TOSHKENT SHAHAR STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.41K subscribers
1.39K photos
296 videos
106 files
863 links
Murojaatlar uchun sahifa
http://toshstat.uz/statements
Страница для подачи обращений: http://toshstat.uz/ru/statements

Web-site: www.toshstat.uz
Facebook: fb.com/UZSTAT011
Twitter: twitter.com/uzstataxborot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#census_2026

Мен census.stat.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтдим.
Сиз-чи?


Ўз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимизни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақираман.


Бирга рўйхатдан ўтамиз – бирга келажакни қурамиз!

Хуршид Инагамов,
хонанда
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari Osiyo Olimpiya kengashining Bosh assambleyasida nutq so‘zladi.

Глава нашего государства выступил на Генеральной ассамблее Олимпийского совета Азии.

Prezident.uz
|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Biz ro'yxatdan o'tdik, siz-chi?

Aziza Bahodirova- Oqtepa lavash korxonasi mas'ul xodimi


Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Birga ro'yxatdan o'tamiz- birga kelajakni quramiz!

Toshkent shahar bosh imom xatibi- Abduqahhor domla Yunusov

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent shahar statistika boshqarmasi hamda O'zbekiston volontyorlar assotsiatsiyasi tomonidan Olmazor tumanida keng ko'lamli targ'ibot tadbirlari tashkil etildi

Batafsil ushbu videolavhada

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent shahar statistika boshqarmasi hamda O'zbekiston volontyorlar assotsiatsiyasi tomonidan Olmazor tumanidagi Beruniy metro bekatida ham keng ko'lamli targ'ibot tadbirlari tashkil etildi

👉Batafsil ushbu videolavhada

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Birga ro'yxatdan o'tamiz- birga kelajakni quramiz!

O'zbekiston qahramoni- Munojatxon Yo'lchiyeva

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Саволномани хато ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тўлдирган фуқаролар учун автоматик огоҳлантириш тизими жорий этилди

Айрим ҳолларда саволнома фақат бир шахс номидан тўлдирилиб, у билан бир хонадонда яшовчи бошқа аъзолар киритилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз: қариндошлик даражасидан қатъий назар, бир хонадонда яшайдиган барча шахслар бирга рўйхатга олиниши шарт.

Шунингдек, мавжуд ер майдонлари, етиштирилаётган маҳсулотлар, қорамол ва паррандалар сонини тўлиқ кўрсатмаслик ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Бундай камчиликлар ахборот тизими орқали текширилиб, саволномани қайта тўлдириш учун юборилади.

Онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролардан платформага яна бир бор кириб, сертификат ойнасидаги огоҳлантиришларни диққат билан текшириб чиқишларини сўраймиз.


Агар хатолик мавжуд бўлса, саволномани қайта тўлдиришингизни тавсия этамиз. Акс ҳолда, 4–28 февраль кунлари маҳалла вакиллари томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилади.

Қонунчиликка мувофиқ, ҳар бир фуқаро ўз маълумотларини тўлиқ ва тўғри киритиши шарт. Рўйхатга олишдан кўзланган мақсад — аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг ҳақиқий ҳолати бўйича ишончли маълумот тўплашдир.


Айнан шу маълумотлар асосида таълим, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва инфратузилма соҳаларида тўғри қарорлар қабул қилинади.

Шу боис барча юртдошларимизни онлайн рўйхатдан ўтишда саволларга масъулият билан, тўлиқ ва тўғри жавоб беришга чақирамиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
💰 2025 йилда асосий капиталга инвестициялар 591,1 трлн сўмга етди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2025 йил январь-декабрь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 591,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.

📊 Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 10,5 фоизга ошди.


💵 Мазкур даврда жами янги асосий фондларни яратишга қаратилган асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар 33,5 млрд АҚШ доллари ёки 422,1 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар:

Ишлаб чиқариш саноати – 33,2 %;

Электр, газ билан таъминлаш – 17,1 %;

Тоғ-кон саноати – 11,9 %;

Қишлоқ хўжалиги – 9,2 %;

Қурилиш – 6,1 %;

Ташиш ва сақлаш – 5,3 %;

Сув билан таъминлаш ва канализация – 2,1 %;

Ахборот ва алоқа – 1,5 %;

Соғлиқни сақлаш – 1,7 %;

Бошқа фаолият турлари – 11,9 %.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🌋 Тоғ-кон саноати ҳажми 77 трлн сўмни ташкил этди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-декабрь ойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, ҳажми 947,2 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми қуйидагича:

— ишлаб чиқариш саноати – 947,2 трлн сўм (86 %)

— тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш – 77 трлн сўм (7 %)

— электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 70,8 трлн сўм (6,4 %)

— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 6,1 трлн сўм (0,6 %)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Men kelajagimiz uchun ro'yxatdan o'tdim, siz-chi?

Ulug'bek Xolmedov-aktyor

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сертификатингизни текширинг ва совринли ўйинда иштирок этинг

Онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролардан платформага яна бир бор кириб, сертификат ойнасидаги огоҳлантиришларни диққат билан текшириб чиқишларини сўраймиз.

Агар маълумотлар тўғри ва тўлиқ киритилган бўлса, сертификат ойнасида кўк рангда «Сертификат тасдиқланди» ёзуви акс этади.

Агар саволнома хатолар ёки камчиликлар билан тўлдирилган бўлса, тизимда жорий этилган мантиқий назорат ва сунъий интеллект текширувидан сўнг сертификат ёнида қизил рангда «Маълумот тасдиқланмади» деган огоҳлантириш пайдо бўлади.


Ҳурматли юртдошлар, саволномани тўғри ва тўлиқ тўлдиринг, ҳар куни ўтказилаётган совринли ўйинда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Аҳолидан келган саволларга жавоблар

Нима учун саволномада уй қандай материалдан қурилгани ва ҳожатхона шароитигача сўралмоқда?

Барча давлатларда бундай кўламдаги йирик рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар тавсияларига кўра ишлаб чиқилган саволномалар асосида ўтказилади.

Уй-жойнинг қандай материалдан қурилгани ва ҳожатхона шароити каби саволлар аҳолининг яшаш шароитларини холис ва тўғри баҳолаш мақсадида киритилган.
Ушбу маълумотлар:
- аҳолининг турмуш даражасини аниқлаш;
- коммунал хизматлар, уй-жой ва инфратузилмани яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
- ҳудудларни ривожлантириш дастурларини режалаштириш учун зарур.

Маълумотлар солиқ солиш, жарима ёки текширув мақсадида эмас, балки фақат умумий статистик таҳлил ва давлат режалаштируви учун қўлланилади.

Ушбу рўйхатга олиш тадбири учун сарфланаётган маблағга мактаб ёки боғча қурса бўлмайдими. Нега керак бу тадбирни ўтказиш?
Рўйхатга олиш — давлатнинг стратегик режалаштириши учун асосий ахборот манбаи ҳисобланади.

Айнан шу маълумотлар асосида қаерга мактаб, боғча, шифохона, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилиши аниқ белгиланади.

Аҳолини рўйхатга олиш орқали:
- қайси ҳудудда болалар сони кўплиги;
- қаерда мактаб ёки боғча етишмаслиги;
- аҳоли қандай шароитда яшаётгани аниқ маълум бўлади.

Агар бундай аниқ маълумотлар бўлмаса, мактаб ёки боғчалар нотўғри жойда ёки эҳтиёждан кам ёки ортиқ қурилиши мумкин. Шунинг учун рўйхатга олиш — бу алоҳида харажат эмас, балки давлат маблағларини тўғри ва самарали сарфлашга хизмат қиладиган муҳим асос ҳисобланади. Шундай экан, бир неча миллиард сўмлик рўйхатга олиш тадбири келгуси ўн йилликларда давлат маблағларини тўғри йўналтириш имконини беради.

Нима учун давлатга менинг уйим, ишим ва боғим ҳақида бунча маълумот керак?
Давлатга уйингиз, ишингиз ва боғингиз ҳақидаги маълумотлар солиқ ёки текширув учун эмас, балки аҳолининг турмуш даражаси ва яшаш шароитини тўлиқ ўрганиш, шунингдек, инфратузилма эҳтиёжларини аниқлаш учун керак.
Бу маълумотлар орқали қайси ҳудудда уй-жой ва коммунал хизматлар етишмайди, аҳоли турмуш даражаси қандай ва болалар мактаби, боғча ёки қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини қаерда ривожлантириш кераклиги аниқланади.

Яъни, рўйхатга олиш давлатнинг ижтимоий ва ривожлантирувчи дастурларини самарали режалаштириши ва ресурслардан тўғри фойдаланиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Мен талабаман ва олий таълим ташкилотининг ётоқхонасида яшайман. Мен рўйхатдан ўтиш жараёнида “Турар жой манзили” сифатида қайси манзилни кўрсатишим керак, доимий яшаш жойимними ёки ётоқхона манзилиними?
Талабалар ўқиш давомида яшаб турган манзилида рўйхатдан ўтадилар. Агар талаба олий таълим муассасаси ётоқхонасида яшаса - у ҳолда шу ётоқхона манзили бўйича рўйхатга олинади. Агар талаба ижара уйда ёки қариндошининг уйида яшаса - у ҳолда айни шу манзил бўйича рўйхатдан ўтади.

Бу қоида барча олий таълим муассасалари талабаларига тааллуқлидир.

Онлайн рўйхатдан ўтишда фаол иштирок этинг!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Toshkentlik bir guruh yurtdoshlarimiz sovrin egasiga aylandi!

Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish doirasida onlayn ro‘yxatdan o‘tgan fuqarolar o‘rtasida o‘tkazilgan sovrinli tanlovda g‘oliblar aniqlandi.

📍 Toshkent shahar Shayxontohur tumani O.Xo'jayev MFY, Mujrimobid ko'chasi, 93a-uy
👤 Maxmudova Umida Faxriddinovna

📍 Toshkent shahar Uchtepa tumani Jurjoniy MFY, Zamaxshariy ko'chasi, 2-tor, 20 uy
👤 Yakubov Zoir Sabirovich

📍 Toshkent shahar Chilonzor tumani Qozirrobod MFY, Cho'ponota ko'chasi, 3-uy, 19-xonadon
👤 Niyazov Ibraim Akramovich

🎁 G‘oliblarga zamonaviy planshet qurilmasi topshirildi.

📲 Siz ham onlayn ro‘yxatdan o‘ting va keyingi g‘olib bo‘lish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Toshkent shahar statistika boshqarmasi rahbariyati tomonidan Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish doirasida onlayn ro‘yxatdan o‘tgan fuqarolar o‘rtasida o‘tkazilgan sovrinli tanlov g‘oliblariga planshet qurilmalari topshirildi

👉 Batafsil ushbu videolavhada

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
👍1
🎉 Онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар ўртасида янги совриндорлар аниқланди

Миллий статистика қўмитаси томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири доирасида онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар ўртасида тасодифий танлаш (random) усули орқали навбатдаги совриндорлар аниқланди.

Саволномани тўғри ва тўлиқ тўлдирган иштирокчилар орасида ўтказилган танлов натижаларига кўра, қуйидаги фуқаролар ғолиб деб топилди:

📋 Совриндорлар рўйхати

Отажанов Каримбой Мансурбек ўғли — Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани

Яхёева Зилола Абдурахимовна — Тошкент вилояти, Зангиота тумани

Чутбаев Мухаммадулло Рахматиллаевич — Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани

Абдурахмонова Гўзал Фирдавсовна — Тошкент шаҳри, Олмазор тумани

Худайбердиева Шахло Кабуловна — Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани

Шукруллаева Мухлисабону Мамирджон қизи — Сурхондарё вилояти, Денов тумани

Кафанова Людмила Михайловна — Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри

Хайдарова Лола Каршибаевна — Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани

Мамбетниязова Паруаз Нуратдиновна — Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак тумани

Абдухалимов Саидазимхон Бобохон ўғли — Қашқадарё вилояти, Нишон тумани

Хакбердиева Дилдора Сафаровна — Навоий вилояти, Навбаҳор тумани

Дедабоева Манзура Тургунпулатовна — Наманган вилояти, Наманган шаҳри

Блибекова Лобар Ахмедовна — Жиззах вилояти, Дўстлик тумани

Аҳмадалиев Ҳаётбек Отабек ўғли — Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани

Ниёзов Низомиддин Исомиддинович — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани

Рўзибоев Хадиятилло Ўткирбек ўғли — Андижон вилояти, Олтинкўл тумани


Ғолибларга қимматбаҳо совғалар — ноутбук ва планшетлар топширилади. Совринларни топшириш жараёнлари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Совриндорларни аниқлаш жараёни онлайн рўйхатга олиш тадбири давомида ҳар куни давом этади.


📲 Онлайн рўйхатдан ўтинг — соврин ютиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🏗 Ўзбекистондаги қурилишларнинг энг кўп қисми кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилади

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—декабрь ойларида мамлакатимизда янги объектлар қурилиши бўйича қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 150 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

📊 Шунингдек, ушбу кўрсаткичнинг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 47,8 % ни ташкил этди.


📊 Янги объектлар қурилишининг корхона турлари бўйича динамикаси қуйидагича (январь— декабрь):

йирик корхоналар — 26,4 %;

кичик корхона ва микрофирмалар — 47,8 %;

норасмий сектор — 25,8 %
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM