Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
18.9K subscribers
106K photos
4.13K videos
6.4K links
Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali

------------------

Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан пойтахт ҳудудига 11 млн. дарахт экиш акцияси давом этмоқда

🌳1 000 000 дона дарахт экиш акцияси Учтепа туман ҳудудига ҳам етиб келди.

👉Учтепа туман ҳокимлиги, прокуратураси, туман ободонлаштириш бошқармаси ва яна бир қатор давлат ва нодавлат ташиклотлари мазкур акцияда ҳозиру-нозир бўлишди.

👉Қолаверса жамоатчилик ёрдами билан ҳудуднинг 12-мавзе «Заргарлик» маҳалласида «Ўз дарахтимни экдим» шиори остида 1000 та мевали, сокуро, қарағай, терак, арча каби манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.

Бир сўз билан айтганда ташкилотчилар ташаббуси билан «Заргарлик» маҳалла аҳли учун янги боғ яратилмоқда.
Facebook |Instagram |Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖌Тошкентда “Кунлик ишчилар маркази”лари янги кўринишда фойдаланишга топширилмоқда. Уларнинг яна бири Юнусобод туманида очилди.

***

🖌В столице открываются Центры подённых работников. Второй такой центр был открыт сегодня в Юнусабадском районе.
Facebook |Instagram |Telegram
1 млн. дона дарахт экиш акцияси

Юнусобод тумани ҳудудида кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, уюшқоқлик билан 1 млн. дона дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди.
Жумладан, тумандаги 122-умумтаълим мактабидаги ўқувчи ёшларнинг она табиатга муҳаббатини уйғотиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида мактаб ҳудудида 300 дона мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларига жалб қилинди.
Шунингдек, прокурор масьуллигидаги 18-мавзе, "Беғубор" ва "Меҳнатобод" маҳаллалари аҳолиси ҳамда шу ҳудуддан туман халқ депутатлари кенгашига сайланган "Адолат" партияси вакили Қаҳрамон Махаматқуловнинг сайи ҳаракатлари билан 1000 дона манзарали дарахтлар экилиши таъминланди.
Шу билан бирга, тумандаги 156-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида 200 дона мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, прокурор ташаббуси билан Юнусобод тумани,
13-мавзе, Янгибоғ маҳалласидаги 164-уй (ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар учун қуриб битказилган) олдида 100 дона мевали дарахтлар экиб берилди.
Жорий йилнинг баҳор ойларида акция доирасида бу каби эзгу ишларимиз давом эттирилади.
Прокурор ва ёшлар

Сергели тумани прокурорининг ташаббуси билан Сергели туманидаги таълим масканларида таҳсил олаётган ўқувчиларни Сергели туманида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифлари мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.
"Premium Agro Product" корхонаси мана тўрт йилдирки фаолият юритмоқда.
Ушбу корхонада мева, кўкат ва сабзавот маҳсулотлари қуритилиб, тайёрланган маҳсулотлар Россия Федерацияси, Италия, Германия, Бельгия, Голландия ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда.
Ўқувчи ёшлар ўзларининг бўш вақтларида шу ерга келиб, иш билан танишишлари, ишлашлари, бунинг учун ҳозирданоқ компьютер саводхонлиги, информатика, иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик, чэт тилларини пухта ўзлаштириб боришлари лозимлиги хусусида тегишли тушунтиришлар берилди.
Facebook |Instagram |Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўллар таъмирланмоқда

Сергели туманидаги "Дарё бўйи" МФЙга қарашли "Нилуфар" 3- ва 5-берк кўчалар ёнидан ўтган йўл аянчли аҳволда эди.
Ушбу ҳолат жойида Сергели тумани прокурори, 2-сектор раҳбари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ва тегишли ташкилотлар кўмагида бартараф этилиб, бир километрлик масофадаги йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Facebook |Instagram |Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«11 млн дарахт экиш» акцияси Шайхонтохур туманида
Facebook |Instagram |Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТ ШАҲАР ПРОКУРОРИНИНГ ОММАВИЙ ҚАБУЛИ⠀

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори ва унинг ўринбосарлари томонидан узлуксиз қабуллар ўтказиб борилмокда.⠀
Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.⠀

Шунга кўра, жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан оммавий қабул ўтказилиб, жами 29 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. (мурожаатларнинг 9 таси суд масалалари, 5 таси прокуратура ва 4 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 11 таси бошқа масалаларга оид)⠀

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

Facebook
|Instagram |Telegram