TOSHKENT SHAHAR STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.41K subscribers
1.39K photos
296 videos
106 files
863 links
Murojaatlar uchun sahifa
http://toshstat.uz/statements
Страница для подачи обращений: http://toshstat.uz/ru/statements

Web-site: www.toshstat.uz
Facebook: fb.com/UZSTAT011
Twitter: twitter.com/uzstataxborot
Download Telegram
🔺 Қарийб 2,5 миллионта хонадон вакиллари онлайн рўйхатдан ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Ушбу тадбир мамлакатимизда демографик жараёнлар, меҳнат ресурслари, ижтимоий инфратузилма ва ҳудудий ривожланишни илмий асосда режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Рўйхатга олиш жараёнлари халқаро стандартлар асосида, замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.


Рўйхатга олиш жорий йилнинг 15 январидан 28 февралигача икки босқичда ўтказилмоқда. 15-31 январь кунлари давом этадиган биринчи босқичда фуқаролар махсус ахборот тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Иккинчи босқичда эса 4-28 февраль кунлари “маҳалла еттилиги” ходимлари томонидан уйма-уй юриб, саволномалар планшет қурилмалари орқали тўлдирилади.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари census.stat.uz порталида амалга оширилиб, OneID тизими орқали идентификация қилиниши белгиланган. Барча маълумотлар геоахборот тизими асосида мониторинг қилинмоқда. Шу мақсадда республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ хонадон ва турар жойларнинг геоманзиллари шакллантирилди, жараёнларни реал вақт режимида кузатиб бориш имконини берувчи махсус мониторинг дашбордлари ишлаб чиқилди.


Фуқаролар томонидан тақдим этиладиган барча маълумотлар қонунчилик талабларига мувофиқ ҳимоя қилинади, шахсий маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда қўлланилади.

Рўйхатга олиш тадбирларини юқори савияда ўтказиш учун 14 та ҳудудий ва 208 та туман ва шаҳар штаблари ташкил этилди. 60 минг нафарга яқин рўйхатга олувчи ходимлар тайёрланди. Жумладан, 54 минг нафар “маҳалла еттилиги” вакиллари, 2,6 минг захира ходимлар ҳамда 4 минг нафар ҳудудий штаб аъзолари жараёнга жалб этилди. Шунингдек, вазирлик ва идоралардан 480 нафар тренер, олий таълим муассасаларидан 3200 нафар волонтёр ўқувдан ўтказилди.


Аҳолини хабардор қилиш ва тарғибот ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 110 та тарғибот видеоролиги, 600 та телевизион лавҳа тайёрланди, ижтимоий тармоқда 6,3 мингта, аҳоли гавжум жойлар ва жамоат транспортларида 23 мингдан зиёд ахборот материаллари жойлаштирилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунга қадар махсус портал орқали 2,48 миллион хонадон ҳамда 31 мингта фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари рўйхатга олинди.


Давлатимиз раҳбари аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини сифатли ўтказиш, маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш ва улардан қарор қабул қилиш жараёнларида кенг фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✈️ “Uzbekistan Airways” va “Qanot Sharq” aeroportlarida targ‘ibot ishlari davom etmoqda

☑️ Respublikamiz hududlaridagi “Uzbekistan Airways” aviakompaniyasiga qarashli barcha aeroportlar shuningdek, “Qanot Sharq” xususiy aeroporti ma‘muriy binosiga Aholi va qishloq xo’jaligini ro‘yxatga olish bo’yicha tayyorlangan videoroliklar hamda A3 formatdagi bannerlar, barcha avialaynerlarda ovozli va monitorlarda videoroliklar muntazam qo‘yib borilmoqda.

☑️ Bundan ko‘zda tutilgan asosiy maqsad ayni vaqtda xorijiy mamlakatlarda xizmat safari yoki sayohatda bo‘lib qaytayotgan hamda xorijga parvoz qilayotgan yo‘lovchilarni umummilliy tadbirga kengroq jalb qilish, aholi o‘rtasida targ‘ibot ishlarini yanada kuchaytirishga qaratilgan.

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
💵 Онлайн тўлов хизматлари нархлари 8,7 фоизга ошган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, электрон тўлов тизимлари орқали пул воситаларини ўтказиш бўйича хизматлар нархлари 2025 йил давомида 8,7 фоизга қимматлашган.

