Монополист ва олигархларнинг дўсти бўлган ўзбек чиновникларига керак бўлганида 4 соатда бюджетни тасдиқлашади, халққа оид масала бўлса 4 йил ҳам етмайди
Севимли монополистларга субсидия ажратиш, олигарх дўстларга буюртмаларни кафолатлаш ва умуман мафкураси йўқ, лекин ўзлаштиришга асосланган Бюджетни бир овоздан тасдиқлаш бўйича мутлақ рекорд ўрнатиб, оғалари Россия думасининг натижаларини ҳам бир тупуриб ортда қолдиришганидан хабарингиз бор.
Лекин халққа оид нимадир енгилликни кўда тутадиган таклифлар ё топшириқлар ижроси йиллаб кутилади.
Мана масалан, истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинганига тўрт йилу икки ойдан ошди.
Бу ҳақдаги Ҳукумат қарорида ижро учун аниқ муддат белгиланганига 2,5 йилдан ошди.
Жамоатчиликнинг қайта ва қайта эслатишларидан кейин тегишли қонун лойиҳаси тайёрланганига яқинда 4 ой бўлади.
Истеъмол кредити тўғрисдаги қонунга ўзгартиришлар ПАРАламентда муҳокамага киритилганига яқинда бир ой бўлади. Айтгандек, лойиҳа 4 соатда тасдиқланган бюджетдан аввалроқ киритилган.
Сизда савол туғилиши мумкин:
Нимага Президент фармони, ҳукумат қарори ва жамоатчилик маъқуллаган лойиҳа бўла туриб шу учта сўзни алмаштириш билан боғлиқ қонун тақа тақ тўхтаб турипти. 4 йилдан бери яна?
Чунки бу қонун қабул қилинса, паразит монополистлар ва маҳаллийлаштириш шиори билан халқни талаётган олигарх ўғриларнинг нони яримта бўлади. Бу қонун қабул қилинса, оддий халқ кредит ҳисобига хорижда ишлаб чиқарилган ёки фуқаролар ихтиёрида бўлган товарларни комиссионерсиз сотиб олаверади. Фоизлар ва комиссиялар арзонлашади. Асосийси халқда танлов бўлади. Лекин бунга йўл қўйиб бўладими?
Ахир Янги Ўзбекистонда энг аввал монополист ва олигарх ўғрилар манфаатлари устуворку!. Улардан қандайдир нушқутлар қолсагина, кейин қора халққа увоқлар улоқтирилади.
Тўғриси, ҳозир ҳам нимадир ўзгариш бўлишига ишонмайман. Ё лойиҳа халқ номидан вакиллик қила оладиган битта депутат қолган қонунчилик палатасида қотиб қолади, ёки ҳеч ким сайламаган уйқучи сенаторлар тарафидан орқага қайтарилади.
Мавзу бўйича аввалги постлар:
Биринчиси.
Иккинчиси.
Учинчиси.
Тўртинчиси.
Бешинчиси.

regulation.gov.uz
Мамлакатимиз аҳолисининг таълим олиш, меҳнат қилиш ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги…
Етим халқнинг етим қонуни
Депутат Дониёр Ғаниев юқоридаги етим лойиҳа ҳақида ёзмоқда:
"...Лойиҳа кирганига бир ой бўлди. Бюджет билан бирга қабул қилиниши керак эди. Лидеп фракцияси лойиҳани қўллаб, 2-ўқишга маъқуллаб берганди. Лекин негадир кун тартибидан "тушиб қолди".
Авваламбор, Дониёр Ғаниевга очиқлик ва аниқлаштирувчи муносабат учун раҳмат. Айтинг, айтинг, бунақа позициялар ихтиёрий-мажбурий равишда қувилиш билан якунланмасин.
Энди тасаввур қилишингиз учун айтаман. Агар қайсидир ўғри олигарх ёки паразит монополист (янги Ўзбекистон шуларнинг томорқасига айланиб қолди) манфаатлари билан боғлиқ қонун лойиҳаси бўлганида ҳукуматнинг бутун состави Қонунчилик палатасига келиб ётиб олишган бўларди. Токи уч ўқиш якунланмагунича Қўмиталардан вазирлар, фракция кабинетларидан замвазирлар чиқишмасди.
Эсингиздадир, мажлисда Uzauto motors ёки Ўзавто вакилларининг ўзи йўқ, кўндаланг қўйиб, келишмаган, ҳатто онлайн уланишни лозим топишмаган. Лекин ҳукуматнинг бутун состави паразит монополистга 226 млрд.сўм ажратиш масаласини жон жаҳди билан ҳимоя қилди. Мана, ишонмасангиз, қайтадан кўринг.
Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш масаласи эса етим масала, етим қонун. Етим халқнинг етим қонуни. Ҳукуматнинг биронта вакили келиб ҳимоя қилишни лозим ҳам топмаган. Бу биринчи сабаб.
Иккинчи сабаб, буниям эҳтимоли жуда катта, Ўзбекистоннинг сўриб ётган ўғри олигархия ва паразит монополистлар битта қўнғироқ билан шунчаки масалани пайсалга солиб туришни сўраган бўлишлари ҳам мумкин. Бунинг учун баъзида қўнғироқ ҳам шартмас, профиль қўмитага ёки қайсидир фракцияга биттагина смс ҳам кифоя.
Орзудаги Ўзбекистонда ўғри олигархлар, агар халқдан ўмарган бор мол-мулкини халққа топширмаса, қамоқда ўтиради, паразит монополистларнинг куни триллионлаб штраф тўлаш билан ўтади. Лекин унгача ҳали жуда узоқ. Унгача халқ етим. Унинг хоҳишлари ҳам.

Telegram
bakiroo
Монополист ва олигархларнинг дўсти бўлган ўзбек чиновникларига керак бўлганида 4 соатда бюджетни тасдиқлашади, халққа оид масала бўлса 4 йил ҳам етмайди
Севимли монополистларга субсидия ажратиш, олигарх дўстларга буюртмаларни кафолатлаш ва умуман мафкураси…

Монополист нафақат импортдан, ҳатто ўзи ишлаб чиқарган минилган машиналар рақобатидан ҳам қўрқади
Кўпчилик ўйлайдики, амалдаги Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун фақат импортга тўсиқ қўйишга қаратилган деб. Йўқ, фақат бу эмас.
Мазкур ярамас қонун нормалари монополист ва ўғри олигархларни нафақат импортдан, балки фуқароларнинг фуқаролардан мулкчилигидаги товарларни кредит ҳисобига сотиб олишини ҳам чеклайди. Тушунтираман.
Масалан, сизнинг 30 млн.сўм пулингиз бор. Янги ласеттининг олдиндан 50%ини тўлашга ҳам етмайди ва салондан чиқишини бир йилдан кўпроқ кутишниям истамайсиз. Нима қиласиз? Танишингиздан ё бозордан келишиб 120 млн.сўмга минилган ласетти оласиз. Сиз ўйлайсиз, банклар сизга қолган 90 млн.сўм кредитни тўғридан-тўғри бера оладими? Йўқ. Йўқ. Ва яна йўқ. Чунки Қонун билан (15-модда) бу тақиқланган.
Танишингиз ёки бозордаги сотувчи аввал ўз ласеттисини реализация қилувчи юридик шахс - ўртамчи комиссионерга сотиши керак. Ўртамчи комиссионернинг хизмати эса камида 7-10 фоиз бўлади. Кейин сиз банк кредити ҳисобига комиссионердан минилган ласеттини сотиб оласиз. Албатта комиссионернинг хизмат ҳақи машина нархи устига минади. Якунда минилган автомобиль кредит ажратилган вақтда сизга келишилган, 120 млн.сўмга эмас, 130-132 млн.сўмга айланади. Табиийки, фоизларниям 130-132 млн.сўм учун тўлайсиз.
Бўлиб тўлаш (рассрочка) ёки лизинг шартларидаги вазият эса янаям оғир. Йиллик 12%, йиллик 14% дейилгани билан, бу фоизлар қолдиққа эмас, автомобилнинг бутун қийматига, бутун давр бўйича ҳисолбланади. Амалда бундай схемалар бўйича реал ставкалар йиллик ҳисобда 60%дан ошиб кетади.
Бу ишларнинг ҳаммаси иккиламчи бозордаги минилган автомобиллар доим қиммат бўлиши, демакки, вақти вақти билан дефицит яратиб туриладиган монополист маҳсулотларига талаб тинимсиз юқорилаб бориши учун қилинган. Айнан шунинг учун ҳам тақиқларни бекор қилишга оид ўзгартиришларни 4 йилдан буён қабул қилмай. пайсалга солиш давом этмоқда. Ҳатто бу ҳақида Президент фармони бўлса ҳам.

Газета.uz
Закон о потребительских кредитах на импортные товары «выпал» из повестки дня — депутат
В Узбекистане уже более 4 лет планируют разрешить выдачу потребительских кредитов на импортные товары (сейчас их выдают только на местные авто или бытовую технику). Недавно в парламент внесли законопроект о кредитах на импортную технику, но он «выпал» из…
Бюджет ишоралари: Тиббиёт
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг харажатлари ўтган йил билан солиштирганда 5,5 трлн.сўмдан 3,7 трлн.сўмгача камайган.
2023 йил бюджетида 2022 йилда мавжуд бўлган қуйидаги харажатлар чиқариб ташланган:
тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатлар (2 192,1 млрд.сўм)
болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш тадбирлари учун харажатлар (58,1 млрд.сўм);
одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликлар тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ харажатлар (64,9 млрд.сўм);
репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш учун харажатлар (3,9 млрд.сўм);
ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари тарбияланувчиларини ва ушбу муассасаларда яшовчиларни гриппга қарши эмлашга доир харажатлар (2,6 млрд.сўм);
аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини эналаприл дори воситаси билан бепул таъминлашга доир харажатлар (4,0 млрд.сўм);
туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги «Онко-назорат» («Cancer-назорат») аёллар кўрик хоналарини тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий воситалар билан жиҳозлаш учун харажатлар (20,0 млрд.сўм);
оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар (121,6 млрд.сўм);
наркология муассасаларини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашга (қўшимча жиҳозлашга) доир харажатлар (8,1 млрд.сўм);
соғлом турмушни шакллантириш, тўғри овқатланиш бўйича тизимли равишда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш (2,0 млрд.сўм)
Бюджетдан ташқари жамғармалар қирқимида тиббиёт йўналишидаги харажатлар бўйича:
Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси харажатлари 86,0 млрд.сўмдан 45,0 млрд.сўмгача камайтирилган.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси харажатлари 1 189,8 млрд.сўмдан 3 094,2 млрд.сўмгача оширилган.
Демак, 2023 йилда тиббиёт учун бюджет харажатлари жиддий кўламда мақбуллаштирилган.
Мақбуллаштиришнинг асосий юкламаси тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатларга тўғри келади.
Харажатлар қисқаришининг бир қисми тиббий суғурта каналига ўтказилган бўлиши мумкин. Чунки айнан тиббий суғурта учун кафолатланган тиббий ёрдам доирасида тиббий хизматларни давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларидан харид қилиш 900 млрд.сўмдан кўпроққа оширилган.
Тиббиёт суғуртаси харажат юкламаси асосий қисми маҳаллий бюджетлар зиммасига тушган (2 418,1 млрд.сўм).

🎉 Ипотека-банкдан акция давом этади!
Бугунги кунга қадар 10 нафар ғолиблар пул мукофотларига эга бўлдилар!
💥 Акция шартлари эса оддий ва жуда осон.
📱 Янги “Ipoteka-Retail” иловасини юклаб олиб, идентификациядан ўтинг ва исталган банк картасини бириктиринг.
Шунчаки коммунал тўловни амалга оширинг, ёки онлайн омонат ёки онлайн микроқарз расмийлаштиринг ҳамда акция иштирокчисига айланинг!
🔹 2023 йилнинг 14 мартига қадар ҳафтанинг ҳар сешанба куни 5 тадан ғолиб аниқлаб борилади ва ҳар бир ғолибга 1 млн сўмдан пул ютуғи топширилади.
⭐️ Бош соврин – 50 млн сўм.
👉 Батафсил.
📨 Telegram | 🖼 Instagram
👨 Facebook | 😉 Linkedin
👍 Youtube | 👌 Sayt
Реклама
Бугунги кунга қадар 10 нафар ғолиблар пул мукофотларига эга бўлдилар!
Шунчаки коммунал тўловни амалга оширинг, ёки онлайн омонат ёки онлайн микроқарз расмийлаштиринг ҳамда акция иштирокчисига айланинг!
👉 Батафсил.
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Лицензияси бекор қилинган "Hi-Tech bank"нинг регулятор қарори устидан даъвоси рад этилган
2022 йил 7 октябрда “Hi-Tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинган ва тугатиш жараёни бошланган эди.
Йил охирига келиб "Hi-Tech bank" регулятор қарори юзасидан судга мурожаат қилгани маълум қилинганди.
Айтишларича, суд "Hi-Tech bank"нинг регуляторнинг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини рад этган.
Шунингдек, "Hi-Tech bank" вакилларининг бошқа масалалар бўйича ҳам Марказий банкка даъволари кўриб чиқилаётгани ойдинлашган.

Бюджет ишоралари: Таълим
Бирламчи тақсимловчи Халқ таълими вазирлиги орқали 29,6 трлн.сўм харажат мўлжалланган. Бу ўтган йилга нисбатан 13,8%га кўп дегани. Эслатиб ўтамиз, жами бюджет харажатлари 2022 йилга нисбатан 22,5%га ошган. Бу дегани таълим бўйича харажатлар нисбатан камайган.
2022 йил билан солиштирганда, халқ таълими муассасаларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш учун харажатлари (120,0 млрд.сўм) чиқариб ташланган.
Республика китоб жамғармасининг харажатлари ўтган йилги 1 299,3 млрд.сўмдан 946,5 млрд.сўмгача, яъни 27%га камайган. Айни пайтда Халқ таълими вазири жамғармаси учун ажратилган маблағлар 130,0 млрд.сўмдан 150 млрд.сўмгача ошган.
Боғча вазирлигининг харажатлари 8,0 трлн.сўм этиб белгиланган. Бу ўтган йилга нисбатан 8,5%га кўп. Яъни бу йўналишда ҳам нисбий камайиш рўй берган.
2022 йил билан солиштирганда боқувчисини йўқотган хотин-қизлар фарзандлари учун ота-оналар бадали тўловларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар (18,9 млрд.сўм) чиқариб ташланган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг харажатлари қарийб 6,0 трлн.сўм этиб белгиланган. Бу ўтган йилга нисбатан 46,4%га кўп. Лекин бу алдамчи рақамлар.
Харажатлар 2022 йилга нисбатан 2 баробардан зиёдга кўпайган объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар (591,5 млрд.сўм) ва ривожлантириш дастурлари учун харажатлари (503,0 млрд.сўм) ҳисобига рўй берган.
Кеча тиббиёт бўйича ёзганимиздек, таълим йўналишида ҳам бюджет харажатлари мақбуллаштирилган, яъни қисқартирилган. Ошган харажат моддалари бўлса ҳам, бу асосан давлат буюртмаларини ўзлаштириш каналларига тааллуқли.

Бу ёрқин келажак учун тўлов эмас, бу ёмон ўтмиш учун чегирма!
Тармоқда Ипотекабанкнинг OTP Bank'ка 330 млн.долларга сотилгани ҳақидаги инсайд твит айланмоқда.
Бу қанчалар асосли маълумот, кўпми ё камми, бир нарса дейиш қийин. Чунки Ўзбекистонда фаол ва ликвид фонд бозори мавжуд эмас. Барча талабгорлар иштироки шароитида қандай нарх шаклланиши мумкин бўларди, буни фақат очиқ бозор шароитидагина билиш мумкин.
Бунинг устига биз барча шартлар қандай эканини билмаймиз. Акцияларнинг 75% ҳозир, қолган 25% эса биринчи битим молиявий ёпилганидан уч йил кейин сотиб олинишидан бошқа. "Иблис эса мана шунақа майда деталларда" ўтиради.
Бизга маълум очиқ маълумотларга таянсак, Ипотекабанкнинг 1 декабрь ҳолатига жами капитали 520 млн доллар, қаттиқ капитали 425 млн.доллар атрофида бўлган. 1 январь ҳолатига маълумотлар бундан сал яхшироқ бўлиши табиий.
Агар 1 декабрь ҳисоботига суянилса, банк жами капиталининг номиналига нисбатан 63% қийматда сотилгани ойдинлашади.
Ипотекабанк Ўзбекистонда рентабеллиги инфляциядан юқори кам сонли давлат банкларидан бири экани ва бозор нархи номиналига етадиган биронта давлат банки йўқлиги инобатга олинса, бу паст нарх эмас. Бу ёрқин келажак учун тўлов эмас, бу ёмон ўтмиш учун скидкани англатади. Қайтараман, ёпиқ шартлар кўп нарсага ойдинлик киритади.

Kainbek
Бой Норвегия ва камбағал Ўзбекистон
Шуҳрат Латипов Норвегия 2027 йилдаги ҳоккей бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги буюртмасини қайтаргани ҳақида ёзмоқда. Чунки Норвегия ҳукумати чемпионат мезбонлиги учун пул ажратишдан бош тортган.
Ўзбекистон ҳукумати эса пандемия роса авжига чиққан 2020 йилнинг 7 августида «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган.
"Аниқ бюджети ҳалигача номаълум, қурилишига бир неча юз миллион кетадиган «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинлари мезбонлигидан воз кечиш керакми", дейилган твит сўровга 77,7% овоз берганлар "Ҳа" деб жавоб беришган.
Сўралганларнинг 22,3%и эса Осиё ўйинларини Тошкентда ўтказиш кераклиги, акс ҳолда "ўғрилар оч қолади" деган фикрда қолишган.
Албатта, бу сўровлар ҳеч қандай репрезентативлик касб этмайди. Лекин факт шуки, Норвегия дунёдаги энг бой давлатлардан бири, Ўзбекистон эса энг камбағалларидан.

Latipov [uz]
Норвегия ва Ўзбекистон
Норвегия 2027 йилги хоккей бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш таклифини қайтариб олди. Сабаби, ҳукумат бунинг учун пул ажратишдан бош тортган. Чунки у ерда 1,3 триллион долларлик (Ўзбекистоннинг 17 та ЙИМ) дунёдаги энг йирик…

Ёпилаётган Ўзбекистоннинг ёпиқ тарзда қабул қилинган маҳаллий бюджетлари
2023 йил бўйича маҳаллий бюджетлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани йўқ.
Тошкент шаҳри, вилоятлар, Қорақалпоғистон бюджетлари, барча туманларнинг бюджетлари жамоатчилик кўзидан ёпиқ ва тезкор тарзда ё 2022 йилнинг энг охирги кунида ёки 2023 йилга ўтиб қабул қилинди.
Вилоят ва туманлар Маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ташкил этилган 2019 йилдан буён эълон қилиб келинарди. 2022 йил охирида ушбу анъанага чек қўйилди. Балки доимийга буткул узилди.
Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим эди. Лекин 2022 йилда ушбу талабларга "Қоида тариқасида" деган ҳар қандай ёлғончиликни оқлайдиган ниқоб қўшиб олишди.
Демак, ҳеч ким сайламаган ҳокимлар маҳаллий бюджет лойиҳаларини эълон қилмаслик учун айнан мана шу ниқобдан навбатдаги марта унумли фойдаланишган.
Мамлакат 2016 йилда қаердан чиқиб келган бўлса, жуда катта тезлик билан ўша жойга бошқатдан яқинлашмоқда.
P.S. Туман ҳудудлардан Андижон шаҳар, вилоят ҳудудлардан Сирдарё вилояти лойиҳасини қўйган экан. Муҳокамалар 4 январгача белгиланган, лекин тегишли тарзда 2022 йилнинг 31 декабрь ва 30 декабрь саналарида тасдиқланиб юборилган.
@the_bakiroo

Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portali
Бой Тошкент кенгаши ими-жимида бюджет қабул қилди. Даромадлар қандай?
Ўзбекистоннинг энг бой ва серхарж макони Тошкент шаҳрининг 2023 йил учун бюджети қабул қилинди. Қайд этганимиздек, жамоатчилик муҳокамаси ўтказилмасдан ва эътиборлиси, 2023 йил аллақачон бошланиб бўлганидан кейин, яъни 4 январь куни. Бунақаси, янги давр дейиладиган эпохада биринчи марта рўй бермоқда.
2023 йилда Тошкент шаҳри ва унинг туманларининг бюджет даромади 7 739,3 млрд.сўмни ташкил этади. Шаҳар бюджетига Республика бюджетидан трансферт олинмаслиги қайд этилган. Лекин биз биламизки, бу шунчаки профанация. Аввалги йилларда ҳам Тошкент шаҳри бюджетига Республика бюджетидан йил давомида триллионлаб ниқобланган трансфертлар ўтказиб берилган.
Демак, Тошкент шаҳар бюджетининг ўзи 6 414 млрд.сўм этиб кўрсатилган.
Даромадларнинг энг катта қисмини Юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ ташкил этган — 932,9 млрд.сўм.
Айрим солиқлар бўйича тушумлар 2022 йилга нисбатан кескин оширилган. Масалан:
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 585 млрд.сўм (2,7 баробар кўп);
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 752 млрд.сўм (2,0 баробарига кўп);
Жарималар 474,5 млрд.сўм (1,9 баробарига кўп).
Айрим даромад манбалари эса камайтирилган. Масалан, Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан дивидентлар 166,2 млрд.сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Бу 2022 йилдагидан 8,5%га кам.Хусусийлаштиришда тушумлар эса ўзгартиришсиз қолдирилган - 100 млрд.сўм. Бу паразит давлат ташкилотлари фойдаси камайишда давом этиши ва имкон қадар арзонгаров хусусийлаштириш сиёсати давом этишидан ишора бўлса керак.
Бюджет харажатлари ҳақида алоҳида тўхталамиз.

e-qaror.gov.uz
E-qaror | 2023 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimi
Ўғри ва муттаҳам чиновниклар бирдамлиги рамзи!
Ёпиқ тарзда ва тезкор қабул қилинган маҳаллий бюджет моддаларида жуда қизиқ бир харажат кўзда тутилган.
Мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида етказилган зарарларни қоплашга ва бу билан боғлиқ адвокатлик хизматлари бюджет ҳисобтидан қопланади. Масалан, Тошкент шаҳар бюджетида бунинг учун 57 млрд.сўм бюджет харажати кўзда тутилган. Бошқа ҳудудларда ҳам шундай.
Яъни ўзбек чиновниги сизни, бизнесингизни, мулкингизни исталганча ғорат қилиши ва ҳатто тортиб олишгача етиши мумкин. Агар мабодо бир амаллаб ҳақиқатга эришсангиз ҳам сизга етказилган зарарни ва ҳатто чиновникларнинг адвокатлари хизматини ҳам бюджет, яъни солиқ тўловчилар тўлайди. Муттаҳам ва ўғри чиновниклар сувдан қуруқ чиқаверади.
Мана буни ўғри ва муттаҳамлар бирдамлиги деса бўлади. Мана буни Одолот деса бўлади.

Бой Тошкент бюджети: харажатлар
Тошкент шаҳар бюджети харажатларининг айрим жиҳатлари 2023 йилда бироз камтарроқдек кўринади. Лекин бу манипуляцион картина ва балки атайин шундай қилинган.
Бюджет харажатлари ичида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 395,6 млрд.сўм этиб белгиланган. Бу ўтган 2022 йил бюджетига нисбатан қарийб 1 трлн.сўм кам. Наҳотки, шаҳар маъмуриятининг энг асосий ўзлаштириш манбаси-я, дейишга шошилманг. Йил давомида бюджетда акс этмаган Республика бюджети кредитлари ва айниқса ниқобланган трансфертлар бу фарқликни ортиғи билан қоплайди. Ҳали агар яна ёпиб қўйилмаса, бюджет ижроси маълумотларида буни кўрасиз.
2023 йил бюджетида энг катта харажат Иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш билан боғлиқ - 1 604,2 млрд.сўм. Ўтган йили бу мақсадлар учун 732,2 млрд.сўм ажратилган эди. Йил охирида яна Республика бюджетидан 404,7 млрд.сўм берилган. Демак, бу бўйича харажатлар 41,1%га кўпайган.
Кейинги катта харажат "Обод маҳалла" дастури учун - 309,1 млрд.сўм.
Умуман олганда, шаҳар бюджети харажатларининг сезиларли қисми кредитларни ёпишга ва зарарларни қоплашга йўналтирилади:
"Тошшаҳартранс" АЖнинг кредитни қайтаришга - 283,9 млрд.сўм;
Шаҳар йўловчи ташиш транспорти зарарларини қоплашга - 235,6 млрд.сўм;
Метро бўйича зарарларни қоплашга — 141,8 млрд.сўм;
"Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУКнинг кредитини қайтаришга - 54,2 млрд.сўм;
"Тошшаҳарнур" ДУК кредитларини ёпишга - 39,4. млрд.сўм.
Бирламчи тақсимловчилар орасида севимли Ободонлаштириш бошқармасига 474,7 млрд.сўм, тугатилиб юборилган бўлсада рўйхатга қўшилган Маҳалла бошқармасига 93,1 млрд.сўм (ўтган йилдагидан 46 баробар кўп) харажатлар эътибор тортади.
Туманларниям, ҳокимларниям севимлиси ва унчамаслари борлиги бюджетгаям нуқсини қолдирган. Туманлар орасида Олмазор (191,7 млрд.сўм), Юнусобод (187,1 млрд.сўм) ва Мирзо Улуғбек (167,3 млрд.сўм) туманлари бюджети энг катта. Айнан шу туманларга шаҳар солиқ тушумларидан, айниқса бензин, дизель ва газ сотувдиган солиқлардан энг катта ажратмалар тақсимланган.
Тошкент шаҳар бюджети харажатларининг айрим жиҳатлари 2023 йилда бироз камтарроқдек кўринади. Лекин бу манипуляцион картина ва балки атайин шундай қилинган.
Бюджет харажатлари ичида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 395,6 млрд.сўм этиб белгиланган. Бу ўтган 2022 йил бюджетига нисбатан қарийб 1 трлн.сўм кам. Наҳотки, шаҳар маъмуриятининг энг асосий ўзлаштириш манбаси-я, дейишга шошилманг. Йил давомида бюджетда акс этмаган Республика бюджети кредитлари ва айниқса ниқобланган трансфертлар бу фарқликни ортиғи билан қоплайди. Ҳали агар яна ёпиб қўйилмаса, бюджет ижроси маълумотларида буни кўрасиз.
2023 йил бюджетида энг катта харажат Иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш билан боғлиқ - 1 604,2 млрд.сўм. Ўтган йили бу мақсадлар учун 732,2 млрд.сўм ажратилган эди. Йил охирида яна Республика бюджетидан 404,7 млрд.сўм берилган. Демак, бу бўйича харажатлар 41,1%га кўпайган.
Кейинги катта харажат "Обод маҳалла" дастури учун - 309,1 млрд.сўм.
Умуман олганда, шаҳар бюджети харажатларининг сезиларли қисми кредитларни ёпишга ва зарарларни қоплашга йўналтирилади:
"Тошшаҳартранс" АЖнинг кредитни қайтаришга - 283,9 млрд.сўм;
Шаҳар йўловчи ташиш транспорти зарарларини қоплашга - 235,6 млрд.сўм;
Метро бўйича зарарларни қоплашга — 141,8 млрд.сўм;
"Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУКнинг кредитини қайтаришга - 54,2 млрд.сўм;
"Тошшаҳарнур" ДУК кредитларини ёпишга - 39,4. млрд.сўм.
Бирламчи тақсимловчилар орасида севимли Ободонлаштириш бошқармасига 474,7 млрд.сўм, тугатилиб юборилган бўлсада рўйхатга қўшилган Маҳалла бошқармасига 93,1 млрд.сўм (ўтган йилдагидан 46 баробар кўп) харажатлар эътибор тортади.
Туманларниям, ҳокимларниям севимлиси ва унчамаслари борлиги бюджетгаям нуқсини қолдирган. Туманлар орасида Олмазор (191,7 млрд.сўм), Юнусобод (187,1 млрд.сўм) ва Мирзо Улуғбек (167,3 млрд.сўм) туманлари бюджети энг катта. Айнан шу туманларга шаҳар солиқ тушумларидан, айниқса бензин, дизель ва газ сотувдиган солиқлардан энг катта ажратмалар тақсимланган.
e-qaror.gov.uz
E-qaror | 2023 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimi
1 млрд.евролик маҳаллийлаштириш
Ҳар қандай эзгу ғоя ва рационал таклиф Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш деган ёлғон мафкура билан каррасига қимматлаштирилиши ва паразит пудратчилар томонидан ўзлаштирилиши ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Бу расмий иқтисодий сиёсатга ҳам айланди.
Демак, орзиқиб кутганимиз трамвайни қайтарилиши лойиҳаси бўйича 1 млрд.долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилади. Уч уринишда топишга урининг: бу лойиҳаларнинг бенефициарлари ким бўлади?
Ўтган йили трамвайни қайтариш талабларига жавобан ҳисоб китобларда битта трамвайнинг нархи 2,5 млн.евродан (!), бир км трамвай йўлининг қиймати эса 12,0 млн евродан (!) олинганидаёқ тушуниб олсак бўлардийкан.
Шунақа хулоса:
Ё улар биздан "йўқ, трамвай керакмас" дейишимизни исташмоқда ёки камида уч карра шиширилган нархлардаги трамвай лойиҳасига кўнишимиз керак бўлади.

E-qaror | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Франция ўртасидаги…
Единая электронная система разработки, согласования и регистрации постановлений, принимаемых органами государственной власти на местах
Қимматлашган олтин захираларимизни 2 млрд.доллардан кўпроққа оширди
2022 йилнинг охирги ойида халқаро захираларимиз қолдиғи 2,3 млрд.долларга ошиб, қарийб 35,8 млрд.долларга етди.
Захираларнинг валюта қисми 1 712,7 млн.долларга ўсиб, 11 645,4 млн.долларни ташкил этган.
Захираларнинг олтин қисми 600,8 млн.долларга кўпайган ва 23 064,8 млн.долларга етган.
Таъкидлаш керакки, захира олтиннинг физик ҳажми 0,04 млн.унцияга, 12,7 млн.унциягача камайган. Ўзбекистон ойига 8-10 тонна олтин ишлаб чиқариши ҳисобга олинса, тахминан шунча, балки ундан ҳам кўпроқ олтин сотилган бўлиши мумкин.
Декабрь ойи олтин учун жуда қулай котировкаларни таклиф этди. Декабрь максимумларида 1 унция олтин нархи 1 840 доллардан ошди. Айни пайтда котировкалар 1 870 доллардан қимматроқ коридорда ўтмоқда.

"Етим қонун" муҳокама қилинмоқда
Истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ниҳоят яна муҳокама қилинмоқда.
Жонли эфир.
Истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ниҳоят яна муҳокама қилинмоқда.
Жонли эфир.
regulation.gov.uz
Мамлакатимиз аҳолисининг таълим олиш, меҳнат қилиш ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги…
Дониёр Ғаниев қонун қабул қилишни яна чўзишга уринишларга зарба бермоқда.
Аввалроқ 5-модда бўйича манипуляция ва чалкашлик яратишга уриниш бўлди.
Нега бошқа қонунларни 2- ва 3- ўқишларда бирдан қабул қилиш мумкин, "етим қонун"ни яна чўзиш керак?

"Етим қонун"ни қабул қилиш яна кечиктирилди
Қонун лойиҳасини 2- ўқишда кўриш кейинга қолди. Дониёр Ғаниев яна ёлғиз қолди.
Ҳарфхўрлар қонун моҳиятига умуман алоқаси бўлмаган "ёзма ёки электрон" деган иборани ушлаб олишди.
Булар ўғри олигарх ва паразит монополистларнинг манфаатларини ифода этиши мумкин, лекин халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этмайди.

"Режалаштириш горизонти тушгача ва буям аниқмас, кечга яна кайфиятга қараймиз" қоидалари билан яшаетган Ўзбекистон.
"2023 йил 11 январдан бошлаб университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади".
P.S. Менимча, биз "Админреформа"нинг биринчи мевасини едик.

«Trastbank»нинг ислом шариатлари асосида молиявий хизмат кўрсатадиган «Trast Muamalat» компанияси ўз фаолиятини бошлади
2019 йил 22 август куни «Trastbank» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ICD) ўртасида «Маслаҳат ёрдами тўғрисида»ги шартнома имзоланди. Унга кўра, банк тизимига «Ислом дарчаси» хизматларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бу борада ходимларнинг билим ва кўникмасини бойитиш каби масалаларга ҳам устувор аҳамият қаратилди. Шу жумладан, Банк ходимларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида ICD ва Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Ислом илмий-тадқиқот ва ўқув институти (IRTI) мутахассислари иштирокида исломий молиялаштириш хизматларини жорий этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ICD’нинг тавсиясига биноан «Трастбанк» ХАБ етакчи ислом банкининг дастурий таъминот компанияларидан бири Иорданиянинг ICS Financial Systems компанияси билан шартнома тузди. Дастурий таъминотнинг имкониятлари ва функционаллигини ўрганиш мақсадида ICSFS мутахассислари банк ходимлари учун уч ойлик амалий машғулотлар ўтказдилар.
2023 йил 10 январь куни «Trastbank» хусусий акциядорлик банки шўба лизинг компанияси – «Trast Muamalat» масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди. «Trast Muamalat» МЧЖнинг асосий вазифаси — амалдаги қонунчилик доирасида самарали «Мурабаҳа (Насия савдо)» ва «Ижара (Лизинг)» операцияларини амалга ошириш орқали молиявий хизматларни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, халқаро ислом молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Мамлакатимизда банклар орасида илк бор бундай амалиёт жорий этиляпти. Ўйлайманки, бу юртдошларимиз учун чинакам туҳфа бўлди. «Trastbank» исломий молиялаштириш бўйича пешқадам бўлди.
Батафсил