Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқ_хўжалиги
🥕 Аҳоли дастурхонига сифатли ва арзон маҳсулот етиштирилмоқда
🔸 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юртимизда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликка эришишнинг муҳим омили ҳисобланади. Ерларни суғориш учун сув танқислиги каби муаммолар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда.
🔹 Тошкент тумани миришкорлари томонидан экин ерларидан унумли фойдаланган ҳолда сифатли сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, аҳолига арзон нархда етказиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
📌 Хусусан, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туманда 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларда 850 гектарга картошка, 250 гектарга пиёз, 540 гектарга сабзи экинлари экилган. Ушбу майдонларда агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилиб, сифатли ва мўл ҳосил етиштирилмоқда.
⏩ Навбатдаги видеолавҳамизда “Навоий миришкор” агрофирмаси ҳудудидаги деҳқонлар етиштираётган мўл ҳосил борасида сўз боради.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️6 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА
🔘Қибрай тумани. "Темир дафтар"да рӯйхатда турувчи оилаларга бир марталик ёрдам кӯрсатилмоқда
🔘Тошкент тумани. Соғломлаштириш майдончалари болажонлар хизматида
🔘Ангрен шаҳри. Ҳудудда паррандачилик фаолияти еенгайтирилмоқда
🔘Нурафшон шаҳри. Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
🔘Олмалиқ шаҳри. Эҳтиёжманд аҳолига ун тарқатиш бошланди
🔘Чирчиқ шаҳри. «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарк – юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган ўзига хос лойиҳа
🔘Бекобод шаҳри. 4-сектор раҳбари ҳудудга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борди
🔘Янгийўл шаҳри. "Орзулар оғушида" деб номланган йиллик ҳисобот концерт дастури
🔘Бўстонлиқ тумани. Нархлар барқарорлиги таъминланмоқда
🔘Бекобод тумани. Аҳоли дастурхонига арзон нархларда гўшт маҳсулотлари етиб бориши таъминланади
🔘Юқори Чирчиқ тумани.
"Менинг Юқори Чирчиғим" ижодий танловининг ғолиблари тақдирланди
🔘Чиноз тумани. 20 килограммдан ун кимларга берилади?
🔘Пискент тумани. Хотин-қизлар тадбиркорлиги учун янги имконият
👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
💦 Сув ҳисоблагичини ечиб олиб қўйиш зарурати туғилганда...
🚰 Баъзан уйимизни таъмирлаётганда, қайта қураётганда ёки бошқа сабаблар туфайли ичимлик суви ҳисоблагичини ечиб олиб қўйишга, жойини ўзгартиришга тўғри келади.
📃 Авваллари бу каби вазиятларда бир қанча ҳужжатлар тўплаб, тегишли ташкилотларга овора бўлиб бориларди.
👨🏻💻 Ҳозир эса буни my.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда онлайн ҳал қилиш мумкин.
💁🏻♂️ Хизмат мутлақо бепул, энг муҳими, қулай ва оддий.
👉 “O‘ZSUVTA’MINOT”
📹Батафсил видеойўриқномада танишинг👆

#Ижтимоий_ҳимоя
🌾 Аҳоли давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда
Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-258-сон қарорига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминлаган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилди.
Куни кеча Зарбдор, Беруний, Қорабўрик, Озодлик ва Ободлик маҳалла фуқароларига ун тарқатилган бўлса, бугун яна 6 та маҳаллада истиқомат қилувчи оилаларга ун етказиш режалаштирилган.
Аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йил 21 июнь кунига қадар босқичма-босқич, кунлик 6,9 тонна миқдорда "Ғалла-Алтег” АЖдан "Темир дафтарда" турувчи ва кўп болали оилаларга 20 килограммдан ун маҳсулотини етказиш кўзда тутилган.

#Жараён
💼 Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги ўрганилди
Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармасининг Тошкент тумани ҳудудий бўлими бошлиғи Дилмурод Муҳамедов билан биргаликда 1-сектор ҳудудидаги “Гултепа” ва “Истиқбол” маҳалласи ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишдилар.
Ўрганиш давомида С.Эргашев томонидан маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолини кооперация усулида иш билан таъминлаш, деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун “E-auksion” платформаси орқали ер майдонларини олишга кўмаклашиш борасида ҳоким ёрдамчиларига маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, хонадонларида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга уй шароитидан келиб чиққан ҳолда қандай фаолият тури бўйича иш бошлашлари тўғрисида тушунча берилди.
Маҳаллалардаги бу каби ўрганишлар давом этади.
📹 “Гултепа” ва “Истиқбол” маҳаллаларидаги ўрганиш жараёни юқоридаги видеолавҳамизда.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йил якунига қадар режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.
2022 йилда хизматлар соҳасида 120 мингдан ортиқ янги лойиҳани ишга тушириш, хизматлар ҳажмини 435 триллион сўмга етказиш (ўтган йили 283 триллион сўм бўлган) ҳамда соҳада 1,5 миллион иш ўрни яратиш режа қилингани таъкидланди.
“Лекин айрим туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ишларни тўғри ташкил эта олмаяпти.
Мисол учун, хизматлар соҳасида январь-май ойларида 756 минг иш ўрни яратилди. Лекин, иш ўринларининг атиги 232 мингтаси ёки 31 фоизи янги объектларда яратилган.
Қолган 510 мингта иш ўрни ўзини ўзи банд қилганлар ҳиссасига тўғри келмоқда”, деди Президент.
Янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида иш ўринлари яратиш бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятлари натижа кўрсатгани, Жиззах, Навоий, Хоразм, Қашқадарёдаги ишлар аҳволи эса қониқарсиз экани таъкидланди.

Йиғилишда тадбиркорлар хизматлар соҳасида асосан 3 та масала – ер, бино ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани кўрсатиб ўтилди.
Сўнгги икки ойда 23 мингдан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 12 мингтаси ёки 60 фоизи хизмат кўрсатиш жойларини ташкил этиш учун қўйилган.
Бунда, 63 та туман ва шаҳарда аукционга қўйилган ер участкаларининг сони 100 тадан кўп бўлса, 27 та туманда 10 тага ҳам етмайди.
Мисол учун, Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон, Хива, Урганч шаҳарлари, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманларида савдога қўйилган ерлар сони 10 тадан ошмайди.
Шу боис, фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига нисбатан охирги маротаба ҳайфсан бериш, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларини лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

Аукционга таклиф этилган 45 мингта ернинг 3 мингтаси келишиладиган идоралар томонидан қайтарилгани кўрсатиб ўтилди.
Бунга асосий сабаб ҳудудларнинг бош режаси ёки архитектура режалаштириш лойиҳаларининг йўқлигидир.
Шаҳарларнинг бор-йўғи 30 фоизида бош режа, қишлоқларнинг 1 фоизида архитектура режалаштириш лойиҳалари мавжудлиги танқид қилинди.
“Очиқ айтиш керак, шаҳарларнинг бош режасини ишлаб чиқишни давлат лойиҳа институтлари “монополия” қилиб олган.
Инвестиция дастурлари доирасида давлат лойиҳа институтларига ҳар йили катта маблағлар ажратилаяпти, лекин биронта туман ёки шаҳарнинг бош режаси охирига етказилмаган. Нархлар ҳам чет эллик ёки хусусий лойиҳа ташкилотлари нархларига нисбатан бир неча баробар қиммат.
Шу боис, қурилиш соҳасини трансформация қилиш бўйича ҳам алоҳида муҳокама ўтказаман”, - деди давлат раҳбари.

Йиғилишда вилоят ҳокимлари олдига тегишли идора ва ташкилотлар билан бирга сервис ва хизмат кўрсатиш объектларида яратилган доимий янги иш ўринларини ярим йил якуни билан 300 мингтага, йил якунига қадар эса
яна 800 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.
Бу кўрсаткичларни уддалаш мумкинлиги Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди.
Мисол учун, Бухоро шаҳридаги тадбиркорлар эски шаҳардаги меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида ресторан ва кафетерийлар ташкил этган.
Шу каби шаҳарнинг 8 та марказий кўчасида жойлашган давлат ташкилотларининг 50 га яқин биноларининг 1-қаватида
100 дан зиёд ресторан ва кафетерийлар, сервис жойларини ташкил этиш имкони мавжуд.
Вилоят ҳокимларига Бухоро тажрибасини 28 та шаҳар, барча туман марказлари ҳамда пойтахт туманларида жорий қилиш топширилди.
Иқтисодий тараққиёт вазирлигига республика бўйича давлат идораларининг балансидаги, йўл бўйларида жойлашган
4 мингга яқин маъмурий биноларидан сервис соҳасида самарали фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.

Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарди.
Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган, хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан, аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7-10 кунда келишилган.
Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлади.
Эндиликда:
- ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада – 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида – 74 кундан 20 кунга қисқартирилади;
- ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;
- 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.
Бунда, жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.

Йиғилишда Кадастр агентлигига йил якунигача 20 та вазирликнинг кадастр маълумотларини Миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритиш топширилди.
1 сентябрга қадар 205 та туман ва шаҳарда 253 та махсус савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил этиш режа қилинган.
Ушбу мақсадлар учун ўтган йили республика бюджетидан
1,4 триллион сўм, жорий йилда эса 900 миллиард сўм ажратилди.
Масалан, Жиззах шаҳри “Жиззахлик” маҳалласидаги боши берк кўча Шароф Рашидов марказий кўчасига боғланиб, 1,4 километр автомобиль йўли, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари барпо этилган. Савдо ва сервис объектларига туну-кун ишлашга рухсат берилган.
Натижада, илгари ушбу ҳудуддаги 1 квадрат метр жой
2-3 млн сўмга ҳам сотилмаган бўлса, ҳозир нархи
8-9 млн сўмга етган. Энг муҳими, савдодан тушган маблағларни бошқа кўчаларнинг инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш ишлари бошланган.
Вилоят ҳокимларига Жиззах тажрибаси асосида 1 тадан кўчани танлаб, уларни серқатнов кўчаларга улаш орқали сервисни ривожлантириш лойиҳасини бошлаш топширилди.

Йиғилишда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтилди.
Мисол учун, Бойсундаги Омонхона қишлоғида 1 та сиҳатгоҳ, 3 та меҳмонхона бўлиб, меҳмонларни 190 та хонадон қабул қилади (йилига ўртача 22-25 минг меҳмон келади).
Ушбу қишлоқдаги ҳоким ёрдамчиси меҳмонлар оқимини 100 мингга етказиш бўйича иш бошлаган.
Агар йўл инфратузилмаси яхшиланса, йўл бўйида 200 дан зиёд сервис объектлари ва камида 1 мингта иш ўринлари пайдо бўлади.
Умуман, 28 та йирик шаҳар, хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори 10 та туманда ишлар янги ёндашувлар асосида ташкил этилади. Бу ҳудудларнинг мастер-режаси ишлаб чиқишга 200 миллиард сўм ажратилади.
Бунда:
- бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда лойиҳа офислари тузилиб, хорижий консалтинг компаниялари ва экспертлар жалб қилинади;
- лойиҳа офислари бир ой муддатда ушбу туман ва шаҳарлар аҳолиси таклифлари асосида мастер-режани ишлаб чиқади.
Ушбу туман ва шаҳарларга тижорат банклари бириктирилиб, сервис лойиҳаларини молиялаштиришга масъул бўлади.

Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди.
Жумладан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади.
Бунда, кўчма савдо объектларини иш куни якунлангач, кўчириш бўйича мажбурий талаб бекор қилиниб, тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.
2017 йилда бозорларни реконструкция қилиш ва замонавий савдо комплексларини қуриш дастури қабул қилинган эди.
Лекин Зангиота, Қибрай, Оҳангарон, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Чортоқ, Хатирчи ва Нуротада бозорлардаги аҳвол, уларнинг санитарияси ва архитектурасидан одамлар норози экани қайд этилди.
Беш йиллик тажрибадан келиб чиқиб, бозорларни ривожлантириш дастурини, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида сервисни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, транспорт вазири И.Маҳкамовга:
- аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;
- Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;
- ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.
Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:
- 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;
- 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.
Темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

“Хабарингиз бор, ўтган икки ҳафта давомида республиканинг барча маҳаллаларида сайлов ўтказилиб, 9 минг 349 нафар маҳалла раислари сайланди.
Ушбу оқсоқолларни халқимиз, биринчи галда, маҳалла аҳолиси ўзига муносиб кўриб, ишонч билдиргани билан табриклайман.
Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Маҳалла раиси бўлиш бу – жуда катта масъулият.
Маҳалла раислари халқимизни рози қилишда, ислоҳотларни ҳар бир хонадонга кириб боришида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари бошини қовуштириб, хонадонбай муаммоларни ўрганиб, ҳокимлар олдига аниқ масалалар қўйиб, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул ва жавобгар бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.
Бугун хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўйилган аниқ масалалар ҳам энг аввало маҳалладан бошланиши, бир сўз билан айтганда, маҳалла хизматлар ва сервис марказига айланиши шартлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида ҳудудлар раҳбарлари ва мутасаддилар ахборот берди.

Forwarded from Нигоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ғалла етиштирувчилардан режадан ташқари дон талаб қилиш тақиқланади. Жараён прокуратура назоратида
Telegram | YouTube
Telegram | YouTube
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#билдириш
⚡️⚡️⚡️Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилоятида маҳалла раислари сайлови якунлари юзасидан оммавий ахборот воситалари учун брифинги бугун "Нурафшон" телеканалининг кечки дастурларида, соат 20.15 да тўлиқ намойиш этилади.