TOMCHI
15.9K subscribers
7.67K photos
1.09K videos
20 files
7.1K links
TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи.
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi

“TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html
Download Telegram
ТАШРИФ САМАРАЛИ БЎЛДИ

Швейцариянинг Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда Иқтисодиёт бўйича давлат котибияти вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида қатор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар сув хўжалигидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, ушбу марказнинг ахборот таъминоти, таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш ва сув ресурсларини бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдаги вазифалари билан танишдилар.
Ахборот-таҳлил ва ресурс марказининг мамлакатимиз сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш ва автоматлаштириш, сувни тежовчи технологияларни жорий этишга қўшаётган ҳиссаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида гидрометрлар учун “Дала шароитида замонавий сув ҳисоблагичлардан фойдаланиш” мавзусида ҳар вилоят кесимида беш кунлик тренинглар ўтказилмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти сув хўжалиги ташкилотларида ишлаётган гидрометрлар учун тренинг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида, Қорасув дарёсидаги гидроиншоотда ташкил этилди.
Делегация аъзолари мазкур тренинг якуний қисмида иштирок этиб, машғулотларни фаол ўзлаштирган гидрометрларга сертификатларни топширдилар.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Паркент тумани ҳокимлиги ҳамда “Физика-Қуёш” институтида бўлиб, учрашувлар ўтказди.
Делегациянинг мамлакатимизга ташрифи самарали бўлди.

Ахборот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
5-may kuni O‘zbekiston Suv xo‘jaligi vazirligi huzuridagi Axborot-tahlil resurs markazida (ATRM) yig‘ilish bo‘lib o‘tdi. Mehmonlar suv xo‘jaligidagi islohotlarning ustuvor yo‘nalishlari va O‘zbekistonda suv resurslarini boshqarish milliy loyihasi ko‘magida tashkil topgan ATRM vazirlikning axborot ta’minoti, tahliliy hujjatlarni tayyorlash va suv resurslarini boshqarish bo‘yicha takliflar tayyorlashda tutgan o‘rni bilan tanishdilar. ATRM faoliyati suv xo‘jaligini raqamlashtirish va avtomatlashtirishni tashkil etish, shuningdek, suvni tejovchi texnologiyalarni joriy etish va donorlik faoliyatini muvofiqlashtirish masalalarini o’z ichiga oladi.

Uchrashuvdan so’ng mehmonlar Yuqori-Chirchiq tumanidagi Qorasuv daryosi bo‘yida bo‘lib, Toshkent viloyati gidrometrlar ychun “Dala sharoitida zamonaviy suv hisoblagichlaridan foydalanish” treningi ishtirokchilari bilan uchrashdilar. 5-kunlik treningga yakun yasab ishtirokchilarga sertifikatlar topshirdilar.

Kunning ikkinchi yarmida missiya a’zolari Parkent tumani hokimligida qabul qilindi va iqlim o’zgarishiga moslashish masalalarini muhokama qildilar. Tashrifni ohirida memonlar Parkentda joylashgan Quyosh fizikasi institutiga tashrif buyurdilar.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Май ойида зараркунандаларга қарши тадбирлар

Май ойининг бошларидан олма қурти ва нок шира бургасига қарши олма дарахтлари гулдан чиқиши билан тезликда боғларда пуркаш ишларини амалга ошириш зарур.

Ушбу муддатда ҳосилли олма, нок ва беҳи боғларида қуйидаги препаратлардан бири қўлланилади: Карбофос ёки Бензофосфор (залон) (100 л. сувга 200-300 гр. ҳисобидан), Донитол препарати 100 л.
сувга 100 гр. Ёки Децис 50 гр., ёки Каратэ,Циракс 30-40 гр., Фуфанон
10 гр., ёки талстар 40 гр. Ҳисобидан қўлласа ҳам бўлади.

Парша касаллиги кў-пайиши хавфи бор жойларда олма ва нок дарахтларига 1% ли бордо суюқлиги пуркаса бўлади. Вектра ёки Топсин-М (100 л. сувга 30-100 гр.) ёки Сопроль (100 л. сувга 100 гр.) препаратларини ҳам қўлласа бўлади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Махтумқули ҳудудидаги "Чўлқувар Илҳом деҳқон" фермер хўжалигининг 26 гектар майдонида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларни ўрнатиш ишлари бошланди.

Мухбиримиз фермер хўжалиги раҳбари Илҳом Жўраев билан суҳбатлашди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Forwarded from Nurafshon TV | RASMIY (Sunnatilla G'ulomov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TOSHKENT TUMANI_SUV RESURSLARIDAN FOYDALANISH SAMARADORLIGINI OSHIRISH BO‘YICHA SEMINAR_05.05.2023


obuna bo'ling:👇👇👇
https://t.me/nurafshontvrasmiy
СЕМИНАР ЯКУНИГА ЕТДИ

Сувнинг ҳисобини юритиш ва уни тақсимлашда инновацион технологиялар катта аҳамиятга. Чунки, сувга бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда сувни ўлчаш ва уни ҳисоб-китоб қилишда юқори аниқликка эга бўлган замонавий технология зарур. Хитой давлатида ишлаб чиқарилган магнитли сув ўлчаш электрон ускунаси ана шундай талабга жавоб беради. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда ташкил этилган ўқув тренингда гидрометрлар буни дала машғулотларида синаб кўришди.
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида жорий йилнинг 1-5 май кунлари “Дала шароитида замонавий сув ўлчаш асбобларидан фойдаланиш “ мавзусидаги беш кунлик ўқув тренингда “Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги барча туман ирригация бўлимларининг бош гидрометрлари замонавий сув ўлчаш асбобларидан фойдаланиш бўйича ўз билим ва малакаларини оширишди.
-Авваллари сувни ўлчашда бир неча жараённи бажариш талаб этиларди, - дейди Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ бош гидрометри Абдураҳмон Эргашов. - Мазкур электрон сув ўлчовчи ускуна ёрдамида сувни ўлчаш ва унинг ҳисобини юритишда аниқлик жуда юқори экан. Энг муҳими сув ўлчаш жараёни оддий усулда амалга ошириларкан.
- Бу замонавий сув ўлчаш воситасининг имкониятлари жуда юқори дейди, - “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” мутахассиси Собит Маматов. – Ҳисоб-китобларни электрон ускуна хотирасида узоқ муддат сақлаб қолиш мумкин, маълумотларни эса онлайн орқали узатиш имконияти мавжуд.
- Ўқув тренинг давомида тингловчилар канал ва ариқлар орқали деҳқонларга етказиб берилаётган сувнинг аниқ ҳисоб-китобини олиб бориш, шу билан бирга вертушкалардан оқилона фойдаланиш усулларини ўзлаштиришди, - дейди семинар тренери Абдураззоқ Қўзибоев.
Ўқув машғулотлари якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди. Бу жараёнда Швейцариянинг Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда Иқтисодиёт бўйича давлат котибияти вакилларидан иборат делегация аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нўмонов Ғулом, Қосон тумани Гулистон худудидаги “Эгамберди бобо невараси” фермер хўжалиги рахбари Ғулом Қурбонов, ўз хўжалигида жорий қилган сув тежаш технологиялар афзалликлари хақида мухбиримиз билан ўртоқлашди.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Пекин карамининг ҳароратга бўлган муносабати. 🥬🥬

Пекин карами ўзининг ўсиш босқичларида ҳароратга турлича муносабатда бўлади. Кўчат ўсиш даврида энг қулай ҳарорат 18-20°С даража, карам бош шаклланиши даврида 15-16°С, карамбош ўраш давомида 10-13° энг мақбул харорат хисобланади.

Ҳароратни юқоридаги меъѐрларидан камайиши ўсимликни барвақт гуллаб кетишига олиб келади. Карамбошлар 28°С дан юқори хароратларда шаклланганда, улар сифатсиз карам бошлар шакилланади. Бироқ, хозирги вақтда яратилган иссиққа чидамли пекин карамининг навлари 30°С даражадан ортиқ бўлган хароратларда ҳам сифатли карам бош ҳосил қилиш хусусиятига эгадир.

Карамни эрта гуллашини олдини олиш учун уни ўсишдан карамбош шакллангунча юқори хароратларда ўстириш ѐки ўсимликда етарли миқдорда барглар ҳосил бўлгунича қисқа кунда ўстириш лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Bu hafta dehqon va fermerlar qanday ishlarni bajarishlari kerak?:

📝Bu haftada bog‘ va uzumzorlarni sug‘orish, birinchi azotli, kaliyli oziqlantirish, kasallik va zararkunandalarga qarshi kimyoviy va biologik kurash choralarini olib borish lozim.

Sabzavot, poliz va kartoshka ekin maydonlarida ekilgan ekinlar sug‘oriladi, shuningdek, qator oralariga ishlov berish, begona o‘tlardan tozalash, kimyoviy va mineral o‘g‘itlar bilan oziqlantirish kabi agrotexnik tadbirlar amalga oshiriladi.

💧Каналга уланиш: 👉
@tomchikanali

Саволлар: 👉💧
@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш:
https://nwrmp.uz/link.html
Отахоннинг янгиликка бефарқ эмаслиги бошоқларда шаклланаётган донни санаши ва башорати фермернинг кайфиятини кўтаряпти.

Ғаллазорни эгатлаб суғориш фақат сув сарфини оширади. Дала ҳеч қачон бир текис намланмайди янгилик эса бошқача. 2 соат ичида ўзи кераклик сувни олади. Оддий суғоришда эса 48 соат сув олиш талаб қилинади.

Фермер натижага қараб ёмғирлатиб суғоришни янада кенгайтиришни мўжаллаб турибди.

Батафсил -

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИНГ, ФОЙДАНИ ЎЗИНГИЗ КЎРАСИЗ

Сувдан самарали фойдаланишда илғор технологияларга суянишни табиатнинг ўзи талаб этмоқда. Иқлим ўзгариши ортидан сув ресурсларини камайиши кузатилаётганлиги ҳам ҳақиқат.

Буни англаган ва англаётган фермерлар томчилатиш ёхуд ёмғирлатиб суғоришни афзал кўришмоқда. Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож” фермер хўжалиги раҳбари Фахридин Исмоилов янгиликларни жорий этишда ҳамкасблари даврасида олдинги ўринда юради. Ғўза парваришида 83 гектар экин майдонида томчилатиб суғориш жорий этилган. Ғаллачиликда ҳам дастлабки тажриба бошланди. 2022 йил кузидан 6 гектарлик ғалла даласига ёмғирлатиб суғориш жиҳозлари ўрнатилди.

Ғаллазорни ёмғирлатиб суғориш орқали олинган кўчат шу қадар текис ривождаки, ҳаётининг 50 йилини сувчиликка бағишлаган меҳнат фахрийси Юнусхон ота Қаландаров кун ора ёмғирлатиб суғорилаётган буғдойзорни бир сидрам айланиб чиқади.
Мевали дарахтлар учун асосий пайвандтаглар

Олчани пайвандлаш учун антипка, магалебка, магалеб олчаси, хуш бўй олча навлари энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. Бу навларнинг илдиз системаси бақувват бўлиб, қурғоқчиликка жуда чидамли бўлади.

Олхўри учун (маҳаллий) Суғдиѐн олчаси энг яхши пайвандтаг бўлади. У ҳар қандай ерга ҳам яхши мослашади.
Ўрик учун ўрикнинг маҳаллий клонлари (ҳашаки ўрик) дан етиштирилган уруғ кўчатлар энг яхши пайвандтаг ҳисобланадиган бўлса, шафтоли учун маҳаллий шафтолилардан оқ шафтоли уруғ кўчатлари энг яхши пайвандтаг ҳисобланади. Шўрга чидамли пайвандтаг сифатида Хоразм нав шафтолиси тавсия этилади.

Бу навнинг кўчатлари сизот сувлари юза бўлган ерларда ҳам яхши ўсади.

Хурмо учун Кавказ ва виргин хурмолари пайвандтаг бўла олади.
Хитой хурмоси учун унабининг меваси майда маҳаллий навлари ва 1-майда мевали нордон навлари пайвандтаг бўлиши мумкин.1-майда мевали нордон навнинг уруғи тез униб чиқади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali