Tinchlik lokomotiv deposi
1.12K subscribers
26.2K photos
2.44K videos
135 files
10.1K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
Ҳеч қачон орзуингиздан унга эришиш учун кўп вақт кетиши сабабли воз кечманг. Вақт шундай ҳам ўтади
Hurmatli hamkasblar!

Sizlarning qilayotgan har bir murojaatingiz shaxsan korxona rahbari va tegishli mas'ul xodimlar tomonidan qonun doirasida ko'rib chiqiladi.
Sizlarni ish faoliyatida qiynayotgan muammoli vaziyatlar, talab vа takliflar bo'yicha korxonamiz rahbariga elektron murojaat qilish uchun shu yerga bosing👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/tinchliklokomotivdeposiadmin
Ўзбекистон ва Россия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатини мамнуният билан қайд этдилар.
Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши билан боғлиқ Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
Лидеры с удовлетворением отметили текущую динамику развития многопланового сотрудничества между двумя странами.
Президенты отдельно остановились на вопросах развития ситуации в Центральной Азии в связи с ухудшением обстановки в северных районах Афганистана. Достигнута договоренность о тесном взаимодействии по линии уполномоченных ведомств и организаций Узбекистана и России.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Диққат #Тезкор
⚡️⚡️1 августдан бошлаб тўй ва маросимлар 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилади.

Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

@tinchliklokomotivdeposi
❗️Кеча юртимизда 496 нафар кишида коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 5 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113568 (+496) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌23 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌45 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌24 нафари Наманган вилоятида,
📌49 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌21 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌21 нафари Хоразм вилоятида,
📌54 нафари Тошкент вилоятида,
📌148 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 172 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 39 нафар,
🔹Андижон вилоятида 39 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 20 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 56 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 47 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109349 (+281) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 754 нафарни ташкил қилди.

(Манба:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.)

@tinchliklokomotivdeposi
Тинчлик локомотив депоси депо навбатчиси (Дежурный по депо) жорий телефон рақами (93- 950-48-11), 2021 - йил 8 июлдан бошлаб 99-255-48-11 рақамига ўзгартирилади. Ўша кундан бошлаб эски рақам ишламайди. Барча локомотив бригадаларга тарқатамиз ва депо навбатчиси янги рақамини сақлаб олишингизни сўраб қоламиз.

© Маъмурият

@tinchliklokomotivdeposi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Темир дафтарданман". Навбатдаги сон қаҳрамони - Сирдарё туманида яшовчи Шаҳноза Ҳусанова "Темир дафтар"дан сўнг ҳаётида нималар ўзгаргани ҳақида сўзлаб беради.

Проект "Темир дафтарданман". Героиня очередного выпуска - жительница Сирдарьинского района Шахноза Хусанова расскажет о том, что изменилось в её жизни после включения в "Железную тетрадь".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Магистратура учун онлайн қабул бошланди

2021 йил 5 июлдан бошлаб magistr.edu.uz веб-сайти орқали магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

@tinchliklokomotivdeposi
Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Элбошини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Етакчилар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана и Первый Президент Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Елбасы с днем рождения, искренне пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и больших успехов, а также мира и процветания братскому народу Казахстана.
Лидеры обсудили актуальные вопросы многопланового сотрудничества между Узбекистаном и Казахстаном. Состоялся также обмен мнениями по региональной повестке.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ЮРТИМИЗДА БАРЧА ТУРДАГИ ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

📌Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан концерт-томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилган эди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@tinchliklokomotivdeposi
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари яна кескин кўпаймоқда.

«Газета.uz» ўтган йили коронавирус туфайли келиб чиқадиган пневмонияни даволаш ҳамда касалликдан кейин тикланиш бўйича машқлар ҳақида мақолаларни эълон қилган эди. 

Ҳозирда ушбу мақолалар яна долзарб эканлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни сизларга тақдим этмоқчимиз. 

Шифокор коронавирусли пневмонияни даволаш ва тўғри нафас олиш ҳақида: https://www.gazeta.uz/uz/2020/08/07/koronavirusli-pnevmoniya/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Пневмониядан кейин ўпкани қайта тиклаш. Шифокор тавсиялари: https://www.gazeta.uz/uz/2020/08/23/nafas-mashqlari/?utm_source=push&utm_medium=telegram 

👉 @tinchliklokomotivdeposi
АНОМАЛ ИССИҚ ҲАВО ТУФАЙЛИ ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТ ЖАДВАЛИДА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛИШИ МУМКИН.

“Ўзгидромет” маркази маълумотига кўра жорий йил 6 июлдан 9 июлгача Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 25 - 27°, кундуз кунлари 41-43°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44 - 46° гача бўлади.
Албатта бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 9 июль санасига қадар чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

@tinchliklokomotovdeposi
Ўзбекистонда 2021 йил якунигача 10та электр станция ишга туширилади

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, айни пайтда Тошкент, Бухоро, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялари қурилмоқда.

Улар ишга тушгач, Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаваттга яқинлашади ва 2016 йилга нисбатан 52 фоизга ошади.

2025 йилгача эса бу кўрсаткич 25 600 мегаваттгача, 2030 йилга қадар 29 200 мегаваттгача оширилиши режалаштирилган. Яъни 10 йил давомида умумий қувватни қарийб икки баробарга ошириш кўзда тутилган.


@tinchliklokomotivdeposi
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни қабул қилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасида яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН Волкана Бозкира.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки, обсуждены перспективы расширения многопланового сотрудничества Узбекистан с ООН и ее специализированными учреждениями.
По итогам встречи достигнута договоренность о продолжении тесного и эффективного диалога между Узбекистаном и институтами ООН.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон ва “Янги Андижон” шаҳарларини боғловчи жамоат транспорти тармоғи концепцияси ишлаб чиқилади

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда "Янги Андижон" шаҳри инфратузилмасини муҳокама қилган эди.

Ушбу йиғилишда 400 минг аҳолига мўлжалланган "Янги Андижон" ҳудудини Андижон шаҳри билан боғловчи тезюрар жамоат транспорти қатновини ташкил қилиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича Транспорт вазирлигига топшириқ берилган эди.

Берилган топшириқлар ижроси юзасидан тезюрар жамоат транспорти тармоғи ҳамда Андижон шаҳрининг автобуслар тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадида Транспорт вазирлиги тегишли тизим ташкилотлари мутахассислари томонидан, режалаштирилаётган йўналишларда транспорт ва йўловчиларнинг оқимларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |