33.9K subscribers
6.39K photos
1.99K videos
20 files
3.8K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да
Download Telegram
Times.uz
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар: Юнусобод туманида дўкон сотувчисида коронавирус аниқлангани айтилганди. Ўша қайси даҳадаги қайси дўкон? 👉
Важная информация с брифинга, проведённого в штабе АИМК с участием главного инспектора Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова:

Сообщалось, что у продавца в Юнусабадском районе обнаружен коронавирус. Можете подробно рассказать в каком квартале этот магазин находится и какой именно это магазин?

👉 ОТВЕТ: здесь


Можно ли летом продавать айран, гужу или другие прохладительные напитки домашнего приготовления на обочине дорог?

👉 ОТВЕТ: здесь


Можно ли здороваться рукопожатием с человеком, недавно вышедшим из карантина?

👉 ОТВЕТ: здесь


Как часто должны дезинфицировать лифт, лестничные перила и поручни?

👉 ОТВЕТ: здесь


📹 Видео

🗝 Ежедневные брифинги на основе вопросов общественности освещаются онлайн на официальной странице телеграм канала AИМК — @aoka_uz.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Times.uz
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус бўйича махсус платформани ишга туширди 👉 Technology Access Pool' (C-TAP). Ушбу платформа орқали бутун дунёда коронавирусга қарши вакцина ва тестлар тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин. ☑️ Интелектуал мулкни…
🇺🇳 ВОЗ запустил специальную платформу по COVID-19 (Technology Access Pool' (C-TAP). Данная платформа позволит сделать доступными для всех стран вакцины и тесты по борьбе с коронавирусом.

🌐 35 стран уже присоединились к данной инициативе для обмена интеллектуальной собственностью и расширения равноправного доступа к важным технологиям и методам лечения коронавируса.

У инициативы пять приоритетов:

📌 Публичное раскрытие результатов исследований по секвенированию генов;

📌 Раскрытие всех результатов клинических испытаний;

📌 Поощрение правительств и спонсоров исследований к включению в контракты с фармацевтическими компаниями положений о справедливом распределении и публикации данных об испытаниях.

📌 Лицензирование лечение и вакцин крупным и мелким производителям.

📌 Поощрение открытых инновационных моделей и передачи технологий, которые увеличивают местный производственный и сбытовой потенциал.

Источник: World Economic Forum

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Президент ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари тадбир аввалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Сўнгги ўн кунда ўрта ҳисобда кунига 70-80 кишида касаллик аниқлангани, ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади.

🦠 Охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаро юртимизга олиб келинган. Уларнинг кўпчилигида касаллик топилган.

✔️ «Қизил» ва «сариқ» ҳудудлар ҳисобланган вилоят, шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган 72 ёшли эркак вафот этди

Беморда 2 июнь куни "Covid-19" аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. У узоқ йиллардан буён юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта миокард инфарктини ўтказган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️В Ташкенте скончался 72-летний мужчина, заражённый коронавирусом

У пациента 2 июня был выявлен «Covid-19» и он был госпитализирован в клинику НИИ вирусологии. Он с давних лет лечился от ишемической болезни сердца, стенокардии напряжения, гипертонической болезни, сахарного диабета второго типа. В 2000 и 2019 годах он дважды перенес инфаркт миокарда.

▪️Несмотря на реанимационные процедуры, больной, подключенный к аппарату искусственной вентиляции лёгких, скончался от легочно-сердечной недостаточности, острого нарушения мозгового кровообращения.

Министерство здравоохранения

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин

Бугун ўтказилган йиғилишда пандемия шароитида мамлакатимизда ишсизлар сони кўпайгани айтилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

🔰 Давлатимиз раҳбари асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Пандемия может серьёзно повлиять на доходы около 450 тысяч семей

На сегодняшнем совещании было отмечено, что в стране увеличилось число безработных. По предварительным оценкам, пандемия может серьёзно повлиять на доходы около 450 тысяч семей.

🔰 Глава государства отметил, что обеспечение занятости и увеличение доходов населения являются основным приоритетом государственной политики в нашей стране.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

❗️Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Более 235 тысяч семей получат финансовую помощь

Об этом отмечалось на совещании под председательством Президента Шавката Мирзиёева.

❗️В рамках принятых решений по социальной поддержке населения в период пандемии было отмечено, что до конца года материальную помощь получат более 235 тысяч семей.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️ “Яшил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади

🟥🟨 “Қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабули тўхтатиб турилади ҳамда фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

✍🏻 Хабарда айтилишича, Олий суд Раёсатининг карантин даврида судларнинг фаолияти бўйича навбатдаги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

😷 🧤 судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🦠 барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);

🌡 суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

⛔️ Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️(+28) — 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 3843 нафарга етди.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари — Навоий вилоятида, 2 нафари — Тошкент шаҳрида, 1 нафар — Самарқанд вилоятида коронавирус беморлари билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса — Карантин марказидаги (шундан 9 нафари Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Сўнгги икки ҳафта ичида илк бор соғайганлар сони касалланганлар сонидан ошди

🔹Бугун 83 та янги ҳолат қайд этилиб, 106 бемор тузалди

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлардан четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

🚫 банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

🚧 столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

👨‍👩‍👧‍👦 бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

😷 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🚿 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

Давоми 👇👇👇

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Times.uz
Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда: ❗️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ объектлари фаолиятига. Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида…
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига. Бунда:

✔️ мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;

✔️ мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

✔️ ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши
ва ижтимоий масофани сақлаши;

✔️ тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолиятига.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ҲУДУДЛАР ЎРТАСИДА АВТОБУС ҚАТНОВЛАРИГА.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

📎 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

📎 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

📎 ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 Карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Юқоридагилар билан бир қаторда, БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинмоқда:

📌 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

📌 таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;

📌 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

📌 концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

📌 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

📌 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

📌 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

📌 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔴 “Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

☑️ Шунингдек, Карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

🔎 Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан НАЗОРАТНИ амалга ошириш топширилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Times.uz pinned «⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ ❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади: 🟡 “сариқ” ҳудудларда: ✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш…»
❗️Яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+31) — 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари — Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари — Сирдарё вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса — Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

💉 Даволанмоқда — 844.

▪️Аҳволи оғир — 9 нафар. Ўта оғир — 2 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 549 826 (+11 488)
⚡️Соғайганлар 251 443 (+11 171)
⚡️Вафот этганлар 6 886 (+220)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 432 277 (+8 536)
2. 🇧🇾 Беларусь 45 116 (+861)
3. 🇺🇦 Украина 24 823 (+483)
4. 🇰🇿 Қозоғистон 12 067 (+271)
5. 🇦🇲 Арманистон 10 524 (+515)
6. 🇲🇩 Молдова 8 795 (+247)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 6 260 (+325)
8. 🇹🇯 Тожикистон 4 191 (+91)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон 3 874 (+105)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 1 899 (+55)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
549 826 (+11 488)
⚡️Выздоровевших 251 443 (+11 171)
⚡️Погибших 6 886 (+220)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 432 277 (+8 536)
2. 🇧🇾 Беларусь 45 116 (+861)
3. 🇺🇦 Украина 24 823 (+483)
4. 🇰🇿 Казахстан 12 067 (+271)
5. 🇦🇲 Армения 10 524 (+515)
6. 🇲🇩 Молдова 8 795 (+247)
7. 🇦🇿 Азербайджан 6 260 (+325)
8. 🇹🇯 Таджикистан 4 191(+91)
9. 🇺🇿 Узбекистан 3 874 (+105)
10. 🇰🇬 Кыргызстан 1 899 (+55)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг

Бугун,
4 июнь куни соат 13:00 да Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида брифинг бўлиб ўтади.

Брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, бир гуруҳ олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

UPD: эълонда тузатиш бўлди

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Times.uz
❗️Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг Бугун, 4 июнь куни соат 13:00 да Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида брифинг бўлиб ўтади. Брифингда Олий ва…
Билдирги

👉 Эълонда кичик ўзгариш: янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг соат 13:00 га кўчирилди ва ТВ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмайди.

Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔘 Коронавирус аломатларини 3 кун олдин аниқлайдиган «ақлли» узук яратилди

«Oura» компанияси COVID-19’ни — белгилари пайдо бўлишидан уч кун олдин аниқлай олувчи «Health» узугини тақдим этди. Ушбу янги технология вирус бор-йўқлигини 90 фоизга тўғри текширади.

🔹Бунинг учун узук соҳиби ҳар куни эрталаб кичик сўровномадан ўтади ва бу маълумотлар сунъий интеллект алгоритми ёрдамида қайта ишланади. «Ақлли» узук инсоннинг биологик кўрсаткичларитана ҳароратини ўлчайди, уйқу режими, жисмоний фаоллик даражаси ва юрак ритмини мониторинг қилиб боради.

🔎 «Интеграцияланган, яхлит нейробиологик платформа тиббиёт ходимлари учун ҳимоя жараёнида муҳим кўмакчи бўлади», — дейди лойиҳа раҳбари Али Резаи.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади

Жорий йилда 3 та мажбурий фандан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2 та мутахассислик фанидан тест олинади.

⚡️Шунда баллар қуйидагича белгиланади:

1-блок 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.

2-блок 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В этом году тестирование пройдёт по 2 предметам

В этом году тестирование по 3 обязательным предметам (родной язык, история Узбекистана и математика) проводиться не будет.

Тестирование будет проводиться только по 2 профильным предметам.

⚡️При этом баллы будут распределены следующим образом:

1-блок 30 вопросов, за каждый правильный ответ начисляется по 3.2 балла, в целом можно набрать 96 баллов.

2-блок 30 вопросов, за каждый правильный ответ начисляется по 3.1 балла, в целом можно набрать 93 балла.

Время тестирования — 3 часа.

Об этом сообщалось на брифинге, проведённом под руководством заместителя Премьер-министра Бехзода Мусаева.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники