Ўзбекнефтегаз нефть конларидаги ускуналари SANEG'га топширилган кўринади
2017 йилдан кейинги даврда Ўзбекнефтегазнинг активлари, улушлари, конларига турли схемалар воситасида энг кўп эга чиққан SANEG ихтиёрига энди нефть конларидаги ускуналар ҳам топширилган бўлиши мумкин.
"Жамият активларини ҳамда нефть конларидаги ускуналарни сотиш ишларини амалга ошириш" деб номланган алмойи-жалмойи лойиҳа бўйича ҳамкор/кредитор ўлароқ "PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP" МЧЖ ва SANEG ХК кўрсатилган.
UNG Petro заправкалари ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи "PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP" МЧЖга хатлаб берилган бўлса, моҳиятан нефть конларидаги ускуналар SANEG'га аталган бўлиши керак.
Қизиқ, 2018 йилдан кейин Ўзбекнефтегазнинг нефть конларига эгалик қилиб олган SANEG нефть конларидаги ускуналар учун неча тийин тўлади экан? Тўладимикан ёки Ўзбекнефтегаз яна қарз бўлиб қолдимикан?
Давлатники Ўзбекнефтегаздан тортиб олиб, "хусусий" SANEG'га берилган ва берилаётган улушлар, активлар ва конлар ҳақида китоб ёзиш мумкин. Навбатдагиси нима бўлади? 4 млрд.долларлик GTL завод? Шўртан 2 лойиҳасидаги қолган қутган улушлар? Ё бира тўла Ўзбекнефтегазни топшириб қўя қоласизларми? Қулай шогирдлар йўқ демас?

Инвестиция дастуридан 500 млн.долларлик "Шимолдан газ импорти учун модернизация" лойиҳаси тушиб қолган, Ўзбекнефтегаз учун 480 млн.долларлик "риск-сервис" лойиҳаси ясалган
Мураккаблашаётган иқтисодий вазиятга қарамай, олигарх пудратчилар учун қимматлаштирилган лойиҳаларнинг ясалиши тўхтамай давом этаётган кўринади
Инвестиция дастурининг 2024 йил II чорагига оид қисмида, айниқса шонли энергетиклар билан боғлиқ мўъжизавий ўзгаришларни кўриш мумкин.
Хусусан, биринчи чоракдаги дастурнинг 500 млн.долларлик "Шимолдан импорт қилинадиган табиий газни қабул қилиш ҳажмини ошириш бўйича магистрал газ тизимини модернизация қилиш лойиҳаси" йўқ бўлиб қолган. Ўз ўзидан савол туғилади, қандоқ қилиб ярим миллиард долларлик, яна қарзга молиялаштириладиган лойиҳа йўқ бўлиб қолди? Ё савол кўпайгани учун яшириб қўйилдими? Ёки самарасиз экани тушуниб етилдими? Қиммат лойиҳа ясаб, пул ўзлаштириб, Ўзбекистонни шимолга қарам қилишни режа қилаётганларга инсоф кирдими? Ўзтрансгазнинг 10 трлн.лик қарзини Ўзбекнефтегазга илиш схемаси билан боғлиқ эмасми бу? Наҳотки? Бўлиши мумкин эмас.
Қизиғи, амалда шессекундда лойиҳа ясаш бир дақиқа ҳам тўхтаб қолмаган.
Дастурда Ўзбекнефтегазнинг Газли ҳудудида "риск-сервис" шартномаси асосида 480 млн.долларлик лойиҳаси пайдо бўлган. Бу лойиҳа бўйича 20 йил ичида 11,3 млрд.куб газ қазиб олишмоқчи. Қизиғи, биринчи чоракда бу лойиҳа йўқ эди, дабдурустдан пул чиқариб олиш зарруияти билан туғишган кўринади. Энди савол: Бу янги участкаларми? Ё ишлаб турган мавжуд конларни "риск-сервис" шартномаси ниқоби билан топширишмоқчими? Кимга, пудратчи ким? Шимолликларми ё чўнтак пудратчилар? Нега Каспий денгизи шельфида газ қазиб олмоқчи бўлаётган Ўзбекнефтгаз Қоракўлда, қуруқликда газ қазиб ололмайди?
Ўзи Ўзбекнефтегаз 2017 йилдан кейин чўнтак ва пудратчиларга турли схемалар билан совға қилган ишлаб турган конларнинг кейинги ҳолати ва динамикаси билан кимдир қизиқмоқдами? Нега қазиб олиш кўпайиш ўрнига бадтар камаймоқда? Ахир конларни "совға қилишдан" мақсад яширин протоколларда ёзилганидек, харажатларни қисқартириш ва конлар дебетини ошириш эмасмиди?

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📈 Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.
Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.
🏦 Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди.
🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар.
✅ UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекнефтегазнинг Қоракўлдаги газ қудуқларга оид 480 миллион долларлик битими Condor Energies билан тузилган
Канадада рўйхатдан ўтган Condor Energies Inc (2013 йилда рўйхатдан ўтган, аввалги номи CONDOR PETROLEUM) Ўзбекнефтегазнинг 480 млн.долларлик "риск-сервис" лойиҳасида хорижий ҳамкор сифатида кўрсатилган.
Туркия ва Қозоғистонда операцион фаолиятга эга Condor Energies шу йил қишда тарқатган хабарга кўра, Бухоро вилоятидаги 8та газ-конденсат конида қазиш билан шуғулланади. Мазкур конларда қазиб олишнинг йиллик қисқариши ва паст коэффициентли дебет қайд этилган (қанчага пасайгани кўрсатилмаган). Компания баёнотига ишонилса, кўрсатилган хизматлар бўйича соф фойдадан фоиз олиб ишлайди (қанча фоиз ва соф фойда деганда нима тушунилиши очиқланмаган). Ўзи лойиҳа суммаси 480 млн.доллар қаердан келган? Бу Ўзбекнефтегазнинг Condor Energies'га тўлайдиган фоизими ё Condor Energies'нинг инвестициялари миқдорими?
Condor Energies Ўзбекистонда ўз шўъбаси орқали фаолият кўрсатиши айтилган. Лекин 2020 йил декабрда рўйхатдан ўтган "CONDOR ENERGY DEVELOPMENT" МЧЖ ҳозирда тугатилган мақомда турипти. 4 йил аввал компания (аввалги номи Condor Petroleum) Бухородаги газ конларига 1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Компаниянинг очиқ ҳисоботларига кўра, Condor Energies аллақачонЎзбекистонда газ ва конденсат ишлаб чиқариб, сотишни бошлаган.

Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Do’stim, hammuallifim, podkastdoshim va qadrli akam - Botir Kobilov bugun Harvard Universitetidan doktorlik unvonini oldilar.
Botir aka bilan faxrlanamiz. Vatanimiz, millatimizga Botir akadek olimlar muborak bo’lsin.
Botir aka Harvardda doktorlik qilgan birinchi O’zbekistonlik bo’ldilar.
Bundan ham katta yutuq va zafarlar tilab qolamiz!

Гўшт, сут ва тухум қимматлайдими? Чорвадор ва паррандачилик фермалари учун ер солиғи юзлаб карра ошган
2024 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида чорвачилик ва паррандачилик билан машғул фермер хўжаликларига ажратилган майдонларининг тоифаси 58-коддан 53-кодга ўтказилган. Маълумот учун, 58-код қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерларни, 53-код эса саноат тоифасини англатади. Натижада чорвадор ва паррандачилик фермер хўжаликларининг ер солиғи каррасига, йирик шаҳарларга яқин ҳудудларда юзлаб каррага ошган.
Фермерлар муаммога ечим истаб, Савдо саноат палатаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, қўмита орқали Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевга ҳам чиқишган. Лекин жавоб олиша олмаган (Фермерларнинг мажбурий бадали ҳисобига яшайдиган Фермерлар уюшмасига чиқишдан фойда йўқлигини фермерлар жуда яхши билишади).
Чорвадор ва паррадачилик фермерларининг ер тоифасини ўзгартириш орқали ер солиғини ошириш ғояси энергетикларнинг каррасига шиширилган лойиҳалари туфайли тешилиб ётган бюджетни қоплаш бўйича навбатдаги уринишми ё йўқми, товони пировардида истеъмолчи бўйнига ва чўнтагига тушади. Чунки фермерлар дуч келган муаммосига қаноатли жавоб ололмаса, битта йўл - гўшт, сут ва тухумнинг нархини ошириш қолади.

bakiroo
Инсофсизларни инсофга чақириш бефойда: бизга боғча, мактаб ва шифохоналар хусусийлаштирилишини тақиқловчи қонун керак Буни тепадан ё ёнбошдан топшириқ тушса, исталган объектни рўйхатга қўшиб, исталган объектни рўйхатдан тушириб турадиган Давактивга тушунтириш…
"Рафик неуиноуен!"
Тизимнинг сифатини хатолар эмас, хатоларга қандай муносабатда бўлиниши белгилайди.
Давактивнинг баёнотига кўра, хусусийлаштириш дастурида аввал (собиқ) ижтимоий соҳа объекти бўлган бўш турган объектлар тегишли соҳа вазирлиги билан келишилган ҳолда дастурга киритилган. Яъни, уларда "айб йўқ". Стрелка Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигига ўтказилди. Бўлди, шу билан ҳалқа ёпилди. Бу ишлаб турган бинойидек боғчалар экан, ҳеч қурса вазирлик қарамоғига ўтказиш керак-ку, деган ечим вазирликнинг ҳам, давактивнинг ҳам кун тартибида йўқ. Бўлмайдиям. Исталган топшириқнинг лаббайчи бажарувчисига айланган Ўзбекнефтегазку фарқи йўқ, балки боғчаларни сотиб, Ривальдонинг қарзини тўлашар? Ўзбекнинг боласиям болами?
Чеховчасига айтганда, анқиётган жамоат ҳожатхонасининг анқиётгани учун алоҳида ҳеч ким жавобгар эмас. Лекин ҳамма айбдор.
Ҳозир тепароқдан жиддий топшириқ тушса, занжир бўйича Мактаб ва боғча Вазирлиги Ўзбекнефтегазга, Ўзбекнефтегаз Шўртанга, Шўртан молия бошқармасига рўпара қилади, молия бошқармаси эса қайсидир оддий бухгалтерни айбдор қилади, қутулади.
Биронтасининг аномал калласига тўхта, мактаб, шифохона ва боғчаларнинг ўрни ва объектларни, улар ҳозир ишлаяптими ёки йўқми, сотиш нотўғри деган фикр келмайди.

davaktiv.uz
Kun.uz ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Ўзбекнефтегаз” АЖ таркибидаги “Шўртангазкимё мажмуаси” МЧЖ тасарруфидаги болалар боғчаларини…
Хатарлар
Марказий банк томонидан 2024 йил I ярим йиллиги учун Ўзбекистон молия тизимидаги юзага келиши мумкин бўлган тизимли хатарларни аниқлаш бўйича сўровномалар натижаларига кўра, 5 та энг муҳим тизимли хатарлар тўпламининг 77 фоизи валюта курсининг кескин ўзгарувчанлиги, 51 фоизи инфляция суръатининг тезлашиши, 49 фоизи ташқи геосиёсий хатарлар, 46 фоизи аҳоли қарз юкининг ортиши, 43 фоизи кибер ҳужумлар билан боғлиқ хатарлардан иборат.
Молиявий барқарорлик шарҳи.

Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилиш хусусияти бирламчи эҳтиёжни қондиришдан инвестицияга ўзгарди
Марказий банкнинг кўчмас мулк бозоридаги вазиятга қўйган ташхисидан:
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида уй-жой нархлари ортиқча баҳоланиши сақланиб қолмоқда. Йиллар давомида юқори суръатларда ўсиб бораётган уй-жойларнинг бозор қиймати ушбу активларга бўлган талабни янада оширмоқда. Юқори талаб шароитида таклиф ҳажмининг сезиларли ортда қолиши уй-жой нархларининг фундаментал омилларга, хусусан аҳоли даромадига боғлиқ бўлмаган
ҳолда ўсишини юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, уй-жойларни ижарага бериш орқали кўриш мумкин бўлган рентабеллик даражасининг пасайишига қарамай, спекуляция омили таъсирида кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик ва талаб ҳажми ортган.
Натижада, 2023 йил давомида кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача бозор нархи фундаментал нархидан 24 фоизгача юқори баҳоланиши кузатилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилиш хусусияти бирламчи эҳтиёжни қондиришдан инвестицияга ўзгарди. Уй-жой нархларининг миллий ва хорижий валютадаги индексларида кузатилган юқори ўсиш суръатлари уй-жойларга бўлган талабни янада оширмоқда. 2023 йилда миллий ва хорижий валютадаги уй-жой нархлари индекслари мос равишда 43 ҳамда 23 бирликка ошди.
Бундан ташқари, мамлакатда капитал бозорининг етарли даражада шаклланмаганлиги, молия инструментларнинг оммалашмаганлиги, шунингдек кўчмас мулк бозорида уй-жой нархларининг ўсиш суръати банк депозитлари даромадлилигига (2023 йил давомида, 1 йилдан юқори бўлган жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари миллий валютада 20 фоиз, хорижий валютада 5 фоиз) нисбатан ҳам юқори бўлиши аҳоли томонидан кўчмас мулк бозорига сармоя киритишни юқори рентабелли актив сифатида қаралмоқда.
Уй-жой нархларининг ўсишида таклиф омилининг таъсири пастлигича қолмоқда. 2023 йил якунига кўра қурилиш-монтаж ишлари нархларининг йиллик ўсиш суръати 5,2 фоизни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоиз бандга камайган. 2023 йил давомида қурилиш-монтаж ишлари нархларининг йиллик ўсиш суръатларида кузатилган ушбу пасайиш тенденцияси кўчмас мулк бозоридаги нархларнинг юқори ўсишида таклиф омилининг таъсири
паст эканлигидан далолат беради.
Кўчмас мулк бозорида уй-жойга бўлган талаб ва таклиф номутаносиб равишда шаклланишда давом этмоқда. 2023 йилда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши (15 фоиз) мамлакат номинал ЯИМ ўсиш суръатларига (19 фоиз) нисбатан пастроқ шаклланди.
2023 йилда Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой харид қилиш имкониятлари ҳам қисқарган. Мамлакат аҳолисининг ўртача иқтисодий ҳолатини ифодаловчи аҳоли жон бошига ҳисобланган номинал ЯИМ миқдорига нисбатан уй-жой нархларида юқорироқ ўсиш кузатилган. Хусусан, 2023 йил якунига кўра, 1 кв. метр учун уй-жой нархини аҳоли жон бошига ҳисобланган номинал ЯИМга нисбати 30 фоизни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоиз бандга ортган. Ушбу нисбатнинг ортиши аҳолининг кўчмас мулк бозорида уйжой сотиб олиш қобилиятининг пасайганини ифодалайди.
Кўчмас мулк бозоридаги уй-жой нархларини шаклланишига аҳолининг расмий даромадига боғлиқ бўлмаган бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда уй-жой нархларининг аҳоли даромадларига нисбатан юқори суръатларда ўсиши давом этди. 2023 йилда уй-жой нархларининг бозор қиймати йиллик 36 фоизга, аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи эса 17 фоизга ўсган. Натижада, уй-жой нархларининг бозор қиймати аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан йиллик ҳисобда қарийб 2,1 марта тезроқ ўсган. 2023 йилда Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич айрим Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа давлатлар кўрсаткичларига нисбатан юқори шаклланган.

Уй-жой ва автомобиль нархларининг кескин пасайишига банк тизими бардош бера оладими?
Марказий банк хатарли сценарий бўйича, уй-жой ва автомобиль нархларининг кескин тушиши натижасида кредит миқдорини гаров қийматига нисбати 120 фоиздан юқори бўлган кредитларнинг шартли равишда қарз олувчилар томонидан қайтарилмаслик фарази орқали банк тизимига таъсирини баҳолаган:
Уй-жойлар нархининг фундаментал қийматига қадар яъни 30 фоизга пасайиш ҳолатида Ўзбекистон банк тизими бардошли бўлишини кўрсатди. 2023 йил давомида ажратилган ипотека кредитларнинг 82 фоизида етарлича гаров таъминоти мавжуд бўлмайди. Жумладан, уй-жой нархларининг фундаментал қийматига қадар арзонлашиши натижасида 2024 йил охирида NPLнинг жами кредитлардаги улуши 4,5 фоизгача кўтарилиши мумкин.
Уй-жой нархларининг 40 фоизга арзонлашиши банк тизими барқарорлигига сезиларли салбий таъсир кўрсатади. Уй-жой нархларининг 40 фоизга камайиши натижасида, LTV кўрсаткичи 120 фоиздан юқори бўлган ипотека кредитларининг улуши 81 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса, ипотека кредити олувчиларнинг катта қисмида кредит тўлашдан кўра гаровдан воз кечиш эҳтимоли юқори эканлигини англатади. Бундай ҳолатда юзага келиши мумкин бўлган кредит хавфи ошади. Уй-жой нархларнинг 40 фоизга пасайиши 2024 йил якунига кўра NPLнинг жами кредилардаги улушини 6,4 фоизда шаклланишига сабаб
бўлиши мумкин.
Автомобил бозорида нархларнинг 30 ва 40 фоизга камайиши банк активлари сифатига сезиларли салбий таъсир кўрсатади.
Автомобил нархларининг 30 ва 40 фоизга пасайиш ҳолатларида, 2023 йилда ажратилган автокредитларнинг мос равишда 83 ва 84 фоизида гаров миқдорининг етарли бўлмаслиги муаммоси юзага келади. Шунингдек, автомобил нархларининг 30 фоизга арзонлашишида LTV кўрсаткичи 120 фоиздан юқори бўлган автокредитлар улуши 11 фоизни, 40 фоизга пасайишида эса 83 фоизни ташкил этади. Бу эса, ушбу қарз олувчиларда кредит миқдори автомобил нархидан сезиларли даражада юқори шаклланганлиги сабабли ушбу кредитларни тўлашдан кўра гаровни банкка қайтариш эҳтимоли юқорилигидан далолат беради. Натижада, 2023 йил якунларига кўра, автомобил бозорида нархларнинг 30 ҳамда 40 фоизга камайиши жами кредитлар таркибидаги NPL улушини мос равишда 5 ва 10 фоизгача кўтарилишига сабаб бўлиши
мумкин.
Активлар нархларининг 40 фоизга пасайиши натижасида банк тизими капитал монандлилик коэффициенти минимал талабдан сезиларли даражада паст шаклланади. 2026 йил якунига кўра, уй-жой ва автомобил нархларининг 40 фоизга пасайиши натижасида жисмоний шахслар бўйича NPLнинг улуши мос равишда 17 ва 29 фоизни ташкил этиши мумкин. Натижада, иккала ҳолатда ҳам банклар учун кредит йўқотишлари ҳажмининг ортиши банк тизими бўйича капитал монандлилик коэффициентини мос равишда 8,7 ва 7 фоизгача пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Исломий банклар фаолиятига хос молиявий барқарорлик хатарлари
Марказий банкнинг Молиявий барқарорлик шарҳида Исломий банк тизимини жорий қилишда молиявий барқарорликка таъсир кўрсатувчи айрим хатарлар санаб ўтилган.
1. Айрим исломий депозит маҳсулотлари киритилган сармоядан фойда кўришни ҳамда маблағнинг асосий қисми қайтарилишини кафолатламайди. Жалб этилган депозитлар бўйича даромадлилик даражаси исломий банкнинг инвестицион қарорларининг сифатига бевосита боғлиқ. Исломий банклар ва омонатчилар ўртасидаги шартнома келишуви, депозитлар бўйича олдиндан кафолатланган даромад даражасини белгиламайди. Исломий банк томонидан депозит маблағлари асосида сармоя киритилган корхонанинг зарар кўриши, омонатчилар маблағларининг йўқотилишига сабаб бўлиши мумкин.
2. Ликвидлиликни самарали бошқариш имкониятларининг мураккаблашиши. Исломий банклар анъанавий банклар каби банклараро пул бозоридаги фоизга асосланган операцияларда иштирок эта олмаслиги, уларнинг ўз ликвидлилигини самарали бошқаришдаги қийинчиликларни юзага келтиради. Ушбу муаммони бартараф этиш учун ислом банклари ликвидлиликни сақлашга тўғри келади. Бунда, ислом банклараро пул бозорининг жорий этилиши исломий банкларнинг ликвидлилигини самарали бошқаришга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, марказий банклар томонидан вақтинчалик ликвидлилик муаммосига дуч келган исломий банкларга ликвидликни фавқулодда қўллабқувватлашни тақдим этиш орқали “сўнгги кредитор” вазифасини бажариш имкони чекланади. Сабаби, марказий банк томонидан анъанавий фавқулодда қўллабқувватлашда маълум фоиз ставкада кредит ажратиш тамойилидан фойдаланилади. Шунга кўра, марказий банк томонидан исломий банклар учун алоҳида исломий фавқулодда қўллаб-қувватлаш тамойилларга асосланган ҳолда ликвидлиликни тақдим этиш зарурати юзага келади.
3. Исломий банклар учун ислом депозитларини суғурталаш тизимини яратиш зарурати пайдо бўлади. Исломий банкларга бўлган аҳоли ишончини ва ислом депозитларининг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек исломий банкнинг муваффақиятсизликка учраган ҳолатларда омонатчиларнинг депозит маблағларини йўқолишини олдини олиш орқали молиявий тизим барқарорлигини таъминлашда ислом депозитларини суғурталаш тизимини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Исломий банк тизимини жорий қилишда, анъанавий банк тизимидаги депозитларни суғурталашдан фарқ қиладиган исломий депозитларни суғурталаш тизимини ишлаб чиқиш талаб қилинади. Бунда, ислом омонатларини суғурталаш жамғармаси шариатга асосланган воситаларгагина инвестиция қилиниши ва ундан фойдаланиш фақатгина рухсат этилган харажатлар учун бўлиши лозим.

Мактабларга юклама яна камида 300 мингга ортади
Келаётган ўқув йилида ўзи бусиз ҳам ҳаддан зиёд ортиқ юклама билан ишлаётган умумтаълим мактабларида ўқувчилар сони янада кўпаяди.
Бугун мактабларнинг 11-синфини тугатаётган 414,6 минг ўқувчи ўрнига сентябрда камида 715,5 минг ўқувчи 1-синфга боради. Бу мактабларга юклама яна камида 300 мингга ортади дегани.
Ўтган йили 2024 йил инвестиция дастурида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилиши ва 150 минг ўқувчи ўрни яратилиши айтилган эди. Бу режалар ўқув йили бошлангунча қанчалик даражада амалга ошади, ҳозирча масъуллар ҳисобот тақдим этишмаган.
Эслатиб ўтамиз, мактабларда ўқувчи ўрни етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши мумкин бўлган “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш" вазифаси "Ўзбекистон-2030" Стратегиясига киритилмаган.
Хусусийлаштириш дастурига кўра, бутун Ўзбекистон бўйлаб мактабларнинг бинолари ва ер майдонлари собиқ дея сотувга қўйилган.

Telegram
STATISTIKA | Rasmiy kanal
📊 414 мингдан ортиқ 11-синф ўқувчилари мактабни тамомламоқда
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, умумтаълим муассасаларида 2023/2024 ўқув йили бошида 11-синфларда республика бўйича жами 414,6 минг нафар ўқувчи қайд этилган.
Шундан:
…

Мактаб етишмовчилигининг илдизи субсидияларга мазахўрак энергетикада
Қимматлаштирилган лойиҳалар орқали ўзлаштиришга ва харажатларни шиширишга асосланган энергетика биринчи навбатда таълим ва тиббиётга сарфланиши керак бўлган ижтимоий харажатларни ямламай ютиб юборади. Бошқача айтганда, мактабларда ўқувчи ўрни етишмаслиги учун ҳам феълан шонли энергетиклардан сўров бўлиши керак. Агар нормал давлатлардаги каби сайловчилар олдидаги масъул нормал парламентимиз бўлганида, Энергетика вазиридан тортиб, схемалар тузиб ётган Ўзбекнефтегаз ва Ўзтрансгазгача, ёпиқ Ўзгазтрейддан тортиб серхаражат Иссиқлик электр станциялари раҳбарларини гиламга чақириб, пўстаги қоқилган, халқнинг олдида ҳисобдор қилинган бўларди.
Энергетиклар ўйлаб топаётган биргина шиширилган лойиҳадан воз кечиш ёки қурилаётганлари қийматини оптималлаштириш Ўзбекистонда мактаблар етишмовчилиги муаммосини узил-кесил ҳал қилган бўларди. Ҳозирда етишмаётган 1,5 млн.ўқувчи ўрни яратиш учун, бир ўқувчи ўрнига 20 млн.сўмдан нисоб олинса, 30 трлн.сўм пул керак. Бу 2,5 млрд.доллар дегани. Сиз нима деб ўйлайсиз, GTL нархи қанчача ширилган, Ёшлик 1 қанчага шиширилмоқда, Хоразмда қуришмоқчи бўлган 10 млрд.долларлик мажмуанинг асл қиймати ўзи қанча?
Майли, энергетикага қўшиб Ўзбекистон иқтисодиётини тубга қадаётган шиширилган лойиҳалар учун барибир бир кун сўров бўлади.
Субсидиялаш-чи. Бу йил оширилган тарифлардан кейин ҳам энергетикларга бюджетдан яна 10 трлн.сўм субсидия берилади. Бу кросс-субсидияларсиз. Шу пулга камида 500 минг ўринли мактаб қурса бўларди. Ўзи ўтган йили сиёсий тадбирлар олдидан эълон қилинган 500 минг ўқувчи ўрни яратиш режаси, агар энергетикадаги ёндашув тубдан ўзгартирилса, реал эди. Лекин лоббистлар бу адолатли режани тушириб қолдиришга барибир муваффақ бўлишди.
Афсуски, яқин келажак ҳам мавҳум. Мактабларга кўзқараш ўзгариши учун энергетиклар келаси йилга мўлжалланган навбатдаги тариф оширилишлардан кейин субсидияхўрликдан воз кечишадими? Бу ҳам ҳали жавоби йўқ савол.

Ўқувчи ўрни ҳақида
Икки йил аввал 1,2 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрни етишмовчилиги ҳақида айтилган эди.
Шундан кейин ўқувчи ўрни етишмовчилиги ҳақида расмий маълумотлар очиқлангани йўқ. Ўтган 2022 йилдаги режалар амалга ошган деб ҳисобланган тақдирда ҳам, ўқувчи…

Ўзбекистон ташқи савдосида рубллашув ортмоқда
Стратегик ислоҳотлар агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ташқи савдосида рублнинг улуши экспортда сўнгги 5 йилда 0,8 фоиздан 5,3 фоизга, импортда 4,2 фоиздан 7,6 фоизгача етган. Бу масалан, 2023 йилда Ўзбекистон эквиваленти 1,3 млрд.доллар экспорт ва 2,9 млрд.долларлик импортни рублда амалга оширилди, дегани.
Солиштириш учун 5 йил аввал, 2019 йилда рублдаги экспорт 143 млн.доллар, импорт эса 1 млрд.доллар атрофида бўлган.
Ташқи савдода рублнинг улуши ортиб бораётганлиги экспортчиларда ҳам, импортчиларда ҳам қатор чақириқлар яратади.
Биринчидан, рублнинг волатиллиги жуда юқори. Масалан, 2023 йилда долларнинг рублга нисоби 70дан 104гача ўйнади. Бу қатор ҳолатларда экспорт битимининг маъно мазмунини йўққа чиқаради. Кеча тузилган битим, токи ҳисоб-китоблар амалга оширилгунича зарарлига айланиб қолади. Рубль курсига маъмурий қарорлар таъсирининг юқорилигини айтмаса ҳам бўлади.
Иккинчидан, рублнинг ликвидлилиги ва кейинги танлови паст. Рубль тушумини ё яна Россиядан импорт учун ёки энг яхши ҳолатда кўнишса, ЕОИИнинг бошқа аъзолари билан савдода ишлатиш мумкин холос. Кўпинча экспортчилар экспорт тушуми учун технология ва ускуналар харид қилишни исташади. Бундай танловни рубль билан амалга ошириш анча мушкул.
Учинчидан, рублга харидор топиш ҳам, сотиб олиш ҳам юқори трансакцион харажатларга олиб келади. Валюта биржасида рублда охирги марта савдолар 2024 йил февралда амалга оширилган. Биржадан ташқари савдолар орқали рублга харидор топиш осонроқ ва тезроқ, лекин афзал бўлмаган курсларга рози бўлишга тўғри келади. Банклар, айтайлик доллар олиш ва сотишда ҳатто 0,1%лик спредга рози бўлишса, рубль мисолида энг яхши ҳолатда ҳам спред 5%дан кам бўлмайди. Чунки спред ичида юқори волатиллик яратадиган хатарлар нархи ўтиради.
Шундай ҳолатда Россия билан савдода рубль билан эмас, барқарорлиги юқорироқ бўлган Хитой юанида ҳисоб-китоблар икки томонлама афзалроқ кўринади. Биринчидан, Россиянинг ўзи ҳам ташқи савдода тобора кўпроқ юандан фойдаланмоқда. 2023 йилда Россия экспортида юань улуши 26,3%га етган. Москва биржасидаги валюта савдоларининг ярмидан кўпи юань олди-сотдиси билан боғлиқ. Иккинчидан, юань биз учун афзалроқ экани импортимизнинг 30%и Хитойга тўғри келиши билан ҳам муҳим. Геосиёсий мувозанатдаги эврилишлар, ўзбек иқтисодиётининг технологик қайта қуролланиши давом этиши ва инвестицион мақсадлар бу улушни яқин истиқболда оширса оширадики, қисқартирмайди. Учинчидан, ҳозирги реалликларда юандаги савдо рублдаги ҳисоб-китоблар яратадиган концентрациядан кўра ташқи савдони кўпроқ диверсификациялайди, эҳтимолий санкциялар билан боғлиқ хатарлар ҳам камроқ бўлади.
Айнан хатар нуқтаи назаридан олганда Марказий банкнинг тавсиялари, ўз навбатида тижорат банкларининг мижозларига кўрсатмалари ҳам бунда муҳим аҳамиятга эга. Ташқи савдо иштирокчилари учун Регуляторнинг бевосита рағбати, айтайлик, юань интервенциялари ва харидлари орқали валюта биржасида талаб ва таклиф ҳосил қилиш билан амалга оширилиши мумкин.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik islohotlar agentligi
Tashqi savdoni milliy valyutada amalga oshirish imkoniyatlari
Butun dunyo tovar savdosining qariyb 80 foizi dollarda amalga oshiriladi. Xususan, tovar eksportidagi dollar ulushi Amerika qit’asida 96 foiz, Osiyo–tinch okeanida 74 foiz, Yevropada 23 foiz (mazkur holat mintaqada valyuta ittifoqining mavjudligi bilan izohlanadi)…
Ўз беким давлатин қурсак майлиму?
Lolazor'нинг навбатдаги сонида меҳмонимиз — адабиётшунос Раҳмон Қўчқор билан адабиёт, миллий мафкура ва тарих ҳақида суҳбат қурдик. Домланинг ҳалигача охирги нуқта қўйилмаган қатағонлар ютиб юборган Қодирий ва Чўлпондан Усмон Носиргача, Рауф Парфи ва Ислом Каримовнинг Туркистон орзуси, Шавкат Раҳмоннинг ўзлиги ҳақидаги мулоҳазалари чуқур ва кенг томошабинларнинг эътиборидан четда қолмайди, деб ўйлайман.
Ўтказиб юборманг.

YouTube
#21 MAYLIMI, O‘ZBEKISTON DEGAN DAVLAT QURSAK? — Lolazor podkast
Ushbu sonda biz Islom Karimov va uning atrofidagi ishlar, Murod Muhammad Do‘st va Alisher Azizxo‘jayev bilan bog‘liq voqealar, bugungi televideniye ahvoli, seriallar fojiasi, Rauf Parfi va Tog‘ay Murodning unvon olish jarayoni, Qatag‘onga uchragan ajdodlarimiz…
Мустақил агентликка айланган Ўзатомнинг ёпиқ жамғармаси Навоийуран фойдаси билан тўлдирилади
Ҳукумат таркибидаги тузилмалар сони 70тага етди. Энди Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги Энергетика вазирлигидан чиқарилиб, Ҳукумат таркибидаги мустақил агентликка дўнмоқда.
Икки ой аввалги қарорга кўра, Энергетика вазирининг биринчи биринчи ўринбосари Ўзатомга ҳам раҳбар бўлиши эълон қилинганди. Энди биринчи биринчи ўринбосарлар сони қисқарадими ёки йўқми, аниқлик киритилмаган.
Унданам муҳимроғи, Ўзатомнинг ҳисоб берилмайдиган пули бўлади. Агентликнинг Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш жамғармасига «Навоийуран»нинг йиллик фойдаси бўйича ҳисобланган дивидендларнинг 5 фоизи ўтказиб турилади.
Мазкур ёпиқ жамғармага 2018 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда Навоий кон-металлургия комбинатининг табиий уран экспортига сотишдан тушган маблағларнинг 10 фоизигача ажратиб келинган. Жамғарма маблағлари нима ва қандай мақсадларда ишлатилганини жамоатчилик билмайди, ҳисобдорлик мажбурияти ҳам йўқ. Чунки мазкур жамғарма бошқа яна шунга ўхшаш чўнтак жамғармалар сингари Консолидациялашган бюджетнинг қисми эмас.
Турли манбаларга кўра, 11 млрд.доллардан 15 млрд.долларгача тушиши мумкин бўлган, амалда эса радиация хавфи остида қолдириладиган ўзбекистонликлар бўйнига ёзиладиган қарз ҳисобига 25 млрд.долларгача шиширилиши мумкин бўлган АЭСнинг молиявий бенефициари кунда-шунда пудрат қироллари бўлиши мумкин. Эҳтимолки, мақоми оширилган Агентлик мана шу олигархия бенефициарлигини оқлаб-кўклаб дастлакловчи институтга айланади.

Шонли энергетикларни алмаштириш керак, таъмирлаш бефойда энди
Битта подстанцияда 13 кунда 6 марта "авария" бўлса (бу эълон қилинганлари), қайта қайта таъмирлашдан маъно йўқ, шонли энергетикларнинг чирмашиб кетган тўдаси билан, кўринмас устозидан тортиб ваъдабоз шогирдларигача алмаштириш керак, қайта-қайта таъмирлаш ўтказиб, пул ўзлаштириш бефойда.

Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Ogohlantirish
✨Toshkent tuman elektr taʼminoti korxonasi shuni maʼlum qiladiki, Toshkent shahri Olmazor tumani orqali yer ostidan o‘tgan yuqori kuchlanishli 35 kV L-Bog‘zor-2 kabel tarmog‘i shikastlanganligi sababli Ko‘ksaroy va Qizg‘aldoq hududidagi…

Метан газ "потолок" нархи 3 350 сўм Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30 мартда қабул қилинган 173/6 сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб…
1 июндан метан заправкалар учун потолок нархлар бекор бўладими?
2 ой аввал заправкаларда метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди. 4 кундан кейин ушбу муддат тугайди.
1 июлдан заправкалар учун 1800 сўмгача ошадиган газнинг "потолок" нархлари энди бекор бўладими? Заправкаларда метан нархи қўйиб юбориладими?

1 июндан метан заправкалар учун потолок нархлар бекор бўладими? 2 ой аввал заправкаларда метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди. 4 кундан кейин…
Метан газнинг потолок нархи 3 750 сўмгача оширилади
2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинган.
Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда.

Газ бўйича икки ойдан кейинги режалар борми?
Метан газ учун чекланган потолок нархлар амал қиладиган муддат учинчи марта узайтирилмоқда. Ҳар сафар потолок нархлар оширилган ҳолда.
Шунақа тасаввур пайдо бўлмоқдаки, газ масаласида икки ойдан нарига ҳеч қанақа режа йўқ, Қанақадир ўрта муддатли стратегия ҳақидаку гапирмасаям бўлади?
Хўш, августдан кейин нима бўлади? Яхши бўп кетадими ё шунақа бюрократик чекловларга кўникиб кетамизми? Шуми бозорга ўтиш? Шуми ислоҳот? Бу бозор ислоҳоти эмас, бозор ислоҳотининг дискредитацияси эмасми?
Кузда нима бўлади? Яна ҳарорат пасайиши билан заправкалардан тортиб, иссиқхона ва заводлар газдан узиладими? Нега бизнес кафолатланган газ олиши мумкин эмас? Нега газ лимитини олиш учун бизнес ёпиқ кабинетларда кимларнингдир кўзқарашига қараб хорланиши ёки ўртамчиларга чиқиши керак? Нима учун газни биржа товарига айлантириш мумкин эмас? Ана пропан сотилаяпти-ку биржада.
Нима учун куз ва қишда кимга газ беришни қанақадир Энергетика вазирлиги ва ҳокимликлар ҳал қилиши керак? Қачон бу ботқоқдан чиқиш бошланади? Хоҳиш борми?