🏦 Банк муассасалари хизматлари нархлари эса мазкур даврда 6,9 фоизга ошгани кузатилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президентга аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари бўйича ахборот берилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш доирасида фуқаролар томонидан онлайн саволномани тўлдириш билан боғлиқ турли саволлар келиб тушмоқда. Ушбу саволлар, асосан, рўйхатдан ўтиш тартиби, маълумотларни киритиш ҳамда айрим техник ҳолатлар билан боғлиқ. Шу муносабат билан, аҳолидан энг кўп келиб тушаётган саволлар асосида расмий изоҳ ва тушунтиришлар тақдим этиб борилмоқда.

— Нега шаҳарда кўп қаватли уйларда яшайдиганлардан ҳам саволномада қишлоқ хўжалиги бор ёки йўқлиги сўралмоқда?
— Айрим фуқароларда шаҳарда яшашига қарамай, қўшимча равишда ер ёки қишлоқ хўжалиги фаолияти мавжуд бўлиши мумкин. Шу сабабли саволлар амалдаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда тўлдирилади.

— Кўча ёки маҳалла рўйхатда чиқмаяпти. Нима қилса бўлади?

— Бу ҳолатда катта эҳтимол билан маҳалла танланишидан олдин аҳоли пункти яъни шаҳар, шаҳарча, қишлоқ аҳоли пункти белгиланмаган. Аввал аҳоли пунктини танлаб, сўнг маҳалла ёки кўча номини излаш лозим. Агар мавжуд бўлмаса, қўлда киритиш имконияти мавжуд.

— Нега рўйхатга олиш саволномасида уй-жой ва кўчмас мулкка оид уй нимадан қурилгани, унинг ҳолати ва бошқа жиҳатлар бўйича саволлар кўп?
— Халқаро амалиётга кўра, аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш тадбирлари биргаликда ўтказилади. Ўзбекистонда эса бундай кенг қамровли аҳолини рўйхатга олиш тадбири сўнгги 37 йил давомида ўтказилмаган. Шу боис, саволномага уй-жой фондига оид саволлар ҳам киритилган. Саволномадаги мазкур саволлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тавсиялари асосида, шунингдек халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган. Айнан ушбу маълумотлар асосида келгусида уй-жой сиёсатини шакллантириш, инфратузилмани ривожлантириш ва коммунал хизматлар сифатини яхшилаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинади. Шу сабабли саволлар сони бироз кўп бўлиши — келажакда аниқ ва ишончли статистика шакллантириш учун зарур.

— Нега сертификатда 4–28 февраль кунлари қайта рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бор?
— Саволномани тўлдириш жараёнида айрим саволларга ноаниқ, тўлиқ бўлмаган ёки ўзаро зид жавоблар киритилган тақдирда маълумотларни аниқлаштириш зарурати юзага келиши мумкин. Шунингдек, баъзи ҳолларда саволнома шошма-шошарлик билан ёки фақат сертификат олиш мақсадида тўлиқ тўлдирилмасдан юборилиши эҳтимоли мавжуд.
Рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар туман, шаҳар ва вилоятлар кесимида ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис маълумотларнинг аниқ ва ишончли бўлиши алоҳида аҳамиятга эга.

— Мен ижарада яшайман. Яқинда ижарачи менга телефон қилиб ушбу манзилдан рўйхатдан ўтманг деб телефон қилди. Шунда мен доимий яшаш жойимдан рўйхатдан ўтаманми?
— Агар сиз ижарада яшаётган бўлсангиз, аҳоли рўйхатидан айни пайтда яшаб турган — яъни ижарадаги манзилингиз бўйича ўтишингиз керак.

Ижарачининг “бу манзилдан рўйхатдан ўтманг” дегани рўйхатга олиш талабларини бекор қилмайди. Шахс реал қаерда яшаётган бўлса, ўша манзил бўйича ҳисобга олинади — мулк кимга тегишли экани муҳим эмас.
Бу ҳудудда ҳақиқий аҳоли сонини; Ижтимоий инфратузилмага бўлган реал эҳтиёжни (мактаб, боғча, шифохона, транспорт) аниқлаш учун зарур.

Шу боис фуқаролардан саволномани тўлиқ, аниқ ва холис тўлдиришларини, шунингдек, ушбу жараён ҳақида яқинларини ҳам хабардор қилишларини сўраймиз. Рўйхатга олиш белгиланган муддатларда давом этади.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Активно участвуйте в переписи населения и сельского хозяйства!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Biz ro'yxatdan o'tdik, siz-chi?

Senat a'zosi- Rustam Kalonov.

👉Aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olishda faol qatnashing!

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Biz ro'yxatdan o'tdik, siz-chi?

🍔 Feed up restoranlar tarmog'i ish yurituvchisi- Shahriyor Abdullayev

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#census_2026

Биз рўйхатдан ўтдик, Сиз-чи?

Ҳар бир инсон муҳим!
Қўлингиздаги смартфон ёки компьютер орқали census.stat.uz сайтига киринг ва ўзингиз ҳамда оила аъзоларингизни рўйхатдан ўтказинг.

Сизнинг шахсий маълумотларингиз қонун билан ҳимояланган.

Янги Ўзбекистоннинг келажаги — сизнинг фаол иштирокингиз билан яратилади!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Biz ro'yxatdan o'tdik, siz-chi?

Coca Cola ichimliklari korxonasi direktori o'rinbosari- Diyorbek Yadgarov.

👉Aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olishda faol qatnashing!

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☝️Chorsu savdo majmuasida Aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olish jarayonlari

👉Aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olishda faol qatnashing!

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
🎁 Онлайн рўйхатдан ўтинг ва совринли ўйин иштирокчисига айланинг

🇺🇿 Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи доирасида 2026 йил 15–31 январь кунлари онлайн рўйхатдан ўтган аҳоли орасидан тасодифий тарзда ғолиблар аниқланади ҳамда Миллий статистика қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Ғолиблар ҳақидаги маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун қуйидаги расмий саҳифаларга обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг:

@census_2026
@uzstataxborot
@statistika_rasmiy


Ҳар куни ҳар бир ҳудуддан онлайн рўйхатдан ўтган юртдошларимиз тасодифий танланиб, қуйидаги совғалар топширилади:

💻 ноутбуклар;

🤩 планшетлар.

________________________________________

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида қўшимча рағбатлантиришлар

👉 Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан энг фаол маҳаллага қуйидаги инфратузилма ишлари амалга оширилади:
— 1 км ички йўлни таъмирлаш ёки қуриш;
— электр таъминотини яхшилаш мақсадида трансформатор ўрнатиш;
— пиёдалар учун қулай йўлакчалар барпо этиш;
— ёшлар ва болалар учун мини стадион ташкил этиш.

👉 Спорт вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Пискент туманидаги биринчи бўлиб онлайн рўйхатдан ўтган маҳаллада:
— универсал спорт майдончаси;
— стритбол ва воркаут майдончаси барпо этилади.

👉 Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар учун 36 та телевизор топширилади.

👉 Тошкент шаҳар ҳокимлиги рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этган ОТМ талабалари учун йиллик шартнома (контракт) қийматининг 50 фоизини қоплаб беради (20 нафар).

🔍Энг кўп оила аъзолари рўйхатдан ўтказилган хўжаликлар учун — “Тошкент Аква боғи”га ёз мавсумида 4 кишилик бепул кириш ваучери (50 та).

🔍Рўйхатдан ўтган энг кекса ёшдаги аёл ва эркаклар учун — “AKFA Medline” клиникасида бепул тўлиқ тиббий кўрик (20 та).

🔍Энг ёш фуқароларнинг ота-оналари учун — “Uzum Market” электрон савдо платформасида харидлар учун чегирма промокодлари (100 та).

🔍Тадбир ва тарғибот ишларида фаол иштирок этган талабалар ва кўнгиллилар учун — “Korzinka” супермаркетлар тармоғида харидлар учун 2 млн сўмлик ваучер (20 та).

🔍Фаол ёшлар ва кўнгиллилар учун — “Cambridge” ўқув марказида “Сунъий интеллект”, “Чет тиллари” ёки исталган йўналиш бўйича 3 ойлик бепул ўқиш имконияти (20 та).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | O‘zbekistonda aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish jarayonlari haqida reportaj
#21jan

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📊 Ҳар 4 та уй хўжалигининг 3 тасида 16 ёшгача бола бор

🏢 Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь-декабрь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари улуши 74,3 % ни ташкил этди.

📊 Мазкур кўрсаткич ўтган йилларда қуйидагича:

2015 йил — 74,2 %;

2020 йил — 74,3 %;

2024 йил — 71,6 %;

2025 йил — 74,3 %.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим ижтимоий тармоқларда рўйхатга олиш саволномасини тўлдириб бериш сабаби билан фуқароларнинг шахсий идентификация маълумотлари, яъни OneID тизимига кириш логин ва пароли талаб этилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳурматли юртдошлар, шуни таъкидлаб ўтиш жоиз, рўйхатга олиш саволномасини ҳар бир шахс ўзи тўлдириши, ўзи ва оиласига тегишли шахсий маълумотларни бегоналарга тақдим этмаслиги зарур. Бу рўйхатга олиш қонунчилигига ҳам тўғри келмайди ҳамда шахсга доир маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шуни инобатга олган ҳолда ҳар бир шахс ўзи ва оила аъзолари учун рўйхатга олиш саволномасини мустақил шаклда тўлдириши тавсия этилади. Бу ўз ўрнида шахсий маълумотларингиз дахлсизлигини таъминлайди.


Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида саволномада оила аъзоларимни ҳам киритиб, рўйхатдан ўтдим. Бироқ сертификат фақат менинг номимга шакллантирилди. Айни пайтда оила аъзоларимнинг иш жойлари томонидан уларнинг ҳам рўйхатдан ўтганини тасдиқловчи сертификат сўралмоқда. Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш лозим?

Агар онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида оила аъзоларингиз ягона саволнома орқали киритилган бўлса, уларнинг барчаси аҳолини рўйхатга олиш жараёнида тўлиқ рўйхатдан ўтган ҳисобланади. Бу амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ мос келади.

Ахборот тизими томонидан сертификат фақат битта – асосий респондент номи билан шакллантирилади. Шу сабабли оила аъзолари учун алоҳида сертификат автоматик тарзда берилмайди.


Шу билан бирга, айрим ҳолатларда иш жойлари ёки ташкилотлар томонидан онлайн рўйхатдан ўтган оила аъзолари таркиби ҳақида қўшимча маълумот сўралиши мумкинлиги инобатга олинган. Мазкур эҳтиёждан келиб чиқиб, census.stat.uz портали орқали шакллантириладиган сертификатнинг қуйи қисмида рўйхатдан ўтган барча оила аъзоларининг рўйхати акс эттирилган.

Ушбу сертификат орқали фуқаролар иш жойлари ёки бошқа ташкилотлар талабига кўра, хонадон аъзоларининг онлайн рўйхатдан тўлиқ ўтганини осон ва ишончли тарзда тасдиқлашлари мумкин.


Ҳурматли фуқаролар!

Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида маълумотларни диққат билан, тўғри ва тўлиқ киритишингизни сўраймиз. Хусусан, хонадонда амалда яшаб турган барча оила аъзолари, томорқа (ҳовли) ер майдони ва ундан фойдаланиш ҳолати, шунингдек, мавжуд чорва ва паррандалар сони тўғрисидаги маълумотлар аниқ ва ишончли тарзда киритилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олиш жараёнида тақдим этилган маълумотлар солиқ ва бошқа давлат органларига берилмайди ҳамда уларнинг махфийлиги қонунчилик билан кафолатланган.


Доимий рўйхатдан ўтган (прописка) манзилингиздан қатъи назар, онлайн рўйхатдан ўтишда амалда яшаб турган манзилингиз — ижарадаги уй-жой, ётоқхона ёки бошқа турар жой объекти манзили кўрсатилиши зарур.

Рўйхатга олиш ахборот тизими киритилган маълумотларни автоматик равишда мантиқий текширувдан ўтказади. Агар маълумотларда хато ёки ноаниқликлар аниқланса, жумладан, хонадон аъзоларидан бири ҳақидаги маълумот қолиб кетган тақдирда, 4–28 февраль кунлари маҳалла еттилиги вакиллари томонидан хонадонга ташриф буюриб, қайта рўйхатга олиш амалга оширилиши мумкин.


Ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ тўлдирилган саволнома ортиқча вақт сарфи ҳамда кераксиз безовтачиликларнинг олдини олади. Шу муносабат билан, саволномани биринчи мартаёқ масъулият билан ва ишончли маълумотлар асосида тўлдиришингизни сўраймиз.

Онлайн рўйхатга олиш жараёнида киритилган ҳар бир маълумот — ҳар бир фуқаро, ҳар бир хонадон ва ҳар бир қарич ер ҳақидаги аниқ маълумот — мамлакатимиз тараққиётини режалаштириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Toshkent shahar chilonzor buyum bozorida volontyorlar ishtirokida targ‘ibot tadbirlari amalga oshirildi.

Toshkent shahar statistika boshqarmasi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Мен онлайн рўйхатдан ўтдим, сиз-чи?

Мамлакат тараққиёти учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг!


Дилором Абдуалимова
актриса