Tinchlik lokomotiv deposi
1.12K subscribers
26.2K photos
2.44K videos
135 files
10.1K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Президенти Ориф Алвийнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президентининг Покистонга давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга экани ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтиришга кучли туртки бўлиши таъкидланди.
Давлат раҳбарлари Покистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни олқишладилар. Айни пайтда ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился в Исламабаде с Президентом Пакистана Арифом Алви.
Подчеркнуто историческое значение нынешнего государственного визита лидера Узбекистана в Пакистан, который придаст новый мощный стимул дальнейшему углублению взаимодействия.
Главы государств приветствовали достигнутые в ходе государственного визита в Пакистан договоренности. При этом отмечен имеющийся огромный потенциал для наращивания взаимодействия.

#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил государственный визит в Пакистан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келган заҳотиёқ муҳим мавзу - олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

Сразу по прибытии в Ташкент после государственного визита в Пакистан Президент Шавкат Мирзиёев проводит видеоселекторное совещание по мерам повышения благосостояния студентов высших образовательных учреждений посредством обеспечения их занятости.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Асосий мавзу - ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз олийгоҳларида 510 минг нафар талаба кундузги шаклда ўқимоқда (жами 820 минг нафар).

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ ректорлар, талабалар ўртасида суҳбат ва сўровномалар ўтказилди.

Талабаларнинг 100 минг нафарга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топиш нияти борлигини билдирган.

Айниқса, улар орасида 7,5 минг чин етим ёки ногиронлиги бўлган ҳамда 4,5 минг нафар “дафтарлар”га киритилган талабалар бор.

"Бу рақамлар ҳақиқатда анча юқори. Шунинг учун ректорлар ҳар бир талаба билан ўзлари мулоқот қилиб, ҳақиқий ҳолатни билиш ва уларни банд қилишга шахсан масъул", деди давлатимиз раҳбари.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўринлари мавжуд.
“Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган? Ҳозирча, бу саволга ижобий жавоб йўқ.

Ҳоким ва ректорлар, бир нарсани билинглар - ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт", деди Президент йиғилишда.

Бу ишларни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир бошчилигида республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳам ректорлар билан бирга ҳудудларда шундай комиссиялар ташкил этади.

Комиссия:
- вилоят ҳокимлари ва ректорлар билан бирга ҳар бир олийгоҳ кесимида “талабалар баланси”ни аниқлаб олади;

- вакант ўринларини таҳлил қилиб, ҳар бир вилоят бўйича 1, 2 ва 3-курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўради;

- битирувчи курслар талабаларини эса ҳоким, ректор ва корхоналар билан биргаликда келгусидаги иш жойини белгилаб олади ва уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юборади.
Давлатимиз раҳбари бу борада ташкил этилиши лозим бўлган ишларни белгилаб бермоқда.

Энг аввало, ОТМлардаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш орқали уларда пуллик курслар, тўгараклар ва бошқа хизматлар ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Президент Фарғона давлат университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтини мисол қилиб келтирди. Жумладан ФарДУда:

- умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари ташкил этилиб, уларда 125 нафар;

- адрас, миллий кийимлар, кулолчилик цехлари, доривор ўсимликлардан шифобахш дамламалар тайёрлашда 18 нафар;

- “Дўстлик”, “Оқбилол” агроучасткалари ва Қувасой шаҳридаги ўқув полигонларида чорвачилик, асаларичилик, гулчилик, анорчилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ҳамда биогумус етиштириш йўлга қўйилиб, 36 нафар талабанинг бандлиги таъминланган.
Йиғилишда ректорлар ОТМларнинг йўналишига қараб, аҳоли ва тадбиркорларга пуллик хизматлар кўрсатиб, 5 минг нафар талабага қўшимча даромад олиш имкониятини яратиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, ОТМларда:

- қишлоқ хўжалиги ва ветеринария йўналишида иссиқхона, боғдорчилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, ҳайвонларни эмлаш;

- хорижий тиллар йўналишида – тил ўргатиш, туризм, таржимонлик;

- иқтисодий йўналишда – бухгалтерия, бизнес режалар ишлаб чиқиш, суғурта хизматлари;

- қурилиш ва архитектурада – лойиҳа тайёрлаш, дизайнерлик каби пуллик хизматларини йўлга қўйса бўлади.

Ҳар бир олийгоҳ ректорига Олий таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бандлик марказларини ташкил этиш топширилди.

Ҳар бир ОТМда бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиб, камида 10 тадан пуллик курслар, маиший ва бошқа хизматларни ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Бу орқали 5 минг нафар талаба даромад келтирадиган иш билан банд бўлади.
Талабалар бандлигини таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги шарт-шароитлар яратилади:

- ОТМлар ҳудудида пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этган талабалар даромад солиғидан озод қилинади;

- талабаларнинг олийгоҳлар ҳудудидаги лойиҳалари учун кредит ресурслари ажратилади;

- ректорлар бир ой муддатда ўз ҳудудида талабалар бўш вақтида ишлаб, даромад топиши учун биттадан коворкинг марказини ташкил этади.

