Tinchlik lokomotiv deposi
1.29K subscribers
25.6K photos
2.37K videos
130 files
9.71K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
​​​​Иродали инсонларга хос 10 хислат

1. Нолиш билан вақт ўтказмайди. Иродаси мустаҳкам инсон ҳеч қачон қўлини қовуштириб, соатлаб арзи ҳол қилмайди. Чунки улар масъулиятни ҳис қилишади ва ҳаётларида ўзлари бош роль ижрочиси эканлигини англашади.

2. Ўзига-ўзи ҳукрмон. Бошқаларнинг ишларини назорат қилишмайди ва уларни атрофдагилар бошқаришига йўл қўймайди. Айниқса, иш борасида ҳис-ҳаяжонини ташқарига чиқаришмайди, ақл билан йўл тутишади.

3. Ўзгаришлардан ўзини олиб қочмайди. Чунки матонатлилар ўзгаришлардан қўрқмайди. Ўзгаришлар иложсиз ишдек туюлмайди. Шунинг учун бошлаган ишларини омадли якунлашади.

4. Арзимас воқеалар учун куйинмайди. Улардан ҳеч қачон тиқилинч йўлда қолиб кетгани ёки бирор буюмини йўқотиб қўйгани ҳақидаги шикоятни эшитмайсиз. Диққатларини бир жойга тўплаб, вазиятнинг ечимини излашади.

5. Ҳаммага ёқишга уринмайди. Сабаби у билади, ҳамманинг кўнглини бирдек олиб бўлмайди ва кимдир уни рад қилишидан қўқрмайди. Уларга салбий муносабатда бўлганларга ҳам яхши гапиришда давом этиб, хушмуомалалик билан илтимосларини амалга оширади.

6. Таввакал қилишдан чўчимайди. Тўғри, улар шошқалоқлик билан ўйламасдан қадам ташлашмайди, аммо керак пайтда таввакал қилишни ҳам билишади. Чунки аввало ақл тарозисида ҳаммасини тортиб кўришади-да.

7. Ҳассасини бир марта йўқотади. Яъни, хатоларидан хулоса чиқариб, иккинчи бор бунга йўл қўйишмайди.

8. Ўзгаларнинг ютуғига ҳасад қилмайди ва атрофдагиларни чин дилдан қутлашади. Билишадики, кимки меҳнат қилса, унга омад кулиб боқади.

9. Омадсизликка дуч келса, ортга қайтмайди. Ҳар қандай мағлубиятдан киши ўзига нимадир олиши, дунёқараши ўсиши мумкинлигини билишади.

10. Катта натижаларни кутишмайди. Сабаби вақт ва кучини аниқ марра сари сарфлаб, натижани олдиндан чамалашади.


Telegram | Instagram | Youtube
Hurmatli hamkasblar!

Sizlarning qilayotgan har bir murojaatingiz shaxsan korxona rahbari va tegishli mas'ul xodimlar tomonidan qonun doirasida ko'rib chiqiladi.
Sizlarni ish faoliyatida qiynayotgan muammoli vaziyatlar, talab vа takliflar bo'yicha korxonamiz rahbariga elektron murojaat qilish uchun shu yerga bosing👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/tinchliklokomotivdeposiadmin
#Eslatma

Mavsum bo'yicha kasb kiyimini kiyish tartibi.
🔷ФАРЗАНД САБОҒИ.....

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:
Ўғлим нимани расмини чизяпсан?
Сизни ойимни ва ўзимни нигоҳларини менга қадади, суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва уларни қора рангга бўяган.
Ўғлим юрак қизил рангда бўлади дедим. Буни биламан! Унда нега қора рангга бўядинг?
У менга бошқача боқиб гапиришда давом этди:
Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора
бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку ?
Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлсада гапни ҳазилга бурдим:
Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?
Йўқ мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Ўзингиз доим айтасизку, «Сен худди мендай бўлишинг керак» деб ўзи билиб билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди.

Фарзандларимиз тарбиясида эътиборсиз бўлмайлик.

Сурхондарё "Келажак лидерлари
Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат.
Шавкат Мирзиёев.
БМТ Бош Ассамблеясининг
72-сессиясида сўзлаган нутқидан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг кортежи азим Тошкент кўчалари бўйлаб "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олмоқда

Кортеж Президентов Узбекистана и Турции по улицам прекрасного Ташкента направляется в парк "Янги Узбекистон"

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уларни Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.
Туркия етакчиси давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган вместе с супругой 29 марта прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента их встретили Президент Узбекистана с супругой.
Лидер Турции вместе с главой нашего государства прибыл в парк “Янги Узбекистон” и возложил цветы к Монументу независимости. Состоялся краткий осмотр комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бухоро вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи салоҳиятли автокорхоналар томонидан замонавий микроавтобуслар олиб келинди. Мазкур микроавтобуслар Шофиркон тумани ички йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентларини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтдилар.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

В резиденции Куксарой прошла церемония официальной встречи Президентов Республики Узбекистан и Турецкой Республики.
Шавкат Мирзиёев и Реджеп Тайип Эрдоган поднялись на трибуну. Прозвучали государственные гимны Узбекистана и Турции. Военнослужащие Почётного караула прошли перед главами государств торжественным маршем.
На церемонии присутствовали члены официальных делегаций двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter