To'garak va Konspektlar
3.65K subscribers
20 photos
5 videos
1.35K files
162 links
Bizda siz uchun kerakli hujjatlar elektron variantlar va konspektlar mavjud songi yangiliklar bizda!!!

Reklama uchun: https://t.me/oqituvchigaimkoniyatlarr

Hamkor:
https://t.me/Oqituvchigaimkoniyatlar
Download Telegram
Болаларни калтаклаш мумкин эмас, ҳеч қачон ва ҳеч қандай ҳолатда!

Боланинг юзига тарсаки тортиш нафақат ўқитувчига балки ота-онага ҳам қатъиян тақиқланган хатти-ҳаракат! Бу йўл билан ҳеч қачон яхшиликка эришиб бўлмаслигини ҳам барчамиз яхши биламиз. Юзига тортилган тарсаки билан ҳеч бир боланинг ҳурматини қозонолмайсиз.

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари"га (Халқ таълими вазирининг 2022 йил, 28 июлдаги 246-сон буйруғи) кўра, ўқитувчилар томонидан ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва руҳий тазйиқ ўтказишлари таъқиқланади.

Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш - бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади. Болага қўл кўтариб, ўзингизни маломатларга қолдирманг!

Жисмоний жазо шахсиятни йўқ қилади ва атрофдагиларга ишончсизликни ўргатади. "Ким кучлироқ бўлса, у ҳақ" деган хулосага олиб келади. Бола ёлғон гапиришни, ўзидаги ҳис-туйғуларни бостиришни ўрганади. У хато қилишдан қўрқади, чунки у жазоланиш ва оғриқ ҳис қилишни хоҳламайди. Келажакда бундай одам бундай куч кўринишларига дуч келмаслик учун ҳамма учун қулай бўлишни ўрганади.

Ўқитувчи бугун жамиятимизнинг энг обрўли вакили бўлиши керак деган тамойилга асосланган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни доим ҳимоя қилишга ҳаракат қилади, лекин ҳурматли ўқитувчилар ўз фаолиятингиз давомида одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз!

Шу ўринда ота-оналардан ҳам ўқитувчи
шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишлари ва дарс жараёнларига аралашиб, педагогларни ҳақорат қилмасликлари сўралади.

Шу ўринда ўқувчиларга дарс жараёнида телефондан фойдаланишлари қатъиян тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз. Агар огоҳлантиришга қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этса синф ва муассаса раҳбарияти телефонни олиб қўйиб, ўқувчининг ота-онасини огоҳлантирилади. Ҳолат бўйича инспектор-психолог томонидан ўқувчининг ота-онасини Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги Жамоат ва кузатув кенгашлари доирасида муҳокамалардан сўнг ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.
Шундай ҳолатлар ўқув йили давомида такрорланадиган бўлса ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига қўйилади. 

Ҳурматли устозлар ва ота-оналар, ушбу ҳаволада келтирилган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари билан ҳар бирингиз танишиб чиққан ҳолда унга риоя этишингизни сўраб қоламиз.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз "Ўзбекситон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 47-моддасида кўра,  ота-оналар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шахсий намуна ва одоб-аҳлоқни ҳар ким ўзидан бошлагани мақсадга мувофиқ.
⚡️Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш таклиф қилинди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси томонидан ўтказилган йиғилишда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш кераклиги ҳақида таклиф билдирди.

«Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга, яъни шанба кунини қисқартириб, беш кунлик қилиш керак. Бу ҳам ўқитувчиларга, ҳам ўқувчиларга фойда. Хорижда беш кунлик таълим яхши натижа беряпти.» - дея фикр билдирган Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ҳозирда ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун, педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун этиб белгиланган.

https://t.me/Oqituvchigaimkoniyatlar
​​❗️Соҳта малака оширган ўқитувчиларга кескин чоралар кўрилиши мумкин

Сўнги пайтларда “Узлуксиз таълим” платформасида онлайн малака ошириб, сертификатларни олиб берамиз деб ўқитувчиларни қинғир йўлларга бошлаётган кимсалар кўпайиб кетган.

Бу каби ноқонуний ишларни олдини олиш мақсадида А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти мобил, ноутбук орқали рўйхатдан ўтган, малака ошираётган ўқитувчиларнинг IP манзили, исм-шарифи, иш жойи, фойдаланувчи неча маротаба уриниш қилгани, бир кунда сайтда ўтирган соат ва вақтлари, бир қурилмадан нечта одам номидан платформага кирилганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаб борган.

Энди ана шу йиғилган маълумотлар орқали сертификатларни пуллаётган ҳамда “соҳта ўқиган ўқитувчилар”га кескин чоралар кўрилади. Бу ҳақда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти маълум қилди.

https://t.me/Oqituvchigaimkoniyatlar
#Сўраган_эдингиз

Педагог ходимлар дарс таҳлил қилиши керакми? Агар шундай бўлса унинг ҳуқуқий асоси борми?

Ҳозир ёзилган жумлаларни диққат билан ўқинг: Педагог ходимлар дарс таҳлил қилиши керак, аммо улардан дарс таҳлили дафтарини талаб қилиб, унинг ҳисобини юритиш нотўғри.

Педагог ходимлар дарс таҳлил қилиши лозилигининг ҳуқуқий асоси қуйидагилар:

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълини мактаблари ходимларининг лавозим мажбуриятлари"да педагог ходимлар ўз эҳтиёжига кўра фан ўқитувчилари томонидан ўтиладиган дарсларни кузатиши, дарс таҳлили натижасида ўзаро тажриба алмашиши кераклиги ҳақида айтилган.

Шу билан бирга Халқ таълими вазирининг 2020 йил 13 августдаги 183-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактабининг Методбирлашмалари тўғрисида"ги Низомнинг 26-бандида фан ўқитувчилари бошқа фан ўқитувчиларининг дарсларини кузатиши мумкинлиги ҳақида сўз борган.

Мана шулар педагог ходимларнинг дарс таҳлил қилиши лозимлигининг ҳуқуқий асослари ҳисобланади. Аммо ўқитувчининг дарс таҳлил қилганлиги ҳисобини юритиб, улардан дарс таҳлил дафтарини талаб қилиб бўлмайди.

Чунки ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланган.

https://t.me/Oqituvchigaimkoniyatlar
Аттестацияда иштирок этган педагогларнинг натижалари бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинибди

Август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетида аттестация якунлари бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлибди.

Буни pedkadr.tdi.uz сайти орқали логин ва паролингизни киритиб, кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: аттестациядан ўтган педагогларга сертификатлар 31 декабрга қадар шахсий кабинетларига юборилади.

https://t.me/Oqituvchigaimkoniyatlar