Ректорлар олдига олийгоҳлардаги бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи лавозимлари бўйича мавжуд вакант жойларга 3 мингдан зиёд талабани ишга олиш вазифаси қўйилди.

Мисол учун, Тошкент тиббиёт академиясида 70 нафар талаба иш юритувчи, кафедра лаборанти, кутубхоначи, омборчи каби лавозимларда ишламоқда.

Ҳозир олийгоҳлардаги кўп лавозимларга олий маълумот бўлиши талаб этилади. Шу боис, истисно тариқасида, ректорларга ўз тизимидаги лавозимларга талабани билим ва салоҳиятидан келиб чиқиб ишга жойлаштиришга рухсат этилади.
Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади” – Президент.

Олийгоҳлар атрофидаги мактаб ва боғчаларда 13 минг вакант иш ўринлари мавжуд. Камида 10 минг нафар талабани улар учун жойлашуви қулай бўлган мактаб ва боғчаларга ишга жойлаштириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга давлат корхоналаридаги вакансиялар бўйича ҳар чоракда талабалар ўртасида танловлар эълон қилиб бориш топширилди.

Умуман, ҳар бир тармоқ раҳбари ўз соҳасидаги олийгоҳлар билан тизимли ишлаб, салоҳиятли талабаларни танлаб бориши керак.

Масалан, Марказий банк ҳар йили 3-4 курс талабалари ўртасида танловлар эълон қилиб, 60 нафар талабани ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилиш тизимини йўлга қўйган. Стажировка якунида энг яхши талабаларга доимий иш таклиф қилинади.

Худди шундай ишларни Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари тизимли ташкил этиши шарт.

Ушбу янги тизим орқали ҳар йили 3 минг нафар талаба банд қилинади.
Йиғилишда давлат грантлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий лойиҳаларга 2022 йилда камида 3 минг нафар талабани жалб қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу мақсадда олийгоҳлардаги илмий лойиҳа гуруҳлари таркибининг камида 40 фоизини талабалар ҳисобидан шакллантиришга топшириқ берилди.

Вилоят ва шаҳарлар ҳокимлари, ректорлар олийгоҳлар ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорликни тизимли йўлга қўйса, 30 минг нафар талабани иш билан банд қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Бунда, вилоят ҳокимлари иш берувчилар билан ҳамкорликда вакансия ва амалиёт ярмаркалари, талабалар учун бизнес учрашувлар ташкил этиши лозим.

Шу боис, вилоят ҳокимлари, ректорларга 1 апрелдан бошлаб ҳар бир олийгоҳда меҳнат ярмаркаларини ўтказиш топширилди.

Вилоят ҳокимлари олийгоҳлар билан йирик компания, кластер ва бошқа корхоналар ўртасида ҳамкорлик тизимини яратиб, йил якунига қадар 10 минг нафар талабанинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриши керак.
“2021 йилда талабалар ётоқхонаси бўйича тизим яратилди. Лекин, барча ҳудудларда ҳам ишлар бир хилда олиб борилмаяпти”, деди Президент йиғилишда.

Бугунги кунда эҳтиёжи бўлган талабаларнинг 90 минг нафари ётоқхона билан таъминланган, холос. Мисол учун, 2022 йилда хусусий шерикчилик асосида 19 минг ўринли 47 та талабалар ётоқхонасини қуриш белгиланган бўлиб, субсидиялар учун бюджетдан 180 миллиард сўм ажратилган.

Бугунги кунда Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда иш бошланмагани танқид қилинди.

Шунингдек, ижарада яшаётган талабаларга 2022 йилда бюджетдан 120 миллиард сўм субсидиялар ажратилган. Яъни, ректорларга ўтган икки ойда 24 миллиард сўм маблағ берилган. Бироқ, ушбу маблағлардан атиги 5 миллиард сўм ишлатилган.

Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади”, деди Президент.

Қайси олийгоҳ ректори ётоқхона қурилишининг 50 фоизини ўз олийгоҳи маблағи ҳисобидан қилиш ташаббусини билдирса, қолган 50 фоизи бюджетдан қопланиши белгиланди.
Давлатимиз раҳбари яна бир долзарб масалага тўхталди.

“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз”, деди Президент.

Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқишмоқда.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва ҳокимларнинг ахбороти тингланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4 mart sanasida Tinchlik lokomotiv deposida "8 mart Xalqaro xotin qizlar kuni" munosabati bilan, Navoiy uzelida joylashgan korxona xotin qizlari o'rtasida sportning stol tennisi, 100 metrga yugurish, darts, shashka sport turlari bo'yicha sport musobaqasi bo'lib o'tdi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿#Aссалому_алайкум.
Бугун, 5-Март - Шанба! Янги тонг, янги яшариш фасли барчамизга муборак бўлсин 🌸🌼💐😍😊

Telegram | Instagram | Youtube