TOSHKENT SHAHAR STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.41K subscribers
1.39K photos
296 videos
106 files
863 links
Murojaatlar uchun sahifa
http://toshstat.uz/statements
Страница для подачи обращений: http://toshstat.uz/ru/statements

Web-site: www.toshstat.uz
Facebook: fb.com/UZSTAT011
Twitter: twitter.com/uzstataxborot
Download Telegram
Onlayn ro‘yxatdan o‘ting va qimmatbaho sovg‘a egasi bo‘ling!

☝️Xabar berayotganimizdek, Milliy Statistika Qo‘mitasi tomonidan e’lon qilingan sovrinli tanlov g‘oliblarini aniqlash jarayoni davom etmoqda,

Toshkent shahridan g‘olib bo‘lgan yurtoshlarimizdan yana 3 nafariga sovg‘alar yetkazib berildi.

Onlayn ro‘yxatdan o‘tishga ulgurib qoling!


👉 Navbatdagi g‘olib aynan siz bo‘lishingiz mumkin.

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум. Ҳурматли юртдошлар!

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи — онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, саволномани онлайн тўлдириш 31 январда якунланади.

Навбатдаги брифингимизда айрим ҳолатлар бўйича тушунтиришлар бериб ўтамиз.

Саволномани тўлдирган респондентларга сертификат берилади. Бир шахс бутун оиласи бўйича маълумотларни киритиши мумкин ва сертификат ойнасида саволномада кўрсатилган барча оила аъзолари тўлиқ акс этади.


Айрим ҳолларда, оила аъзолари номидан бир шахс онлайн рўйхатдан ўтиб, саволларга жавоб берган бўлса-да, шу оиланинг бошқа аъзоларидан иш жойида алоҳида сертификат талаб қилиниши кузатилмоқда. Натижада айрим фуқаролар ўзлари учун саволномани яна қайта тўлдириб, алоҳида сертификат олишга уринишмоқда. Аслида бунга ҳожат йўқ.
Чунки рўйхатга олиш платформасида берилган сертификат ойнасида саволномага киритилган барча оила аъзоларининг рўйхати келтирилган бўлади. Сертификат сўралган жойга ушбу рўйхатни кўрсатишнинг ўзи кифоя қилади.

Шунингдек, бир оила аъзоларининг барчаси алоҳида онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган тақдирда аҳоли сони такрор ҳисобланиб, сунъий равишда кўпайиб кетмайдими, деган саволлар ҳам юзага келмоқда. Йўқ, бундай ҳолат кузатилмайди.


Сабаби тизим ҳар бир шахс бўйича шахсий ЖШШИР асосида ишлайди ва автоматик тарзда такрор киритилган маълумотларни аниқлаб, уларни ҳисобдан чиқаради. Маълумотларни қайта ишлаш жараёнида бундай дубликатлар, яъни такрорий маълумотлар автоматик равишда бартараф этилади.

Бу эса аҳоли сонини аниқ ҳисоблаш, маълумотларнинг ишончли ва сифатли бўлишини таъминлаш ҳамда статистик натижаларни тезкорлик билан шакллантириш ва эълон қилишга хизмат қилади.


2026 йил 30 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, census.stat.uz портали орқали мамлакатимизда жами хонадонларнинг 78 фоизида истиқомат қилувчи, яъни 28,6 миллион нафардан ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ҳалигача онлайн рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз ҳамда саволномани аввал шошиб ёки хатоликлар билан тўлдирган бўлсангиз, 31 январгача уни қайтадан тўғри ва тўлиқ тўлдириб, соврин ютиш имкониятига эга бўлинг!

Онлайн рўйхатдан ўтганлар орасида тасодифий танлов ўтказилмоқда ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилмоқда.
Онлайн рўйхатдан ўтишда фаол иштирок этинг!


Эътиборингиз учун раҳмат!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#census_2026

Мен
census.stat.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтдим! Сиз-чи?

Янги Ўзбекистоннинг келажаги — сизнинг иштирокингизда!


Бирга рўйхатдан ўтамиз – бирга келажакни қурамиз!

Ёдгора Зиёмуҳаммедова
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса
😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️Oybek Metro bekatida targ'ibot tadbiri o'tkazildi

👉Metroning odamlar eng gavjum bo'ladigan bekatlaridan biri sanalgan Oybek bekatida Aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olish bo'yicha targ'ibot tadbiri tashkil etildi.

☝️Batafsil videolavhada
.

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
🇺🇿 Онлайн рўйхатдан ўтиш якунланишига 1 кун қолди!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
💉 Ўзбекистонликлар 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар учун 19 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 19,9 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 14,2 % га ошган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми:

Тошкент шаҳри – 9,1 трлн сўм

Тошкент вилояти – 2 трлн сўм

Самарқанд вилояти – 1,5 трлн сўм

Фарғона вилояти – 1,3 трлн сўм

Наманган вилояти – 900,9 млрд сўм

Андижон вилояти – 884,8 млрд сўм

Бухоро вилояти – 784,6 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 745,3 млрд сўм

Хоразм вилояти – 678,7 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 511,8 млрд сўм

Жиззах вилояти – 481,7 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 359,9 млрд сўм

Қорақалпоғистон Респ. – 351,3 млрд сўм

Навоий вилояти – 327,6 млрд сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланганига 17 кун бўлди

Шу вақт ичида 29 миллиондан ортиқ фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтди.

Ҳозирга қадар census.stat.uz портали орқали жами хонадонларнинг 79 фоизида истиқомат қилувчи фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтишни муваффақиятли якунлади.

Онлайн рўйхатдан ўтиш тугашига атиги бир кун қолди.


Фаол бўлинг, онлайн рўйхатдан ўтинг, ютуқли ўйин иштирокчисига айланиб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи — онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари бугун тунги соат 00:00 ҳолатига якунланади.

2026 йил 31 январь соат 11:00 ҳолатига кўра, census.stat.uz портали орқали мамлакатимизда жами хонадонларнинг 79 фоизида истиқомат қилувчи, яъни 29 миллион нафардан ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтди.


Энг юқори кўрсаткичлар Хоразм вилоятида — 90,5 %, Наманган вилоятида — 86,8 %, Сирдарё вилоятида — 85 %, Андижон вилоятида — 84,2 % ва Сурхондарё вилоятида — 83,9 % қайд этилган.

Айни пайтда Жиззах вилоятида — 80,3 %, Тошкент вилоятида — 80,3 %, Самарқанд вилоятида — 76,7 %, Бухоро вилоятида — 74,9 %, Фарғона вилоятида — 74,2 % ва Тошкент шаҳрида — 62,8 % нисбатан паст кўрсаткичлар кузатилмоқда.


Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бугун ўз ниҳоясига етади. Ушбу босқичда қатнашмаган фуқаролар учун Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи — “Маҳалла еттилиги” вакиллари томонидан уйма-уй юриб, маълумотлар планшет қурилмалари орқали census.stat.uz платформасига киритилади.

Эслатиб ўтамиз, саволномани хато ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тўлдирган фуқаролар учун автоматик огоҳлантириш тизими жорий этилган. Сертификат ойнасида кўк рангли “Сертификат тасдиқланди” ёзуви чиқса, маълумотлар тўғри киритилган ҳисобланади. Қизил рангли “Маълумотлар тўлиқ эмас” огоҳлантириши пайдо бўлса, камчиликларни бугун, онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи якунлангунига қадар, охирги маротаба бартараф этиш тавсия этилади. Акс ҳолда, 4–28 февраль кунлари маҳалла вакиллари томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.


