TOMCHI
17.3K subscribers
7.51K photos
1.07K videos
20 files
6.99K links
TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи.
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi

“TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html
Download Telegram
Тут дарахтлари баргидан фойдаланилгандан сўнг уларни кейинги йил ипак қурти боқиш мавсумига тайёрлаш учун парвариш ишларини амалга ошириш зарур.

Баҳорги қурт боқиш мавсумида чала кесилган ёки кесилмган тут новдаларини кесиб олиш шарт. Йўқса келаси йил ўсиб чиққан новдаларнинг барглари майда ва сифатсиз бўлади. Бундай тутларнинг барги билан боқилган ипак қуртининг пилласи майда ва сифатсиз бўлиши кузатилган. Шу билан бирга бундай тутларни кесиш учун жуда кўп ишчи кучи ва ортиқча маблағ сарфланади.

Кесилган тут дарахтларидан кўплаб янги новдалар ўсиб чиқади ва улардан тўйимли ва мўл барг олинади.

Баҳорги ипак қурти боқиш мавсумида новдалар яхши тозалаб кесилган тут дарахтлари тагини юмшатиш, тутзорлар қатор ораларига ишлов бериш ва ўз вақтида қондириб суғориш ҳозирги вақтда бажарилиши зарур бўлган вазифалардан ҳисобланади. Булардан ташқари, яна бир муҳим агротехник тадбир бу – тут дарахтлари ва тутзорларни ўғитлаш масаласидир. (Ўғитлаш хақида эртага ўқинг)

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Пекин карами кўчатини етиштириш

Биринчи бўлиб тупроқ аралашмаси тайѐрланади. Бунда намлиги 30-40 фоизли тупроққа махаллий органик ўғит, яъни чириган гўнг қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.

Тайѐр тупроқни 6×6×6 см хажмли кассеталарга солинади. Уруғларни экиш учун уларни саралаб 5-6 соат сувда ивитилади ва 0,7-1 см чуқурликка, июл ойининг биринчи ўн кунлигида экилади.
Уруғлар униб чиққандан кейин, парваришлаш, тупроқ намлигини 75-80 фоизда ушлаб туриш учун ўз вақтида суғориш шарт.

Ўсимликлар 2-3 та чин барг ҳосил қилганда минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Бунда эритма концентрацияси 10г/л ошмаган ҳолда ўғит берилади ва ўғит берилган заҳотиѐқ ўсимлик барглари куйиб қолмаслиги учун тоза сув билан суғорилади. Майсалар ўз вақтида бегона ўтлардан тозаланади.

Пекин карами кўчатлари озиқа майдонига қараб 25-30 кунда тайѐр бўлади. Соғлом пекин карам кўчатлар 4-5 чин баргга эга бўлиши, уларни баландлиги 10 см дан кам бўлмаслиги эътиборга олинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
☀️💧Экин даласидан буғланишга сарфланаётган сув миқдори

1-қисм

Ҳурматли каналимиз тингловчилари - фермерлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, намойиш қилинаётган жадвалда эътиборингизга Тошкент шаҳрига яқин ҳудудда (шаҳар марказидан 12 км шарқда) жойлашаган экин майдонидан 7 майдан 11 майгача бўлган муддатда буғланишга - эвапотранспирацияга (очиқ тупроқ юзаси ва ўсимлик танасидан буғланишга) сарф бўлган сувнинг (намлик) миқдори тўғрисидаги 5 кунлик маълумотларни ҳавола қилмоқдамиз.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
2-қисм

Келтирилган маълумотларга кўра, ҳулоса қилиш мумкинки, кўрсатилган экин майдонидан 7 майдан 11 майгача бўлган муддатда ҳар суткада 15 м3 дан 24 м3 гача, 5 сутка давомида эса жами 100 м3 сув буғланганлигини кўриш мумкин.
Келтирилган маълумотлар фақат 20 км атрофдаги ҳудуд учун мос келишини эътироф этган тарзда, барча фермерлар - экин етиштирувчилар ўз ҳудудлари яқинидаги метеостанциялар маълумотлари асосида ўз экин майдонининг тупроғи, унинг мелиоратив ҳолати (тупроқнинг шўрланганлик даражаси, грунт сувларининг ётиш чуқурлиги) ва энг асосийси ўзи етиштираётган экиннинг тури ва унинг муайян ривожланиш босқичи (экин коэффиценти) каби маълумотларга таянган тарзда ўзлари парваришлаётган экиннинг сувга келган-келмаганлиги ҳамда суғориш учун керак бўладиган сувнинг миқдори тўғрисидаги хулосаларни чиқариб олишлари мумкин




💧Каналга уланиш:  👉@tomchikanali 
 
Саволлар:  👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from Fermerlar Maktabi
Hurmatli professor-o'qituvchilar❗️
 
💧Suvdan samarali foydalanish sohasida tajriba va bilimlarga ega bo‘lgan professor-o‘qituvchilar diqqatiga!
“Suvchilar maktabi” Sizga ajoyib imkoniyat taklif etilmoqda!
“Suvdan samarali foydalanish” yo‘nalishi bo‘yicha qisqa muddatli o‘quv kursida dars berish bo‘yicha tanlovda ishtirok eting.
 
🍇 Tanlovda qatnashish uchun talablar:
1.
Yo‘nalishga oid istalgan mavzu bo‘yicha 15 daqiqa davomida namunaviy dars (Demo Class) o‘tish;
2. Kamida 3 yil ish tajribasiga ega bo‘lish.
 
⌛️Tanlovda qatnashish uchun ro‘yxatdan o‘tish 2023 yil 13 mayga qadar davom etadi.
Tanlovda g‘olib bo‘lgan professor-o‘qituvchilar soatbay haq to‘lash asosida ishga jalb qilinadi.
Tanlovda ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘ting!
 
Mas’ullar: Xoshimov Zafar, Esanov Azamat      
Batafsil ma’lumot uchun ☎️ 1319
E-mail: suvchilarmaktabi@agrobank.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш (2)

Ғўза қатор орасига ишлов беришда 1- ва 2-культивация ўртасида чизел-
культиватор ёрдамида чуқур (60 см.қатор оралиғида 25-30 см.; 90 см. ли
қатор оралиғида 30-35 см.) юмшатиш яхши самара беради.

Қатор ораси 60 см. бўлганда культиваторда 5 та ғозпанжа, 22-28 та ККО, агар бегона ўт босган дала бўлса 20 та ККО ва 8 та пичоқ ўрнатилиб, жами ишчи органи камида 33 та бўлиши, қатор ораси 90 см. бўлганда 5 та ғозпанжа, 28-30 та ККО, бегона ўт тарқалган майдонда 8 та пичоқ 24-26 та ККО, жами 37 ишчи органи ўрнатилиши лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Пекин карами етиштиришда тупроқни тайёрлаш. 🥬🥬

Пекин карами учун тупроқни тайѐрлаш бошқа такрорий экинлардаги сингари амалга оширилади.

Эртаги экин ҳосили йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқлари йиғилади ва даладан чиқариб ташланади, вақтинчалик суғориш эгатлар ѐпилади.

Тупроқ етарлича нам бўлса, ер 25-28 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдашда икки ярусли плуглардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳайдаш билан бир вақтнинг ўзида бороналаш ўтказилади. Эртаги экиндан сўнг тупроқ қуриб қолган бўлса, енгил ҳайдоволди суғориш ўтказилади ва тупроқ етилгач ер ҳайдалади.

Бир йиллик бегона ўтлар билан ифлосланган майдонларда ҳайдашдан сўнг культиватор-окучник билан суғориш эгатлари очилади ва ўтларни ундириб олиш учун суғориш ўтказилади.

Бегона ўт майсалари пайдо бўлгач, майдон ялпи чизелланади ва суғориш эгатлари олинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тутзорларни ўғитлаш

Мавсумни иккинчи ярмида ҳар гектар тутзорга 180–200 кг аммиак селитраси ва 200–250 кг суперфосфат ўғити солинади. Якка қаторлаб экилган тут дарахтларига ёшига қараб, ҳар бир туп тут дарахти: 10 ёшгача – 188 г аммиак селитраси, 150 г суперфосфат; 10 ёшдан 20 ёшгача – 375 г аммиак селитраси, 360 г суперфосфат; 20 ёшдан 40 ёшгача – 750 г аммиак селитраси, 625 г суперфосфат ўғитлари билан озиқлантирилади.

Янада яхши ривожланиши учун кўчатлар ҳар бир гектарига ўсиш даврида (соф ҳолда) 180 кг азотли, 90 кг фосфорли, 45 кг калийли минерал ўғитлар билан 10–15 см чуқурликда икки муддатда озиқлантирилади: биринчи муддатда йиллик меъёрнинг 50 фоизи, биринчи суғоришдан сўнг кўчатлар кўкара бошлаганда, иккинчи муддатда йиллик меъёрнинг қолган қисми баҳорги қурт боқишда тутларнинг баргидан фойдаланилгандан кейин берилади. Ўғитланган тут дарахтлари ва тутзорлар зудлик билан суғорилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Нўхат уруғини экишга тайёрлаш ва экиш.

Уруғ Давлат андазасига жавоб бериши лозим. Экишдан олдин уруғ махсус нитрагин билан қопланади. Лалми ерларда нўхат эрта баҳорда (февраль-март ойларида) экилади. Кузда экиш ҳам мумкин.

Аммо ёғингарчилик кўп бўлган йиллари аскохитоздан кўп зарарланади. Нўхат кенг қаторлаб, қатор ораси 45-60 см ёки
оддий қаторлаб, қатор орасини 15 см дан қилиб экиш мумкин.

Экиш меъёри 0,5 - 0,8 млн дона уруғ ёки 40 - 100 кг га экилади. Экиш чуқурлиги экиш муддатига, тупроқнинг механик таркибига қараб 4-7 см бўлади. Экиш учун СТХ-4, СХУ-4
ёки СПЧ-6М сеялкалар қўлланилади. Лалми ерларда СУБ - 48М русумли донли сеялкалар ишлатилади. Кенг қаторлаб экилганда 80-100 кг/га сарфланади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Сурхондарё

СУВНИ ЎЛЧАШДА АНИҚЛИК ЗАРУР

Ангор тумани ирригация бўлимига қарашли «Ангор-1» гидроучасткасида жорий йилнинг 8-13 май кунлари «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» доирасида «Дала шароитида замонавий сув ўлчаш асбобларидан фойдаланиш» мавзусида беш кунлик ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилаётир. Қатнашчиларга илгарироқ лойиҳа доирасида ирригация бўлимларига топширилган замонавий сув ўлчаш асбобларидан фойдаланиш сир-асрорлари батафсил ўргатилиб, кенг тушунчалар берилмоқда.
– Хитой давлатидан келтирилган магнитли сув ўлчаш электрон ускунасининг афзал томонлари талайгина ҳамда олиб юришга жуда қулай, – дейди Аму-Сурхон ИТҲБ бўлими бошлиғи Умид Аҳмедов. – Шу пайтгача эски ускуналарни ишлатганда гидрометрлар бир неча жараённи бажаришга мажбур бўлишарди. Аввалроқ ирригация бўлимларига тарқатган сув ўлчаш воситалари имкониятлари жуда юқори бўлиб, рости ўтган уч-тўрт ой орасида уларни ҳеч ким ишлата олмай турганди. Энди ўқув-тренинг машғулотларида улардан фойдаланиш йўллари обдон ўргатилмоқда. Бу асбоб-анжомлар жуда ихчам бўлиб, ҳисоб-китобларни электрон ускуна хотирасида узоқ муддат сақлаб туриши мумкин. Муҳими, маълумотларни онлайн орқали узатиш имконияти мавжуд.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3450

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш (3)

Ғўза қатор орасига ишлов бериш жараёнида кесак ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак. Чунки, қатор орасига муддатидан кечиктирилиб ишлов берилса, тупроқдаги намликнинг ортиқча буғланиши кўпаяди, тупроқ ёрилиши оқибатида ўсимлик илдизлари зарарланиб, вилт касаллигига чалиниш эҳтимоли ошади, ўсиш ва ривожланиши 10-15 кунга кечикиб, ҳосилдорлик 4-5 ц/га камаяди.

Сув яхши шимилмайдиган, сув ўтказиш хусусияти паст, механик таркиби оғир тупроқларда қатор оралари 60 см. бўлганда, ўртадаги ишчи органлари 15-16 см., 90 см. бўлса, 16-18 см.гача ўрнатилиши мумкин. Ҳар икала кенгликда экилган далаларда ҳимоя майдони 12-15 см. дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Пекин карамини етиштириш: ўғитлаш

Карамбошининг вазни баргларининг вазнига боғлиқ бўлиб,бош ҳосил бўла бошлагач, ўсимликда барглар ҳосил бўлиши якунланади. Шу сабабли уни бош ўрашигача бўлган даврда азотли ўғитлар билан етарлича озиқлантириш лозим.

Ушбу мақсадда ҳайдашдан олдин тупроққа гектарига 140-180 кгаммофос ѐки 300-400 кг супер фосфат ва бирор азотли ўғит соф ҳолда 30-40 кг меъѐрда солиниши лозим.

Такрорий пекин карам икки марта озиқлантирилади. Биринчи озиқлантириш кўчат ўтқазилгандан сўнг 10-15 кунўтгач амалга оширилади. Бунда соф ҳолда 12-16 кг аммофос ва 40-50 кг аммиакли селитра берилади.

Иккинчи озиқлантириш биринчисидан 12-15 кундан сўнг ўтказилади, унда фақат азотли ўғит гектарига 30-40 кг соф ҳолда берилади.

Пекин карам органик ўғитларни яхши сезади. Ҳайдашдан олдин гектарига 15-20 т чириган гўнг солиш яхши натижа беради. Бундай ҳолларда фосфорли ва азотли минерал ўғитларнинг меъѐри 25-30% га камайтирилиши мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Тут қатор ораларини ҳайдаш

Тутзорларнинг қатор оралари бўшагандан сўнг, 25–35 см чуқурликда ҳайдалади. Шўрланган қатор ораларини ҳайдашдан сўнг шўри ювилади, акс ҳолда ўсиб-ривожланиши сусайади. Бундай ердаги тутзорларга кузда яхоб суви бериш, биринчидан ернинг шўрини кетказса, иккинчидан, қишлаш учун тупроқда қолган ҳар хил зараркунандаларнинг ғумбаклари ва ҳашаротларнинг личинкаларига қирғин келтиради. Тут дарахтлари керакли намлик ва озуқа билан етарли даражада таъминланади.

Якка қатор тут дарахтлари йўл, ариқ ва зовур ёқаларига ва далаларни четларига экилади. Бу хилдаги тутлар республикамиздаги ипак қуртининг озуқа фондини 75 фоизини ташкил қилади. Бундай усулда экилган тут дарахтларининг барг ҳосили мўл ва тўйимли бўлади. Пахта майдонларининг атрофларида ариқ ва каналлар бўйига экилганлиги учун сувга муҳтожлиги сезилмайди. Бироқ тут кўчатлари экиладиган жойларни тайёрлаш, кўчатларни экиш ва парвариш қилиш асосан қўл меҳнати орқали бажарилади

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Шарбат билан суғориш 💦💦

Бир йиллик экинларни суғоришда сувга махаллий гўнгни аралаштириб бериш, яъни шарбат усулида суғориш сувдан самарали фойдаланишнинг оммавий усулларидан бири саналади.

Шарбат усулида суғорилганда сув қўшилган гўнг экинга озиқ бериш билан бирга ариқнинг тупроқ юзасида плёнка ҳосил қилиб, ўзига хос тўшама (мульча) вазифасини ҳам бажаради. Натижада сувнинг буғланиши камаяди, тупроқнинг намлиги эса узоқ вақт сақланиб қолади.

Шарбат усулида суғоришни амалга ошириш учун аввало экин даласининг сув кирадиган томонида шарбат учун ҳандақ (ўра) қазилади. Ҳандаққа чорва гўнги ташланади ва унга (1:1 нисбатда) сув қўшилиб, аралашма ҳолатига келтирилади ва 5–7 кун давомида сақлаб қўйилади. Аралашмани тайёрлаш учун тоза мол гўнги, чириган гўнг ёки компостдан фойдаланиш мумкин.

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш (4)

Плёнка остига чигит экилган майдонларда, биринчи ишлов беришда культиваторнинг ўртадаги органлари 8-10 см., чеккадагилари эса 5-6 см. кейинги культивацияларда эса ишчи жиҳозлари мос равишда 10-12, 12-14 см. четки ишчи жиҳозлари 5-6 см. чуқурликка мўлжалланиб созланади.

Чигит плёнка остига бир қатор қилиб экилган майдонларда қатор оралиги 60 см.бўлганда 30-35 см., 90 см. бўлганда 45-50 см. қилиб культивациянинг қамров кенглиги белгиланади.

Культивацияда йўқолмаган ёки плёнканинг ғўза ўсиб чиққан тешикларида пайдо бўлган бегона ўтлар қўл билан олиб ташланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Экиш муддати ва ўсимликларни жойлаштириш схемалари.

Пекин карами совуққа чидамли, ўсимлик бошининг шаклланиши учун энг яхши ҳарорат 15-18°С ҳисобланади. Бундай ўртача ҳарорат сентябрнинг иккинчи ярми –октябрнинг биринчи ярмида кузатилади.

Пекин карам ҳосили кўчат ўтқазилгандан сўнг 70-80 кун ўтгач етила бошлаши ва унинг 15-20 давом этишини ҳисобга олган ҳолда, кўчатларни август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтқазиш мақсадга мувофиқдир.

Такрорий экин шароитида пекин карам кўчатларини 70x40 см схемада жойлаштириш тавсия этилади, бунда гектарига 35,7 минг дона ўсимлик қалинлигига эришилади.
Кўчатларни далага олиб чиқишдан бир кун олдин мўл суғориш ишлари амалга оширилади.

Такрорий экишда пекин карами кўчатлари куннинг салқин тушган вақтида экиш олди суғориш билан биргаликда ўтказилади.

Кўчатлар олдиндан тайѐрлаб қўйилган 15-20 см чуқурликдаги уяларга экилади ва кўчатлар ўтказилгач, яхши тутиб олиш учун суғорилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Тупроқнинг намлигини унинг электр ўтказувчанлиги асосида аниқлаш

Экинларни суғориш вақтини тупроқ намлигини қайд қилувчи электр ўтказувчанликка асосланган асбоблар воситасида аниқлаш мумкин. Бу тупроқ намлигини аниқлаш ишларини тезкор бажариш имкониятини беради ва қўл меҳнатини 10-15 мартага камайтиради.

Тупроқ намлигини электр ўтказувчанликка асосланиб аниқлаш учун Decagon (АҚШ) компаниясининг тупроқ намлиги ўзгаришларини қайд қилувчи ProCheck асбоби ва унинг 10 HS сенсорли датчикларидан фойдаланиш мумкин

ProCheck асбоби ва унинг 10 HS сенсорли датчикларидан фойдаланиб тупроқ намлигини ўлчаш учун аввал бурғу ёрдамида шурф қазилади. Шурфнинг деворларига, тупроқнинг ҳар хил қатламларига сенсорли датчиклар ўрнатилади.
Бунда датчикларни ер юзасидан 10 - 15 см, 25 – 30 см, 50 - 60 см, 70 см - 1 м чуқурликларда жойлаштириш мумкин

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Тутзорлар қайерда ташкил этилади?

Махсус тутзорлар алоҳида ажратилган майдонларда ташкил этилади. Булар ўз навбатида, баланд танали ва бута шаклидаги тутзорларга бўлинади. Бундай тутзорларда тутларни экишдан тортиб, парвариш қилиш, баргини тайёрлаш, ташиш ва бошқа ишлар механизация йўли билан амалга оширилиши туфайли, қўл меҳнати кам ишлатилади, шу билан бирга харажат кам сарфланади.

Баланд танали тутзорларга экилган кўчатларнинг яхши кўкариши, тез ҳосилга кириши ва кўп йиллар мобайнида мўл барг ҳосили олиниши учун ерни танлаш ва уни экишга тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Баланд танали тутлардан плантация ташкил қилишда кўчат экиладиган жой ботқоқланмаган, шўрланмаган, ер ости сувлари сатҳи 1 м. дан пастда бўлиши, шағалли кам сув билан етарли таъминланган ерлар тутзорлар учун ниҳоятда қулай жой ҳисобланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Пекин карами ўсимликларини парваришлаш.

Қатор ораларини культивация қилиш ўсимликлар эгатларни ѐпа бошлагунга қадар 3-4 марта ўтказилади. У доимо суғоришдан сўнг, тупроқ етилганда бажарилади. Тупроқни юмшатиш ва қумлаш икки марта, яъни кўчат ўтқазилгандан кейин икки ҳафта ўтгач биринчи озиқлантиришда ва биринчисидан икки ҳафта ўтгандан сўнг амалга оширилади.

Такрорий пекин карам оқ бошли карамга нисбатан кўпроқ суғорилади. Такрорий экинда ўсимликларнинг ўсув даври ҳароратнинг мунтазам пасайиб боришига тўғри келса, бош ҳосил бўлиш даврида суғоришлар бир маромда ўтказилади. Сизот сувлар чуқур жойлашган тупроқларда суғориш ҳар 6-8 кунда, сизот сувлари юза жойлашган тупроқларда эса ҳар 9-12 кунда амалга оширилади. Октябр охиридан суғориш тўхтатилади. Пекин карам бўз тупроқларда жами 12-14 марта, ўтлоқи тупроқларда эса 8-10 марта суғорилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тупроқ намлигини лабораторияда аниқлаш асосида суғориш вақтини белгилаш 💦💦

Экин даласидаги тупроқ намлигини лаборатория шароитида аниқлаш ва унинг ўзгаришларини баҳолаш экинларни суғориш вақтини белгилашнинг энг аниқ усули ҳисобланади.

Тупроқ намлигининг ўзгаришларини кузатиш учун экин даласининг белгиланган нуқталаридан бир неча бор, такрорий равишда тупроқ намуналари олинади ва уларнинг намлиги лаборатория шароитида аниқланади.

Далада белгиланган муайян нуқталарнинг ҳар биридан ҳамда тупроқнинг бир нечта қатламидан (одатда, 5 та қатламдан) бурғилаш усули ёрдамида тупроқ намуналари олинади.

Давоми:

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