Tinchlik lokomotiv deposi
1.12K subscribers
26.2K photos
2.44K videos
135 files
10.1K links
Аziz hamkasblar ushbu kanal "Tinchlik lokomotiv deposi"ning rasmiy kanali.
Download Telegram
📌Ушбу кунда нишонланиладиган байрамлар📌

Жазоир - мустақиллик куни (1962 йилда Франсиядан).

Арманистон-Конституция куни.

Aргентинa-болалар куни

Венесуела-мустақиллик куни (1811 йилда Испаниядан).

Кабо-Вeрдe-мустақиллик куни (1975 йилда Португалиядан).
📌Ушбу кунда бўлиб ўтган муҳим воқеа ва ҳодисалар📌

1811 йил — Венесуела Жанубий Америкада биринчи бўлиб мустақиллигини еълон қилди.

1954 йил — Елвис Преслей биринчи қўшиғини ёзди.

1994 йил — Хитойда болалар меҳнати тақиқланди.
📌Ушбу кунда таваллуд топган машхурлар📌

1888 йил - Херберт Спенсер Гассер, Америка физиологи. Нерв толаларидаги биоелектр потенсиалларини электрон оссиллограф ёрдамида тадқиқ қилган.Нобел мукофоти лауреати.

1950 йил - Дилафрўз Абдураҳимовна Жабборова, раққоса. Ўзбекистон халқ артисти.

1936 йил - Жамес  Миррлеес, инглиз иқтисодчиси. Солиққа тортиш ва ижтимоий суғурта муаммоларига бағишланган ишлари билан катта муваффақиятларга эришган. Нобел мукофоти лауреати.

1911 йил - Помпидоу Жорж, Франция давлат ва сиёсат арбоби. "Француз халқини бирлаштириш" партиясини тузишда қатнашган. 1962-68 йилларда бош вазир. 1969-74 йилларда Франция Президенти.
Сибирнинг майдони - 9 млн 734 000 минг квадрат километр бўлиб, Бу ердаги барча қуруқликнинг 9% ни эгаллайди. (Россия)
Агар қирғоқни кўз ўнгингизда йўқотишдан қўрқсангиз, ҳеч қачон океанни кесиб ўтолмайсиз.
Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим?

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.

Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Олдини олиш учун…

Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандай кийиниш керак?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

@tinchliklokomotivdeposi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ko‘chadagi har xil yolg‘on va vahimalarga ishonmaslik kerak" — Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vaziri talabalarga murojaat qildi

▪️Koronavirusga qarshi vaksina oladigan talabalarga yillik to‘lov-kontraktdan bir martalik 10 foiz chegirma beriladi.

"Chegirma nodavlat OTMlarga ham tegishli. O‘zbekistonda 700 mingga yaqin talaba bor. Har biringiz oilangiz va jamiyatni asrashga hissa qo‘shing", dedi Abduqodir Toshqulov.

@tinchliklokomotivdeposi
❗️Кеча юртимизда 475 нафар кишида касаллик аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 4 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113072 (+475) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌26 нафари Андижон вилоятида,
📌27 нафари Бухоро вилоятида,
📌54 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌28 нафари Наманган вилоятида,
📌44 нафари Самарқанд вилоятида,
📌26 нафари Сирдарё вилоятида,
📌29 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌51 нафари Тошкент вилоятида,
📌108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 44 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 22 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
🔹Наманган вилоятида 26 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 68 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 40 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109068 (+304) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.

(Манба:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.)

@tinchliklokomotivdeposi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун брифингда ҳафта давомида давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Келгуси ҳафтага режалаштирилган айрим тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Минтақамизда Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств рассмотрели актуальные вопросы двусторонней повестки узбекско-таджикских отношений, а также обменялись мнениями по аспектам регионального взаимодействия.
Особое внимание уделено развитию ситуации
в нашем регионе в связи с ухудшением обстановки и усилением напряженности на афганском направлении. Подчеркнута важность продолжения тесной межведомственной координации.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, техникалар нархини арзонлаштириш, уларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Тақдимотда кимё кластерлари ташкил этишга оид лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Президент ознакомился с проектами по сельскохозяйственному машиностроению и химической промышленности.
Рассмотрены вопросы, связанные с переносом предприятий из Ташкента в Чирчик и организацией на их базе кластера сельхозмашиностроения.
Даны поручения по повышению уровня локализации, удешевлению техники, совершенствованию системы сервиса.
На презентации рассмотрены и проекты по созданию химических кластеров.

#Mirziyoyev #taqdimot #mashinasozlik #kimyosanoati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Иссиқ кунларда қандай таомланган маъқул?

🥗 Жазирама ёзда организмга доим оқсил моддалари зарур бўлади. Улар гўшт ва дуккакли маҳсулотлар таркибида бисёр бўлади. Аммо қайнатилган ва енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни истеъмол қилишни тавсия қиламиз.

🍱 Тушликда енгил ҳазм бўладиган мошхўрда, мастава, қайнатма шўрва, манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган таомларни ейиш керак.

🚫 Иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди, чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

🥛 Жазирамада ҳар соатда 200 мл.дан сув ичиш тавсия этилади. Шунингдек, қора ва кўк чой, бодринг, сельдерей, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин ҳам чанқоқ босди маҳсулотлардир. Ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам фойдали, ҳам керакли микроэлементларга бойдир.

@tinchliklokomotivdeposi
Assalomu alaykum qadrli hamkasblar! Umringizni yana bir qaytarilmas tongi muborak va xayrli bo‘lsin! Omonat dunyoda omon bo‘ling! Allohim har bir qilayotgan xayrli ishingizdan, bosgan har bir qadamingizdan rozi bo‘lsin. Jismingizga sog‘liq, qalb olamingizga xotirjamlik tilaymiz!
@tinchliklokomotivdeposi
KUN TARIXI.


🏡 6 iyul, seshanba kuni.

Yilning 187-kuni, yil yakuniga 178 kun qoldi.