Метро бўлсин, ер ости метроси бўлсин!
Албатта, метронинг ТТЗ даҳасигача узайиши жуда зўр хабар. Байрамбоп, қувончли янгилик!
Айни пайтда, метро бўлса, биратўла ер ости бўлсин, дея дуо қиламиз. Чунки бесўнақай ер усти метроси қургандан трамвай қайтгани афзал (ТТЗ тарафга Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб юрган 6- ва 13-трамвайларни эсласангиз керак).
Ўзи Қўйлик ер усти метроси эски эпохада олиб ташланган Оҳангарон йўлидан Қўйлиққа томон трамвай йўлини айни такрорлаганини айтмасак бўлмайди. Халқбоп ва дастёр трамвайни олиб ташлаб, бир неча йил ўтиб қиммат ер усти метроси қуриш каби ажойиботларни бошдан кечирганмиз.
Дарвоқе, 3,5 йил аввал Давлат раҳбарига қилинган презентацияда ТТЗ томонга ер остидан юрадиган метро қурилиши айтилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Prezident zamonaviy savdo majmuasini borib ko‘rdi
Prezident Shavkat Mirziyoyev 20-mart kuni Toshkent shahrida amalga oshirilayotgan qurilish va obodonlashtirish ishlari bilan tanishdi.
bakiroo
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги TEMU'га солиққа оид талаблар қўймоқда Ажойиб замонда ва маконда яшамоқдамиз. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 14 март куни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган TEMU' платформаси блокировкасини ечмоқчи эмас. Агентлик TEMU'дан…
Қонунсиз суперрегулятор мақсадига эришди: TEMU’ блокланди
Идеалда, қонун макони ва ҳуқуқ замонида яшаётган бўлганимизда, асл мақсад барча ўйинчилар учун тенг имкониятлар яратиш ва бу йўлда хусусан, TEMU’ни рўйхатдан ўтказиш ва солиқ тўлаттириш бўлиши керак эди.
Қанақадир олигархик гуруҳлар фойдасига урра-сол блоклаш эмас. Ҳа, рақобатдан ўлгудек қўрқувчилар, ўзига заррача ишончи йўқлар, очиқ бозорда очидан ўладиганлар блоклаттиради, тақиқлаттиради, ёптиради. Қўрқоқларнинг ноғорасига ўйновчилар эса шотирдай топшириқларни ижро қилади.

Telegram
davletovuz
Ўзбекистонда Temu маркетплейси сайти блокланибди, мобиль илова фаолияти ҳам секинлашган.
Spot
Spot
bakiroo
Метро бўлсин, ер ости метроси бўлсин! Албатта, метронинг ТТЗ даҳасигача узайиши жуда зўр хабар. Байрамбоп, қувончли янгилик! Айни пайтда, метро бўлса, биратўла ер ости бўлсин, дея дуо қиламиз. Чунки бесўнақай ер усти метроси қургандан трамвай қайтгани афзал…
ТТЗгача метро ерусти ва ерости бўлади
Транспорт вазири:
“Пушкин“ метро бекатидан “Салар“ темир йўл бекатигача траволатор орқали ёпиқ ўтиш йўли бўлади. Сўнгра ер усти метроси электропоезд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, Акушерлик ва гинекология институти томонга бурилиш жойида аста-секин ер остига тушади”.
Лойиҳа офиси раҳбари:
“Метрополитен темир йўл бўйлаб ўтади. Кейин линияни ер остига ўтказиш кўзда тутилади. У ТТЗ охирги автобус бекатигача чўзилиб, у ерда транспорт алмашинув тугунини ҳосил қилади”.
Кейинчалик ер усти линияси “Ашхобод” боғи орқали Кичик ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб “Тошкент” метро бекатигача (Шимолий вокзал) қўшимча 4 км га узайтирилиши мумкин.

Газета.uz
«Пушкин» станциясидан ТТЗгача метро ерусти ва ерости бўлади — транспорт вазири
Транспорт вазири «Газета.uz'га «Салар» темирйўл вокзалидан («Пушкин» метро бекати) ТТЗгача қурилиши режалаштирилаётган янги Тошкент метро линияси ҳақида маълумот берди. Ерусти қисми темирйўл бўйлаб Акушерлик ва гинекология ИТИгача боради, кейин эса еростига…
Асосий ставка ошди: Банклар эса омонатлар бўйича ставкаларни кескин пасайтирмоқда
Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандига кўтарган кунда омонатлар бозоридаги ўта фаол ва “маркетмейкер” бўлган икки онлайн банк омонат маҳсулотлари бўйича ставкаларни 3 фоиз бандига туширилиши ҳақида эълон қилмоқда.
Онлайн банклар билан бир қаторда қатор анъанавий банклар ҳам ҳеч бир эълонсиз қиммат омонатларини таклиф рўйхатидан олиб ташлашган.
Ўзбекистонда банклар бир вақтда ва синхрон равишда ставкаларни пасайтира бошлаши асосан маъмурий топшириқ, босим ё таъсир бўлсагина, юз беради (ўтган ёмон даврдан мерос). Қизиқ, юз бераётган антиқа томошани Марказий банк қандай изоҳлайди?
Ставкаларни бозордаги талаб/таклиф, таркибий ва конъюнктуравий ўзгаришларисиз сунъий пасайтирилиши қандай оқибатлар яратишини ҳаммамиз кўрганмиз. Валюта курсига босим ортиши, коррупцион каналлар пайдо бўлиши, норасмий транзакцияларнинг кенгайиши - бу тўлиқ оқибатлар эмас.

Хон саройдан шинам хонадонлар учун қулай тўлов шартлари
Хон Саройнинг янги "Bahor" лойиҳасидан 1 хонали хонадонларни бошланғич 119 млн сўм тўловни амалга ошириб, қолган қисмини муддатли тўловга, ойига 3,8 млн сўмдан тўлаб боришингиз мумкин!
Батафсил маълумот учун:
Бот орқали боғланинг
👉 712007400
👉 555017400
📌 Хонадонлар сони чекланган!
🌐 xonsaroy.uz | Телеграм
Реклама

Кафолатлар бўйича янги Қонун кучга кирди: Омонатлар ўсишда давом этмоқда
Февраль ойи давомида жами депозитлар қолдиғи 9,2 трлн.сўмга ўсиб, 319,4 трлн.сўмга етган. Хусусан, аҳоли омонатлари қолдиғи 4,2 трлн.сўмга ўсиб, 123,9 трлн.сўмни ташкил этган.
Кутилганидек, кафолатлар бўйича янги қонун кучга кириши омонатлар ўсишига ҳозирча салбий таъсир кўрсатгани йўқ.
Февраль ойида Ўзсаноатқурилишбанк (+1,2 трлн.сўм), Миллий банк (+955 млрд.сўм) ва КДБ банк (+804 млрд.сўм) депозит портфелларини фаол ўстира олган.
Чакана бозорда омонат жамғариш бўйича эса Анор банк (+645 млрд.сўм) етакчилик қилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Тижорат банкларининг кредит ва депозитлари тўғрисида 2025 йил 1 март ҳолатига маълумот
Кредитлаш яна давлат банклари ҳисобига фаоллашган
Январдаги мавсумий сукунатдан кейин февралда банклар кредит портфелининг ўсиши тезлашган.
Ой давомида жами кредит қўйилмалари 6,0 трлн.сўмдан кўпга ўсган ва 540,0 трлн.сўмдан ошган.
Бунда чакана кредитлар қолдиғи 2,8 трлн.сўмга, корпоратив кредитлар қолдиғи эса 3,2 трлн.сўмга ўсган. Микроқарзлар асосий чакана маҳсулот бўлиб қолмоқда (+1,9 трлн.сўм).
Кредит қўйилмалар жами ўсиши темпини асосан учта давлат банки - Ўзсаноатқурилишбанк (+1,2 трлн.сўм), Агробанк (+1,1 трлн.сўм) ва Миллий банк (+564 млрд.сўм) белгилаб берган.
Онлайн банкларнинг чакана кредитлашдаги юқори фаоллиги сақланмоқда. Тибиси банк бу борада барча банкларни ортда қоллирган (+555 млрд.сўм).
Расмий рақамларга ишонилса, муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи 580 млрд.сўмга ўсиб, 24,3 трлн.сўмга етган (жами портфелдаги улуши 4,5%дан ошган).
Ой давомида Ипотекабанк (+298 млрд.сўм), Миллийбанк (+223 млрд.сўм) ва Капиталбанкда (+94 млрд.сўм) муаммоли кредитлар қолдиғи тезроқ кўпайган.

Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2025 йил 1 март ҳолатига маълумот
Энергетик чўкиш фонида саноат ишлаб чиқариш тезлашган
Февраль ойида ҳам тўхтамай, янги тубларга қараб давом этган энергетик чўкиш статистикада қандай акс этган?
Асосий энергетик товарлардан газ қазиб олиш 208,8 млн.кубга қисқариб, 3 501,6 млн.кубгача тушган.
Нефть қазиб олиш 50,7 минг тоннагача (-7,4 минг тонна), бензин ишлаб чиқариш 90,4 минг тоннагача (-26,1 минг тонна), дизель ишлаб чиқариш 41,3 минг тоннагача (-31,6 минг тонна), газ конденсати ишлаб чиқариш 91,6 минг тоннагача (-11,4 минг тонна) қисқариб кетган.
Электр энергияси генерацияси ҳам камайишдан тўхтамаяпти. Февралда 6 808,9 млн.кВт.соат (-173,7 млн.кВт.соат) электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Қизиғи, энергетик товарлар ишлаб чиқаришнинг тублари янгиланаётганига қарамай, саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми январдаги 4,3%дан февралда 6,0%гача тезлашган.

Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланган: февралда газ экспорти 3,5 баробар оширилган
Ўзбекистонда газ билан боғлиқ антиқа, ғалати ва иқтисодий маънога эга бўлмаган зараркунанда жараён давом этмоқда. Нафақат давом этмоқда, тушунарсиз тарзда кучаймоқда ҳам.
Газ қазиб олиш юқори тезликда камайиб бораётган, иқтисодиётнинг бутун бошли тармоқлари газдан узилган, метан заправкаларида ҳафталаб газ бўлмаган февралда газ экспорт қилиш каррасига оширилган.
Февралда жами 20,2 млн.долларлик газ экспорт бўлган. Бу ўтган йилнинг февралига нисбатан 14,5 млн.долларга ёки 3,54 баробар кўп дегани.
Унданам қизиғи, февраль ойида Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланган. Газ импорти февралда 8 млн.долларни ташкил этган холос (16,4 карра қисқариш). Январь-февраль ойида жами газ экспорти 42,0 млн.доллар, жами газ импорти 35,8 млн.долларни ташкил этган.
Наҳотки аслида ўзбек газини импорт газ деб кўрсатиб, бюджетдан субсидия ўзлаштириш тўхтаётган бўлса?

Чайқовчи монополистлар касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади
Ўзбекистонда январь- февраль ойларида автомобиллар импорти 5 карра қисқарган ва 76 млн.долларни ташкил этган. Айни пайтда шу даврда автомобиль қисмлари ва анжомлари импорти 23,7%га ошиб, 253,9 млн.долларга етган.
Яъни автомобиллардан кўра 3,34 карра кўп “запчасть” импорт қилинган.
Бу дегани, автомобиллар импорти деярли ёпилгач, учбошли чайқовчи монополистлар автомобилларни “запчасть” қилиб импорт қилишга зўр беришган. Билсангиз керак, ўзларини “маҳаллийлаштирувчи” деб атовчи, лекин аслида чайқовчи монополистлар автомобиль ва электромобилларни “запчасть тарзида” божсиз импорт қилишади ва тўртта ғилдирак қадаб, қимматлаштириб сотишади.

Асосий ставка ошди: Банклар эса омонатлар бўйича ставкаларни кескин пасайтирмоқда Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандига кўтарган кунда омонатлар бозоридаги ўта фаол ва “маркетмейкер” бўлган икки онлайн банк омонат маҳсулотлари бўйича ставкаларни…
“Кўрсатма”?
Bankers.uz нашрининг Ўзбекистоннинг айрим тижорат банкларидаги манбалари ҳам омонат ставкаларининг тушиши Марказий банк томонидан тижорат банкларига берилган “кўрсатма” эканини айтмоқда.

Bankers.uz
Ўзбекистон банклари омонат ставкаларини пасайтира бошлади
Охирги 2 ойда Ўзбекистоннинг барча банклари сўмдаги мавжуд омонат ставкаларини кетма-кет пасайтира бошлади. Хусусан, омонат ставкалари нисбатан юқори бўлган TBC Bank ва ANORBANKда максимал йиллик ставка 27 фоиздан 23 фоизгача пасайтирилди. Қолган банкларда…
Бозор принципларига қарши ҳаракатлар эса охир оқибат жазоланмасдан қолмайди
Миркомил Холбоев:
“Фоиз ставкаси бу - хонанинг ҳарорати эмас, хоҳлаган вақтга сунъий йўллар билан тушириш ёки кўтариш мумкин бўлган
Агар депозитлар учун фоиз ставкаси баланд бўлса, демак фоиз ставкаси баландлигининг сабаби бор. Яъни уни шунчаки маъмурий йўллар билан пасайтириб бўлмайди. Агар шундай қилинса, табиийки, бу ёмон оқибатларга олиб келади.
Фоиз ставкаси бу нарх, биламизки нархлар муҳим маълумот, сигнал ва рағбатларни ташувчи восита. Фоиз ставкасининг баландлиги эса одамлар томонидан кўпроқ депозит қўйишга рағбатни уйғотади. Кредит олишга хоҳишни эса пасайтиради. Кредит олишнинг секинлашиши эса юқори инфляция шароитида инфляцияни секинлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Ривожланаётган давлатларда кредитлар фоиз ставкаси юқорилигининг асосий сабаби депозитлар ставкаси юқорилиги деган фикр мавжуд. Шу сабабли, кредитларнинг фоиз ставкасини пасайтириш мақсадида депозитларнинг фоиз ставкасини пасайтиришга қаратилган сиёсат учраб туради (фоиз ставкасига юқори чегара ўрнатиш, ёки бошқа маъмурий йўллар билан пасайтириш). Лекин “яхши” ниятлар билан қилинган бундай сиёсатлар охир-оқибат қарор қабул қилувчилар хоҳламаган оғир оқибатларга олиб келади. Яъни олдин кредитлар қиммат бўлган бўлса фоиз ставкаси назорати ўрнатилгандан кейин кредитлар шунчаки мавжуд бўлмай қолади. Бундан ташқари, жамғарма маблағларининг банк тизимидан чиқиб кетиши натижасида, бошқа кўзланмаган секторларда (масалан, уй-жой, автомобил бозорлари) нарх “пуфак”ларининг ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Бу жараён худди одамларни бой қилиш учун паст фоиздан имтиёзли кредитлар учун ресурс ажратишга ўхшайди. Охир оқибат эса ресурслар “ният” қилингани каби унга энг муҳтож бўлганларга етиб бормайди. Шунингдек, имтиёзли кредитнинг ҳақиқий нархи кредит олувчи учун бозор нархига айланаверади (кредит олишдаги норасмий қўшимча тўловлар эвазига).
Юқори фоизларни ҳамма ёмон кўради, лекин юқори фоизларга тўғридан-тўғри қарши курашиш оқибат билан курашишдан бошқа нарса эмас. Масалан сўнгги йиллардаги Туркия бунга яққол мисол. Сиёсий хоҳишлар билан фоиз ставкасини пасайтиришга қаратилган ҳаракатлар юқори инфляция, валюта курсининг кескин қадрсизланиши каби оқибатларга олиб келди.
Фоиз ставкаси (яъни нарх) назорати энг оқилона ва тўғри йўл бўлганда ҳамма давлатлар ривожланишда шу йўлдан борган бўларди. Бозор принципларига қарши ҳаракатлар эса охир оқибат жазоланмасдан қолмайди. Бу ривожланишнинг орқага сурилиши, аҳолининг камбағаллашиши, иқтисодий барқарорликнинг йўқолиши каби омиллар билан намоён бўлади”.

Mirkonomika
Foiz stavkasi bu-xonaning harorati emas, xohlagan vaqtga sun’iy yo‘llar bilan tushirish yoki ko‘tarish mumkin bo‘lgan
Agar depozitlar uchun foiz stavkasi baland bo‘lsa, demak foiz stavkasi balandligining sababi bor. Ya’ni uni shunchaki ma’muriy yo‘llar bilan…

Banks & Business Expo 2025 Марказий Осиёдаги асосий банклар ва молия тадбири
16-17-18-апрелда Banks & Business Expo 2025 тадбири бўлиб ўтади. Унда молиявий сектор етакчилари билан учрашиш, энг сўнгги трендлардан хабардор бўлиш ва манфаатли ҳамкорликлар ўрнатиш имкони мавжуд.
Шунингдек, тадбирда:
• Энг арзон кредитлар
• Энг фойдали омонатлар
• Энг катта кешбекли карталар барчаси мавжуд.
Кириш эса мутлақо бепул!
Батафсил: info@uzglobalexpo.com
+998 95 011 99 44
www.global-expo.uz
Рўйхатдан ўтиш

Махфийми ё шаффофми?
2024 йил.
Ахмедходжаев:
"АЭС қурилиши лойиҳаси қиймати махфий ва очиқланмайди".
2025 йил. Ахмедходжаев:
“Ҳа, бош пудратчи „Росатом“ бўлади, лекин, шунга қарамай, улар бизни қандайдир тарзда чеклашга уринишмаяпти. Биз ҳамма нарсани қурамиз ва у ерда қандай бўлишини ҳал қиламиз. Бу — мутлақо шаффоф ва очиқ жараён”

"АЭС қурилиши лойиҳаси қиймати махфий ва очиқланмайди"
Ахмедходжаев етовидаги Ўзатомнинг ниҳоят овози чиқди.
Агентликнинг Spot нашрига берган маълумотида қайд этилишича, 6та РИТМ — 200Н реактор қурилмалари базасида қуриладиган кичик қувватли атом электр…

Махфийми ё шаффофми? 2024 йил. Ахмедходжаев: "АЭС қурилиши лойиҳаси қиймати махфий ва очиқланмайди". 2025 йил. Ахмедходжаев: “Ҳа, бош пудратчи „Росатом“ бўлади, лекин, шунга қарамай, улар бизни қандайдир тарзда чеклашга уринишмаяпти. Биз ҳамма нарсани қурамиз…
“Қиймати 2 млрд доллардан кам бўлади”
Ахмедходжаев:
“[Станция] қиймати 2 млрд доллардан кам бўлади. Бу биз интилаётган мақсадли кўрсаткич”.
Бу қиймат қанчалик асосли ёки шиширилган, билмайман. Лекин Янги Ўзбекистон тарихида ҳали биронта мега лойиҳа, айниқса унга энергетиклар ва пудрат қиролларининг қўли теккан бўлса, у GTL заводми, MTO заводми ё Ёшлик коними, баён қилинган қийматига бирон марта сиғмаган, қурилгунча ёки ҳали қурилмай туриб ҳам каррасига қимматлаган.
Uzbekistan GTL учун совурилган 4 млрд.долларни ҳеч қурса солиқлар кўринишида қайтариш учун 100 йил ҳам етмаганидек, 2 млрд.долларлик кичик АЭС қийматини қоплаш учун неча авлод умри керак бўлади?
Ва берилмаган асосий иқтисодий саволга ким жавоб беради? Кичик АЭС мабодо қачондир битса, унга 2 млрд.долларми ё 4 млрд.долларми совурилгач, АЭСда генерация бўлган электр энергиясининг таннархи қандай бўлади? 20 цент ё 40 цент?
Ва бу таннархни қоплаш учун (қарзларни кимдир тўлаши керак-ку), тарифлар қанчага ошади?

Йилига 2 трлн.сўм солиқ тўлайди дейилган Uzbekistan GTL йирик ишлаб чиқарувчи солиқ тўловчилар рўйхатида йўқ
4 млрд.долларгача шиширилган Uzbekistan GTL заводини маъқуллатиб олишда шонли энергетиклар тўқиган тезислардан бири завод ишга тушса, йилига 2 трлн.сўм…

“Россиянинг Ўзбекистондаги кичик АЭС реактори — тажриба эмас, балки синовдан ўтган технология”
Синовдан ўтган технология бўлиши учун Ахмедходжаев оғзидан бол томиб мақтаётган РИТМ-200Н (номи менга ГРУЗ 200 деб эшитилади) сув-сувли ядро реактори ер устида, яъни қуруқликда ишлаган ёки ишлаётган бўлиши керак. Ҳамма гап шундаки, дунёнинг бирон бир маконида бу технологияда ер устида ишлаб чиқариш мавжуд эмас. Ҳатто Россиянинг ўзида 2023 йилда анонс қилинган, биринчи блоки 2027 йилда ишга туширилади дейилган, лекин 2030 йилдан кейинга кечиктирилган Ёқутистондаги АЭС ҳам ҳалигача фақат қоғозда мавжуд. Мана қуришсин, шу Ёқутистондаги кичик АЭСни, 5-10 йил ишлашини кўрайлик, худо пошшо, кейин ўйлаб кўрса бўлади.
Унгача Тузконда қуришмоқчи бўлишаётган АЭС бу Ўзбекистон ери ва ўзбекистонликлар устидаги тажриба. Қип-қизил тажриба.

esg-a.ru
Реализация пилотного проекта «Атомная станция малой мощности (АСММ) в Якутии»
Здесь вы можете прочесть подробную информацию о проекте" Реализация пилотного проекта «Атомная станция малой мощности (АСММ) в Якутии» "компании"Госкорпорация «Росатом»"
Ёқилғи нархини сунъий оширган БНҚИЗ ва GTL GAZ’ жазоланган: жазо қаттиқлашиши зарур!
Рақобат қўмитаси нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги натижасида 77,7 млрд сўм маблағлар асоссиз олинганлиги ҳолатларини аниқлаган.
"Рақобат тўғрисида"ги Қонунига асосан молиявий жарималар қўлланилган субъектлар орасида биржа савдоларига бензин ва дизель ёқилғиси чиқарувчи "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ ва биржада импорт пропан сотувчилардан “GTL GAZ” МЧЖ ҳам бор.
Ҳар икки субъект ҳаракатларида манипуляция ҳолатларини содир этиб, асоссиз даромад олганлиги аниқланган.
Келаси ҳафтада бошқа энерготоварлар қаторида метан газ нархи ҳам кескин ошади. Табиийки, чўнтаги ва илдизи бир очофат монополистлар ва муттаҳам олигархлар ўзи бусиз ҳам нархи осмонда бўлган бензин, пропан ва дизель ёқилғиси нархларини ошириб олишга яна уринишади.
Рақобат қўмитаси бундай уринишларни кейин эмас, ўз вақтида оператив аниқлаб ўзбекистонликларни талаётган монополист ва олигархларни шафқатсиз равишда жазолашга, улар олган асоссиз даромадларни каррасига кўп жарима билан қайтариш режимига ўтиши керак.

Метан газ нархининг ошиши бензин ва пропан нархини ошириб олишга навбатдаги баҳона бўладими?
Яна 3 ҳафтадан кейин метан шохобчаларига етказиладиган газ нархи 39%га қимматлайди. Табиийки, метан газнинг чакана нархи ҳам шунга мувофиқ ошади.
Ўтган 2024 йилда…

Эгаллаб олиш навбати банкоматларга келдими?
Ўтган йили декабрда, электромобилларни қувватлаш станцияларининг оммавий демонтажи бошланган пайтда, ижара жойларда ўрнатилган станцияларга қарши даъволар ўринли, деб топилса, унда ҳудди шунақа ҳуқуқда жойлаштирилган ўн минглаб банкомат ва инфокиоскаларни ҳам демонтаж қилиш бошланиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.
Афсуски, энг ёмон гумонларимиз амалга кўчган кўринади. Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларда “ноқонуний ўрнатилган” дейилаётган банкоматларни демонтаж қилиш ишлари бошланган.
“Менда ҳозир қанча банкоматларни демонтаж қилиб, олдириб ташлаганимиз ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин ишлар доимий тарзда амалга оширилади. Буни Марказий банк ёки тижорат банклари ҳам тасдиқлаши мумкин”, деб айтган Кадастр агентлиги вакили.
Ўзбекистонда охирги вақтда қатор даромадли бозор сегментларини ёппасига эгаллаб, бир қўлли қилиш, рақобатчиларни айрим шотир органларнинг ваколатидан фойдаланиб, ўйиндан чиқариш тобора авж олмоқда. Банкоматлар ва инфокиоскалар бозори ҳам шу деструктив ҳаракатлардан четда қолмаётган кўринади.
Аввалроқ, ўтган йилнинг кузидан бошлаб банкоматларнинг cash in ва инкассация функцияси ёппасига ўчириб қўйилди. Кейинчалик ёқилгандан кейин ҳам, ушбу амалиётлар учун юқори комиссиялар жорий этилди. Бу ишлар барча банкларда бир вақтда тасодифий бўлганига ишониш қийин, айниқса эркатой тўлов ташкилотларидан бири нақд пул кирими ва тўлов тизимини эгаллаш учун бутун маъмурий ресурсларини жорий қила бошлаган бир пайтда.
Кадастр агентлиги орадан 7 йил ўтиб, банкоматлар дислокациясига, ижара ва субижара шартномаларига қизиқиб қолгани эса навбатда янги даража. Хўп, 90% банкоматлар субижара ҳуқуқида ишлаяпти дейлик. Нима бўпти? Бутун дунёда шунақа-ку.
Нима бўлгандаям, бу бузғунчи ҳаракатлар банкомат ва инфокиоскалар бозорида охирги 7 йилда шаклланган рақобатли тизимни ўлдиришга хизмат қилмаслиги керак. Агар бу юз берса, бизни худди ўтган ёмон даврдагидек нақдлик билан боғлиқ мудҳиш картина кутади.
Истеъмолчилар ва рақобат ҳимоячиси сифатида Рақобат қўмитаси, регулятор сифатида Марказий банк банкоматлар демонтажига нисбатан ўз муносабатини билдириши зарур.

Электромобилларни қувватлаш станцияларининг оммавий демонтажи бошланиши мақсадли ва маъмурий рейдерликка ўхшайди
Ўтаётган ҳафтанинг энг катта иккиюзламачилиги яна энергетиклар билан боғлиқ бўлди. Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини…

Ҳартугул: Водий учун ягона аэропорт қуриш ғоясидан воз кечилган
Эсингизда бўлса, пандемиядан кейин самарасиз ва каррасига қиммат лойиҳалар ясаш орқали пул ўзлаштириш яна авжига чиққан пайтда, шимолдан келиб, бизга ақл ўргатувчилар водийдаги аэропортларни ёпиш ва янги ягона аэропорт қуриш лоббисини роса илгари суришганди.
Маълум қилишларича, бу зараркунанда ғоядан узил-кесил воз кечилган.
“У ерда битта аэропортни сақлаш стратегия ва хавфсизлик нуқтаи назаридан энг маъқул вариант эмас — бу биринчи масала...
Бизнинг стратегиямиз — учта вилоятда учта тўлақонли халқаро аэропортга эга бўлишдир”, — деган Uzbekistan Airports раҳбари.
Албатта, бу Ўзбекисионда аэропортлар билан юз бераётган антиқа қарорлар шу билан тугади дегани эмас. Масалан, Бухородаги аэропорт учун “хусусий шерик” сифатида Самарқанддаги аэропортни эгаллаган гуруҳга топширилиши улкан стратегик хато (гап фақат қимматлаштирилган лойиҳада эмас). Бухоро ва Самарқанд аэропортлари рақобатлашиши керак, бир қўлли қилиниши эмас.
Ўзи умуман бирон бир молиявий гуруҳга Ўзбекистонда бир-бирига жуғрофик яқин ва захира ҳисобланган икки ва ундан ортиқ аэропортни бошқаришга топширмаслик даркор. Агар нафақат эркин бозор, миллий хавфсизлик ҳақида қайғуриладиган бўлса.
Идеалда, Ўзбекистон Ғарб ва Шарқни бирлаштирувчи жойлашуви билан бутунлай очиқ ва барча занжирларда юқори рақобатли авиабозорга айланиши керак. Афсуски, худо берган бу имкониятлар ўта тор ва биқиқ манфаатлар учун қурбон қилинишда давом этмоқда.

Буларнинг мақсади аэропортларни рақобатли бозорга олиб кириш эмас, каррасига қиммат аэропортлар қуриб пул ишлаш
Ўзбекистонда авиабизнес ва хусусан аэропортларга муносабат фақат ўзлаштириш устига қурилган. Мана бу интервью билан танишсангиз бунга яна бир…