TOMCHI
17.2K subscribers
7.61K photos
1.09K videos
20 files
7.07K links
TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи.
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi

“TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУВ ТЕЖАШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Автоматлаштирилган томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими лойиҳаси

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
O‘ZBEKISTONDA LIMON: limon navlari

“Meyer” navi
– limon va apelsinning tabiiy gibridi. Bu navning limonlari bo‘yi past daraxtda o‘sadi. Barglari cho‘zinchoq, chiziqlarida kichik “qanotlari” bor. Hosil ikkinchi yoki uchinchi yildan boshlab yig‘ib olinadi, mevalar oktyabr oyida paydo bo‘ladi. Bu navning limonlari turli shakllarda bo‘ladi: cho‘zinchoq-silliq, dumaloq yoki nok shaklida, o‘rta va katta, massasi 80-100 g.ga etadi, qobig‘i nozik, silliq, to‘q sariq, o‘ziga xos iforga ega.

Eti mayin, sershira, oz miqdorda urug‘lari bor: har bir mevasida 6-10 donadan. Meva qisqa muddat saqlanadi, ammo bu limonlar har yili juda ko‘p hosil beradi.

Bu nav O‘zbekistonda eng keng tarqalgan bo‘lib, mo‘l va muntazam yaxshi sifatli hosil beradi.

Manba:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Bamiyani qaysi ekinlardan keyin ekib bo‘lmaydi?

Bamiya hosildorligini oshirishda ekinlarni almashlab ekish asosiy omillardan biridir. Almashlab ekilmasdan o‘sha yer maydonida o‘g‘itlash, sug‘orish, begona o‘tlarga, hasharot va kasalliklarga qarshi kurashishning to‘g‘ri tizimini taʼminlab bo‘lmaydi. Bamiyani beda, ko‘kat va dukkakli sabzavotlar, piyoz, sarimsoq, poliz ekinlari, bodring va karamdan keyin ekish juda yaxshi samara beradi.

Ammo uni u yetishtirilgan yerga takroriy qayta ekish, yoki ituzumdoshlar oilasiga mansub boshqa ekinlar, yaʼni kartoshka, qalampir, boyimjon, tamaki, shuningdek, g‘o‘za ekinidan keyin ekmaslik kerak. Chunki, bamiya mevasi g‘o‘za singari ko‘sak qurti bilan zararlanadi.

Manba:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Каналимиз обуначиси лавлагининг кассалик ва зараркунандаларга қарши тадбирлар хақида маълумот сўраган. Бугундан бошлаб шу мавзуга бағишланган маълумотлар чоп этиб борамиз

КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА
ҚАРШИ КУРАШИШ

Лавлаги ривожланишида замбуруғ ва бактерияларнинг 100 тадан ортиқ касаллик турлари зарарлайди. Улардан энг кўп тарқалганлари ва фаол касаллик қўзғатувчилари қаторига гифомицетлар Fusarium ва бошқа замбуруғлар киради. Ниҳоллар илдизи емирилиши лавлагининг энг муҳим, хавфли ва иқтисодий зарар келтирувчи касаллиги
ҳисобланади.

Қўзғатувчиларнинг белгилари. Fusarium oxysporum, F.solani ҳаво мицелийси яхши ривожланмаган, пўк, кулрангкўкиш-яшил ёки оч-жигарранг тусли. Ўсимликлар тупроқда
ва тупроқ юзасида, уруғ унишидан то 3-4 чин барг чиққунига қадар зарарланади. Уруғбарг тупроқда ва униб чиққач бутунлай чириб кетиши мумкин. Ниҳоллар илдизларида рангсиз, сўнгра қўнғир доғлар ва чизиқчалар пайдо бўлади. Илдиз ва унинг бўғзида қора ҳалқа яралар пайдо бўлади, илдиз жуда ингичка ва ипсимон бўлиб қолади, чирийди.

Касалликка катта зарар етказади – экилган уруғнинг бир қисми моғор билан қопланиб, чириб кетади, унган ниҳолларнинг илдизи емирилади ва ниҳоллар текис чиқмайди, жуда сийрак бўлиб қолади, натижада қайта экиш талаб қилинади, экин ўсишдан орқада қолади, илдизмевалар кеч етилади ва ҳосили 10-40% гача пасаяди, улардаги қанд миқдори камаяди.

Кураш чоралари.
•Агротехник чидамли навлар экиш, алмашлаб экиш (ўша далага лавлагини 4-5 йилдан кейин қайтариш мумкин;
•олдинги йиллари кузги ғалла ва дуккакли экинлар экилса, тупроқ қўзғатувчилардан яхши тозаланади);
•ўсимлик қолдиқларини йўқотиш;
•чуқур кузги шудгор; баҳорда тупроқни сифатли тайёрлаш;
•нордон тупроқларни оҳаклаш; тупроққа гўнг ва элементлар баланси сақланган NPK ўғитлари ҳамда таркибида бор элементи бўлган суперфосфат (120-150 кг/га) ёки бор кислотасининг эритмасини (250- 300 г/га, суюқлик меъёри 400-500 л/га) солишни ташкил этиш.

Профилактикаси; уруғларни тозалаш, калибрлаш, унувчанлиги ва ўсиш энергияси юқориларини танлаб, экишдан олдин микроэлементлар (Mn, Cu, B ва бошқа.) эритмаси билан ишлов бериш, мажбурий равишда самарали фунгицид билан дорилаш ва ўз вақтида экиш; ниҳоллар униб чиққач, қатқалоқ бўлишига йўл қўймаслик, тупроқни юмшатиб туриш лозим;

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сув ресурслари мақсадли сарфланаяптими?

Манба:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ота касбини танлаган Гулнорахон.

Дунёда касблар кўп. Барча касблар бир-биридан яхши. Ўқитувчи, қурувчи, шифокор, чўпон, кутубхоначи, нонвой. Касб танлаш – ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим танловлардан бири. Касб – нафақат даромад топиш манбайи, балки умрнинг асосий қисми сарфланадиган фаолият ҳамдир. Мени қизиқтирган масала - хотин-қизларнинг сув хўжалиги билан боғлик касбни танлаб, сув хўжалиги ташкилотларига ишга келиш сабаблари эди.

Сув хўжалиги сохасига қандай қилиб келгансиз деган саволни мен Ёзёвон туман ирригация бўлими диспетчери Мадрахимова Гулнорага бердим. Гулнорахон иккиланмай жавоб берди: “Отам Исломов Абдуллажон Мадрахимович 36 йилдан буён сув хўжалиги сохасида фаолият юритиб келмоқда. Хозирда Ёзёвон туман ирригация бўлимида сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш бўлимининг бош мутахасиси вазифасида ишлаб келмоқдалар. Мен хам 2013 йилдан буён ота касбини танлаб сув хўжалиги сохасида фаолият юритиб келмоқдаман. Менга касбим жуда ёқади хар бир касбнинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Хар ким ўз касбини чин дилдан севса унинг фидойиси бўлиб иш олиб борса хар қандай қийинчиликларни хам енгиб ўтади”.

Мен ўз фикримдан қайтмай: “Аммо бу сохада аёллар сони жуда кам-ку”, - дедим. “Сув хўжалиги сохасида аёллар жуда кам бўлишига қарамасдан ушбу сохадаги аёлларнинг барчалари ўз ишларининг фидоийлари деб ўйлайман. Улар ўз ишларига жонкуярлик билан ёндошадилар агарда сиз қайси бир сув хўжалигида ишловчи аёллар билан сухбатлашсангиз улар ўз касбини севишини таъкидлашади. Шу билан бирга хозирги вақтда сув хўжалигида аёлларга янада алохида этибор берилаётганлиги сабабли улар сони тобора ортиб бормоқда”, - деб жавоб берди Гулнора.

Гулнорахон Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойихаси билан хамкорликда фаолият олиб боришини алохида таъкидлади. “Ушбу лойиха орқали мен сув ресусларидан янада самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқаришни шунингдек сув тежовчи технологияларнинг хаётга татбиқ этишнинг самарадорликлари бўйича жуда катта маълумотларга эга бўлиб келмоқдаман. Бу лойиха давомида мен Республикамиз бўйича сув хўжалиги сохасининг ўз касбининг усталари, мутахасислари бўлган аёллар, хотин-қизлар билан доимий равишда мулоқотда бўлиб келмоқдаман улар билан фикр алмашилиб, семинар тренингларда амалиётлар ўтаб келмоқдамиз”, - деди Гулнорахон.

Гулнорахон ТОМЧИ онлайн ресурсларидан фаол фойдаланади. “Томчи телеграм каналининг менга ёққан афзалликлари Томчи канали нафақат сув хўжалиги балки қишлоқ хўжалиги сохасида фаолият юритаётган барча дехқон фермерлар учун турли маслахатларни доимий равишда бериб, Томчи каналига мунтазам жойлаб бориши канал аъзоларига маъкул бўлмоқда”, - таъкидлади у.

ТОМЧИ телеграм каналидаги чоп этиладиган маълумотларни яна қизиқарли ва фойдали этиш учун, Гулнорахон республикамизда фаолият юритиб келаётган сув сохаси аёллари хамда фермер хўжаликлари рахбар аёллари томонидан амалга оширилиб келаётган ишларини кўпроқ ёритиб боришни таклиф этди. Шунигдек, хозирги замон талаби бўлган сув танқислигини олидини олиш бўйича ёш –авлод бўлмиш мактаб ўқувчилари хамда касб-хунарга тайёрлаш мактабларида хам алохида ушбу мавзуларда ўқув дастурлари ёки семинар тренинглар ўтказиб бориш хамда ёшларнинг онгига ёшлигидан сувни асраш тушунчаларини сингдириб бориш кераклигини айтиб ўтди.
Сув хўжалиги - мураккаб соха. Айниқса оилали ва болали аёллар учун. Қандай қилиб иш ва уй юмушларини бажариб улгурасиз деб сўрадим мен. “Турмуш ўртоғимнинг хам сохалари қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ, у Давлат экология кўмитаси тизимида ишлаб келади, шунинг учун менинг сохамдаги қийинчиликларни яхши тушунади. Агар турмуш ўртоғим мени қуллаб –қувватламаса, уй ишлари, 2 нафар ўғил фарзанларимиз дарслари ва улар қизиққан ментал арифметика тугаракларига ёлғиз ўзим улгуришим мураккаб бўлар эди.

Ўғилларимни ўсиб улғаишини кўриб, уларни юртимизга хизмат қиладиган фарзандлар қилиб тарбиялашни, сув хўжалиги сохасида ишлаш давомида қатор ютуқларга эришишни орзу қилар эдим”, - деб сухбатимизни якунлади Гулнорахон.

Биз Гулнорага “Орзуларингиз амалга ошсин”, - деб қоламиз.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
O‘ZBEKISTONDA LIMON: limon navlari

“Messenskiy limoni” navi seleksion bo‘lmagan navdir. Daraxt juda baland, shakli piramidasimon, shoxlari katta tikanli. Barglari o‘rtacha kattalikda, cho‘zinchoq, barg chiziqlarida kichik “qanotlar”i mavjud. Daraxtdan hosil uchinchi yilda yig‘a boshlanadi.

Mevalar dekabr-yanvar oylarida paydo bo‘ladi. Daraxt har yili katta hosil beradi. Bu navning limonlari o‘rta va yirik bo‘lib, 100-120 g vaznga ega, shakli bir oz bo‘rtib chiqqan cho‘zinchoq. Qobig‘i qalin, och sariq rangga ega. Eti nordon, yoqimli ta’mga ega, juda iforli. Urug‘lar soni bitta limonda 6-8 tadan oshmaydi.

Manba:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

📱"TOMCHI" – ни ўрнатинг: https://nwrmp.uz/link.html

Саволлар учун: 👉💧@tomchiguruhi
Bamiya yetishtirishda jaziramaning taʼsiri bormi?

Bamiya issiq tropik hududdan kelib chiqqanligi sababli ham issiqqa talabchan. Urug‘ unib chiqib, meʼyorida o‘sishi va rivojlanishi uchun maqbul harorat +25–35 daraja hisoblanadi. Harorat 17 darajaga tushganda rivojlanish susayadi.

Bamiyaning sekin rivojlanishi va urug‘ning una boshlashi uchun minimal pastki harorat +10-12 daraja hisoblanadi. Harorat 0 darajaga tushganda uni sovuq uradi. Harorat +36 darajadan oshishi bamiyaga yomon taʼsir qiladi, +40 darajali issiq esa rivojlanishiga salbiy taʼsir ko‘rsatadi.

Bamiya yorug‘sevar o‘simlik hisoblanib, uning barg plastinka sathi kun bo‘yi quyosh nuri tushishiga qarab o‘z holatini o‘zgartirib turadi. Agar yorug‘lik yetishmay qolsa, kurtakchalar ko‘p to‘kilib ketadi, fotosintez jarayoni sekinlashadi, hosildorlikka putur yetadi. Shuningdek, bamiya qurg‘oqchilikka chidamli bo‘lsa-da, lekin suvga talabchan o‘simlikdir.

Undan yuqori va sifatli hosil yetishtirishda suvning ahamiyati katta. Bamiya ekilgan maydonda suvning umumiy sarfi va transpiratsiyasining hajmi atrof-muhit sharoitiga, agrotexnika darajasiga va dalaga qo‘yiladigan suvning miqdoriga qarab keskin o‘zgaradi.

Bamiyani suvga bo‘lgan talabini qondirish uchun ildiz joylashgan qatlamda tuproq namligi dala nam sig‘imiga nisbatan 65–70 foizdan pastga tushmasligi kerak. Bamiyani sug‘orish gullaguncha, gullash va pishish davrlarida olib boriladi va davrlar bo‘yicha bo‘linganligi uchun ham shartli ravishda sug‘orish sxemasi deb yuritiladi.

Manba:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Швейцария ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигини 156 та туман ирригация бўлимлари ва СХВ тизимидаги ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларининг имкониятларини ривожлантиришда қўллаб-қувватламоқда
Тошкент, Ўзбекистон, 25 август 2022 й.
Бугун Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигининг мажлислар залида туман ирригация бўлимларининг салоҳиятларини мустаҳкамлаш учун ШРҲА томонидан харид қилинган офис ва махсус ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.

30 йил мобайнида Швейцария Ўзбекистонга изчил ёрдам кўрсатиб келмоқда. Марказий Осиё учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурида Ўзбекистон сув инфратузилмасини ривожлантириш ва иқлим ўзгариши бўйича халқаро ҳамкорликда устуворлик қаратилган давлат сифатида ҳисобга киритилган.
“Бугунги Офис ва махсус жиҳозларни топшириш тадбири шунчаки PR акция эмас, – деди жаноб Константин Оболенский. Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси. Бу Ўзбекистон сув хўжалигини ислоҳ қилишга қаратилган изчил ва тизимли ишдир. У Сув хўжалиги вазирлиги билан яқин ҳамкорликда амалга оширилиб, Сув концепцияси ва Сув стратегиясини ишлаб чиқиш каби стратегик масалаларни, шунингдек, барча даражадаги Сув хўжалиги вазирлиги ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича комплекс дастурларни ўз ичига олади. Туман ирригация бўлимларига техникаларни топшириш билан бирга, бугунги тадбирда СХВ тизимидаги ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларидаги мазкур соҳага доир СТТ мутахассислиги бўйича янги курсдан дарсликларни топширмоқдамиз. Шунингдек, мамнуният билан қайд этмоқчиманки, биз ўқув йили бошига қадар СХВнинг 9 та коллежида СТТ бўйича кўргазма майдонлари ва жиҳозланган лабораторияларни яратиб жихозладик”.

Туман ирригация бошқармаларининг салоҳиятини ошириш комплекс дастурининг мақсади Ўзбекистонда сув ресурсларини комплекс бошқариш тамойилларини жорий қилишни қўллаб-қувватлашдан иборат. Ушбу дастур доирасида Лойиҳа туман ирригация бўлимларини зарур оргтехника билан таъминлайди ва давлат қўллаб-қувватлаш тизими ва якуний сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги асосий бўғин сифатида ТИБ салоҳиятини ошириш бўйича мақсадли тренинглар ўтказади. Уларга ахборот-коммуникация ва сувни тежаш технологияларини жорий этиш ҳамда кенг қўллаш орқали жойларда сувдан самарали, барқарор фойдаланиш ва сув мониторингини таъминлаш вазифаси юклатилган. Ушбу лойиҳа самарали икки томонлама ҳамкорликнинг намунасидир: Швейцария томони 156 та ТИБларининг ҳар бирини мебель, компьютерлар, принтерлар ва махсус асбоблар билан жиҳозласа, Ўзбекистон ҳукумати офисларни таъмирлаш ва уларнинг тўғри фаолият олиб боришлари учун катта маблағ ажратмоқда.
Кейинги йилларда сув хўжалигига рақамли технологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Smart Water (“Ақлли сув”) сувни ўлчаш ва назорат қилиш қурилмалари ўрнатилмоқда, мелиоратив кузатув пунктларида чучук ер ости сувлари ва уларнинг минераллашув даражасини кузатиш учун Diver датчиклари қўлланилмоқда. Насос станцияларида сув сарфининг онлайн мониторинги қўлланила бошлади. Бу эса реал вақт режимида сув сарфини назорат қилиш имконини беради. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг интеграциялашган ахборот тизими билан сув хўжалиги объектларида ўрнатилган қурилмалардан келаётган маълумотлар алмашинуви таъминланмоқда.

“Бугун бизга тақдим қилинган компьютер, офис ускуналари ва сув сарфини ўлчаш мосламалари сувнинг ҳисоб-китоби ва мониторингини шаффоф қайд этиш, шунингдек, маълумотлар алмашиш имконини беради. Лойиҳа доирасида навбатдаги қадам сифатида ТИБ ходимларини ҳисоблагичлардан фойдаланиш бўйича ўқитиш ташкил этилишини кутмоқдамиз; биз томондан эса ускуналардан фойдаланиш, тармоққа техник хизмат кўрсатиш ва соҳани рақамлаштириш учун АКТ мутахассислари лавозимларини жорий этиш зарур бўлади. Шунинг учун биз учун компьютер ҳам, сув даражаси ҳисоблагичлари ҳам шунчаки жиҳоз эмас, балки улар ягона ахборот тизимига интеграциялашув ва реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имкониятидир”, — деди Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори Шамсиддин Қурбонов.

Туман ирригация бошқармалари қувватини ошириш дастури Лойиҳа томонидан амалга оширилган вазиятлар таҳлилининг натижаси бўлиб Сув хўжалиги вазирлиги билан мухокама қилинган.

Маросим гибрид шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, 12 вилоят ҳавза бошқармалари, 13 мелиоратив экспедиция ва мамлакатдаги 156 та туман ирригация бўлимларини улаган ҳолда офлайн- ва онлайн-режимда бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги куни ҳамда Ўзбекистоннинг Швейцария билан ҳамкорлигининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтди.