Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.11K subscribers
17.1K photos
4.01K videos
30 files
11.5K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент тадбиркорларни энг кўп ўйлантираётган масалалардан бири - аукционда ер олиш жараёнлари соддалаштирилишини эълон қилди

Президент объявил об упрощении одного из самых волнующих предпринимателей вопросов - процесса приобретения земли через аукцион

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо кўришга кўрсатма берилди

Дано указание принять меры дисциплинарного взыскания в отношении хокимов и их заместителей, допустивших недостатки в работе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

💫Эътиборга молик қалблар

Тошкент туманида жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларга бўлган эътибор ўзгача. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ўксик қалбларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг кундалик ҳаётга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эса мутасаддиларнинг иш режасига киритилган долзарб масалага айланиб улгурган.

Жумладан, кеча Тошкент туманида истиқомат қилувчи 40 нафар кўзи ожиз фуқарога Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан ажратилган овоз чиқарувчи "тонометр" Ижтимоий реабилитация хизматларини ривожлантириш туман бўлими масъуллари бошчилигида ўз эгаларига топширилди.

📌 Бундан кўзланган мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш ҳамда уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашдир.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Bugun, 8-iyun kunidan 10-iyun kuniga qadar Toshkent viloyati va Toshkent shahrida Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimining hududiy hamda quyi tizimi boshqaruv organlari, kuch va vositalari bilan o‘tkazilishi belgilangan Hamkorlikdagi qo‘mondonlik -shtab o‘quv mashqiga start berildi.

O‘quv mashqini o‘tkazishdan maqsad – favqulodda vaziyatlarning oldini olish, ularni bartaraf etish va oqibatlarini tugatish bo‘yicha Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi Toshkent viloyati va Toshkent shahar hududiy quyi tizimlarining boshqaruv organlari hamda kuchlarini samarali qo‘llash yuzasidan rahbarlar tarkibi va bo‘linmalarining hamkorligini takomillashtirishdan iboratdir.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Ғалла_2022

🌾 Миришкорлар ғалла ўримида

Бугун далаларимизда “Ғалла – 2022” мавсуми бошлаб юборилган. Мамлакатимизнинг барча ҳудудида миришкорлар ерга қадалган бошоқли дон экинларини ўриш билан банд.

Хусусан, Тошкент тумани фермерлари ҳам ғалла ўримини талафотсиз ўтказиш ва буғдойни неснобут қилмасдан ўриб олиш ишларини амалга оширмоқдалар. Муҳим жараёнларда прокуратура, ҳокимият ва бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар фаоллик билан иштирок этмоқда.

👉 Батафсил шу ерда ўқинг.

📹 Жараён юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

🔹 Халқ розилиги – устувор вазифа

Тошкент тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов эндиликда аҳоли билан мулоқотни сектор штабида эмас, балки ҳар бир маҳаллада, айниқса, мурожаатлар сони ортган ҳудудларда сайёр қабул тарзида ўтказмоқда.

📌 Куни кеча ана шундай учрашувларнинг бири “Ширин”, иккинчиси “Эъзоз” маҳаллаларида бўлиб ўтди.

👉 Батафсил ўқиш

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Ёз_ўтмоқда_соз

🏀 Соғломлаштириш майдончаларига ҳоким совғалари етказилди

Хабарингиз бор, Тошкент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида ёз вақтида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш мақсадида “Соғломлаштириш майдончалари” фаолият бошлаган.

Майдончаларда ҳар куни 350-400 нафар ўқувчи ёшлар мароқли дам олмоқдалар. “Спорт”, “Моҳир қўллар”, “Ранглар жилоси”, “Инглиз тили” каби тўгаракларда билим ва кўникмага эга бўлиб, жисмоний чиниқмоқдалар.

Куни кеча туман ҳокими Одилхон Рустамов ташаббуси билан ана шу ёзги майдончаларда мароқли ва фойдали дам олаётган болажонлар учун спорт инвентарлари харид қилинди.

Бугун эса туман Халқ таълими бўлими раҳбари М.Ўткиров бошчилигида "Соғломлаштириш майдончалари" тарбияланувчиларига ҳоким совғалари етказилди!

📷 Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

💼Ҳоким ёрдамчилари: ўрганишлар давом этмоқда

Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармасининг Тошкент тумани ҳудудий бўлими бошлиғи Дилмурод Муҳамедов билан биргаликда 2-сектор ҳудудидаги "Сарке" ва “Сирғали” маҳалласи ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишдилар.

Ўрганиш давомида С.Эргашев маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларни доимий иш билан таъминлаш, аҳолига кредит ажратиш ва даромадга эга бўлишига кўмаклашиш борасида ҳоким ёрдамчиларига ўзининг фойдали маслаҳат ва тавсияларини берди.

Шу билан бирга, хонадон эгалари билан мулоқот қилиб, етиштирилган маҳсулотларни сотиш ва даромад олиш, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишнинг устувор жиҳатлари ҳақида суҳбатлашди.

Маҳаллалардаги бу каби ўрганишлар давом этади.

📹 “Сарке” ва “Сирғали” маҳаллаларидаги ўрганиш жараёни юқоридаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️8 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оҳангарон тумани.
Собиқ ва янги раислар бир дастурхон атрофида жам бўлишди

🔘Тошкент тумани.
Ҳалқ розилиги-устувор вазифа

🔘Нурафшон шаҳри.
Деҳқончиликнинг заҳматига чидаган унинг роҳатини ҳам кўради

🔘Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов маҳаллаларда сайёр қабул ўтказди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
ДХХ раиси кубогининг туман босқичи ўтказилди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

🔘Бекобод шаҳри.
Бекобод шаҳрида Республикамизда биринчи бўлиб, хотин-қизлар учун наъмунали “Ижтимоий мослашув маслахат” хонаси очилди.

🔘Зангиота тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилар ташаббус кўрсатмоқда

🔘Бекобод тумани.
Хирмонга барака

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Қувноқлар ва зукколарда 8 та туман-шаҳар ёшлари беллашишмоқда

🔘Паркент тумани.
Туманда яна бир мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

🔘Пискент тумани.
Пиллакорлар зафар маррасида

🔘Қибрай тумани.
Тошкент Педиатрия Институти етакчи профессорлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилди

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийларига қўшимча тўлов ва компенсация берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 08.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ:

🔸1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади;

🔸1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида БҲМнинг 15 баравари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.

➡️ Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Манба👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги

🍅 Озиқ-овқат хавфсизлиги муҳим масала

♻️ Тошкент тумани мамлакатимиз бозорларига сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муаммосини ҳал этиш масаласига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган туманлардан. Ҳудудда етиштирилаётган мева-сабзавот, полиз экинлари нафақат ички бозорни, балки ташқи бозорларини ҳам сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан қисман бўлсада тўлдиришга қодир. Бу эса ўз ўрнида валюта бозорини эркинлаштириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш ва ишсизликка барҳам беришга қулай шароит яратади.

❇️ Биргина “Agro Impeks gold” корхонаси томонидан экспорт учун помидор етиштириладиган иссиқхонада бугун юзлаб ишчилар меҳнат қилиб, ўз рўзғорларини тебратмоқдалар.

Ҳозирги кунда замонавий технологияни жорий этган ҳолда, чет эллик мутахассислар бошчилигида иссиқхонада етиштирилаётган помидорлар Россия Федерациясига экспорт қилиш учун тайёр.

📹 Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёз_ўтмоқда_соз

🎡 Болажонлар учун яна бир туҳфа

Мамлакатимизда улғайиб келаётган ёш авлод тарбиясига катта эътибор қаратиш, уларни илм-фанга йўналтириш, қизиқиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари билан тартибга солинган.

Қолаверса, юртимизда фарзандларимизнинг нафақат билим олишлари, балки ёзги таътил вақтида мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун ҳам барча зарурий шарт-шароитлар яратилади.

Куни кеча Тошкент туманидаги "Ибрат" маҳалласида тантанали равишда очилган кўнгилочар парк, болажонлар ёзни соз ўтказишлари учун яратилган имкониятлардан биридир.

Мактабгача ва мактаб ёшида бўлган болажонлар бўш вақтларини мазмунли ва хурсандчиликда ўтишини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини бошлаган ушбу кўнгилочар масканда ҳар куни ўзбек эстрадаси юлдузларининг иштирокида концерт дастурлари намойиши ҳам режалаштирилган.

📹 Очилиш маросими юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

⚡️ Ризқ-рўзимизни оловдан сақлайлик!

📌 Хабарингиз бор, айни кунларда барча жойларда бўлгани каби Тошкент туманида ҳам ғалла ўрим-йиғим мавсуми давом этмоқда.

🌾 Ғаллакорларимиз етиштирган мўл ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш, ҳосилни ёнғиндан сақлаш жуда муҳим.

Азиз тумандошлар!

💥 Ғалла экилган далалар ва унга туташ ҳудудларда очиқ олов билан боғлиқ ишларни амалга оширмасликни ва бу орқали элимиз дастурхони учун етиштирилган дон маҳсулотларини ўз вақтида, беталафот ўриб-йиғиб олиш ишига ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз!

🔥 Ёнғин ҳолатлари юзага келганда зудлик билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78 ёки 101 рақамлари орқали хабар беринг!

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

🔹 Ҳурматли Тошкент тумани фуқаролари ва тадбиркорлари!

♻️ Агар сизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истаги бўлиб, бунинг учун ўзингиз истиқомат қилаётган ҳудудда фойдаланилмай бўш турган ер майдони (суғориладиган экин майдонлари бундан мустасно) мавжуд бўлса, туман ҳокимлиги томонидан мазкур ер майдонини қонуний тартибда “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотувга қўйиш ишларини амалга ошириш режалаштирилганини маълум қиламиз.

📌 Бунинг учун Сиз ер майдони жойлашган манзилни геолокацияси билан телеграм тармоғи орқали 99 832-12-48 рақамига юборишингиз мумкин.

📝 Сиз юборган манзилдаги ер майдони “E-auksion” платформаси орқали сотувга қўйилиш масаласи туман ҳокимлигида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан белгиланган тартиб ва муддатларда ўрганиб чиқилади ҳамда ҳеч қандай чекловлар бўлмаган тақдирда ер майдони лот сифатида платформага жойлаштирилади.

☎️ Мурожаат учун тел.: 71 203-55-22 (ички рақам709).

Тошкент тумани ҳокимлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама

🔰 Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

Тошкент туманида вояга етмаган фуқаро автоулов бошқариб бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлганлиги юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ, туман ИИБ, ЙҲХБ вакиллари ва ота-оналар иштирокида маҳаллада муҳокама ўтказилди.

Ҳурматли ота-оналар!

‼️ Фарзандларингиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олмагунча автомобиль бошқаришга рухсат берманг!

Муҳокама тафсилотлари ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Сайёр_қабулдан_сўнг

🏘 “Ширин”даги муаммолар ижобий ҳал этилмоқда

Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов мурожаатлар сони ортган ҳудудларда сайёр қабул ўтказаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

📌 Жумладан, Чувалачи ҳудудидаги “Ширин” маҳалласи аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ҳудуддаги бир қанча муаммолар борлиги таъкидланиб, туман ҳокими мурожаатларда кўтарилган масалаларни тез орада ижобий ҳал этилишини билдирган эди.

Учрашувларда кўтарилган мурожаатлар ечими сифатида бугун “Ширин” маҳалласини обод қилиш ишлари бошланиб, туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан маҳалладаги 18 та жисмонан эскирган симёғочлардаги электр симлари янги темир бетон таянчларга ўтказилди ҳамда “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент тумани бўлими ва сув қурилиши пудратчи ташкилотлари иштирокида 3 дона қопқоқсиз қудуқларга янги қопқоқ ўрнатилди ва сув қудуқлари ён атрофи тўлиқ ободонлаштирилди.

📷 Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website