Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
3.39K subscribers
7.53K photos
2.36K videos
80 files
6.42K links
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Download Telegram
НАВРЎЗ БАЙРАМИ АРАФАСИДА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Наврўз байрами арафасида Судьялар Олий кенгашининг тегишли қарори билан бир қатор суд тизими фахрийлари “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Судьялар ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали раиси У.Қурбонов ва Тошкент шаҳар судлари судьялари мазкур кўкрак нишонларини ўз эгаларига етказишди.

Бугунги кунда Олмазор тумани Форобий кўчасида истиқомат қилиб келаётган К.Юсупов 14 йил пойтахт судларида судяьлик лавозимида меҳнат қилиб, нафақага чиққан.

Суд фахрийларидан 78 ёшли Ш. Жумаев Бектемир туманида қарилик гаштини сурмоқда. Бу йил 80 ёшни қарши олаётган Сайфи Бобониёзов эса Миробод туманида истиқомат қилади. Бу икки суд фахрийси ҳам узоқ йиллар суд тизимида меҳнат қилиб, бугун фарзанду неваралар ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Мукофотларни қабул қилиб олган суд фахрийлари Судьялар олий кенгашига, Судьялар ассоциациясига ҳамда Тошкент шаҳар суди судьяларига ўз миннатдорлигини билдирдилар

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшариш ва янгиланиш байрами – Наврўз айёми муборак бўлсин!

Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор
Учтепанинг "Сеул эко" боғида Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди

Сайт | Telegram
Наврўз – миллий ўзлигимиз кўзгуси

НАВРЎЗИ ОЛАМ БУ КУН!

Ўлкамизга чинакам баҳор байрами, инсон руҳини кўтарувчи, қувонч бағишловчи илиқ туйғулар, эзгуликлар айёми – Наврўзи олам кириб келмоқда.

Батафсил👈

Сайт I Telegram
Қадрли юртдошлар!

Бугун жонажон Ватанимизга кириб келган гўзаллик ва нафосат, яшариш ва янгиланиш, меҳр ва оқибат байрами ҳар бир инсон, ҳар бир оилага тинчлик-хотиржамлик, яхшилик ва файзу барака олиб келсин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.30 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида С. Абдувалиев (1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган, нафақахўр, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram
Конституцияни ўрганамиз

92-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — тўрт кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққиз нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади.

Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқингизни биласизми?
Саволга Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Озода Ғуломова жавоби


Сайт | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Интерактив хизматлар портали | "Электрон тўлов тизими" хизмати орқали барча суд харажатларини тўлаш

Сайт | Telegram
"Сўғдиёна" газетасининг 2021 йил 21 март кунги №12 - сони "Сўранг, жавоб берамиз!" рукнидаги газетхон саволларига Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Анвар Ёриев жавоблари чоп этилган

Сайт | Telegram
Какие дела рассматривает административный суд?

- Расскажите, какие дела подведомствененны административному суду?

Подробно👈

Сайт I Telegram
В №4 газеты «Вечерний Ташкент» от 22 марта в рубрике «Право» опубликована статья председателя Яшнабадского районного суда по уголовным делам Бахтиёра Алимова под названием «Возможности защиты права в достижении правосудия», а также статья председателя Мирабадского межрайонного суда по гражданским делам Бехзода Сагатова «Окончательное решение по делу» и статья судьи Юнусабадского районного суда по уголовным делам Умидбека Мусаева «Укрепление прав и свобод человека в уголовном процессе».

Сайт I Telegram
ПОЙТАХТДА ОИЛАВИЙ СУДЬЯЛАР ИШ ОЛИБ БОРАЁТГАНЛИГИДАН ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида: Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг илғор хорижий тажриба асосида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш ҳақидаги таклифига розилик берилди.

Батафсил👈

Сайт I Telegram