 82 киши;

2024 йил – 83,6 киши;

2025 йил – 85,2 киши.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги 173-сон фармонига мувофиқ, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнлари икки босқичда ўтказилиши белгиланган эди.

Биринчи босқич 2026 йилнинг 15–31 январь кунлари census.stat.uz портали орқали онлайн шаклда амалга оширилди. Ушбу усулнинг қулайлиги ва тезкорлиги, шунингдек, аҳолининг умуммиллий тадбирга бўлган юқори қизиқиши натижасида бу босқичда кутилганидан ҳам юқори қамровга эришилди.


Дастлабки маълумотларга кўра, атиги 17 кун ичида мамлакатимиздаги жами хонадонларнинг 82,3 фоизида истиқомат қилувчи 30 миллиондан ортиқ аҳоли саволномани онлайн тўлдириб, рўйхатдан ўтди. Бу натижа Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида ўзига хос рекорд сифатида қайд этилди. Таққослаш учун, Қозоғистонда 60 кунда аҳолининг 40 фоизи, Беларусь Республикасида 25 кунда 22 фоизи, Россияда эса 31 кунда 16 фоизи онлайн рўйхатдан ўтган.

Қисқа муддатда онлайн рўйхатдан ўтишда юқори қамровга эришилгани юртдошларимизнинг рақамли саводхонлиги ҳамда рақамли хизматлардан фойдаланиш маданияти тобора ортиб бораётганини ҳамда рақамли хизматларга нисбатан ишонч ва амалий кўникмаларни шакллантирганини яққол кўрсатади.


Рўйхатдан ўтиш жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, прокуратура, адлия, Олий суд ва Миллий телерадиокомпания тизими ходимлари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш, Маданият, Рақамли технологиялар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари биринчилардан бўлиб онлайн рўйхатдан ўтишди.
Умуман, барча давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда уларнинг оилалари фаол иштирок этдилар.

Рўйхатга олиш маълумотларини тўплаш жараёнлари тўлиқ рақамлаштириш мақсадида махсус ахборот тизими ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳар бир жисмоний шахснинг идентификация рақами асосида иш олиб боради ҳамда такрорий киритилаётган маълумотларни автоматик аниқлаш имконини беради. Шунингдек, хато ва камчиликлар билан тўлдирилган саволномалар ҳам автоматик тарзда ажратиб олинади.


Шу боис, онлайн босқичда қатнашмаган ёки саволномани хатоликлар билан тўлдирган фуқаролар учун рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичида — 4–28 февраль кунлари — маҳалла еттилиги вакиллари уйма-уй юриб, маълумотларни планшетлар орқали census.stat.uz платформасига киритишади.

Тайёргарлик ишлари доирасида 2025 йил декабрь ойида республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ турар жой объектларининг GPS-координаталари аниқлаштирилди. Бу эса рўйхатга олиш жараёнларини реал вақт режимида кузатиш, рўйхатга олувчиларнинг аниқ манзилда иш олиб бораётганини текшириш ва маълумотлар сифатини назорат қилиш имконини беради.


Мазкур жараёнда иштирок этаётган “маҳалла еттилиги” тизимидаги 55 мингдан ортиқ ходим уч босқичли тренинглар орқали тайёрланди. Натижаларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида эса 10–15 фоиз ҳажмда қайта текширув ишлари амалга оширилади. Бу амалиёт халқаро стандартларга тўлиқ мос келади.

Ахборот тизимининг барқарор ишлаши учун зарур сервер қувватлари ажратилди, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Фуқаролар томонидан тақдим этилган барча маълумотлар қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади, шахсий маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда қўлланилади. Улар солиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки бошқа назорат органларига тақдим этилмайди. Шунингдек, платформанинг барқарор ишлашида кўмаклашган Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Киберхавфсизлик марказига алоҳида миннатдорлик билдирамиз...
Рўйхатга олиш натижасида мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама акс эттирувчи ишончли маълумотлар базаси шаклланади. Ушбу маълумотлар давлат дастурларини режалаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилишда муҳим манба бўлади.

Жумладан, қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар тўпланади:

— демографик кўрсаткичлар;
— аҳолининг ижтимоий ҳолати;
— уй-жой шароитлари;
— қишлоқ хўжалиги фаолияти;
— ҳудудий ривожланиш даражаси.


Мазкур маълумотлар умумлаштирилган статистик кўринишда таҳлил қилинади ва мактаб, боғча, шифохона, йўл каби ижтимоий объектларни қаерда ва қандай қувватларда қуриш зарурлигини белгилаш, шунингдек, келгуси тараққиёт стратегияларини ишлаб чиқишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Шу жиҳатдан, мазкур тадбир мамлакатнинг бугунги ҳолати ва келгуси ривожи учун муҳим стратегик ахборот манбаи ҳисобланади.

Рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари жорий йилнинг 1 июлига қадар, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлига қадар эълон қилинади.


Шу ўринда онлайн рўйхатдан ўтмаган фуқароларни иккинчи босқичда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🇰🇬🇺🇿 Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 344 тага етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокида жами 344 та корхоналар фаолият юритмоқда.

📊 Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

Савдо — 138 та

Саноат — 60 та

Ахборот ва алоқа — 30 та

Ташиш ва сақлаш — 18 та

Қурилиш — 17 та

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 14 та

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 6 та

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги —5 та

Бошқа турлар — 56 та
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахсий маълумотингизни фирибгарларга берманг!

🏢 Ҳурматли фуқаролар! Айни кунларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи бошланади.

Маълумот учун, рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:

1-босқичда 15-31 январь кунлари яъни, 17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш.

2-босқичда 4-28 февраль кунлари “Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.

🔻 Огоҳ бўлинг! Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш фақат “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан ўтказилади. Бунда фуқаролардан ҳеч қандай СМС-код ёки пул маблағлари сўралмайди.

Шахсий маълумотлар телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали сўралмайди.

“Маҳалла еттилиги” аъзолари ўз маҳалласида 4-28 февраль кунлари рўйхатга олиш тадбирини ифодаловчи махсус бейджикда ва энг муҳими махсус ишлаб чиқилган ягона расмий платформа census.stat.uz сайти орқали сизнинг маълумотларингизни хавфсиз маълумотлар базасига юборади.

Ҳурматли юртдошлар! Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бейджикини кўрсатишни талаб қилинг. Бейджикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин — ушбу маълумотлар ягона базага киритилган. Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган колл-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақида қўшимча маълумот олиш имконияти мавжуд.


🔐 Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади ва бошқа идораларга тақдим этилмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилнинг 4–28 февраль кунлари рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади.

Ушбу босқичда рўйхатга олувчилар — маҳалла вакиллари хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритадилар.

Ҳурматли юртдошлар! Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бейджикини кўрсатишни талаб қилинг.

Бейджикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин — ушбу маълумотлар ягона базага киритилган.

Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган кол-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақида қўшимча маълумот олиш имконияти мавжуд.

Айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу, одатда, онлайн саволномада маълумотлар хатолик ёки камчиликлар билан киритилгани билан боғлиқ бўлади.
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🚰 2025 йилда 925 километрдан ортиқ сув тармоғи ишга туширилган

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда республика бўйича жами 925,1 км сув тармоғи ишга туширилган.

📊 Уларнинг 80,5 фоизи ёки 745 км қишлоқ жойлар ҳиссасига тўғри келади.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида ишга туширилган сув тармоғи:

Жиззах вилояти — 410,4 км;

Фарғона вилояти — 173,4 км;

Хоразм вилояти — 81,3 км;

Сурхондарё вилояти — 80,1 км;

Қорақалпоғистон Республикаси — 70,2 км;

Сирдарё вилояти — 41,7 км;

Қашқадарё вилояти — 36,6 км;

Бухоро вилояти — 31,4 км.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда фаол иштирок этинг!

Янги Ўзбекистоннинг келажаги сизнинг иштирокингизда!
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🛫 2025 йилда 366 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига сафар қилган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида 366 251 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 163 минг нафарга ёки 71 фоизга ошган.


📊 Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат – 197,9 минг нафар;

қариндошларни йўқлаш – 38,2 минг нафар;

даволаниш – 924 нафар;

хизмат юзасидан – 66 нафар;

ўқиш – 31 нафар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Аввало, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи — онлайн босқичида фаол иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирамиз. Эслатиб ўтамиз, онлайн веб-платформа ўз муддатида якунланди ва эндиликда у орқали рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд эмас.

2026 йилнинг 4–28 февраль кунлари рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади. Ушбу босқичда рўйхатга олувчилар — маҳалла вакиллари хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритадилар.


Жараённинг шаффоф ва тартибли ўтиши учун рўйхатга олувчиларнинг ҳаракатлари GPS орқали кузатиб борилади. Агар маълумотлар хато ёки камчиликлар билан киритилса, ёхуд регистратор белгиланган қоидаларга амал қилмасдан, хонадонга бормасдан саволномани тўлдирса, бундай маълумотлар тизим томонидан қабул қилинмайди ва регистратор планшетига автоматик огоҳлантириш юборилади.

Бу чораларнинг асосий мақсади — маълумотларни тўғри ва тўлиқ йиғиш, ишончли ҳамда сифатли маълумотлар базасини шакллантиришдан иборат.


Ҳурматли юртдошлар! Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бейджикини кўрсатишни талаб қилинг. Бейджикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин — ушбу маълумотлар ягона базага киритилган. Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган колл-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақида қўшимча маълумот олиш имконияти мавжуд.

Айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу, одатда, онлайн саволномада маълумотлар хатолик ёки камчиликлар билан киритилгани билан боғлиқ бўлади.


Яна бир муҳим жиҳат: халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ, асосий рўйхатга олиш тадбиридан сўнг маълумотларнинг аниқлиги ва сифатини баҳолаш мақсадида қайта текширув ўтказилади. Бунда тасодифий танлаб олинган хонадонларга мутахассислар қайта ташриф буюрадилар. Қайта текширувлар, одатда, жами рўйхатдан ўтганларнинг 10–15 фоизини қамраб олади ва бу халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган тажриба ҳисобланади.

Тайёргарлик ишлари доирасида 2025 йил декабрь ойида республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ турар жой объектларининг GPS-координаталари аниқлаштирилди. Миллий статистика қўмитаси ушбу локация маълумотлари орқали рўйхатга олиш жараёнларини реал вақт режимида кузатиб, рўйхатга олувчиларнинг аниқ манзилда иш олиб бораётганини текширади ҳамда маълумотларнинг сифатини назорат қилади. Бу эса ҳар бир ҳудуддаги ишлар ҳолатини аниқ ва тезкор баҳолаш имконини беради.


Ҳурматли юртдошлар! Рўйхатга олиш — бу мамлакатимизнинг бугунги ҳолати ва келгуси ривожини белгилашда муҳим аҳамиятга эга бўлган умуммиллий тадбирдир. Шу боис, иккинчи босқичда ҳам фаол иштирок этиб, регистраторларга зарур маълумотларни тўлиқ ва холис тақдим этишингизни сўраймиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!
1
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг расмий веб сайти census.stat.uz ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, онлайн рўйхатга олиш якунланганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланиш учун чекловлар ўрнатилган. Шу билан бирга, республика ичидаги баъзи фойдаланувчиларда ҳам мазкур сайтга киришда чекловлар (418 хатолик) кузатилиши мумкин.
Шуни эслатиб ўтамизки, онлайн рўйхатга олиш веб сайти census.stat.uz 2026 йилнинг 15-31 январь кунлари фаолият юритди.
2026 йилнинг 15-31 январь кунлари онлайн шаклда ўтказилган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда тўпланган барча маълумотлар, алоҳида серверда шифрланган ҳолда хавфсиз сақланмоқда.
Юртдошларимизнинг рўйхатга олиш билан боғлиқ маълумотларининг хавфсизлиги бўйича хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз.