TOSHKENT SHAHAR STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.41K subscribers
1.39K photos
296 videos
106 files
863 links
Murojaatlar uchun sahifa
http://toshstat.uz/statements
Страница для подачи обращений: http://toshstat.uz/ru/statements

Web-site: www.toshstat.uz
Facebook: fb.com/UZSTAT011
Twitter: twitter.com/uzstataxborot
Download Telegram
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🏗 Ўзбекистондаги қурилишларнинг энг кўп қисми кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилади

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—декабрь ойларида мамлакатимизда янги объектлар қурилиши бўйича қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 150 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

📊 Шунингдек, ушбу кўрсаткичнинг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 47,8 % ни ташкил этди.


📊 Янги объектлар қурилишининг корхона турлари бўйича динамикаси қуйидагича (январь— декабрь):

йирик корхоналар — 26,4 %;

кичик корхона ва микрофирмалар — 47,8 %;

норасмий сектор — 25,8 %
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар ва колл марказ орқали оила таркибини автоматик шакллантиришда таклиф этилаётган маълумотлар бўйича бир қатор саволлар келиб тушмоқда.

Онлайн рўйхатдан ўтувчи томонидан ҳар бир оила аъзоси ҳақидаги маълумотларни киритиш жараёнида қулайлик яратиш мақсадида, Давлат хизматлари портали маълумотлари асосида оила таркиби ва уларнинг шахсга доир маълумотлари, яъни тўлиқ исми, ЖШШИР рақами, туғилган сана ва бошқалар интеграция орқали автоматик равишда тўлдирилади.

Ушбу маълумотлар айрим ҳолатларда Сизнинг оилангиз таркиби билан фарқли бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, онлайн рўйхатдан ўтувчи учун мазкур маълумотларни таҳрир қилиш, хусусан оила аъзолари маълумотларига ўзгартириш киритиш, улардан баъзиларини ўчириш ёки қўшиш имконияти яратилган.

Шундан келиб чиқиб, барча онлайн рўйхатдан ўтувчилардан ўзлари билан биргаликда яшаётган ҳар бир оила аъзоларини тўлиқ ва тўғри рўйхатга киритишларини сўраб қоламиз.

Мен саволномани тўлиқ тўлдира олмадим. Сабаби битта фарзандимда ЖШШИР рақами йўқ, шу боис тизим уни қабул қилмади. Нима қилишим керак?

Агар саволномани тўлдиришда фарзандингиз бўйича ЖШШИР маълумотлари чиқмаса, my.gov.uz орқали маълумотларни аниқлаб, рўйхатга олиш платформасида оила аъзосини қўшишингиз мумкин.

Агар фарзандингизда умуман ЖШШИР рақами бўлмаса, Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, ушбу рақамни расмийлаштириш лозим. Шундан кейин саволномада оила таркибини тўлиқ тўлдириш мумкин.

Нима учун саволномада уй қандай материалдан қурилгани ва ҳожатхона шароитигача сўралмоқда?

Барча давлатларда бундай кўламдаги йирик рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар тавсияларига кўра ишлаб чиқилган саволномалар асосида ўтказилади.

Ушбу рўйхатга олиш тадбири учун сарфланаётган маблағга мактаб ёки боғча қурса бўлмайдими. Нега керак бу тадбирни ўтказиш?

Рўйхатга олиш — давлатнинг стратегик режалаштириши учун асосий ахборот манбаи ҳисобланади. Айнан шу маълумотлар асосида қаерга мактаб, боғча, шифохона, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилиши аниқ белгиланади.

Аҳолини рўйхатга олиш орқали:
- қайси ҳудудда болалар сони кўплиги;
- қаерда мактаб ёки боғча етишмаслиги;
- аҳоли қандай шароитда яшаётгани аниқ маълум бўлади.

Агар бундай аниқ маълумотлар бўлмаса, мактаб ёки боғчалар нотўғри жойда ёки эҳтиёждан кам ёки ортиқ қурилиши мумкин. Шунинг учун рўйхатга олиш — бу алоҳида харажат эмас, балки давлат маблағларини тўғри ва самарали сарфлашга хизмат қиладиган муҳим асос ҳисобланади. Шундай экан, бир неча миллиард сўмлик рўйхатга олиш тадбири келгуси ўн йилликларда давлат маблағларини тўғри йўналтириш имконини беради.

Нима учун давлатга менинг уйим, ишим ва боғим ҳақида бунча маълумот керак?


Давлатга уйингиз, ишингиз ва боғингиз ҳақидаги маълумотлар солиқ ёки текширув учун эмас, балки аҳолининг турмуш даражаси ва яшаш шароитини тўлиқ ўрганиш, шунингдек, инфратузилма эҳтиёжларини аниқлаш учун керак.

Бу маълумотлар орқали қайси ҳудудда уй-жой ва коммунал хизматлар етишмайди, аҳоли турмуш даражаси қандай ва болалар мактаби, боғча ёки қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини қаерда ривожлантириш кераклиги аниқланади.

Яъни, рўйхатга олиш давлатнинг ижтимоий ва ривожлантирувчи дастурларини самарали режалаштириши ва ресурслардан тўғри фойдаланиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Мен талабаман ва олий таълим ташкилотининг ётоқхонасида яшайман. Мен рўйхатдан ўтиш жараёнида “Турар жой манзили” сифатида қайси манзилни кўрсатишим керак, доимий яшаш жоимними ёки ётоқхона манзилиними?

Талабалар ўқиш давомида яшаб турган манзилида рўйхатдан ўтадилар. Агар талаба олий таълим муассасаси ётоқхонасида яшаса - у ҳолда шу ётоқхона манзили бўйича рўйхатга олинади. Агар талаба ижара уйда ёки қариндошининг уйида яшаса - у ҳолда айни шу манзил бўйича рўйхатдан ўтади.
Бу қоида барча олий таълим муассасалари талабаларига тааллуқлидир.

Онлайн рўйхатдан ўтишда фаол иштирок этинг!

Этиборингиз учун раҳмат!
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Magic City majmuasida navbatdagi targ'ibot tadbiri

❄️ Poytaxtimizning eng so'lim va aholi gavjum manzili Magic City majmuasida Toshkent shahar statistika boshqarmasi va O'zbekiston Volontyorlari assotsiatsiyasi bilan hamkorlikda navbatdagi targ'ibot tadbiri tashkil etildi.

👉Batafsil ushbu videolavhada


Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
👉Tanishing navbatdagi g‘oliblarimiz

❄️ Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish doirasida onlayn ro‘yxatdan o‘tgan fuqarolar o‘rtasida o‘tkazilgan sovrinli tanlovda navbatdagi g‘oliblar aniqlandi.

🟢 Xudaykulova Maxmudaxon Azamjanovna- Toshkent shahri Sergeli tumani,

🟢 Abdullayev Suhrob G‘afurovich- Toshkent shahri Bektemir tumani,

🟢 Aitova Idiya Davdatovna- Toshkent shahri Yashnobod tumani,

❄️ Tanlov g‘oliblarining sovg‘alari (planshet qurilmalari) xonadonlariga yetkazib berildi.

Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish doirasida onlayn ro‘yxatdan o’tish jarayoni davom etmoqda. Ro‘yxatga olishda faol qatnashing ehtimol navbatdagi g‘olibimiz aynan siz bo‘lishingiz mumkin!

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
1👍1
#рўйхатга_олиш_тарихи

Бутуниттифоқ аҳолисини рўйхатга олиш

1959 йил Андижон шаҳри.

Ҳисобчи ва инструктор назоратчилар рўйхатга олиш варақларининг тўғри тўлдирилганлигини текширишмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Navbat Yunusobod dehqon bozoriga

Toshkent shahar statistika boshqarmasi hamda O'zbekiston Volontyorlari assotsiatsiyasi hamkorlikda tashkil etayotgan targ'ibot tadbirlarining navbatdagisi Yunusobod tumanidagi dehqon bozorida bo'lib o'tdi.

Aktsiya sifatidagi tadbirda fuqarolarning Aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olish borasidagi bilimlari sinovdan o'tkazilib, jarayonda faol ishtirok etgan aholi vakillariga maxsus sovg'alar topshirildi.


Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#census_2026

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — мамлакат тараққиётини илмий асосда режалаштиришнинг муҳим босқичидир.

Рўйхатга олиш жараёни очиқ, шаффоф ва фуқаролар учун қулай тарзда ташкил этилган.


Ҳар бир инсон ўз маълумотларини ишонч билан тақдим этиши мумкин.

Келинг, барчамиз масъулият билан иштирок этайлик.


Ишончли маълумот — барқарор тараққиёт пойдевори.

Шерзодхон Қудратхўжа,
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Миллий медиа бирлашмаси бошқарув раиси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи — онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари ҳозирда давом этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 28 январь ҳолатига census.stat.uz портали орқали жами хонадонларнинг 70,4 фоизида истиқомат қилувчи фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтган.

Яъни, бугунги кунга қадар 25 миллион нафардан ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтишни якунлади.


Ҳудудлар кесимида онлайн рўйхатдан ўтган хонадонлар улушига эътибор қаратсак, Хоразм вилояти — 85,5 %, Қорақалпоғистон Республикаси — 79 %, Сирдарё вилояти — 77,9 % ва Навоий вилояти — 76,9 % билан онлайн рўйхатдан ўтиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этган.

Айни пайтда, Сурхондарё вилояти — 68,5 %, Бухоро вилояти — 63,8 %, Андижон вилояти — 63,6 % ва Тошкент шаҳрида — 49,5 % билан нисбатан паст кўрсаткичлар кузатилмоқда.


Албатта, бунда катта шаҳарлар эффекти кузатилади. Яъни, йирик шаҳарларда аҳолининг гавжумлиги, иш ва кундалик ташвишларнинг кўплиги, доимий ҳаракат ва тиғиз ҳаёт тарзи билан бир қаторда, ижарада яшовчи аҳоли улушининг юқорилиги, иш жойи ва яшаш манзилининг тез-тез ўзгариши каби омиллар жараён суръатига таъсир кўрсатмоқда.

Шунга қарамай, онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари тугашига 3 кун қолганини инобатга олиб, ҳар бир юртдошимиздан ушбу муҳим умуммиллий тадбирда фаол иштирок этиб, келажагимиз учун бор-йўғи 20–30 дақиқа вақт ажратишини сўраб қоламиз.


Шу ўринда эслатиб ўтамиз: саволномани хато ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тўлдирган фуқаролар учун автоматик огоҳлантириш тизими жорий этилди. Онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролардан платформага яна бир бор кириб, сертификат ойнасидаги огоҳлантиришларни диққат билан текшириб чиқишларини сўраймиз.

Агар сертификат ойнасида кўк рангли “Сертификат тасдиқланди” ёзуви чиқса, маълумотлар тўғри киритилган ҳисобланади. Агар эса қизил рангли “Маълумотлар тўлиқ эмас” деган огоҳлантириш пайдо бўлса, унда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, саволномани тўлиқ тўлдириш тавсия этилади.


Акс ҳолда, 4–28 февраль кунлари маҳалла вакиллари томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Ҳурматли юртдошлар!

Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари тугашига бор-йўғи 3 кун қолди. Шу боис, ҳар бир фуқародан ушбу муҳим умуммиллий тадбирда фаол иштирок этишини сўраймиз.

Бугун берилган ҳар бир тўғри ва аниқ маълумот эртанги кун режаларини белгилаш, инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.


Шу боис барча юртдошларимизни онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида саволларга масъулият билан, тўлиқ ва аниқ жавоб беришга чақирамиз. Саволномани тўғри ва тўлиқ тўлдиринг, ҳар куни ўтказилаётган совринли ўйинда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Бефарқ бўлманг — онлайн рўйхатдан ўтинг ва юрт келажагини биргаликда барпо этайлик!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁 Онлайн рўйхатдан ўтинг — соврин ютиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг.


Анвар Абдуқаюм
тадбиркор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудлар кесимида онлайн рўйхатдан ўтган хонадонлар улушига эътибор қаратсак, Хоразм вилояти — 85,5 %, Қорақалпоғистон Республикаси — 79 %, Сирдарё вилояти — 77,9 % ва Навоий вилояти — 76,9 % билан онлайн рўйхатдан ўтиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этган.

Айни пайтда, Сурхондарё вилояти — 68,5 %, Бухоро вилояти — 63,8 %, Андижон вилояти — 63,6 % ва Тошкент шаҳрида — 49,5 % билан нисбатан паст кўрсаткичлар кузатилмоқда.
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Onlayn ro‘yxatdan o‘tib, g‘olib bo‘lgan fuqarolarga planshet qurilmalari topshirildi

👉 Batafsil ushbu videolavhada


Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Onlayn ro‘yxatdan o‘tgan yana 4 nafar fuqaro tanlov g‘olibi bo‘ldi

👉 O‘zbekiston Milliy Statistika Qo‘mitasi tashabbusi bilan e’lon qilingan sovrinli tanlovda Toshkent shahrida yashovchi 4 nafar fuqaro g‘oliblikni qo‘lga kiritdi.

Toshkent shahar statistika boshqarmasi rahbariyati tomonidan ularga planshet qurilmalari topshirildi

Alimova Ayishabuvi Muhammetovna Toshkent shahri, Shayhontoxur tumani

Polishko Larisa Anatolevna Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani

Abdurahmonova Go‘zal Firdavsovna Toshkent shahri Olmazor tumani

Xudayberdiyeva Shahlo Kabulovna Toshkent shahri Yakkasaroy tumani


👉 Siz ham onlayn ro‘yxatdan o‘ting va keyingi g‘olib bo‘lish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sergeli dehqon bozorida navbatdagi targ'ibot tadbiri bo'lib o'tdi

👉Jarayonlar ushbu videolavhada

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🧑‍🎓 2025 йилда 40 мингга яқин хорижликлар Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 39,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 58,2 % га ошган.


🌍 2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Ҳиндистон — 17 241 нафар;

Туркманистон — 9 349 нафар;

Тожикистон — 2 904 нафар;

Покистон — 1 779 нафар;

Хитой — 1 428 нафар;

Жанубий Корея — 917 нафар;

Қирғиз Республикаси — 912 нафар;

Миср — 893 нафар;

Филиппин — 745 нафар;

АҚШ — 482 нафар;

Бошқа давлатлар — 3 011 нафар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида жами 2 137 та корхоналар фаолият юритмоқда.

🏬 Улардан 496 таси қўшма ва 1 641 таси хорижий корхоналардир.


🇺🇿 Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 1 305 та

Тошкент вилояти – 298 та

Самарқанд вилояти – 115 та

Фарғона вилояти – 70 та

Андижон вилояти – 58 та

Жиззах вилояти – 55 та

Бухоро вилояти – 43 та

Наманган вилояти – 43 та

Сурхондарё вилояти – 31 та

Хоразм вилояти – 30 та

Навоий вилояти – 30 та

Сирдарё вилояти – 23 та

Қашқадарё вилояти – 18 та

Қорақалпоғистон Республикаси – 18 та
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Sergeli metro bekatida navbatdagi targ'ibot tadbiri tashkil etildi

👉Jarayonlar ushbu videolavhada

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati