"TIQXMMI" MTUning Qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti
1.97K subscribers
6.33K photos
1.02K videos
118 files
4.46K links
"TIQXMMI" Milliy tadqiqot universitetining Qarshi irrigatsiya va agrotexnologiyalar instituti
www.tiiamekb.uz
www.instagram.com/tiiamekb_uz
📧 admin@tiiamekb.uz
☎️ +99875 224-19-49
📫 180100,Qashqadaryo vil. Qarshi sh
Xonobod shoh ko‘chasi
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
​​#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида 2020 йил 7 октябрдан 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга www.kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилди.

Коллеж ва техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;

2️⃣ Паспорт (электрон) нусхаси

3️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

4️⃣3x4 фотосурат.

❗️Электрон платформалар (www.kollej.edu.uz, www.texnikum.edu.uz)да ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бугун, 7 октябрь куни соат 16:00дан бошланади.

Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қхм_матбуот_хизмати
Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш факультетининг "Агроинженерлик" амалиёти
——
directed by Sayfullo Kadyrov
@tiiamekb_uz
Magistratura (@eduuz).pdf
2.1 MB
#Муҳим_ҳужжат

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси ОТМлари МАГИСТРАТУРА учун давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Toshkent irrigatsiya va qishloq xo’jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti Qarshi filiali magistratura mutaxassisliklari kirish imtihonlari natijalari
Mutaxassisliklar:
5A430101-Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalashtirish (tarmoqlar boʻyicha)
5A450202- Melioratsiya va sugʻorma dehqonchilik
5A450402-Nasos stansiyalari va qurilmalaridan foydalanish va tashxisi

Izoh: ma'lumotlarni ko'rish uchun o'ziz topshirgan mutaxassisliklar ustiga bosing
@tiiamekb_uz
Иқтидорли ва истиқболли ёшлар диққатига! Шошилинч!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Корея Республикасининг Сежонг Университети билан ҳамкорликда, энг замонавий мутахассисликлар бўйича Кореяда магистратура ва докторантурада таълим олиш грантларини эълон қилади!

2019 йил 21 майда “Эл-юрт умиди” жамғармаси Жанубий Кореянинг Сежонг университети билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандуми имзоланган. Унга мувофиқ Сежонг университети Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳар йили танлов асосида магистратура ва докторантурада таълим олиш учун жами 15 ўринга ҳамда стажировка ўташ учун жами 50 тагача ўрин ажратилиши келишилган.
Жорий йил 29 сентябрда Сежонг университети 2021 йил учун магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича грантлар эълон қилганини маълум қилди.
1. Архитектуравий дизайн
2. Компьютер графикаси
3. Сунъий ақлга асосланган тасвирни қайта ишлаш ёки компьютер графикаси
4. Робототехника, бошқарув элементлари, мехатроника
5. Чипларга асосланган тизим дизайни
6. Буюмлар интернети, техникасини ўрганиш, ақлли хизматлар, дастурлаш инженерияси
7. Наноқурилмалар, графен, икки ўлчовли материаллар, қуёш батареяси қўлланилиши, янги авлод ярим ўтказгичи
8. Дрон (учар робот) навигацияси ва назорати
9. Дрон (учар робот) формация парвози
10. Механика назариясини ўрганиш
11. Ўсимликлар молекуляр биологияси
12. Таркибий таҳлил, ҳисоблаш механикаси
13. Муҳандислик ва кончилик
14. Симсиз алоқа, машиналарни ўрганиш, фотоник тасвирлаш тизими, тасвирларни қайта ишлаш
15. Компьютер-техникасини ўрганиш
16. Ўсимликлар селекция, генетикаси, ўсимликларнинг молекуляр биология
17. Денгиз маҳсулотлари, балиқ етиштириш, балиқ касалликлари, молекуляр биология, ҳужайра биологияси
18. Молекуляр наслчилик
19. Ўсимликлар генетикаси ва молекуляр наслчилик
20. Профилактик тиббиёт, соғлиқни сақлаш, статистика, атроф-муҳит ва молекуляр эпидемиология

Магистратура ва докторантура таълим дастурларида таҳсил олиш билан боғлиқ харажатлар Сежонг университети гранти ҳисобидан молиялаштирилади.
Стипендия танловларида қатнашиш учун номзодлар 2020 йил 14 октябрга қадар http://bit.ly/sejong_s линк орқали онлайн рўйҳатдан ўтишлари лозим. Номзодларнинг дастлабки маълумотлари асосида Жанубий Корея Сежонг университети профессорлари билан жорий йил 14-18 октябрь кунлари Zoom орқали инглиз тилида онлайн мулоқот бўлиб ўтади. Суҳбатдан мувафаққиятли ўтган номзодлар эса жорий йил 23 октябрга қадар барча тегишли ҳужжатларини университет интернет сайтига юклашлари талаб этилади.
Юқоридагиларни ҳамда муддатнинг жудаям қисқа эканлигини эътиборга олиб, Сежонг университети томонидан тавсия этилган мутахассисликларнинг Ўзбекистон иқтисодий ривожи учун ўта юқори аҳамият касб этишини назарда тутган ҳолда, олий таълим муассасалари, вазирлик ва идораларда фаолият олиб бораётган номзодларнинг мазкур грантларда фаол иштирок этишга чақирамиз.
Корея Республикасида магистратура ва докторантурада “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси асосида таълим олиш Сежонг университети томонидан молиялаштирилаётганини эътиборга олиб, ушбу грантда Ўзбекистондан имкон қадар кўпроқ ёшлар иштирок этишига умид билдирамиз.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси
@tiiamekb_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Адиблар хиёбонида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талаба ва ўқитувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди
#7oct #uzbekiston24

mtrk.uz |
Tabaqalashtirilgan.pdf
106.1 KB
#Муҳим_хабар

2020/2021 ўқув йили учун табақлаштирилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йилдаги 5-сон баёни билан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 балдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади.

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.

Вазирлик каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚠️ Биласизми?

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар магистратурага қабул қилинмайди.

2020/2021 ўқув йили қабули бўйича илмий-педагогик лаёқат бўйича тест натижалари ҳам мутахассислик фани баллига қўшиб ҳисобланади.

#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Qashqadaryoda bitiruvchilari OTMga kirolmagan maktablarga XTB mudiri va o‘rinbosarlarini direktor etib tayinlash amaliyoti yo‘lga qo‘yiladi.

Batafsil — http://dy.uz/OKNcE

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
#Mandat

⚡️Мaгистрaтурa тест синовлaри нaтижaлaри ОТМарининг расмий веб сайтларида эълон қилинмоқда.

Университетлар:

1.
Гулистон давлат университети
2. Урганч давлат университети
3. Андижон давлат университети
4. Тошкент давлат шарқшунослик университети
5. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
6. Фарғона давлат университети
7. Тошкент давлат аграр университети
8. Урганч давлат университети
9. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети


Институтлар:

1.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
2. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти
3. Наманган муҳандислик-қурилиш институти
4. Тошкент молия институти
5. Андижон давлат тиббиёт институти
6. Самарқанд давлат чет тиллар институти
7. Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти
8. Наманган муҳандислик-технология институти
9. Андижон машинасозлик институти
10. Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Филиаллар:

1. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
2. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали
3. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
4. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали
5. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
6. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали
7. Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали
8. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали

Рўйхат тўлдирилмоқда

Kаналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️РАСМАН: Супер-контракт нархлари тасдиқланди. Нархлар арзонлаштирилган

Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Нархлар ҳар йилгидан арзонлаштирилган. Жумладан, жуда кўп йўналишларда оддий контрактнинг 8 баравари этиб тайинланган. Илгари энг арзони 10 баравар бўларди.

Масалан, энг арзон контракт 5.771.349 сўм бўлса, демак ушбу йўналишларнинг супер-контракти 46 млн 170 минг сўм бўлади.

Тиббиёт йўналишида ҳам нарх арзонлашган. Илгари олий ҳамшираликдан бошқа барча тиббиёт йўналишида 20 баравар эди. Жорий йилда 15-17 баравар этиб арзонлаштирилган.

Молия-иқтисод йўналишлари ҳам илгари 15 баравар эди, жорий йил 10 баравар этиб белгиланган.

Фақат биргина юриспруденция йўналиши ўзгармаган — 25 баробар.

❗️Нархлар минимал миқдор ҳисобланади. Ўтган йилдан бошлаб ОТМлар супер-контракт нархини ўзи мустақил белгилайди, фақат минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак.


👉 @xushnudbek 👈