Tinchlik lokomotiv deposi
1.3K subscribers
26.1K photos
2.43K videos
134 files
9.99K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
​​Бургутлар жуда узоқ, 70-80 йилгача яшайди. Аммо бу ёшга етиш учун 40 ёшида жудаям қийин шартни бўйнига олишига тўғри келади.

Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини (эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади. Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.

Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Ке­йин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди. Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади. Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..


...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, шахс сифатида бизни орқага тортадиган, мақсадларимиз йўлини тўсадиган қора хотиралар, одатлар; жамият сифатида ривожланишга фақат халақит берадиган урфлар, анъана номини олган янглиш тушунчалардан воз кечишга тўғри келади. Осон бўлмайди, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!

Нигора Умарова
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 14 июндан буён энг паст кўрсаткич — 304 нафар кишида касалланиш қайд этилди

🔺2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 (+304) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌38 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌42 нафари Тошкент вилоятида,
📌123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 35 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 26 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 55 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1251 нафарни ташкил қилди.

(Манба:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.)

@tinchliklokomotivdeposi
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отнинг ўлими, итнинг байрами

Айтганча, Facebook’даги 6 соатлик узилишлар ҳисобига Твиттер, Телеграм каби бошқа тармоқларда фойдаланувчилар сони кескин кўпайиб кетган.

Дастлаб бошқа ижтимоий тармоқлар бундан хурсанд бўлишди, аммо кутилмаганда кирувчилар сони кескин ошиб кетгани учун бошқа тармоқлар серверлари ҳам қотишни бошлади ва бу ҳақда олдиндан узр сўраб, расмий баёнотлар ҳам беришди.

Шундай гигант компанияларнинг серверлари ишламай ёки қотиб қолаётган бир пайтда, сизлар ДТМдан ўпкалаб, сўкиб юрибсизлар-ей😂


👉 @xushnudbek 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи Қонун (ЎРҚ–719-сон, 04.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

❗️Киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

🔘 Бундай ҳаракатлар:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.
Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Маросимдан сўнг Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказдилар.
Етакчилар Ўзбекистон-Туркманистон кўп қиррали ҳамкорлиги масалаларининг бутун доирасини муҳокама қилиб, конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

В резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Туркменистана.
Затем Президенты Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов провели встречу в узком формате.
Лидеры обсудили весь спектр узбекско-туркменского многопланового сотрудничества, уделив особое внимание укреплению конструктивного политического диалога, расширению торгово-экономического и инвестиционного партнерства, углублению культурно-гуманитарных связей.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Музокаралар кенгайтирилган таркибда давом этди.
Давлат раҳбарлари товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш учун мавжуд барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.
Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятини янада тўлиқ ишга солиш муҳим экани қайд этилди.
Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Переговоры продолжились в расширенном формате.
Главы государств договорились задействовать все имеющиеся ресурсы и возможности для дальнейшего наращивания объемов двустороннего товарооборота.
Стороны условились активизировать взаимодействие в сфере транспорта и развития транзитных коридоров. Подчеркнута важность наиболее полного задействования потенциала регионов двух стран.
Обсуждены также вопросы сотрудничества в культурно-гуманитарной сфере.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Шавкат Мирзиёев ҳақида:

- Биз бир-биримиз билан 2007 йилдан бошлаб, 14 йилдан бери танишмиз. У вақтда бошқа вазифаларда иш олиб борганмиз. Очиқ гапирсам, мен Шавкат Мирзиёевни масъулиятли раҳбар, ўз ишининг билимдони ва умуман инсон сифатида ҳурмат қиламан. У бизга кўп амалий ёрдам берган. Битта мисолни келтирмоқчиман, Шавкат Миромонович маслаҳатига кўра, пахта етиштиришга янгича ёндашиб, қишлоқ хўжалигида сезиларли ўсишга эришдик.
Музокаралар якунлангач, ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Унда олий даражадаги учрашувнинг асосий якунлари акс этган, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланган.
Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашди. Ташриф доирасида жами 23 та ҳужжат имзоланди.

По завершении переговоров состоялась церемония подписания документов.
Президенты Узбекистана и Туркменистана приняли Совместное заявление, в котором отражены основные итоги встречи на высшем уровне, определены перспективные направления дальнейшего укрепления стратегического партнерства.
В присутствии глав государств состоялся обмен подписанными документами между главами министерств, ведомств и регионов двух стран. Всего в рамках визита было подписано 23 документа.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter