bakiroo
56.5K subscribers
952 photos
312 videos
5 files
6.06K links
Download Telegram
Халқ банкидаги пенсия жамғармаларимиз 2,3 баробаргача қадрсизланган

2017 йилдан жамланган инфляция ҳисобга олинса, Халқ банкида ихтиёрий-мажбурий равишда йиғилишда давом этаётган шахсий пенсия жамғармаларимиз 2,3 баробаргача қадрсизланган.

Айтайлик, 2017 йил бошида Халқ банкида 10 млн.сўмлик шахсий пенсия жамғармангиз бўлса, бу маблағнинг қиймати 2017 йил нархларида 4,3 млн.сўмдан кўп эмас.

Халқ банки мазкур жамғармаларни самарасиз бошқараётганини, мазмуни ўзлаштиришдан иборат зараркунанда лойиҳаларга йўналтираётганини қарор қабул қилувчилар ҳам жуда яхши тушунишади.

Ўтган йили қабул қилинган қарорга кўра, Фуқароларга жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадалларини маҳаллий фонд бозоридаги қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтириш ҳуқуқини тақдим этиш. Бунда, қимматли қоғозларнинг олди-сотдисидан олинадиган ва дивиденд (фоиз) шаклидаги қўшимча даромадлар фуқаролар томонидан пенсия ёшига етгунга қадар ҳам мустақил тасарруф этилиши мумкинлиги кўрсатилган эди.

Афсуски, ҳалигача бу бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Назаримда, мазкур қарорнинг ижрога кўчмагани сабаби битта: Халқ банкининг миллионлаб ўзбекистонликларнинг шахсий пенсия жамғармаларини мустақил тасарруф этиш учун қайтариш режаси мавжуд эмас.
bakiroo
Халқ банкидаги пенсия жамғармаларимиз 2,3 баробаргача қадрсизланган 2017 йилдан жамланган инфляция ҳисобга олинса, Халқ банкида ихтиёрий-мажбурий равишда йиғилишда давом этаётган шахсий пенсия жамғармаларимиз 2,3 баробаргача қадрсизланган. Айтайлик, 2017…
P.S.

Халқ банки маълумотларига кўра, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари қолдиқларига
2018-йил учун - 14,4%;
2019-йил учун – 15,3%;
2020-йил учун – 11,2%;
2021-йил учун - 10%;
2022-йил учун -12,5% ҳисоблаб қўшилган.

2017 ва 2023 йил учун ҳисобланган фоизлар ҳақида маълумот йўқ.

MyGovuz иловаси орқали ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларда қолдиқлар учун ҳисобланган фоизлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Фоизларнинг қачон ҳисобланиши ва қачон қолдиққа қўшилиши тўғрисида очиқ ахборотлар эълон қилинмайди.

Банк шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари бўйича жамланган депозит портфели тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, мазкур портфель ҳисобига шаклланган активлар, уларнинг даромадлилиги, акциялар, улушлар, тўлов учун ликвид захиралар тўғрисидаги маълумотларни ҳам очиқламайди.
Ўзи қанақа бўлиши керак

Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари, албатта, хусусий пенсия жамғармаси эмас. Лекин 20 йил аввалги Пенсия реформаси орзулари, бозор тамойиллари асосида ишлайдиган жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтиш режалари шунга етаклаши керак эди.

Бу тириклайин кўмилган ғояларни бир четга сурган тақдиримиздаям, Халқ банки айтайлик, 5 трлн.сўмлик жамғарилган маблағлар ҳисобидан бўлажак пенсионерларни юқори ва кафолатли даромад билан таъминлайдиган, ишонтирадиган, қўшимча бадалларга рағбатлантирадиган сифатли портфель шакллантирса бўларди.

Масалан, тасаввур қилинг, жамғарма портфелимиз олтинда фалонча, АҚШ долларида пустонча ликвидликдан ташқари,
топ даромадлик ва ликвидли эмитентлар Tesla, Kum Yang, Ecopro, Nvidia'дан омадли инвестициялар қилиб, шунча супердаромадлар олдик, 2023 йил даромадлилиги 20%ни ташкил этади  деб ҳисобот берилса. Лекин хатолар бўлди, бузиб ташланган Қўйлиқ бозорининг акцияларига куйиб қолдик. Микрокредитбанк акцияларига тиккан пулимиз фақат қийматини йўқотди, бир сўм дивиденд олмадик; Қайтиб Ўзбекистон эмитентларига бир тийин пул киритмаймиз, деган хулосалар эълон қилинса.

Йўқ, бу идеалда ҳам мумкинмас ҳозирги Ўзбекистон учун. Лекин ҳеч қурса, қўшни Қозоғистондаги сингари шахсий пенсия жамғармаларининг бир қисмини уй-жой ва ипотека тўловлари, даволаниш ва бошқа хусусий компанияларга инвестиция киритишга рухсат берилмаганига қандай баҳоналар бор?

Бугунги иқтисодий фаол, эртанги ўзбек пенсионерлари қариликни қашшоқликка рўпара бўлиб кутиб олмасликлари учун нима қилишлари керак?
Олтиннинг кескин қимматлашиши захираларимизни кўпайтирди, лекин олтин тоннажи камайишда давом этмоқда

Март ойи давомида халқаро захираларимиз қарийб 2 млрд.долларга ошиб, 34,2 млрд.долларга етган. Олтиннинг кескин қимматлашганига қарамай, захиралар қолдиғи йил боши кўрсаткичидан пастроқ қолмоқда (34,6 млрд.доллар).

Олтининг фаол сотилиши ҳисобига унинг физик ҳажми, тоннажи камайиб бормоқда. Март ойида олтиннинг физик қолдиғи 350 минг унцияга, 11,5 млн.унциягача қисқарган. Демак, ишлаб чиқарилган олтиннинг сотиб олингани ҳисобига март ойида яна 650-700 минг унция олтин экспорти юз берган бўлиши мумкин (1,4 млрд.долларгача).

Катта миқдорда олтин сотилганига қарамай, захираларнинг валюта қисми камтарроқ, 710,7 млн.долларга кўпайган ва қарийб 8,3 млрд.долларни ташкил этган.

Маълумот учун, охирги ҳафталарда олтиннинг нархи тиним билмай, янги рекордларни ўрнатмоқда. Кеча савдолар давомида 1 унция олтиннинг нархи 2330 долларгача чиққан.
Маҳалла уюшмасига ўтказиладиган 1 кунлик Ҳашар пули қанча?

Ҳашар пули Маҳаллалар уюшмасига ўтадиган бўлгани ҳақидаги хабардан кейин ўзбекистонликларга ўша 1 кунлик иш ҳақи Ўзбекистон миқёсида қанча бўлиши мумкинлиги қизиқ бўлса керак.

Албатта, бу ҳақда ҳеч қачон очиқ маълумот берилмаган, бундан буёғигаям берилмаса керак.

Лекин расмий статистикамиз маълумотларига таяниб, чамалаб кўришимиз мумкин.

Даромадлар статистикасига кўра, 2023 йилда аҳолининг умумий даромадлари 728.8 трлн.сўмни ташкил этган, бу сумманинг 29,7%и ёки 216,5 трлн.сўми ёлланма ишчиларнинг даромадлари ҳисобланади. Шунда ёлланма ишчиларнинг ўртача 1 кунлик даромади 721,5 млрд.сўмни ташкил этади (6 кунлик иш ҳафтаси мисолида).

Яъни, Маҳалла уюшмасига йиғилиши мумкин бўлган ҳашар пулининг потенциал миқдори шунча бўлиши мумкин. Лекин фармойишда таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларидан 1 кунлик иш ҳақи ушлаб қолинмаслиги айтилган (қарори, сўзи ва амали турлича бўлган замонда "ихтиёрий" равишда ушланаётгани ҳолатлари бўлиши эҳтимоли йўқ эмас).

Шунинг учун, иш ҳақи статистикасидан ҳам фойдаланиб кўриш мумкин. Расмий статистикага кўра, 2023 йил якунлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 4 551,4 минг сўмни ташкил этган. Бу ўртача 3 101 127 ходимга нисбатан ҳисобланган, уларнинг 37,7%и таълим (ўртача ойлик 3 123,0 минг сўм), 16,9%и соғлиқни сақлашга оид (ўртача ойлик 3 002,6 минг сўм).

Ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлигидан ушлаб қолинмайди, деб икки соҳани чегириб ташласак ва қолганларга 6 кунлик иш ҳафтасини қўлласак, 1 кунлик иш ҳақи миқдори Ўзбекистон бўйича 355,6 млрд.сўмни ташкил этиши мумкин. Лекин бу сумма ҳам ҳақиқатни акс эттирмайди. чунки ўзбек статистикаси фермер хўжаликлар ва кичик бизнес субъектлари иш ҳақисини ҳисобга олмайди.

Демак, бизга маълум бўлгани шуки, Маҳалла уюшмасига ўтказилиши талаб этилаётган 1 кунлик иш ҳақининг энг ками 355,6 млрд.сўм, кўпи билан эса максимумда 721,5 млрд.сўм.

Лекин бизга ноаён бўлиб қолаётгани Ҳашар баҳона йиғилилаётган пулларнинг қандай ишлатилиши. Шу пайтгачаям, "Маҳалла" хайрия фонди бирон марта келаётган ва кетаётган маблағлар ҳақида, фонднинг молиявий натижалари борасида маълумотларни очиқламаган. Маҳалла уюшмаси Маҳалла хайрия фондининг анъанасини давом эттирса керак. Ахир миллиардлар сукунатни ва ёпиқликни яхши кўради. Қолаверса, қўл остидагилар сони Ўзбекистон армиясидан каттароқ бўлган уюшманинг улкан бюрократиясини сақлашга ҳам озмунча пул кетмайди. Балки энди ҳашарларни йилига 2 марта эмас, ҳар ойда ўтказишга тўғри келар.
🏦АСАКАБАНК ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТЛАРДАГИ МИКРОҚАРЗЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА!

👉Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, бугунданоқ шахсий бизнесингизни бошлаб, даромад олишни бошланг!

"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-5 млн сўмгача
Муддати-12 ойгача
Фоизи-24% дан бошланади

"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-17 млн сўмгача
Муддати: 13-36 ойгача
Фоизи-22%

💡Ушбу микроқарз:

👉Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга;
👉"Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

☎️Мурожаат учун: 1152
🌐Батафсил маълумот

@pressa_asakabank

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини ҳамма талаши мумкин: чунки бу жуда осон ва жазо йўқ

Ҳашар баҳона Маҳалла уюшмасига, гарчи бу тўғридаги ҳукумат фармойишида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларига тегилмаслиги кўрсатилган бўлсада, айнан ўқитувчилардан "ихтиёрий мажбурий" пул йиғиш кампанияга айланиб кетгани ҳақида ёзилмоқда.

Қарор бошқа, сўз бошқа, амал бошқа бўлган замонда бундан бошқача бўлиши мумкинми? Ахир Ўзбекистондаги энг камбағал ишловчи тоифага айланган ўқитувчини вазирлик ҳимоя қилармиди, вазирликнинг вазифаси тепадан тушган топшириқларни савол бермай бажариш бўлса, тескари селекциянинг маҳсули бўлган, районо ва облонолар ҳокимларнинг шотирларига айлантирилган бўлса (ўқитувчилар устидаги опричнина).

Шундай экан ҳимояти йўқ ўқитувчи таланаверади. Мабодо ҳашар учун ихтиёрдаги мажбурий пул йиғиш ишлари очилиб қолса, нари борса пуллар қайтариб берилади. Бу ишни устида турган қанақадир замлар, замзамлар ва бошқа муттаҳамларга жазо ё жарима ҳақида гап бўлиши мумкин эмас .

Қаердадир айтгандим, ўқитувчиларнинг энг катта муаммоси уларнинг кўп эканида. Таълим соҳасидаги 1 млн 169 мингдан зиёд ходимлардан 50 мингдан йиғилса, 58 млрд.пул бўлади. Маҳалла деган янги уюшмага эса пўрим кабинетлар, офислар, мебеллар, хизмат автомашиналари қайғуси келади. Ўқитувчидан олинмай кимдан олинади?
Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланмоқда

Охирги 7 йилдаги тенденцияларни ҳисобга олсак, айниқса, ташқи омиллар таъсири кучли бўлган 2020 (пандемия) ва 2022 йилда (уруш) ўзбек сўмининг қадрсизланиши қўшнилар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон валюталари билан синхрон тарзда юз берган эди.

Лекин 2024 йилнинг Наврўзидан кейинги кунларда ўзбек сўми бир тарафга, қозоқ тенгеси, қирғиз соми ва тожик сомонийси эса бошқа томонга қараб ҳаракатланмоқда.

Ўзингиз қаранг.

Қозоғистонда долларнинг расмий курси 451,27 тенгедан 446,78 тенгегача тушди.

Қирғизистонда долларнинг расмий курси 89,51 сомдан 89,33 сомгача пасайди.

Тожикистонда, ҳатто қардошларимизда мигрантлар билан боғлиқ нохуш воқеалар юз берганига қарамай, доллар курси 10,9575дан 10,9508гача арзонлашди.

Ўзбекистонда эса шу даврда доллар курси 12 561,87 сўмдан 12 685,08 сўмгача кўтарилди.

Яъни, эртага қандайдир ташқи омиллар, ноаниқликлар ҳақида нарративлар пайдо бўлса, бу ғирт ёлғон бўлади, сабабларни мутлақо ички омиллардан излашимиз керак.
Энергетика вазири Лукойл заправкасини очгани ғалати бўлмасди

Бу нормал қабул қилиниши керак бўларди. Масалан, 2018 йилда Луйкойлнинг биринчи заправкаси очилганида, очилиш маросимида ўша пайтда Энергетика вазирлиги статусидаги Ўзбекнефтегазнинг раҳбарияти иштирок этган. Бу нормал ҳолат ўлароқ қабул қилинган.

Чунки ўшанда Лукойл бренди остидаги заправканинг оператори "LUKOIL UZNEFTEPRODUKT" МЧЖнинг 49% улуши Ўзбекнефтегаз орқали давлатга тегишли бўлган. Яъни давлат вакилининг давлат активига ёки улушига оид объектда очилиш маросимида иштирок этишини тушунса, ҳатто олқишласа бўлади.

Лекин ўтаётган ҳафтадаги маросимда қанақадир учинчи биринчи ўринбосар эмас, шахсан вазирнинг АҚШ санкциялари остидаги Лукойлнинг маросимида иштирок этиши бироз ғалати.

Нимага? Чунки Лукойнинг заправкаларига бензин етказувчи оператор "LUKOIL UZNEFTEPRODUKT" МЧЖ аллақачон Ўзбекнефтегаз илкидан чиқариб, "инъом" қилиб юборилган. Операторнинг қачонлардир Ўзбекнефтегаз, яъни давлат назоратидаги 49% улуши Санегга ўтиб қолган (Янги даврда Ўзбекнефтегазни кимлар таламаган?).

Табиийки, давлатнинг мулкий назорати ва улушга оид манфаати йўқ маконда вазир нима қилаяпти, деган савол туғилаверади.


Ахир вазиримиз Россия бизнес олигархияси манфааатларининг Ўзбекистондаги ҳимоячиси ёки вакили эмаску.

Кимдир сезди, кимдир билмади: Ўтган март ойида UNG Petro "хусусийлаштирилиши" билан Ўзбекистон бензин савдоси бозоридаги устунлик тўлиқ шимолликлар назоратига топширилди. Бу ҳаммаси эмас. Эълон қилинмаган режаларга кўра шимолдагиларнинг бензин бозоримиз устидан назорати янада кучаяди (бозоримизга шимолликлардан бошқаларга киришга тақиқ бўлса керак). Лукойлдан ташқари Татнефть, Газпромнефть ва илдизи шимолга боғланган Saneg ҳам заправкалар қуради . Яъни ҳурматли вазиримиз шимол олигархияси заправкаларини очилишида ҳали кўп марта иштирок этиши мумкин.
💸 Вақт – бу пул. Қадрли вақтингиздан унумли фойдаланинг ва "ТЕЗКОР КРЕДИТ" ёрдамида бизнесингизни ривожлантиринг!

💰 Исталган валютада 500 000 АҚШ доллари эквивалентигача;
😉 3 йилгача;
🥳 Имтиёзли давр – 3 ойгача!

📝 Аризангизни sqb.uz сайтида онлайн тарзда қолдиринг.

Батафсил маълумот sqb.uz ёки 1180 рақами орқали.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчилари олигархия хизматида бўлса

Коррупциянинг энг хавфли ва юқори чўққиси бўлган, мамлакат суверенитети учун даҳшатли оқибатларни келтириб чиқарадиган бундай ҳолатларга қарши нормал давлатларда шафқатсиз равишда курашилади. Ҳукумат хизматчиларининг ва айниқса, регуляцияга оид ваколатларга эга топ амалдорларнинг олигархик гуруҳлар билан яқинлашиб кетиши қонун билан таъқиб қилинади. Ўзбекистонда оддийгина кўринган ҳолатларда ҳам, масалан, ҳукуматда регуляция функцияларига эга бўлган амалдорнинг ўша соҳадаги олигархик тузилмага ишга ўтиши ёки олигархик тузилмадаги менежерларнинг регуляторга айланишини чеклайдиган қонуний тизим ишлайди. Қаттиқ жазо маҳкамаси фаолият кўрсатади.

Содда қилиб айтганда, ҳукумат ва бизнес, айниқса, йирик бизнес ва олигархия чатишиб кетмаслиги ва якунда, мамлакат бойликларига қўшиб давлат мустақиллигини ҳам сотиб юбормасликлари учун Манфатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунлар қабул қилинади.

Ўзбекистонда ҳам шу каби қонун лойиҳаси бир минг бир марта таҳрир қилиниб, рандаланилиб, ўзларига мослаб, қуйи палатада кўриб чиқилганига бир ярим йилдан ошди.

Сенатда Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун маъқулланганига 10 ой бўлди. Шундан кейин қонун изсиз йўқолди. Эски Конституцияга кўра ҳам, "сеники, меники, бизники" қилиб қабул қилинган Конституцияга кўра ҳам, бу қонун аллақачон кучга кириши лозим эди.

Лекин қонун ҳалигача йўқ. Қонун қайси тумбочка ё сейфга яшириб қўйилганини Ўзбекистоннинг расман иккинчи одами Танзила опа ҳам билмайди.

Сиз айтишингиз мумкин, ҳа, ўша ўзларига мослаб, у ёғидан, бу ёғидан кесиб, думи юлинган товуққа айлантирилган қонун кучга кирди, нима, кирмади нима. Бир жиҳатдан тўғри, лекин ҳеч бўлмаса, Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонуннинг номинал тарзда бўлса ҳам мавжудлиги, олигархлар ичак чавоғигача ўзиники қилиб олган бўлиши мумкин бўлган чиновниклар, унга етакловчи ёки ишора берувчи битимлар ва ҳаракатлар ҳақида гапириш, ёзиш, жамоатчилик эътиборини чуқурлашиб бораётган муаммога қаратишга имкон беради.
Маҳаллалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди. Ҳарқалай қонунларимизда шундай ёзилган.

Тайинланган пойтахт ҳокимига кўра, "Маҳаллаларнинг асл бошқаруви фуқаролар қўлига, қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш эса масъулларга юклатилади".

Ҳокимбова, шу пайтгача қонунга амал қилмаётганмидик?

Маҳалла устига қўйилган, ҳеч бир қонунда акс этмаган еттилик институти нима бўлади?
"Улар бу ишларидан фахрланишмоқда"

Улар қанчалар ярамас ва очкўз монополист эканини очиқ тан олишаётгани йўқ, улар бундан очиқча фахрланишмоқда.

Эътибор беринг, ҳеч бир соғлом ўзбекистонлик Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тўхтасин, заводлар ёпилсин, деган талаб қўйгани йўқ.

Лекин фриклар эркин Рақобат талаби ҳамда тўқиб чиқарилган фейк "ишлаб чиқариш бўлмасин" ўртасида тенглик қўйиш билан овора.

Шу маънода саҳнага чиқарилган фриклар билан баҳсга киришиш истеъмолчиларнинг соғлом талабларини емирилишига хизмат қилади. Ўзбекистонликларни танловсиз талашда давом эттиришни истаётганлар биз мана шу фрик ва масхарабозлар билан ўралашиб қолишимизни, қонуний талабларимиздан чалғишимизни исташмоқда.
Ўзбекистонда ўртаҳол синфи кенгаймоқда

2024 йил 1 апрель ҳолатига енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилганлар сони 457 684 нафарга етган. Солиштириш учун, таксичилар ўзини ўзи банд қилишга рухсат этилган 2022 йил 1 декабрда бу кўрсаткич 50 908 нафарни ташкил этган. Ўн йиллар давомида такси сектори норасмий иқтисодиётнинг ажралмас бўлаги бўлиб келган. Самарасиз ва маъмурчилиги қиммат назорат, фақат юридик шахслар орқали такси хизмати кўрсатиш, бозорга киришни имконсиз қилиш талаблари тескари натижа бераверган. 2022 йил сентябрга келибгина ҳукумат таксистларни ўзини ўзи банд қилиб ишлашга рухсат берди.

Ўзи умуман ўзини ўзи банд қилиш механизмини ишсизликни камайтириш эмас, норасмий меҳнат бозорини оқартириш ва расмий ўсишга қадам қўйиш воситаси сифатида кўравериш керак. Умумий сони 2,8 млн.дан ошган сартарошлар, қассоблар, чеварлар, кўрпачилар, гулчилар, новвойлар, дурадгорлар ўзи бусиз ҳам ўз иши билан шуғулланиб келишган, лекин улар ҳеч қачон расмийлашмаган. Банк молия хизматларидан, буюртмалар бозоридан узоқда, узилишда бўлишган.

Кўз ўнгимизда Ўзбекистонда ўзи мавжуд фаолиятни расмийлаштириш орқали ўртаҳол синфи шаклланмоқда (ўрта синф билан адаштирманг). Уларга давлатдан фақат бир нарса — ҳалақит бермаслик керак холос. Шунда улар катта бўлиб, ўсиб, кенгайиб ўрта синфга айланади.
Ўзавтосаноат ислоҳ қилиниши керак, бусиз рақобатли автомобиль бозори бўлмайди

Гарчи расмий мақоми Акциядорлик жамияти бўлсада, Ўзавтосаноат бир вақтнинг ўзида ўнлаб вертикал интеграциялашган ишлаб чиқариш корхоналарини назорат қилади. Бир вақтнинг ўзида мулкдор. Бир вақтнинг ўзида сотувчи, ҳам улгуржи, ҳам чакана, ҳам импортчи. Бошқа нормал дунёда ўзаро рақобатлашадиган Chevrolet, BYD, Volkswagen, Škoda, Isuzu, Man автомобиль брендларини Ўзавтосаноат Ўзбекистон ҳудудида ўзаро рақобатчи эмас, монопол режимга хизмат қилувчи шерикларга айлантирган (Kia, Renault, Chery ва Haval ҳам бу қоидага амал қилади). Буюртмалар ва молиявий ресурсларни тақсимловчи. Ўзавтосаноат автомобиль соҳасининг асосий регулятори ҳам. Ўзбекистон ҳукуматининг автомобиль саноатига оид барча қарорлари, хусусан бож ва нотариф чекловларга оид директивалари Ўзавтосаноат истаклари, манфаатлари ва мақсадларини ифода этади. Бошқача айтганда, Ўзавтосаноат ҳукумат таркибида бўлмаган тармоқ вазирлиги (узоқ йиллар Ўзавтосаноат раиси бир вақтнинг ўзида ҳукумат раиснинг ўринбосари бўлиб келган).

Ўзбекистон автомобиль бозорида "эркин рақобат энг катта душман" деб ҳисобланиши айнан Ўзавтосаноатнинг ҳозирги мақоми билан боғлиқ. Ўзбекистон ўтмиши мисолида сиз транспортни оласизми, савдоними, туризм, умумий овқатланиш ё қурилиш, ҳам регулятор, ҳам эгалик ва ўйинчи мақомидаги тармоқ вазирликларининг бўлиши доимо монополияни дастаклаб келган. Бундай иш тутишдан воз кечишгина саналган соҳаларда эркин рақобатга йўл очган.

Ўзавтосаноат мисолида ҳам шу жараён амалга оширилиши керак. Токи Ўзавтосаноат ислоҳ қилиниб, ундан регуляторлик функциялари ҳукуматга ўтказилмаса, соҳанинг вертикал интеграциясидан воз кечилмаса, бозордаги барча ўйинчиларга, уларнинг катта ё кичиклигидан қатъий назар, тенг имкониятлар тақдим этилмаса, шўрпешона ўзбекистонликларнинг танловсизлиги давом этаверади.

Идеалда, активларини битта бренд остида консолидациялаштирган Ўзавтосаноат бозордаги ўнлаб мустақил ва рақобатлашувчи ўйинчилардан бири бўлиши керак холос. Ундан ортиғи эмас.
Петербурглик инвестор аукциондан ер олса бўлмасмиди?

Инвестор Санкт-Петербургдаги «Стройпроект» МЧЖ Тошкентнинг қоқ марказида, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва «Пахтакор» стадиони ўртасидаги автотураргоҳ ўрнида бизнес марказ қуради.

Бир неча ҳафта аввал атрофи дарахтзор бўлган мазкур ер майдони бирон бир белгисиз ўраб олинганди.

Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳрида бирон бир тадбиркор қурилиш қиламан деса, агар юқори кабинетларга кириш имкони бўлмаса, аукционга рўпара қилинади. Юқоридаги мисолда эса, 3 йил аввал қарзларини тўлай олмай савдо комплексларидан воз кечган петербурглик компанияга ҳеч қанақа аукционсиз Тошкентдаги энг қиммат жой шундоқ берилмоқда.

Ҳа, ўша жойга бизнес марказ қуриш мумкин бўлса, очиқ аукционга чиқарилса бўлмасмиди? Майли, ўша петербурглик инвестор ҳам қатнашиб, ютса, қураверсин эди. Тешилиб ётган бюджетимиз бир неча миллион долларлик маблағ тушарди.

Буям майли. Аукцион ўтказмадинглар ҳам дейлик. Ўша россиялик инвесторга Янги Тошкентдан ер таклиф этса бўлармиди? Давлат банкларига ва ҳокимиятларга офис ва меҳмонхоналар қуриш учун Янги Тошкентда ихтиёрий мажбурий протоколлар чиқариб берилаяптику. Қурсин ана Янги Тошкентда.

3 йил аввал қонунчиликда лазейка қолдирганидаёқ шундай бўлиши аён эди. Яъни дўстларга текин ер, қолганларга, яъни қора халққа аукцион орқали (лекин аукционда сотиладиган ернинг ўзи йўқ). Бунинг устига мана шу лазейка орқали ер ажратиш қарорлари ҳам ёпиқ.

Бирибир аниқлаштириб олишимиз керак: Ўзбекистон тенг имкониятлар мамлакатими ё танланган дўстлар учун улкан имкониятлар мамлакатими?
Ер тақдим этилишидан олдин петербурглик инвестор камида 1 миллион долларни банкка қўйганми?

Минг бир лазейкалар бўлсаям, фақат тор манфаатларни кўзласаям, қани энди қонун қоидаларга амалдорларимиз ўзлари амал қилишса.

Ер Кодекси ва Президент Фармони белгилаган талабларга кўра, энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун — лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилганда Вазирлар Маҳкамаси ер ажратиши мумкин.

Лекин Тошкентнинг қоқ марказида, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва «Пахтакор» стадиони ўртасидаги автотураргоҳ ўрни учун «Стройпроект» МЧЖдан бошқа яна қандай субъектлардан таклифлар олинган? Петербургликлар бу лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳанинг камида 10%и, яъни камида 1 миллион долларни банкдаги махсус ҳисобварақларга қўйганми?

Буларни билмаймиз. Чунки бу тўғридаги қарор ёпиқ. Ёп-ёпиқ.

Нима учун аукциондан ташқари ажратилаётган ер майдонлари бўйича инвестор, хусусий шерик билан келишилган шартлар, битимлар, мажбуриятлар акс этган қарорларни очиқ эълон қилиш мумкин эмас?

Ва ўзи маълум бир ер майдонини аукционга қўйиш мумкин, бошқа ер майдонини эса тўғридан тўғри ажратиш мумкинлиги мезонларини қандай?

Нега фақат иттоппас жойлардаги ноликвид, ер майдонлари аукционга чиқарилади. Юқори бозор қийматига эга, марказ ва қулай инфратузилмага эга ер майдонлари эса юмалоқ ёстиқ қилиб "инвесторларга" текинга берилади?
Тиббиёт муассасаларининг кўчириб, ўрнини "инвесторларга" сотиш қонун билан тақиқланиши керак

Пойтахтда сотиладиган ва ажратиладиган ер қолмагани сайин энг ликвид ва инфратузилмага яқин бюджет объектларига кўз олайтириш бошланмоқди.

Сайланмаган, ҳисобдор бўлмаган, тийиқсиз амалдорларнинг фалон шифохонани фустон жойга кўчириш ва ўрнини "хорижий инвесторларга" бериш таклифлари кўпаймоқда, "ташаббуслар" турли дастурларга тиқиштирилмоқда. Бундай таклифлар тилло нархидаги ер майдонларини аллақачон кўз остига олиб қўйган корчалонлар томонидан гўёки бизнесни қўллаб қувватлаш гарнири билан тортиқ этилмоқда.

Ўзи шаҳардаги шифохоналарни (улар Бош план асосида тўғри режалаштирилгани учун аҳоли учун жудаям қулай жойларда жойлашган) четга кўчириб, ўрнига "иш ўрни яратиш" ва "инвесторларнинг" лойиҳаларини жойлаштириш баҳонаси билан ликвид майдонларни эгаллаб олиш пандемиядан кейин бир бошланиб, кейин тўхтаб қолган эди.

Хусусан. бир ярим йил аввал Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси коммунал муаммолар баҳонаси билан Зангиотага бадарға қилинганди. Кейин биратўла учта шифохона — Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳар онкологик касалликлар шифохонаси ва Тошкент вилоят онкологик касалликлар шифохонаси бинолари ва иншоотларини сотиш ҳаракати бошланди. Мазкур шифохоналарнинг сотилиши жамоатчиликнинг жиддий ва ҳақли эътирозлари туфайлигина тўхтатиб қолинди.

Энди эса навбат 7-шифохонага келганга ўхшайди. Мазкур шифохонани бошқа жойга кўчириб, қарийб 5 гектарлик ер майдонини кореялик инвесторларга бериш таклиф этилган. Кореялик инвесторлар ёки уларнинг шерикларини нега айнан мазкур касалхона ҳудудини эгалламоқчи бўлаётгани картага қарасангиз, тушунасиз.

Бюджет тиббиёт муассасаларини четга чиқарилиб, ўрнини бизнес эгаллаётгани жуда ёмон ишора. Айниқса, ўзини ижтимоий деб эълон қилган давлат учун. Бизнес манфаатлар, айниқса тор манфаатлар ижтимоийликни рад этмаслиги керак.

Худди шу каби тенденциялар олий таълим муассасалари эгаллаган майдонлар билан юз бера бошлайди (бу ҳақда алоҳида тўхталамиз). Агарда жараён бошланмасдан туриб тўхтатилмаса.

Қарорлар, оғзаки топшириқлар ва эзгу ниятлар декларацияси билан бу ёвуз ва ижтимоий посангини бузадиган жараёнга қарши туриб бўлмайди. Ўзбекистонда таълим ва тиббиёт муассасалари ўрнини кўчириш қонун билан бутунлай тақиқланиши зарур. Ҳаттоки уларнинг ўрнига бошқа, лекин тижорий тиббиёт лойиҳалари ташкил этилган тақдирда ҳам.
Ҳамма-ҳаммага Ҳайит айёми муборак!

Яратганнинг нури қалбингизни тарк этмасин!
Тадбиркорлик субъектлари ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатишга жалб қилинади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилишини эълон қилди.

Унга кўра, ёрдамга муҳтожларга овқат тайёрлаш, хонадонларини йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, гигиена тадбирларини амалга ошириш, сантехника жиҳозларини таъмирлаш каби бир қатор хизматларни кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилинади.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш истагидаги тадбиркорлар 2024 йил 20 апрелга қадар +998881992552 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.