TOMCHI
9.05K subscribers
7.26K photos
1.02K videos
20 files
6.75K links
TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи.
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi

“TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html
Download Telegram
Пекин карамининг намликка бўлган муносабати. 🥬

Пекин карамидан юқори ҳосил олиш учун тупроқ намлигига алохида эътибор қаратилиши лозим, чунки пекин карамининг илдиз тизими тупроқнинг юза қисмида жойлашади.

Тупроқдаги намликни етишмаслиги ўсимликни нақулай ҳолатга (стресс) тушириб қўяди ва натижада сифатсиз карамбош шаклланиши ѐки умуман карамбош ҳосил қилмаслиги мумкин.

Ўсимликларни меъѐридан ошириб суғориш, ҳам тупроқ аэрациясининг бузулишига, ўсимликларни сифатли карамбош шакллантиришига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари тупроқни хаддан ташқари юқори бўлган намлигида чириш касалликлари кўпаяди. Керакли миқдорда дала намлиги бўлиш учун суғоришлар ўз вақтида ўтказилиши лозим.

Бунинг учун тупроқнинг энг яхши (ЧДНС) намлиги 70-80 %, ҳавонинг нисбий намлиги эса 85-90 % оралигида бўлиши ҳисобланади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from TOMCHI
ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ! ТАКРОРИЙ ЭЪЛОН!!!

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ, НАВОИЙ ВА САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ АЁЛ РАҲБАРЛАРИ!
40 KW ТРАНСФОРМАТОР ЭГАСИ БЎЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
АГАР СИЗ
• 2023 йилда ўз фермер хўжалигингизда давлат томонидан субсидия ажратиладиган сувни тежовчи суғориш тизимини (томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғориш) энг камида 10 гектар майдонда жорий қилмоқчи бўлсангиз
ДАРХОЛ:
Белгиланган шаклдаги Аризани тўлдириб, Танлов ҳайъатига юбориб танловимизда қатнашинг

Танлов шартлари ва ариза формаси БУ ЕРДА
Пекин карамини етиштиришда майдон танлаш ва ўтмишдошлар. 🥬

Пекин карамни ҳосили такрорий муддатда етиштирилганда июнь ойининг охирида йиғиб олинадиган кўпгина қишлоқ хўжалик экинларидан кейин экиш мумкин.

Бундай экинларга кузги ва баҳорги бошоқли ғалла экинлари, яшил озуқага экилган маккажўхори, эртаги картошка, эртанги бодринг, кўкат сабзавотлар, кўк пиѐз киради.

Пекин карамни бошқа карам турлари, редиска, дайкондан сўнг экмаслик лозим, чунки уларнинг касаллик ва зараркунандалари умумийдир.
Такрорий экин шароитида шўрланмаган ва ботқоқланмаган ҳар қандай тупроқларда пекин карамини етиштириш мумкин.

Бироқ, у яхши ўғитланган, механик таркиби бўйича енгил кумоқ ва қумлоқ тупроқларда юқори ҳосил беради. Уни ўртача ва оғир қумоқ тупроқларда ҳам етиштириш мумкин.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тупроқнинг ҳолати асосида экинларни суғориш вақтини белгилаш 💧

Дала шароитида суғориш муддатини белгилаш учун тупроқнинг суғоришдан олдинги намлигини қуйидаги халқ усулларидан фойдаланиб аниқлаш мумкин:

1-усул 💦
Ўсимлик ривожланишининг шоналаш босқичигача бўлган даврда тупроқ намунаси 10–20 см чуқурликдан олинади. Агар бу тупроқ қўл билан сиқилганда, зичлашиб қаттиқ ҳолга келса ва ерга отилганда парчаланмаса, тупроқдаги намлик етарли ҳисобланади.
Агар сиқимдаги тупроқ зичлашмаса ва ерга отилганда тез сочилиб кетса, даладаги экинни суғориш вақти келган бўлади.

2-усул 💦
Бу усул, одатда, ўсимлик ривожланишининг шоналашдан кейинги босқичларида (шоналаш, гуллаш-ҳосилга кириш, пишиш) қўлланилади. Бунда тупроқ намунаси 30–40 см чуқурликдан олинади ва кўкрак баландлигидан ерга ташланади.
Агар тупроқ сочилиб кетса, суғориш вақти келганлигини билдиради, агар сочилиб кетмаса, тупроқнинг намлиги етарли саналади. 💦💦

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi
Қовун ва тарвузни майда парваришлаш. 🍉🍉

Қовун ва тарвуз уруғлари нам тупроққа экилса, ниҳоллар униб чиққунча суғориш талаб этилмайди.
Қовунни асосий парваришлаш ишлари – униб чиққан даврида яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади.

Яганалаш икки босқичда: биринчиси, ўсимлик чинбарг чиқарганда, иккинчиси, биринчи чопиқ вақтида ўтказилади.

Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан экин қатор ораларини юмшатишга киришилади.

Ниҳоллар униб чиққандан 20-25 кун ўтгач, яъни уларда иккита-учта чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки озиқлантирилиб сув берилади.

Иккинчи чопиқ биринчисидан 25-30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4-5 марта чопиқ қилинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Қовоқни бахорда парваришлаш.

Бу ўсимликнинг парвариши –яганалаш, тупроқни юмшатиш, озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларини тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади.

Яганалаш икки босқичда – биринчиси, ўсимлик чинбарг чиқарганда,
иккинчиси, биринчи чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиқиши билан қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққач, 20 кунларда,2-3 чинбарг пайдо бўлган паллада экин биринчи марта чопиқ қилинади , дастлабки сув берилиб, озиқлантирилади.

Иккинчи чопиқ биринчисидан 25-30 кундан кейин ўтказилади. Қовоқнинг ўсув даврида қатор оралари 4-5 мартагача чопиқ қилиниб борилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилиши белгиланган.

🔰 Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:

▫️сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;

▫️кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
СУВ ТАНҚИСЛИГИ ШАРОИТИДА ҒЎЗАНИ ПАРВАРИШЛАШ

Ғўза қатор ораларига ишлов бериш (1
)

Культивация ишларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши гоммоз, илдиз чириш касалликларининг олдини олиб, ғўзанинг дуркун ўсиб ривожланишини таъминлайди. Ғўза қатор ораларига ишлов беришда энг аввало культиватордаги ишчи органлар сонининг тўлиқ бўлиши ва ишлов бериш чуқурлигига алоҳида
эътибор бериш керак.

Бундан ташқари, чигит эрта экилган майдонларда культивацияни озиқлантириш билан бирга ўтказиш, кеч экилган, ёки сел ва дўл таъсирида қайта экилган нами юқори бўлган майдонларда қўшимча 1-2 марта ишлов бериш лозим.

Бунда ўртадаги ишчи орган чуқурроқ ўрнатилса, намлик тез йўқотилишига
эришилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Экиннинг ҳолати асосида суғориш вақтини белгилаш ☘️☘️

Экиннинг суғориш вақтини ундаги физиологик ўзгаришлар асосида аниқлаш мумкин:
🌿 баргларни тўқ яшил рангга кириши,
🌿 барг бандлари тўқимасининг бўшашиб кетиши,
🌿 баргнинг асосий ўзагини кундузи соат 14–15 ларда синмасдан эгилиши.
Барглар рангини ва банди таранглигининг ўзгариши асосида

Тупроқда намликнинг камайиши билан ўсимлик барглари ҳужайра сокининг концентрацияси ва унинг сўриш кучи ошиб боради. Бунда барглар сўлиб тўқ яшил рангга киради. Экин майдонидаги 20 % барглар тўқ яшил рангга кирганда суғоришнинг вақти келган бўлади.

☘️ Пахта етиштиришда бу услубдан ғўзанинг шоналаш босқичида фойдаланиш яхши самара беради. Ғўзани суғорилгандан сўнг, барглари оч-яшил тус олади.

Давоми:


💧💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
💧💧
Тут дарахтлари баргидан фойдаланилгандан сўнг уларни кейинги йил ипак қурти боқиш мавсумига тайёрлаш учун парвариш ишларини амалга ошириш зарур.

Баҳорги қурт боқиш мавсумида чала кесилган ёки кесилмган тут новдаларини кесиб олиш шарт. Йўқса келаси йил ўсиб чиққан новдаларнинг барглари майда ва сифатсиз бўлади. Бундай тутларнинг барги билан боқилган ипак қуртининг пилласи майда ва сифатсиз бўлиши кузатилган. Шу билан бирга бундай тутларни кесиш учун жуда кўп ишчи кучи ва ортиқча маблағ сарфланади.

Кесилган тут дарахтларидан кўплаб янги новдалар ўсиб чиқади ва улардан тўйимли ва мўл барг олинади.

Баҳорги ипак қурти боқиш мавсумида новдалар яхши тозалаб кесилган тут дарахтлари тагини юмшатиш, тутзорлар қатор ораларига ишлов бериш ва ўз вақтида қондириб суғориш ҳозирги вақтда бажарилиши зарур бўлган вазифалардан ҳисобланади. Булардан ташқари, яна бир муҳим агротехник тадбир бу – тут дарахтлари ва тутзорларни ўғитлаш масаласидир. (Ўғитлаш хақида эртага ўқинг)

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Пекин карами кўчатини етиштириш

Биринчи бўлиб тупроқ аралашмаси тайѐрланади. Бунда намлиги 30-40 фоизли тупроққа махаллий органик ўғит, яъни чириган гўнг қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.

Тайѐр тупроқни 6×6×6 см хажмли кассеталарга солинади. Уруғларни экиш учун уларни саралаб 5-6 соат сувда ивитилади ва 0,7-1 см чуқурликка, июл ойининг биринчи ўн кунлигида экилади.
Уруғлар униб чиққандан кейин, парваришлаш, тупроқ намлигини 75-80 фоизда ушлаб туриш учун ўз вақтида суғориш шарт.

Ўсимликлар 2-3 та чин барг ҳосил қилганда минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Бунда эритма концентрацияси 10г/л ошмаган ҳолда ўғит берилади ва ўғит берилган заҳотиѐқ ўсимлик барглари куйиб қолмаслиги учун тоза сув билан суғорилади. Майсалар ўз вақтида бегона ўтлардан тозаланади.

Пекин карами кўчатлари озиқа майдонига қараб 25-30 кунда тайѐр бўлади. Соғлом пекин карам кўчатлар 4-5 чин баргга эга бўлиши, уларни баландлиги 10 см дан кам бўлмаслиги эътиборга олинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
☀️💧Экин даласидан буғланишга сарфланаётган сув миқдори

1-қисм

Ҳурматли каналимиз тингловчилари - фермерлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, намойиш қилинаётган жадвалда эътиборингизга Тошкент шаҳрига яқин ҳудудда (шаҳар марказидан 12 км шарқда) жойлашаган экин майдонидан 7 майдан 11 майгача бўлган муддатда буғланишга - эвапотранспирацияга (очиқ тупроқ юзаси ва ўсимлик танасидан буғланишга) сарф бўлган сувнинг (намлик) миқдори тўғрисидаги 5 кунлик маълумотларни ҳавола қилмоқдамиз.
💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
2-қисм

Келтирилган маълумотларга кўра, ҳулоса қилиш мумкинки, кўрсатилган экин майдонидан 7 майдан 11 майгача бўлган муддатда ҳар суткада 15 м3 дан 24 м3 гача, 5 сутка давомида эса жами 100 м3 сув буғланганлигини кўриш мумкин.
Келтирилган маълумотлар фақат 20 км атрофдаги ҳудуд учун мос келишини эътироф этган тарзда, барча фермерлар - экин етиштирувчилар ўз ҳудудлари яқинидаги метеостанциялар маълумотлари асосида ўз экин майдонининг тупроғи, унинг мелиоратив ҳолати (тупроқнинг шўрланганлик даражаси, грунт сувларининг ётиш чуқурлиги) ва энг асосийси ўзи етиштираётган экиннинг тури ва унинг муайян ривожланиш босқичи (экин коэффиценти) каби маълумотларга таянган тарзда ўзлари парваришлаётган экиннинг сувга келган-келмаганлиги ҳамда суғориш учун керак бўладиган сувнинг миқдори тўғрисидаги хулосаларни чиқариб олишлари мумкин




💧Каналга уланиш:  👉@tomchikanali 
 
Саволлар:  👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Forwarded from Fermerlar Maktabi
Hurmatli professor-o'qituvchilar❗️
 
💧Suvdan samarali foydalanish sohasida tajriba va bilimlarga ega bo‘lgan professor-o‘qituvchilar diqqatiga!
“Suvchilar maktabi” Sizga ajoyib imkoniyat taklif etilmoqda!
“Suvdan samarali foydalanish” yo‘nalishi bo‘yicha qisqa muddatli o‘quv kursida dars berish bo‘yicha tanlovda ishtirok eting.
 
🍇 Tanlovda qatnashish uchun talablar:
1.
Yo‘nalishga oid istalgan mavzu bo‘yicha 15 daqiqa davomida namunaviy dars (Demo Class) o‘tish;
2. Kamida 3 yil ish tajribasiga ega bo‘lish.
 
⌛️Tanlovda qatnashish uchun ro‘yxatdan o‘tish 2023 yil 13 mayga qadar davom etadi.
Tanlovda g‘olib bo‘lgan professor-o‘qituvchilar soatbay haq to‘lash asosida ishga jalb qilinadi.
Tanlovda ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘ting!
 
Mas’ullar: Xoshimov Zafar, Esanov Azamat      
Batafsil ma’lumot uchun ☎️ 1319
E-mail: suvchilarmaktabi@agrobank.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш (2)

Ғўза қатор орасига ишлов беришда 1- ва 2-культивация ўртасида чизел-
культиватор ёрдамида чуқур (60 см.қатор оралиғида 25-30 см.; 90 см. ли
қатор оралиғида 30-35 см.) юмшатиш яхши самара беради.

Қатор ораси 60 см. бўлганда культиваторда 5 та ғозпанжа, 22-28 та ККО, агар бегона ўт босган дала бўлса 20 та ККО ва 8 та пичоқ ўрнатилиб, жами ишчи органи камида 33 та бўлиши, қатор ораси 90 см. бўлганда 5 та ғозпанжа, 28-30 та ККО, бегона ўт тарқалган майдонда 8 та пичоқ 24-26 та ККО, жами 37 ишчи органи ўрнатилиши лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Пекин карами етиштиришда тупроқни тайёрлаш. 🥬🥬

Пекин карами учун тупроқни тайѐрлаш бошқа такрорий экинлардаги сингари амалга оширилади.

Эртаги экин ҳосили йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқлари йиғилади ва даладан чиқариб ташланади, вақтинчалик суғориш эгатлар ѐпилади.

Тупроқ етарлича нам бўлса, ер 25-28 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдашда икки ярусли плуглардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳайдаш билан бир вақтнинг ўзида бороналаш ўтказилади. Эртаги экиндан сўнг тупроқ қуриб қолган бўлса, енгил ҳайдоволди суғориш ўтказилади ва тупроқ етилгач ер ҳайдалади.

Бир йиллик бегона ўтлар билан ифлосланган майдонларда ҳайдашдан сўнг культиватор-окучник билан суғориш эгатлари очилади ва ўтларни ундириб олиш учун суғориш ўтказилади.

Бегона ўт майсалари пайдо бўлгач, майдон ялпи чизелланади ва суғориш эгатлари олинади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Тутзорларни ўғитлаш

Мавсумни иккинчи ярмида ҳар гектар тутзорга 180–200 кг аммиак селитраси ва 200–250 кг суперфосфат ўғити солинади. Якка қаторлаб экилган тут дарахтларига ёшига қараб, ҳар бир туп тут дарахти: 10 ёшгача – 188 г аммиак селитраси, 150 г суперфосфат; 10 ёшдан 20 ёшгача – 375 г аммиак селитраси, 360 г суперфосфат; 20 ёшдан 40 ёшгача – 750 г аммиак селитраси, 625 г суперфосфат ўғитлари билан озиқлантирилади.

Янада яхши ривожланиши учун кўчатлар ҳар бир гектарига ўсиш даврида (соф ҳолда) 180 кг азотли, 90 кг фосфорли, 45 кг калийли минерал ўғитлар билан 10–15 см чуқурликда икки муддатда озиқлантирилади: биринчи муддатда йиллик меъёрнинг 50 фоизи, биринчи суғоришдан сўнг кўчатлар кўкара бошлаганда, иккинчи муддатда йиллик меъёрнинг қолган қисми баҳорги қурт боқишда тутларнинг баргидан фойдаланилгандан кейин берилади. Ўғитланган тут дарахтлари ва тутзорлар зудлик билан суғорилади.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali
Нўхат уруғини экишга тайёрлаш ва экиш.

Уруғ Давлат андазасига жавоб бериши лозим. Экишдан олдин уруғ махсус нитрагин билан қопланади. Лалми ерларда нўхат эрта баҳорда (февраль-март ойларида) экилади. Кузда экиш ҳам мумкин.

Аммо ёғингарчилик кўп бўлган йиллари аскохитоздан кўп зарарланади. Нўхат кенг қаторлаб, қатор ораси 45-60 см ёки
оддий қаторлаб, қатор орасини 15 см дан қилиб экиш мумкин.

Экиш меъёри 0,5 - 0,8 млн дона уруғ ёки 40 - 100 кг га экилади. Экиш чуқурлиги экиш муддатига, тупроқнинг механик таркибига қараб 4-7 см бўлади. Экиш учун СТХ-4, СХУ-4
ёки СПЧ-6М сеялкалар қўлланилади. Лалми ерларда СУБ - 48М русумли донли сеялкалар ишлатилади. Кенг қаторлаб экилганда 80-100 кг/га сарфланади.


💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧
Сурхондарё

СУВНИ ЎЛЧАШДА АНИҚЛИК ЗАРУР

Ангор тумани ирригация бўлимига қарашли «Ангор-1» гидроучасткасида жорий йилнинг 8-13 май кунлари «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» доирасида «Дала шароитида замонавий сув ўлчаш асбобларидан фойдаланиш» мавзусида беш кунлик ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилаётир. Қатнашчиларга илгарироқ лойиҳа доирасида ирригация бўлимларига топширилган замонавий сув ўлчаш асбобларидан фойдаланиш сир-асрорлари батафсил ўргатилиб, кенг тушунчалар берилмоқда.
– Хитой давлатидан келтирилган магнитли сув ўлчаш электрон ускунасининг афзал томонлари талайгина ҳамда олиб юришга жуда қулай, – дейди Аму-Сурхон ИТҲБ бўлими бошлиғи Умид Аҳмедов. – Шу пайтгача эски ускуналарни ишлатганда гидрометрлар бир неча жараённи бажаришга мажбур бўлишарди. Аввалроқ ирригация бўлимларига тарқатган сув ўлчаш воситалари имкониятлари жуда юқори бўлиб, рости ўтган уч-тўрт ой орасида уларни ҳеч ким ишлата олмай турганди. Энди ўқув-тренинг машғулотларида улардан фойдаланиш йўллари обдон ўргатилмоқда. Бу асбоб-анжомлар жуда ихчам бўлиб, ҳисоб-китобларни электрон ускуна хотирасида узоқ муддат сақлаб туриши мумкин. Муҳими, маълумотларни онлайн орқали узатиш имконияти мавжуд.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3450

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш (3)

Ғўза қатор орасига ишлов бериш жараёнида кесак ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак. Чунки, қатор орасига муддатидан кечиктирилиб ишлов берилса, тупроқдаги намликнинг ортиқча буғланиши кўпаяди, тупроқ ёрилиши оқибатида ўсимлик илдизлари зарарланиб, вилт касаллигига чалиниш эҳтимоли ошади, ўсиш ва ривожланиши 10-15 кунга кечикиб, ҳосилдорлик 4-5 ц/га камаяди.

Сув яхши шимилмайдиган, сув ўтказиш хусусияти паст, механик таркиби оғир тупроқларда қатор оралари 60 см. бўлганда, ўртадаги ишчи органлари 15-16 см., 90 см. бўлса, 16-18 см.гача ўрнатилиши мумкин. Ҳар икала кенгликда экилган далаларда ҳимоя майдони 12-15 см. дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

💧Каналга уланиш: 👉@tomchikanali

Саволлар: 👉💧@tomchiguruhi

📱"TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html 💧💧