Алексей Навальний - Сахаров мукофоти соҳиби
Европарламентнинг энг нуфузли Сахаров мукофоти Алексей Навальнийга топшириладиган бўлди.
Инсон ҳақлари соҳасида қўшган улкан хизматлари учун топшириладиган ушбу мукофот 1988 йилдан буён эълон қилиб келинади, унинг биринчи соҳиби Нельсон Мандела бўлган. Шу кунгача Сахаров мукофотини қўлган киритган еттита лауреат кейинчалик Нобель мукофотига лойиқ кўрилган. Бошқача айтганда буюк Сахаров номидаги мукофот Нобель йўлидаги катта қадам.
Албатта, Навальнийнинг ушбу мукофотга лойиқ кўрилишида Путиннинг хизматлари беқиёс. Йиллар давомидаги таъқиб, сохта айбловлар, қамоқлар, захарлаб ўлдиришга уриниш ва Навальний ўлмай қолгани учун яна қамоқда.
Ўзи тарих шундай, жанр ўша-ўша, қофияланаверади. Айниқса Россия тарихи. Ҳокими мутлақ кўп ҳолда ундан кейин ҳокимиятга келадиганни қамоқда сақлайди.

Асосий ставка ўзгаришсиз қолди
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани 14% даражасида қолдирди. Шу билан бирга "Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари" ҳам тасдиқлангани маълум қилинмоқда.
Бугун соат 14:00 да қабул қилинган қарорлар бўйича Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Туркия Марказий банки асосий ставкани тушириши мумкин
Бугун Туркия Марказий банки ҳам асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади.
Инвесторлар ва экспертлар жиддий хавотирда: Инфляция кучайиб бораётгани ва йиллик 20%га етганига қарамай, Эрдоганнинг босими остида асосий ставка 1 фоиз бандига, 17%гача пасайтирилиши мумкин.
Агар бу юз берадиган бўлса, долларга нисбатан лиранинг курси навбатдаги тубга - 9,50га қараб тушиши мумкин. Август ва сентябрдаги нисбий барқарорликдан кейин Туркияда яна капитал оқиб чиқиб кетиши бошланган. Спекулянтлар Туркия қоғозлари ва активларига нисбатан қисқа позицияга ўтишни афзал билишмоқда.

М. Нурмуратов:
Ички ва ташқи туризм, йўловчи ташиш, умумий овқатланиш каби секторларда иқтисодий ҳолат пандемиядан аввалги давр - 2019 йил даражасида тиклангани йўқ.

Долларлашув ҳақида:
"Банк депозитларининг 41,1%, кредитларнинг 47,5%и хорижий валютада шаклланган".

"Валютавий кризисларни бошдан кечирмаган мамлакатларда бизнеснинг валютада кредит олишга иштиёқи ортиб бораверади".
"Тижорат банкларида валютада қарзи бўлган 15 мингдан ортиқ валютавий қарздорларга қарздорликни миллий валютага ўтказиш таклифлари юборилди.
123 млн.доллардан ортиқ миқдордаги валютадаги кредитлар сўмга ўтказиб берилди".

"Экспортерлар тижорат банкларига ўтган 9 ойда 9,5 млрд.доллардан ортиқ валюта сотди".
"Нейтраллик асосида амалга ошириладиган Марказий банк интервенцияси ҳажми ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 32%га камайди ва 2,5 млрд.доллар атрофида бўлди".
"Импортнинг 29%и бизнес субъектларнинг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга ошмоқда".
"2022-2024 йиллар учун асосий сценарийга кўра, 2022 йилда ЯИМ 5,5-6,5%га ўсади, инфляция 8-9%ни ташкил этади. 2023-24 йилларда иқтисодиёт 6%дан ўсади, инфляция 5% атрофида бўлади".
"Инфляцияни тийишда асосий эътибор таркибий ўзгаришлар ва концентрациялашувни камайтиришга қаратилиши керак".
"Муаммоли кредитлар қолдиғи (NPL) 1 октябрь ҳолатига қўйилмаларнинг 5,8%и, 18 трлн.сўм атрофида".
1 сентябрь ҳолатига ушбу кўрсаткичлар мос равишда 6,0% ва 18,5 трлн.сўм атрофида эди.

Ислом молияси ва банкчилигига нисбатан кенг халқ оммасида мўъжизавий, қутқарувчи, инсоний ечим сифатида тасаввур, қараш ва мифлар шаклланган. Ўта шахсий фикр.
"Олтин-валюта захиралари қолдиғи ўзгаришига қисқа муддатли, бир неча ойлик ўлчовларда қаралмайди. Хулосалар олиш учун узоқроқ муддатли трендларга қаралиши лозим".
"Йил бошидан буён олтин ишлаб чиқарувчилардан 5,4 млрд.долларлик олтин сотиб олинган".
Асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш борасидаги қарор бўйича расмий релиз
"Умумий инфляциянинг пасайиш динамикасига ўтганлиги, базавий инфляция даражасини прогнозлар доирасида шаклланаётганлиги ва амалдаги нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари йил сўнгигача инфляциянинг 10 фоизлик прогнозига эришишда қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлади.
Иқтисодиётга ажратилган кредитлар ўсишининг ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиш суръатлари доирасида сақланиб қолаётганлиги, келгуси ойларда ички бозордаги нархларга ва миллий валюта алмашув курсига қўшимча босимни юзага келтирмайди.
Ҳукумат томонидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ташқи бозорларда нархлар ўсишининг ички бозордаги нархлар даражасига ўтказма таъсирларини минималлаштириш имкониятини беради".

Импорт ва олтинсиз экспорт 2019 йил даражасида деярли тикланди
Ўтган 9 ойда импорт 17 886,8 млн.долларни, экспорт эса 10 329,2 долларни ташкил этган. Салбий сальдо 7,4 млрд.доллардан ошган, шундан 3 млрд.доллардан кўпроғи кирмоқ бор-у, чиқмоқ йўқ бўлган сиёсий тузоқ ЕОИИ давлатлари ҳисобига тўғри келади.
Агар пандемиядан аввалги энг тўқ йил - 2019 йил билан солиштирилса, импорт 99,5%гача, олтинсиз экспорт эса 96,3%гача тикланган. Агар суръат сақланса, йил якунлари бўйича 2019 йил кўрсаткичларига чиқиб олиш мумкин бўлади.
Афғонистонга толиблар ҳокимиятга келиш арафаси ва ундан кейин деярли тўхтаб қолган экспорт яна тиклана бошлаган. Сентябрь ойининг ўзида Афғонистонга қарийб 45 млн.долларлик экспорт амалга оширилган. Маданий банк ва тўлов тизимидан узилган толиблар билан ҳисоб-китоблар қай тарзда амалга оширилаётгани ҳали очиқлангани йўқ.
Экспорт таркибида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти олтинни ортда қолдириб энг асосий экспорт гуруҳига айланган. Нархлари осмонга ўрлаган газ экспорти ҳам ошмоқда. Мева-сабзавот экспорти 2019 йил тугул, 2020 йил даражасига чиқа олаётгани йўқ. Нима экспорт қилаётганимиз очиқланмаган, лекин Канада экспорт ҳажмида ТОП-10 давлатлар қаторига қўшилган.
Импорт таркибида металл рудалари ва металл парчалари (металлолом) импорти кескин ошгани (2,2 баробар) эътиборни тортмаслиги мумкин эмас.

stat.uz
Oʻzbekiston Respublikasi tashqi savdo aylanmasi (2021- yil yanvar-sentabr)
custom description for seo