Tinchlik lokomotiv deposi
1.3K subscribers
26.2K photos
2.44K videos
135 files
10.1K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
КУН ТАРИХИ

​​​​Бугун 2020 йил 27 апрель,
Душанба куни.

йилнинг 118 куни ва йил якунига 248 кун қолди.
📌Ушбу кунда таваллуд топган машҳурлар📌

1791 йил — Сэмюэл Морзе, Морзе алифбеси ва ёзувчи телеграф ихтирочиси.

1822 йил — Улисс Грант, АҚШнинг 18-президенти.

1896 йил — Уоллес Хюм Карозерс, америкалик кимёгар, нейлонни ихтиро қилган.

1927 йил — Евгений Моргунов, Россияда хизмат кўрсатган артист.
📌Ушбу кунда содир бўлган муҳим воқеа-ҳодисалар📌

1289 йил — Мамлуклар султони Мансур Қолавун Триполини забт этди. Салибчилар давлати — Триполи графлиги тугатилди.

1521 йил — дунё бўйлаб саёҳатга чиққан Фернан Магеллан Филиппинда тубжой аҳоли томонидан ўлдирилди.

1636 йил — Цна дарёси бўйида Тамбов шаҳрига асос солинди.

1644 йил — Канадада биринчи марта буғдой экилди.

1667 йил — кўр бўлиб қолган инглиз шоири Жон Милтон ўша йили ёзилган ва ижодининг гултожи ҳисобланувчи «Йўқотилган жаннат» поэмасига бўлган ҳуқуқларни 10 фунтга сотди.

1828 йил — Лондон ҳайвонот боғи очилди.

1861 йил — Виржиния АҚШдан ажралиб чиққач, Ғарбий Виржиния Виржиниядан ажралиб чиқди.

1865 йил — Миссисипи дарёсининг Мемфисга яқин жойида энг йирик кема ҳалокатларидан бири юз берди. АҚШ жанубидан озод қилинган шимоллик аскарларни олиб кетаётган «Султона» пароходи чўкиб кетиши оқибатида 1653 киши ҳалок бўлган, 741 киши қутқариб олинган.

1865 йил — Эзра Корнелл ва Эндрю Диксон Уайт томонидан Итакада (АҚШ, Нью-Йорк штати) Корнелл университети ташкил этилди.

1908 йил — Лондонда IV олимпия ўйинлари бошланди.

1960 йил — Франция бошқарувидаги Тоголенднинг бир қисми мустақил Того Республикасига айланди.

1961 йил — Сьерра-Леоне Буюк Британиядан мустақилликка эришди.

1965 йил — АҚШда бир марталик “Памперс” тагликлари патентланди.

1974 йил — Ленинград яқинида «Ил-18» самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортидаги жами 109 киши ҳалок бўлди.

1975 йил — «Формула-1» пойгаларида биринчи ва охирги марта аёл киши очко ишлади.

1978 йил — Афғонистонда савр инқилоби (давлат тўнтариши) рўй берди. Фуқаролар урушининг бошланиши.

1986 йил — Чернобиль аварияси оқибатида Припять шаҳри аҳолиси эвакуация қилинди. 3 соат давомида шаҳардан 40 минг одам олиб чиқилди.

1992 йил — Югославия парчаланиб кетганидан сўнг Сербия ва Черногория янги Югославия федератив республикасини ташкил этди.

1992 йил — Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилари кенгаши Озарбайжондан бошқа 14 собиқ совет республикаларини аъзоликка қабул қилишни ёқлаб овоз берди.

1993 йил — 1949 йилдан бери илк марта Хитой ва Тайван раҳбарлари учрашди.

2005 йил — «Airbus А380» авиалайнери илк парвозини амалга оширди.
📌Ушбу кунда нишонланадиган байрамлар📌

Того; Сьерра-Леоне — Мустақиллик куни.

ЖАР — Озодлик куни.

Австрия — Иккинчи республика куни.

Ёқутистон — Республика куни.

Нидерландия — Қирол куни.

Эрон — Хавфсиз транспорт куни.

АҚШ — Дарахт экиш куни.
#КунҲикмати
Ишлаган калит зангламайди, доимо ярақлаб туради.
#ҚизиқарлиМаълумотлар
Бразилиялик футболчи Роналдиньо биринчи марта матбуот назарига тушганида 13 ёшда бўлган. Ўшанда унинг жамоаси 23-0 ҳисобида ғалаба козонган ва барча голларни Роналдиньо киритган.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Сизларнинг қилаётган ҳар бир мурожаатингиз шахсан корхона рахбари томонидан кўриб чиқилмоқда ва ҳар бир мурожаатингиз қонун доирасида кўриб чиқилади.
Сизларни иш фаолиятида қийнаётган муаммоли вазиятлар, талаб ва таклифлар бўйича корхонамиз раҳбарига электрон мурожаат қилиш учун шу ерга босинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/tinchliklokomotivdeposiadmin
YANGI TONG HAYRLI BO'LSIN!
Navoiy viloyati
Bugun, 28 aprel
🌧 +24°...+16°, Yomg'ir

Hozir: ☁️ +18°, ↗️ 12 m/s

Tong: ☁️ +18°
Kun: 🌤 +22°
Oqshom: ☀️ +23°

Namlik: 66%
Shamol: Janubi-g'arbiy, 13 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:43
Quyosh botishi: 19:31
28-апрель санасида ўз туғилган кунини нишонлаётган Тинчлик локомотив депоси ишчи-ходимлари...
ШОДМОНОВА МУХАЙЁ НАЗАРОВНА

Туғилган йили: 28.04.1971 йил.
Туғилган жойи: Навоий вилояти, Кармана тумани.
Эгаллаб турган вазифаси: Тинчлик локомотив депоси локомотив бригадалар нарядчиги.
ЭШТАЕВ НУРАЛИ ОЧИЛОВИЧ

Туғилган йили: 28.04.1989 йил.
Туғилган жойи: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани.
Эгаллаб турган вазифаси: Тинчлик локомотив депоси тайёрлов цехи чилангари.
ХАЙИТОВ ФАХРИДИН БОЙМУРОДОВИЧ

Туғилган йили: 28.04.1964 йил.
Туғилган жойи: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани.
Эгаллаб турган вазифаси: Тинчлик локомотив депоси тайёрлов цехи чилангари.
САТТАРОВ МУРОДАЛИ КОМИЛОВИЧ

Туғилган йили: 28.04.1990 йил.
Туғилган жойи: Навоий вилояти, Кармана тумани.
Эгаллаб турган вазифаси: Тинчлик локомотив депоси тепловоз машинисти.
ОДИЛОВ МУЗАФФАР ТОШТЕМИРОВИЧ

Туғилган йили: 28.04.1976 йил.
Туғилган жойи: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани.
Эгаллаб турган вазифаси: Тинчлик локомотив депоси таъмирлаш цехи чилангари.
КУН ТАРИХИ

​​​​Бугун 2020 йил 28 апрель,
Сешанба куни.

йилнинг 119 куни ва йил якунига 247 кун қолди.
📌Ушбу кунда таваллуд топган машҳурлар📌

1442 йил — Эдуард IV, Англия қироли.

1758 йил — Жеймс Монро, АҚШнинг 5-президенти.

1908 йил — Оскар Шиндлер, немис тадбиркори, Иккинчи жаҳон уруши йилларида мингдан ортиқ яҳудийнинг ҳаётини сақлаб қолган.

1916 йил — Ферруччо Ламборжини, италян автомобилсози, туркум спорт машиналари асосчиси.

1924 йил — Донатас Банионис, литвалик актёр, режиссёр.

1974 йил — Пенелопа Крус, испан актрисаси.
📌Ушбу кунда содир бўлган муҳим воқеа-ҳодисалар📌

1503 йил — Чериниола (Италия) бўсағасидаги жанг. Порохли ўт очиш қуроли ёрдамида қозонилган тарихдаги биринчи ғалаба. Испан армияси французлар устидан зафар қучди.

1686 йил — Исаак Ньютон ўзининг “Табиий фалсафанинг математик тамойиллари” монументал асарининг биринчи томини қироллик жамиятига тақдим этди.

1784 йил — ихтирочилар Б.Лонуа ва Ж.Бенвеню Францияда расман тан олинган биринчи ҳаракатланувчи вертолёт моделини тақдим этишди.

1788 йил — Мэриленд АҚШнинг 7-штатига айланди.

1847 йил — Лондондерридан Квебек йўлига чиққан Британиянинг «Exmouth» елканли кемаси ҳалокатга учради; 248 киши қурбон бўлди.

1852 йил — Иван Тургенев «Московские ведомости»да Николай Гогол ҳақида чиққан некролог-мақоласи учун қамоққа олинди.

1879 йил — Болгария конституцияси қабул қилинди.

1906 йил —Милан(Италия)да Жаҳон кўргазмаси бошланди.

1908 йил — Жаҳон эсперанто ассоциацияси (UEA) ташкил топди.

1914 йил — АҚШда ҳаво кондиционери яратилди.

1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: Қизил армия Рейхстагга ҳужум бошлади.

1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: америкаликлар Аугсбургни жангсиз эгаллади.

1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: италян диктатори Бенито Муссолини қатл этилди.

1947 йил — Тур Хейердал беш нафар шериги билан Кон-Тики солида Жанубий Американинг ғарбий қирғоқларидан Таити томон сузиб кетди.

1967 йил — америкалик боксчи Кассиус Клей (бўлажак Муҳаммад Али) АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

1968 йил — Леонид Гайдайнинг «Бриллиант қўл» комедияси экранларга чиқди.

2000 йил — Туркия, Озарбайжон ва Грузия Каспий нефтини ташиш учун нефт қувурларини қуриш бўйича келишувга эришди.

2001 йил — биринчи космик сайёҳ — америкалик Деннис Титонинг парвози.
📌Ушбу кунда нишонланадиган байрамлар📌

Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни.
#КунҲикмати
Ўзидан мангу хотира қолдирадиган инсонлар учун туғилиш чинакам бахтдир.