Tinchlik lokomotiv deposi
1.12K subscribers
26.2K photos
2.44K videos
135 files
10.1K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Полезный совет для тех кто не знал
​​ОНА ВА ЎҒИЛ

Ишхонасидан узоқ вақт таътил ололмай, қишлоғига — уйига боролмаган ўғил қўли юпқароқ бўлиб турган эса-да, онасига момиқ рўмол ва жун пайпоқ сотиб олди. Отаси ёруғ дунёни тарк этгач, ёлғизланиб, қадди букилиб қолган волидасини мамнун қилгиси келди.

Аслида биттагина рўмолча берса ҳам онаси дунёга сиғмай кетар, ўғилни узоқ дуо қиларди.

Бу сафар ҳам шундай бўлди. Дарвозадан кириб келган ўғилни бағрига босиб, пешонасидан ўпган онанинг кийимидан қадрдон ис — тандир-ўчоқ тутуни ҳиди келди. Ўғил суюнган ҳолда онаси бошига рўмол ўраган эди, волиданинг кўзидан ёш сизиб чиқди. Ёрилиб кетган, серажин қўлини очиб, ўғлини алқади.

Ўғил кетар чоғи ўз болалиги ўтган хонадаги кўрпача тагига озроқ пул қўйиб қўйди... Онам қийналиб қолмасин, пулга муҳтож бўлмасин, қўлига берсам олмайди, кетганимдан сўнг кўрпа-ёстиқни йиғиштираётганида кўрар, деди.

Йўлда кела-келгунча отасини, онасини, ўз болалиги кечган чоғларни хаёл суриб келди.

Тунда хориб ижара уйга кириб келди. Йўл сумкасини бўшатаётган эди, кийимлари орасидан бир ҳовуч йирик-майда, эски-янги пуллар сирғалиб тушди.

...Онаси, болам тушмагурнинг қўлига берсам, барибир олмайди, ҳайҳотдек шаҳарда, ижара уйда оч-наҳор юрмасин, деб анчадан бери пенсиясидан тежаб йиғиб юрган пулини солиб қўйган эди...
❗️Кеча юртимизда 350 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, касалликдан соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди

🔺2021 йил 11 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178986 (+349) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌32 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌66 нафари Тошкент вилоятида,
📌158 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 43 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 18 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 200 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 174642 (+429) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1273 нафарни ташкил қилди.

(Манба:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.)

@tinchliklokomotivdeposi
Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари ҳам маълум бўлди

Иқтисодиёт бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти америкалик 3 нафар иқтисодчига насиб этди.

Дэвид Кард меҳнат иқтисодиётини ўрганишга эмпирик ҳисса қўшганлиги учун;

Жошуа Энгрист ва Гуидо Имбенслар сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишга методологик ҳисса қўшганликлари» учун Нобель мукофоти билан тақдирланишди.

Маълумот учун, совриндорларга 10 млн швед кронаси ($1,1 млн) миқдорида пул берилади.


@tinchliklokomotivdeposi
Sizningcha, yilning eng katta intellektual tadbiri yakunida qaysi viloyat jamoasi super-chempion bo’ladi?
Anonymous Poll
44%
Navoiy
56%
Xorazm
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Заковатда катта финал! Навоий ва Хоразм билимдонлари йилнинг энг катта интеллектуал тадбирида супер-чемпион номини аниқлаб беришади. Юқоридаги сўровномада ҳам кучлар деярли тенг эканлигини кўриш мумкин.

Финалгача сизларга яна бир зўр видеони кўришни тавсия қиламан. Нимчорак финалда чемпионликка асосий даъвогар сифатида кўрилаётган Самарқанд жамоаси ҳамда Сирдарё билимдонлари ўзаро тўқнаш келишди. Асосий 10 та саволдан кейин ҳисоб 3-3 бўлди. Қўшимча саволларда эса нималар бўлганини яхшиси ўзингиз кўринг.

Гарчи иккала жамоа ҳам якунда финалгача етиб кела олмаган бўлса ҳам, лекин мана шу баҳс турнирнинг энг чиройли ва энг ҳаяжонли баҳсларидан бири сифатида узоқ вақт ёдда қолиши шубҳасиз.


@tinchliklokomotivdeposi
Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога сафарини Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошлади.
Қуръон тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди.
Уламолар билан суҳбатда илмнинг аҳамияти, ёшлар тарбияси ҳақида сўз борди.
Давлатимиз раҳбари зиёратгоҳларни ва уларга олиб борадиган йўлларни обод қилиш, ички туризмни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Бухарскую область с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда.
Прочитаны суры из Корана и молитва с просьбой ко Всевышнему ниспослать мир и благополучие нашему народу.
В беседе с религиозными деятелями говорилось о значимости просвещения, воспитании молодежи.
Глава государства подчеркнул важность благоустройства мест паломничества и ведущих к ним дорог, развития внутреннего туризма.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Олот туманидаги “Мергантекс” масъулияти чекланган жамиятини бориб кўрди.
Бугун корхона пахта хомашёсига бирламчи ишлов беришдан тортиб тайёр кийим-кечак тикишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган улкан кластерга айланди. Бу ерда 880 киши ишламоқда. Кластер йилига 30 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш қувватига эга.
Давлатимиз раҳбарига пахта етиштиришда қўлланилаётган инновацион усуллар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил общество с ограниченной ответственностью «Мергантекс» в Алатском районе Бухарской области.
Сегодня предприятие превратилось в крупный кластер, охватывающий весь цикл производства от первичной обработки хлопка-сырца до пошива готовой одежды. Здесь трудятся 880 человек. Кластер способен перерабатывать 30 тысяч тонн хлопка в год.
Глава государства был проинформирован об инновационных методах выращивания хлопка.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қоракўл шаҳрида бухоролик сайловчилар билан учрашув ўтказди ва ўзининг сайловолди дастури билан таништирди.
Учрашувда сайловчилар сўзга чиқиб, номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди. Бўлажак Президент сайловида Шавкат Мирзиёевга овоз беришини таъкидлашди.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от УзЛиДеП Шавкат Мирзиёев провел в городе Каракуле встречу с избирателями Бухарской области и представил им свою предвыборную программу.
Выступившие на встрече избиратели поделились мнениями о программе кандидата и высказались в поддержку Шавката Мирзиёева на предстоящих президентских выборах.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter