37K subscribers
6.22K photos
1.92K videos
20 files
3.75K links
Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да
Download Telegram
Channel created
❗️Коронавирусдан соғайганлар сони:

жами — 450
бугун — 93

Ўзбекистон ҳудудида

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Число излечившихся от коронавируса:

общее количество — 450
сегодня — 93

На территории Узбекистана

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🚫 Давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат "боғча"лар раҳбарлари, методист, тарбиячи ва ёрдамчи хизматчиларга карантин даврида маош тўланмайди.

〰️〰️〰️〰️

💰 "Боғча" ташкил этиш мақсадида яшаш уйи нотурар жойга ўзгартирилгани учун солиқ тўланади. Мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлагандан кейин 10 йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.

〰️〰️〰️〰️


МТМда ўриндошлик асосида масофавий машғулотлар ўтаётганларга соатбай тарзда иш ҳақи тўланади.

〰️〰️〰️〰️


Шу каби муҳим ва қизиқарли маълумотлар билан Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Дилафрўз Икромова иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифинг тафсилотлари орқали танишасиз.

Манба: бу ерда
Видео: бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев:

— Бугунги кунга қадар 424 нафар юртдошимиз бу касалликдан халос бўлиб, реабилитация режимига ўтказилгани барчамизга, бутун эл-юртимизга катта куч беради.

Юзага келган вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилаётган, кўрилаётган чора-тадбирларни кенг қўллаб-қувватлаётган барча юртдошларимизга яна бир марта раҳмат айтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, ушбу касалликка қарши курашаётган жонкуяр шифокорларимизга, улар билан бир сафда туриб хизмат қилаётган хорижий врачларга, шунингдек, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун, 22 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ ҳаракати доирасида бир қатор ишларга алоҳида эътибор қаратилиши айтиб ўтилди. Ушбу инфографика орқали белгилаб берилган вазифаларнинг қисқа шакли билан танишишингиз мумкин.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники