Markazning rasmiy saytida tmbm.ssv.uz barcha mutaxassisliklar bo'yicha o'rta tibbiyot xodimlari uchun test savollari joylashtirilgan, quyidagi ssilkadan kirishingiz mumkin. https://tmbm.ssv.uz/post/category/questions_nurse_test
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ССВ: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш тизими тўлиқ ўзгарди
📋 Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказига малака тоифалари беришда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.
🔎 Мазкур топшириққа кўра, малака тоифаси беришда ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизими яратилди.
📲 Хусусан, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан биргаликда яратилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга сертификат бериш ахборот тизими — tibtoifa.ssv.uz ишга туширилди.
🚫 Шу аснода тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси бериш бўйича йиғмажилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди.
📌 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги сертификат бериш амалиётига ҳам барҳам берилиб, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақамига эга, QR-коди қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилди.
🗓 Янги тизим асосида онлайн тартибда малака тоифаси бериш бўйича дастлабки аттестацияларни жорий йил 16 сентябрдан бошлаб ўтказиш йўлга қўйилди.
🏢 Оғзаки имтиҳонлар (суҳбат) онлайн шаклда махсус дастур орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун Марказ биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун муассасанинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилмоқда.
🖥 Онлайн тартибдаги оғзаки имтиҳон учун бериладиган билет саволлари “Random” (инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали танланиши йўлга қўйилди.
📊 Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун 15 дақиқа вақт ажратилади ва ҳар бир жавоб 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида ушбу дастур умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб, ўша заҳоти эълон қилади.
🎙 Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида онлайн трансляция қилинади.
❌ Мазкур тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига бутунлай чек қўйилди.
‼️ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, малака тоифаси бериш бўйича Давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

O'rta tibbiyot xodimlarining 16-17-18-19-20-21-oktabr kunlarida bo‘lib o‘tgan attestatsiya natijalari bo'yicha malaka sertifikatlari yuklandi. Hujjat topshirgan shaxsiy kabinetizdagi mening sertifikatlarim bo'limiga kirib yuklab olishingiz mumkin
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
💐 CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
❗️Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Буюк Ибн Сино издошлари!
Халқ саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган Сиз, азиз ҳамкасбларимни юртимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман. Ушбу байрам ҳар йили мамлакатимиз миқёсида нишонланиб, бу кунда соҳада салмоқли натижаларга эришган тиббиёт ходимлари давлатимизнинг нуфузли мукофотлари билан тақдирланиши эзгу анъанага айланиб улгурди.
Барчамизга яхши маълум, миллий тиббиётимиз кўплаб синовлар, мураккаб шароитлардан ўтиб, бугун соҳада мутлақо янги трансформация жараёнлари кечмоқда. Таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистонда тиббиёт трансформацияси узоқ муддатга мўлжалланган стратегия, умуммиллий лойиҳа даражасида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу лойиҳани амалга оширишдаги энг катта куч, шубҳасиз, Cиз — малакали шифокорлар, маҳоратли устозлар, меҳрибон ҳамширалар ҳисобланасиз.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг соҳага қаратаётган юксак эътиборига “лаббай” деб жавоб беришимиз, халқимиз саломатлигини сақлаш, уларни тизимдан рози қилишимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинмоқда.
❗️Азиз шифокорлар!
Бугун соғлиқни сақлаш тизимидаги улкан ўзгаришларни ҳаммамиз ич-ичимиздан ҳис қилиб турибмиз. Бир неча йил олдин фақат ўзаро мулоқотлардагина халқаро тажрибада тиббий суғурта тизимининг юқори натижалари ҳақида суҳбатлашишимиз мумкин эди. Мана, ҳозирда давлат тиббий суғуртаси механизмлари тиббиётимизга шиддат билан жорий қилинмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, инновацион даво усулларини жорий этиш, “электрон поликлиника” тизимининг соҳага татбиқ қилиниши тиббиёт ходимларини ортиқча қоғозбозликдан, беморларни эса турли оворагарчиликлардан халос этмоқда.
Мен ишонч билан айтишим мумкин, бугун ўзбек шифокорлари ҳар қандай мураккаб, юқори технологияли амалиётларни бемалол бажаришга қодир!
Сўнгги йилларда хирургларимиз томонидан янги туғилган чақалоқларда ўтказилаётган ноёб амалиётлар, сиам эгизакларини ажратиб олиш операцияси, турли мураккабликдаги кардиохирургик амалиётлар, буйрак, жигар ва ўзак ҳужайралари трансплантацияси ва робот хирург ёрдамида амалга оширилаётган онко-жарроҳлик операциялар фикримиз исботи бўла олади.
Дунё ҳамжамияти ўзбек тиббиёти эришаётган ютуқларни тан олмоқда. Хусусан, мамлакатимизнинг силга қарши кураш бўйича тажрибаси яна бир бор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти доирасида юксак баҳолангани фаолиятимизга берилган халқаро даражадаги эътирофдир.
✅ Шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг сил касаллиги бўйича юқори даражадаги сессиясига раислик қилиши ушбу эътирофнинг юксак намунасидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли анжуманида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маъруза қилиш, вазир, қолаверса, тиббиёт соҳасининг бир вакили сифатида менга чексиз ғурур бағишлади.
❗️Қадрли ҳамкасблар!
Одамлар бирор хасталикдан дард чекса, жони оғриса, энг аввало, кимдан нажот кутади? Албатта, кечаю кундуз ёрдамга шай, ўз касбига, қасамёдига содиқ тиббиёт ходимларидан! Буюк олим Гиппократ: “Табобат – барча илм ва ҳунарлар ичида энг қийини ва шарафлиси”, деганда нақадар ҳақ эди.
Халқимиз тиббиёт ходимларини дунёдаги энг улуғ касб эгалари, фидойи инсонлар сифатида билади ва машаққатли меҳнатини юксак қадрлайди. Бу эса, сизу-бизга катта масъулият юклайди.
Тилагим, шу халқ, шу Ватан учун чин дилдан хизмат қилиш, элнинг меҳрига сазовор бўлиш шу миллат фарзанди сифатида барчамизга насиб этсин! Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири.

Ўрта тиббиёт ходимларининг 2023 йил 23-24-25-26-27-28 октябрь кунларида бўлиб ўтган имтиҳон натижалари бўйича малака сертификатлари юкланди. Малака тоифа сертификатини tibtoifa.ssv.uz сайтидаги шахсий кабинетингиздан юклаб олишингиз мумкин.
Врачларнинг 2023 йил 27-28 октябрь кунларида бўлиб ўтган имтиҳон натижалари бўйича малака сертификатлари юкланди. Малака тоифа сертификатини tibtoifa.ssv.uz сайтидаги шахсий кабинетингиздан юклаб олишингиз мумкин.
Врачларнинг 2023 йил 3-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтган имтиҳон натижалари бўйича малака сертификатлари юкланди. Малака тоифа сертификатини tibtoifa.ssv.uz сайтидаги шахсий кабинетингиздан юклаб олишингиз мумкин.
Ўрта тиббиёт ходимларининг 2023 йил 30-31 октябрь ҳамда 1-2-3-4-ноябр кунларида бўлиб ўтган имтиҳон натижалари бўйича малака сертификатлари юкланди. Малака тоифа сертификатини tibtoifa.ssv.uz сайтидаги шахсий кабинетингиздан юклаб олишингиз мумкин.
Vrach va farmatsevt xodimlar uchun test savollarini quyidagi ssilkaga kirib korishingiz mumkin, o'zbek va rus tillarida berilgan. https://tmbm.ssv.uz/post/category/questions_test
O'rta tibbiyot xodimlari uchun test savollarini quyidagi ssilkaga kirib yuklab olishingiz mumkin o'zbek va rus tillarida berilgan (RUS TILIDAGI SHAKLINI OLISH UCHUN SAYT TILINI RUSCHAGA UZGARTIRING) https://tmbm.ssv.uz/post/category/questions_nurse_test
Врачларнинг 2023 йил 10 va 13 ноябрь кунлари бўлиб ўтган имтиҳон натижалари бўйича малака сертификатлари юкланди. Малака тоифа сертификатини tibtoifa.ssv.uz сайтидаги шахсий кабинетингиздан юклаб олишингиз мумкин.
Ўрта тиббиёт ходимларининг 2023 йил 6-7-8-9-10-ноябр кунларида бўлиб ўтган имтиҳон натижалари бўйича малака сертификатлари юкланди. Малака тоифа сертификатини tibtoifa.ssv.uz сайтидаги шахсий кабинетингиздан юклаб олишингиз мумкин.
Малака тоифаси берилганлиги ҳақидаги буйруқларни қуйидаги манзил орқали юклаб олишингиз мумкин.
https://tmbm.ssv.uz/post/category/commands

Rentgen laborant lavozimida ishlayotgan o'rta tibbiyot xodimlari mutaxassislik diplomi bo'yicha malaka toifasi olish uchun hujjat topshiradi, bunda ularga yuqoridagi savollardan biletlar shakllantiriladi
Qaysi guruh vakilisiz?
Anonymous Poll
29%
Oliy ma'lumotli tibbiyot xodimi (vrach va farmatsevtlar)
71%
O'rta ma'lumotli tibbiyot xodimi
Врачлар ҳамда ўрта тиббиёт ходимларининг 2023 йил 13-14-15-16-17-18-ноябр кунларида бўлиб ўтган имтиҳон натижалари бўйича малака сертификатлари юкланди. Малака тоифа сертификатини tibtoifa.ssv.uz сайтидаги шахсий кабинетингизда менинг сертификатларим бўлимидан юклаб олишингиз мумкин, буйруқлар tmbm.ssv.uz сайтида жойлаштирилган
One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг
One ID – бу нафақат Ягона портал, балки кўплаб давлат ташкилотларининг маълумотлар базасидан хавфсиз фойдаланиш имкониятини берадиган Ягона идентификация тизимидир.
Шунинг учун ҳам субсидия, кредит, кўчмас мулк, кадастр каби юзлаб хизматларга хавфсизлик нуқтаи назаридан мураккаброқ логин ва пароль билан мустаҳкамланган One ID тизими орқали кирилади.
Ҳозирги кунда шахсий маълумотларга бефарқлик туфайли идентификацион рақам бегоналар қўлига тушиб қолиши сабаб бошқалар номидан рўйхатдан ўтиш ҳолатлари учрамоқда.
Агар сизнинг номингиздан бегоналар иш юритишини хоҳламасангиз, ҳеч кимга ЖШШИР рақамингизни берманг. One IDдан шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтинг.
Шахсни тасдиқловчи паспорт маълумотлари ва телефон рақамини бириктирган ҳолда One ID тизимида рўйхатдан ўтсангиз, бошқалар сизнинг номингиздан иш юритолмайди.
One ID тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби билан ушбу видеороликда танишинг: https://youtu.be/IL7z72X5tPw?si=no-GEwzkHjEKRzZj
@tibtoifa telegram kanaliga a'zo bo'ling

YouTube
One ID tizimidan ro'yxatdan o'tish tartibi
https://id.egov.uz/oz