Tinchlik lokomotiv deposi
1.11K subscribers
26.2K photos
2.44K videos
135 files
10.1K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🗓 Жумладан:

9 июль
– шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.


👉 @xushnudbek 👈
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади

Инсон ҳаёт йўлидан фақат бир марта ўтади. Умримизнинг ҳар бир они ғанимат. Ўтаётган ҳар бир дақиқа ўз эгасидан маъно-мазмун сўрайди. Энг қиммат бойлик – вақтдан унумли фойдаланиш керак. Инсон умрининг ҳар лаҳзасини мазмун билан тўлдириш, оиласи, меҳрибонлари, халқи учун яхшиликлар қилишга интилиши лозим.

Ёшим саксон бирга кирганда ҳаёт тўғрисида чиқарадиган энг қисқа хулосам шуки, дунёга бир марта келадиган одам эзгулик билан умр кечириши шарт. Негаки, ёмонлик қайтгани каби яхшилик хам кутилмаган жойдан ва кутилмаган одамлардан қайтади.


Пиримқул Қодиров (1928-2010)

Telegram | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Открытие регионального центра развития транспортно-коммуникационных связей


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Бухоро_вилояти

Автобуслардаги мавжуд пандусларнинг ҳолати ўрганилди

👨🏻‍🦽Имконияти чекланган йўловчиларнинг шаҳар жамоат транспортларида эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар ичи йўналишларида фаолият кўрсатаётган автобуслардаги мавжуд пандусларнинг ҳолати ўрганилди.

🚌 Ўрганиш давомида ҳайдовчиларнинг пандусларни ишлатиш бўйича кўникмалари синовдан ўтказилди, пандусларнинг созлиги кўздан кечирилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт корхоналари раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
➡️ Bugungi #kasb_fidoyilari rukni ostidagi sahifa mehmoni – Buxoro tarmoq sanitariya-epidemiologiya stansiyasi sanitariya-epidemiologiya bo‘limi epidemiolog shifokor yordamchisi Jumayeva Ra’no Xakimovna.

Pandemiyaning eng og‘ir damlarida Ra’no Hakimovna koronavirus infeksiyasi tarqalishining oldini olishda fidokorona ishtirok etgan. Xususan, aholi bilan suhbatlar o‘tkazgan, zarur tavsiyalar bergan. Ruknimiz qahramoni o'z sohasi haqida iliq so'zlaydi.

– Men ishimni juda yaxshi ko‘raman, odamlarga yordam beraolganimdan o‘zimni baxtiyor his qilaman va kasb tanlashda adashmaganimni tushunaman, – deydi Ra’no Hakimovna.

Ayni paytda qahramonimiz o‘z faoliyatini davom ettirib, Buxoro viloyati aholisi va temiryo‘lchilar farovonligi yo‘lida tinmay mehnat qilmoqda.

|Site|Telegram|Facebook|YouTube|Instagram|