Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
3.38K subscribers
7.45K photos
2.35K videos
80 files
6.37K links
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Download Telegram
Бугун Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Олий суд ва қуйи судлар судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

Олий суд раиси Б. Исломов раислик қилган йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари судларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида халққа янада яқинлаштириш билан бир қаторда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти самарадорлигини ошириш имконини берганлиги алоҳида қайд этилди.

Маълумки, жорий йилнинг бошидан судлар фаолиятига суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай янги тартиби жорий этилди.

Янги тартибга кўра, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг ваколатлари ва масъулияти оширилиб, уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди, шунингдек, фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқи янада кенгайтирилиб, аҳолининг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилди.

Процессуал қонунчиликка суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартиби киритилганлиги, ушбу тартиб бўйича ягона суд амалиётини таъминлаш кераклигини инобатга олиб, суд қарорларини апелляция ва кассация тартибида қайта кўришда қонунларни тўғри қўллаш юзасидан тушунтиришлар бериш эҳтиёжи юзага келди.

Йиғилишда Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти тўғрисида”, “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”, “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” ҳамда “Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Ушбу Пленум қарорларида қонуний кучга кирмаган суд қарорларини шикоят ёки протест асосида апелляция тартибида, қонуний кучга кирган суд қарорларини эса, кассация тартибида қайта кўришнинг асосий жиҳатлари, иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилиб, судларда ягона амалиётни шакллантиришга оид муҳим тушунтиришлар акс эттирилган.

Пленум қарорлари матнлари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборотномаси” ва “Куч - адолатда” газетасида эълон қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
СИМВОЛ СПРАВЕДЛИВОСТИ И СТОЙКОСТИ

Гендерное равенство — одна из важнейших задач сегодняшнего дня. Женщины, девочки и девушки составляют половину населения планеты, что равнозначно половине потенциала человечества. Гендерное равенство, одно из важнейших прав человека, играет ключевую роль в деле обеспечения мира и согласия в обществе и полноценной реализации человеческого потенциала на основе устойчивого развития.

Подробно👈

Сайт I Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида А. С. (1957 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, нафақахўр, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ А. С. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram
Конституцияни ўрганамиз

93-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;3) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш; 4) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш; 5) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;6) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;7) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;8) божхона, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;9) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;10) Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш;
11) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
12) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
13) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
14) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
15) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш;.
17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
19) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш;
20) парламент текширувини ўтказиш;
21) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади.

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Асқар Мамараимов жавоби


Сайт | Telegram
"Адолат кўзгуси" газетасининг 2024 йил 21 март кунги 12-сони "Одам савдоси - давр муаммоси" рукнида Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Фахриддин Халиловнинг "Тўққиз минг "кўки"га баҳоланган чақолоқ" сарлавҳали мақоласи (7-бет)чоп этилган

Сайт | Telegram
НЕЗНАНИЕ ЗАКОНА НЕ ОСВОБОЖДАЕТ ОТ ОТВЕТСТВЕННОСТИ

Согласно Кодексу Республики Узбекистан об административной ответственности административным правонарушением считается противоправное, виновное действие или бездействие физического или юридического лица за которое законодательством установлена административная ответственность.

Подробно👈

Сайт I Telegram
РАЗБОЙ: ПРЕСТУПЛЕНИЕ ПРОТИВ СОБСТВЕННОСТИ

Разбой — это преступление, которое заключается в насильственном захвате имущества у другого человека с целью его присвоения. Это одно из старейших преступлений, которое совершается людьми уже на протяжении многих веков.

Подробно👈

Сайт I Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Одил судлов" кўрсатувининг навбатдаги сони жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судидан тайёрланган

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида Жиноят кодексининг 25,273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан айбланган шахсга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди


Сайт | Telegram
Конституцияни ўрганамиз

94-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
6) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;
7) давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;
8) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
10) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
11) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;
12) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин.

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Баҳодир Султонов жавоби


Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан МЖтК нинг 183 ҳамда 188-1 - моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган ота 10 сутка маъмурий қамоқ ва жарима жазосига тортилди

Сайт | Telegram
Иш берувчи ва ходим ўртасидаги зиддиятларни ҳал этиш

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон -2030" - Судлар фаолияти такомиллашмоқда

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тошкент" телеканалида -"Очиқ мулоқот" кўрсатуви

Сайт | Telegram