Бугун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни. Барча фуқароларни саволномани тўлиқ ва аниқ тўлдириб, ушбу муҳим умуммиллий тадбирда фаол иштирок этишга чақирамиз. Саволномани тўғри ва тўлиқ тўлдирган фуқаролар совринли ўйин иштирокчиси бўлиб, турли совғалар соҳиби бўлишмоқда.

Онлайн рўйхатдан ўтишда фаол иштирок этинг!

Эътиборингиз учун раҳмат!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mirobod dehqon bozorida targ'ibot tadbirlari

☝️ Toshkent shahar statistika boshqarmasi tomonidan tashkil etilayotgan targ'ibot tadbirlaridan yana biri Mirobod dehqon bozorida bo'lib o'tdi.

👉 Batafsil videolavhada
.

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
Савдо хизматлари ҳажми 187 трлн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-декабрь ойларида савдо хизматлари ҳажми 187 трлн сўмни ташкил этган.

📊 Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13,8 фоизга ошган.


📊 Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми:

Қорақалпоғистон Республикаси — 6,1 трлн сўм;

Андижон вилояти — 10,3 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 9,4 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 5,8 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 10,2 трлн сўм;

Навоий вилояти — 5,2 трлн сўм;

Наманган вилояти — 10,6 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 12,8 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 9,2 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 2,5 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 17,4 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 14,1 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 5,2 трлн сўм;

Тошкент шаҳри — 68,3 трлн сўм.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧑‍🎓 2025 йилда 40 мингга яқин хорижликлар Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 39,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 58,2 % га ошган.


🌍 2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Ҳиндистон — 17 241 нафар;

Туркманистон — 9 349 нафар;

Тожикистон — 2 904 нафар;

Покистон — 1 779 нафар;

Хитой — 1 428 нафар;

Жанубий Корея — 917 нафар;

Қирғиз Республикаси — 912 нафар;

Миср — 893 нафар;

Филиппин — 745 нафар;

АҚШ — 482 нафар;

Бошқа давлатлар — 3 011 нафар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Amir Temur xiyoboni metro bekatida madaniy-ma’rifiy tadbir tashkil etildi

☑️ Toshkent shahar statistika boshqarmasi va O’zbekiston Volontyorlari assotsiatsiyasi bilan hamkorlikda targ‘ibot tadbiri o‘tkazildi. Ro‘yxatga olish jarayoni hamda savol-javob viktoranasida faol qatnashgan ishtrokchilarga esdalik sovg‘alari ulashildi.

👉Batafsil videolavhada.


Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Onlayn ro‘yxatdan o‘tib, sovrindor bo‘lgan yurtdoshlarimizga sovg‘alar yetkazib berildi

🎁 O‘zbekiston Milliy Statistika Qo‘mitasi tashabbusi bilan e’lon qilingan sovrinli tanlovda Toshkent shahridan g‘olib bo‘lgan navbatdagi fuqarolarga qimmatbaho sovg‘alar yetkazib berildi.

☝️ Eslatib o‘tamiz 31-yanvar kuni onlayn ro‘yxatdan o‘tish jarayoni yakunlandi, tanlov g‘oliblarini aniqlash tasodifiy (random) orqali davom etmoqda.


Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома / Ўзбекистон 24: Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишдан сўнг фуқароларнинг чорва ва ерларига солиқ солинмайдими?
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
👶🏻 2025 йилда Ўзбекистонда 879,6 мингта туғилиш қайд этилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

📊 Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:

Самарқанд вилояти – 106 266 та

Қашқадарё вилояти – 99 656 та

Фарғона вилояти – 98 319 та

Сурхондарё вилояти – 81 885 та

Андижон вилояти – 79 672 та

Наманган вилояти – 75 689 та

Тошкент вилояти – 64 245 та

Тошкент шаҳри – 62 318 та

Хоразм вилояти – 46 056 та

Бухоро вилояти – 43 654 та

Қорақалпоғистон Республикаси – 39 277 та

Жиззах вилояти – 37 393 та

Навоий вилояти – 24 127 та

Сирдарё вилояти – 21 042 та
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM