Пропан нархини сунъий ошириш билан боғлиқ ўйинлар давом этмоқда
Антимонополия органи эса ҳеч нарса бўлмагандай, ўзбекистонликларни талаш бўйича бу жирканч ҳаракатлар уларга алоқадор эмасдек, сукут сақлашни маъқул деб билмоқда.
Нархлар сунъий равишда, келишилган ва тил бириктирилган ҳолда оширилаётганини кўришингиз учун, ўтган ҳафтада қанақа манипуляциялар амалга оширилганини қисқа тушунтирамиз.
22 октябрь куни биржага 892 тонна, яъни аввалги кундан 561 тонна кам пропан чиқарилган. Натижада ўртача нархлар 430.3 минг сўмга ирғиган.
Эртаси ва индинига биржага чиқарилган пропан ҳажми бироз оширилган ва нархлар гўёки барқарорлашгандек бўлган.
Лекин жума куни яна биржага чиқарилган ҳажм 145 тоннага қисқартирилган ва нархлар яна сакраган ва тоннасига 9 362,8 минг сўмга чиққан. Бу шонли энергетиклар қаноти остидаги бир тўп олигархлар томонидан пропан ўйинлари бошлангандан бери янги абсолют рекорд нарх.
Сиз ўйлашингиз мумкин, фақат ўтган ҳафта шундай бўлгандир деб. Ҳар ҳафта шундай методичка қўлланилади. Ҳажм кескин қисқартирилади, нарх оширилади. Бир икки кун ҳажм оширилади ва нарх туширилиб. барқарорлаштирилгандек алдамчи картина ҳосил қилинади. Лекин нарх оширилиши бўйича умумий мақсадли тенденция ўзгармайди. Масалан, ўтган ҳафта тушиш ва чиқишлар билан пропан нархи 7%га ёки 610,5 минг сўмга қимматлаган.
Бу шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди дегани. Советча ОБХСС ролига кирганлар, аслида олигархларнинг шериклари тепадаги қароқчи муттаҳамлар қолиб, яна шохобчаларда тадбирлар бошлаб қолишса, ҳайрон бўлмайсиз.

Шонли энергетиклар ўзбекистонликлар учун дўст эмасми?
Қайси соғлом ақл ҳарорат нолга яқинлашган аёзли кунларда қишга тайёргарлик кўриш баҳонаси билан бутун бошли туманда газни ўчиради?
Хўп, ёзги диафраграмани қишгисига алмаштиришмоқчи экансизлар, шу пайтгача, масалан, ўтган ҳафта, ҳарорат 20дан юқори кунларда нима қилдинглар? Нега айнан кузнинг энг совуқ кунини танладинглар?
Хўп, майли улгурмади, деб яхши гумон қилсак, шу ишни масалан, ҳарорат 20 даражадан юқорига кўтариладиган шанба ё якшанбага қолдирса бўлмасмиди?
Сизлар дўстмисизлар ўзи? Кимга дўстсизлар?

💸 Octobank'нинг Octo-Mobile иловасида халқаро пул ўтказмалари
Octobank'нинг Octo-Mobile иловаси халқаро пул ўтказмаларининг иккита қулай усулини таклиф қилади — Visa Direct ва SWIFT орқали.
— Visa Direct — 180 мамлакат Visa карталарига тезкор пул ўтказмалари. Валюта карталарини очмасдан яқинларга тезкор пул ўтказиш учун қулай. Ўтказмаларни Humo ва Uzcard карталаридан юбориш мумкин.
— SWIFT — чет элдаги ўқиш, даволаниш ва йирик харидлар учун тўлов қилишнинг ишончли усули. Дунёнинг деярли исталган банкидаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш. Юқори даражадаги хавфсизлик.
Батафсил маълумотни Octobank сайти орқали билиш мумкин: https://octobank.uz/uz/matbuot-markazi/yangilik-visa-direct-va-swift-orqali-xalqaro-otkazmalar-octobank
Реклама

bakiroo
Шонли энергетиклар ўзбекистонликлар учун дўст эмасми? Қайси соғлом ақл ҳарорат нолга яқинлашган аёзли кунларда қишга тайёргарлик кўриш баҳонаси билан бутун бошли туманда газни ўчиради? Хўп, ёзги диафраграмани қишгисига алмаштиришмоқчи экансизлар, шу пайтгача…
Шонли энергетиклар ўзгача ақл эгалари
Эртага, бутун бошли туманда газ ўчирилиши бу ҳали ҳолва. Кузнинг энг совуқ кунида газга қўшиб, шонли энергетиклар светни ҳам ўчиришадиган бўлаяпти (свет бўлмаса, сув ҳам бўлмайди).
Бу шонли энергетикларнинг ўзбекистонликлар устидан садо-мазохистик тажрибаси эмас, уларнинг ақли шундай. Ўзгача. Аномал.
Кўп бора таъкидлаганимиздек, ўзбек энергетикасининг муаммоси аномал қиш, аномал куз, аномал ёз, аномал баҳор ё аномал ёғинлар эмас, аномал энергетиклар. Улар алмашмагунча, очиғини айта қолай, сеҳргар устозларидан тортиб югурдак шогирдларигача даф бўлмагунча, аномаллик сақланиб қолаверади.

Ўзбек чиновниклари бошқа сайёрада яшашадими?
"Отопление" ёқилсин, деб буйруқ чиқарадиганлар ҳовлида яшайди, иситиш тизими ичида, шунга улар совуқни танасида ҳис қилмайди, тўғри тушунинглар", деб ёзишмоқда.
Бу киноя эмас, бугунги кунимизнинг реалликлари. Агарда ҳоким Умрзаков, айтайлик, ҳеч қурса Алмати, Бишкек, Душанбе, бор ана шундоқ биқинимиздаги Чимкент ҳокимлари сингари пойтахтликлар олдида масъул ва ҳисобдор бўлганида, иситиш тизимини ишга туширтирган бўларди.
Балки марказий тизимдан иссиқлик оладиган тошкентликлар хонадонларида, туғруқхона, мактаб ва боғчаларда қалтираб ўтиришгани, болалар касал бўлишаётгани, қариялар озор чекишаётгани ҳақида ҳокимтўрага айтадиган атрофида бирон мард йўқдир.
Ҳурматли Танзила опа, сизга яна бир бор юзланамиз, сизга тошкентликлар шаҳар кенгашига яна бир марта мандат беришди. Балки мандат ҳаққи сиз эслатарсиз бу ўзга сайёраликларга.

Telegram
Masofatalim™
Toshkentda isitish tizimi hali yoqilmagani uchun sovuqqotayotganlar, yana 5 kun chidab turamiz... Havo isib ketarkan :)
“Отопление” yoqilsin, deb buyruq chiqaradiganlar hovlida yashaydi, isitish tizimi ichida, shunga ular sovuqni tanasida his qilmayapti…

Шонли энергетикларнинг субсидияхўрлиги тугатилмаган бюджет самарали бўла олмайди
2025 йил бюджети лойиҳаси ва бюджетнома эълон қилинди. Кўзга яққол ташланадиган жиҳат бу самарасиз, ўзлаштиришга асосланган, олигархик доиралар манфаатлари учун кэш жамлаш каналига айланган ва ўзбек иқтисодиёти рақобатбардошлигини ўлдиришга, собиқ метрополияга қарам қилишга моделлаштирилаётган энергетикани бюджет субсидиялари билан молиялаштиришнинг давом эттирилиши билан боғлиқ.
Демак, каррасига ошган ва яна ошадиган тарифларга қарамасдан энергетика учун бюджетдан 12,3 трлн.сўмлик субсидиялар ажратилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, энергетикани субсидиялаш 2026 йилдаям, 2027 йилда ҳам давом эттирилади.
Табиийки, савол туғилади. Тарифлар каррасига ошган экан, яна ошар экан, нима учун энергетика субсидияланиши керак? Субсидиялаш тўхтамай, давом этар экан, тарифлар нима учун оширилди?
Ҳам чўнтагимиздан, ҳам солиғимиздан товон тўлашга асосланган, рақобат ва танлов йўқ, таннархни тўхтамай шиширишга, монополистлар ва олигархлар манфаатларига ишлайдиган ёпиқликни мақсад қилганмиди энергетика ислоҳоти?
Бу ислоҳот эмас, алдовку!

Газ билан боғлиқ ўзгаришлар
2025 йилда:
Газ қазиб олиш 42,4 млрд.кубгача қисқаради;
Импорт қилинган табиий газ учун акциз солиғи тикланади;
Газ учун акциз солиғи 20%дан 12%га туширилади;
2025 йил 1 апрелдан сиқилган ва табиий газ учун акциз солиғи ставкалари 10%га оширилади.

Транспорт соҳаси ҳам субсидияхўрга айланмоқда
2025 йилда жам 28,3 трлн.сўмлик бюджет субсидиялари ажратилиши режалаштирилган. Албатта, энг катта субсидияхўрлар бу тузалмас энергетика соҳаси, улар 12,3 трлн.сўмни ўзлаштирадилар.
Соф ижтимоий харажатларни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонда қайси иқтисодий сегментида аҳвол оғирлашаётган бўлса, ўша соҳага субсидия ажратиш оша бошлаётганга ўхшайди. Масалан, келаси йилда транспорт соҳасига ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2,7 трлн.сўмдан ошади, шундан:
Брутто шартномалар учун 1,7 трлн.сўм;
Темир йўл маҳаллий йўналишлари учун 500 млрд.сўм;
Метрополитен учун 405 млрд.сўм;
Маҳаллий авиақатновлар учун 63,7 млрд.сўм;
Шаҳар атрофи қатнови учун 56.1 млрд.сўм;
Сўхликлар учун 1,7 млрд.сўм (2024 йилда 5,7 млрд.сўм ўзлаштирилипти. Сўхга учганлар борми?);
Қорақалпоқ ва Хоразм учун имтиёзли тарифларга 20 млрд.сўм.
2023 ва 2024 йилда тарифлари каррасига ошган (ва бозорга бир қадам ҳам яқинлашмаган) темир йўл маҳаллий йўналишларига нима учун субсидия ажратилаётгани қизиқ. Монополлигича қолаётган маҳаллий авиақатновларга қайси мезонлар билан субсидия ажратилаётгани тушунтирилиши керак, авиачипталар Европа бозори нархларидан қиммат бўлгани учунми? Ё отасининг хунини сўраётган лоукостерлар учунми?
Нима учун, брутто-шартномалар ва метро учун субсидиялар оширилиши ҳам изоҳланиши зарур. Жамоат транспортида йўл ҳақини ошириш ва харажатларни камайтириш режалари қандай?

2024 йилда Сўхга субсидияланган авиарейсларда учганлар борми?
3 йил аввал давлат бюджетидан 6,8 млрд.сўм сарфланиб қайта қурилган Сўх аэропортига Фарғонадан ҳар куни авиарейслар ташкил этилиши керак эди. Бу орада айнан шу мақсадларда ташкил этилган Humo Air авиакомпанияси илк рейсларини ҳам амалга оширган. Кейин бу авиарейс нима бўлди, билмадиму, лекин бир йил ўтмай, Humo Air'ни швейцариялик инвесторлар "хусусийлаштириб" олишди. Орадан яна бир йил ўтиб, Humo Air ички парвозларни тўхтатди, ҳатто сотилган чипталар пулини қайтариш ҳам муаммога айланди.
Бу авиакомпания фаолияти ҳақида ўтган 9 ойда бирон бир бошқа янгилик пайдо бўлмади.
Нима бўлгандаям, 2024 йилда Сўхга парвоз қилувчилар учун 5,7 млрд.сўмлик субсидия ўзлаштирилиши кутилмоқда экан. Тармоқда ёзишлари бўйича, киши бошига 50 минг сўмдан субсидия берилган бўлсаям, 114 минг йўловчи Сўхга ёки Сўхдан учган бўлиши керак.
Сиз бу йил Сўхга учдингизми?

Янги Ўзбекистон
Сўх энди олис манзил эмас
Кеча Фарғона халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган “Humo Air” авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи самолёти Сўх аэропортига келиб қўнди.
Дарсликлар ижараси учун тўловлар тикланади, бюджетда антиқа харажатлар пайдо бўлади
2 йил аввал дарсликлар яратишни бир қўлли қилиш кампанияси фонида "бепул" деб эълон қилинган дарсликлар ижараси учун 2025 йилдан бошлаб ҳақ ундириш бошланиши мумкин. Шу орқали 376,6 млрд.сўм тежаб қолишмоқчи.
Дарсликлар ижараси учун тўлов тикланиши фонида бюджетда биринчи марта пайдо бўлган мана бу харажатлар эътибор қаратмаслиги мумкин эмас:
"Нуроний" жамғармаси маблағлари (Камбағалликдан чиқариш дастури харажатлари) - 504,0 млрд.сўм.
Умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш ва уларга “Камбағал
оилалар реестри”га киритилган оилалар фарзандларини жалб қилиш учун 500 млрд.сўм;
Футболни аҳоли ўртасида кенг
тарғиб қилиш мақсадида футбол кўчма телевизион станциясини харид қилиш 108,0 млрд.сўм;
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида FACE-ID технологияси орқали
амалга оширишни жорий этиш - 64,6 млрд.сўм;
"Тирик тарих" дастури доирасидаги филмларни яратиш учун харажатлар - 50,0 млрд.сўм;
Самарқанд шаҳрида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора
турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенсияси бўйича томонлар конференциясининг 20-йиғилиши тадбирларини ўтказиш харажатлари - 20,0 млрд.сўм;
Ёшлар ўртасида ошпазлик, кондитерлик, стилистлик, дизайнерлик, ҳунармандчилик йўналишларида “Касб-ҳунар олимпиадалари”ни ҳар йили ташкил қилиш ва ғолибларига устахоналар қуриб бериш,
зарур дастгоҳлар олиб беришни йўлга қўйиш харажатлари - 10 млрд.сўм;
Мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ доллари бўлган Халқаро “Ўзбекистон ипак матолари” мода ҳафталигини ўтказиш харажатлари - 10,0 млрд.сўм.

Дарсликлар ижараси учун тўловлар тикланади, бюджетда антиқа харажатлар пайдо бўлади 2 йил аввал дарсликлар яратишни бир қўлли қилиш кампанияси фонида "бепул" деб эълон қилинган дарсликлар ижараси учун 2025 йилдан бошлаб ҳақ ундириш бошланиши мумкин. Шу орқали…
Мақсад пулни иқтисод қилиш бўлса, қанийди
"Давлат пул иқтисод қилиш ва орттириш учун мактабдан бошқа соҳани тополмаётган бўлса, ҳай, ишни бирдан ўқувчиларга дарслик солиғи солишдан эмас, шу дарсликларни чиқараётганларнинг ишини тафтиш қилишдан бошлагани маъқул".
Тарифлар каррасига оширилишидан кейин ҳам зараркунанда энергетика қозонида триллионлаб субсидиялар ўзлаштиришда давом эттирилар экан, ислоҳотлар мазмуни ва мақсади бўйича бўшаган маблағлар инсон сифатини оширишга, таълимга, тиббиётга сарфланмаган экан, бундан буёғига биронта соғлом ақли бор ўзбекистонлик ҳукуматнинг "бюджет маблағларини тежаш мақсадида" деган афсонасига ишонмайди.
Дарсликлар ижараси билан ҳам худди шундай. Ижара тўловлари бюджет маблағларини тежаш учун эмас, бу маблағларни бошқа каналлар орқали совуриш учун тикланмоқда.
Бу бюджет маъно мазмуни бўйича инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш, тенг имкониятлар яратиш, инсон сифатини яхшилашга хизмат қилмайди. Афсуски, биз учун бюджетни муҳокама қиладиган, самарали бюджет учун тортишадиган парламентимиз йўқ.

Муҳрим
Конституциясига “бу – ижтимоий давлат” деб ёзиб олган мамлакат мактаб ўқувчиларига берилаётган дарсликлар учун пул сўрашдан уялиши керак. Ҳеч бўлмаса шу – “ижтимоий давлат” деган ёзув учун ҳам уялиши керак. Бу ёзув ёзилганига ҳали икки йил ҳам бўлгани йўқ…
Айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби 2026 йилдан бекор қилинадими?
2025 йил учун бюджетномада бекор қилиниши кўзда тутилган имтиёзлар қаторида айланмадан олинадиган солиқнинг қатъйи ставкалари тартибини қўллаш 2026 йил 1 январгача этиб белгиланаётгани кўрсатилган.
Формулировка шаклига кўра, айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилаётгани маъноси англашилади.
Кичик бизнес субъектлари учун энг оммабоп бўлган мазкур солиқнинг бекор қилишга уриниш биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Эсингизда бўлса, шу йил баҳорда ҳам яширин иқтисодиётга қарши кураш чоралари баҳонасида тадбиркорлар учун энг қулай солиқ механизмини тугатишга уриниб кўрилганди. Ўшанда ташаббускорларнинг уриниши жамоатчиликнинг эътирозлари туфайли чиппака чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, бизнес фаолликни бошлаш ва мавжуд фаолиятни оқартириш учун кўприк вазифасини бажараётган ушбу механизмни 2 йил аввал Давлат раҳбарининг ўзи таклиф этган эди.

Айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби 2026 йилдан бекор қилинадими? 2025 йил учун бюджетномада бекор қилиниши кўзда тутилган имтиёзлар қаторида айланмадан олинадиган солиқнинг қатъйи ставкалари тартибини қўллаш 2026 йил…
Жозибадорлиги пасайтирилган механизмни бекор қилишга не ҳожат?
Абсурд шундаки, ўзи АОСнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш 25/34 млн.сўмдан 30/40 млн.сўмгача оширилмоқда, яъни 500 млн.сўмгача айланма қилганлар 6% ва ундан кўп, 1 млрд.сўмгача айланма қилганлар эса 4% ва ундан кўп солиқ тўлашади, механизм жозибадорлигини ўлдирилмаган бўлса ҳам, кескин пасайтирилган.
2025 йилда асосий солиқлар ставкалари ўзгаришсиз қолдирилган, деган шаблон тезис ва сарлавҳалар ўринсиз. Чунки айнан кичик бизнесга тааллуқли АОСнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш ставкалари 20%гача оширилган.
Энди кичик тадбиркорларни ушбу механизмга ундайдиган ягона сабаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилгани билан боғлиқ холос. Лекин жойларда шуям ишламаяпти, тадбиркорлардан айб тополмаса, қатъий белгиланган солиқ тўловчи кичик бизнес субъектларидан бухгалтерия ҳисоботларини сўраш навбатчи практикага кириб улгурган.

2025 йил бюджетида "Суюнчи пули"дан 350 млрд.сўмдан кўп тежаб қолинади, тежалган пулларни қайси олигарх ўзлаштиради?
2025 йилда бола туғилиши учун бериладиган нафақалар (суюнчи пули)ни тўлаш учун 275,1 млрд.сўм ажратилган. Йил давомида жами 372 624 нафар бола учун суюнчи пули тўланади.
Агарда 2025 йилда туғиладиган 900 минг атрофидаги болаларнинг ҳаммаси учун суюнчи пули берилганида 2025 йилда бу мақсадлар учун 730 млрд.сўм сўм маблағ сарфлашга тўғри келарди.
Шу йил 1 апрелдан бошлаб бир марталик нафақа пулини фақат биринчи фарзандга бериш тартиби кучга кирган. Шу сабабли, суюнчи пулидан 2025 йилда 358 млрд.сўм атрофида бюджети пули тежаб қолинади.
Конституциясига "ижтимоий давлат" деб ёзиб қўйилганига қарамай, тоифаларга ажратилган Ўзбекистон болаларидан тежаб қолинган пуллар қайси мақсадларга йўналтирилиши номаълум (баҳордаям айтилмаганди). Тежалган пул бор жойда тақсимлаш учун сабаб, ўзлаштириш канали ва бенефициар олигарх доим топилади.

"Суюнчи пули"дан тежалган маблағлар нима учун сарфланади? Ўғри олигархларгами? Мактабларгами?
1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанд учун барчага, иккинчи фарзанд учун эса фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий…

Пропан нархини сунъий ошириш билан боғлиқ ўйинлар давом этмоқда Антимонополия органи эса ҳеч нарса бўлмагандай, ўзбекистонликларни талаш бўйича бу жирканч ҳаракатлар уларга алоқадор эмасдек, сукут сақлашни маъқул деб билмоқда. Нархлар сунъий равишда, келишилган…
Пропан 9,5 млн.сўмдан ошди. Олигархларни тўхтатадиган орган эса фалажлантирилмоқда
Биржа савдоларига пропан чиқариш кеча аввалги кунга нисбатан 200тоннадан кўпга камайтирилган ва яна профит! Атига 971 тонна пропан сотувга қўйилган (талаб 2-3 карра юқори) учун нархлар 318,7 минг сўмга қимматлаб, навбатдаги рекорд 9 509,5 минг сўмга етган. Чакана шохобчаларда тез орада пропан нархи 80 шиптир нархига етиб олса керак.
Тил бириктириш ва манипуляциялар учун ҳеч қанақа жазо йўқлигини билган ҳолда, шонли энергетиклар қаноти остидаги олигарх ва монополистлар пропанни қимматлаштириш методичкасидан намойишкорона фойдаланишмоқда.
Мазкур картинани Олигарх ва монополистларга қарши курашиши, истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилиши керак бўлган Рақобат қўмитаси учун 2025 йилда бор-йўғи 12,6 млрд.сўм ажратилгани тўлдирса керак. Олигархлар ва монополистлар билан курашма, улар билан келишиб ишла, деган ишорами бу?
Балки олигархат ва монополияга қарши курашиш мақсади йўқдир Ўзбекистонда?

Яширин қарорлар билан имтиёз бериш ҳам тўхтатиладими?
Келаси йилги бюджетнинг энг самарали принципларидан бири айнан 2025-2026 йилларда солиқ ва божхона имтиёзларини бермаслик, бекор қилинганларини қайта тикламаслик билан боғлиқ бўлади.
Албатта, бу вазифа амалда қандай ишлайди, реалликларда кўрамиз. Қўрқув шуки, солиқ ва божхона имтиёзларини бериш яширин қарорлар билан давом этади. Ахир имтиёз бўлмаса, очдан ўладиган ва бутун бизнес модели солиқ тўламаслик, бошқалар отнинг калласидек бож тўлаган вақтда божсиз импорт орқали чайқовчилик қилишга кўниккан олигарх ва монополистик гуруҳларнинг қарор қабул қилувчиларга улкан таъсири сақланиб қолмоқдаку.

Бир ой ичида помидор икки каррага, бодринг эса 36 фоизга қимматлаган
30 сентябрдан 31 октябргача ўтган даврда помидор 7,5 минг сўмдан 15 минг сўмгача, роппа-роса 2 каррага қимматлаган. Бозорларимизга кириб келган туркман помидори бўлмаганида нархлар янада тезроқ ўсган бўларди. Бодринг нархи 11 минг сўмдан 15 минг сўмгача, 36 фоизга ошган.
Ўзбек иқтисодиётини фалажлантиришда давом этаётган деструктив ва репрессив энергетика сиёсатининг (газ йўқлигида олигархлар томонидан газ экспорти, иқтисодий соҳаларга газнинг маъмурий тақсимоти) жабрини ҳали узоқ тортамиз.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
📆 2024-yil 30-sentabr holatiga ko‘ra, Yangi Qo‘yliq dehqon bozori — “Food city” savdo majmuasi hamda “Eski juva “Chorsu” dehqon bozori” ulgurji narxlari bo‘yicha kunlik ma’lumot
#KunNarxi
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Х

Асосий ставка 13,5% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳамда инфляциянинг жорий ва прогноз даражаси ўртасидаги тафовут юқорилигича қолмоқда.
Иқтисодиётда инфляцияни оширувчи, хусусан, келгуси чоракларда энергия ресурсларининг етарли таъминоти ва нархининг қисқа муддатли ўзгариши, айрим товарлар таклифида узилишлар ва хизматлар нархининг нисбатан юқори даражаларини сақланиб қолиши билан боғлиқ хатарлар юзага чиқиши мумкин.
Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган пул-кредит сиёсатини амалга оширишда давом этиб, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблиги, инфляцион кутилмалар ва таркибий ислоҳотлар суръатларига алоҳида эътибор қаратади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Марказий банк бошқаруви 2024 йил 31 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида…
Хатарли сценарий реалликлари кўпроқ эҳтимолли кўринади
“Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”нинг концептуал лойиҳаси асосий ва муқобил сценарийлари асосида ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, эҳтимоли доим мавжуд бўлган инфляцион хатарларнинг кучайишига асосланган хатарли сценарий ҳам кўриб чиқилган.
Хатарли сценарийда минтақадаги иқлим ўзгаришининг ишлаб чиқариш кўрсаткичларига салбий таъсири, ишлаб чиқаришнинг чекланганлиги шароитида фискал рағбатлантиришларнинг кучайтирилиши ҳамда энергия ресурслари таклифининг талабга номутаносиб бўлиши ҳисобига инфляцияни оширувчи таклиф томондан хатарлар эҳтимоллиги инобатга олинди. Мазкур хатарлар таъсирида умумий инфляция 2025 йилда 8-9 фоиз, 2026 йилда 7-8 фоиз атрофида шаклланиши ва 5 фоизлик таргетга 2027 йилнинг охирида етиши кутилмоқда.
Муқобил сценарийда иқтисодий фаолликнинг маълум даражада пасайиши ва нисбатан қатъий пул-кредит шароитларининг сақлаб қолиниши фонида умумий инфляция 2025 йилда 7-8 фоизга, 2026 йилда 6 фоизга яқин бўлиши ва 2027 йилнинг биринчи ярмида 5 фоизлик таргетигача пасайиши кутилмоқда.
Эҳтимоли, бизнинг назаримизда, пастроқ бўлган, асосий сценарийда тартибга солинадиган нархларнинг кутилаётган навбатдаги оширилиши ҳамда озиқ-овқат инфляциясининг 2024 йилдаги паст база таъсирларини инобатга олиб, инфляциянинг 5 фоизлик таргет даражасигача пасайиши 2026 йилнинг иккинчи ярмида содир бўлиши бўйича асослар юзага келаётгани қайд этилган.

Марказий банк бошқаруви 2024 йил 31 октябрдаги йиғилишида “Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган…
Cobalt нархлари оширилади, методичка ўзгармаган
Cobalt'нинг фаралари қорайтирилган GX Midnight AT версияси 155 231 000 сўмдан ёки ҳозиргисидан 7,3 млн.сўм қиммат нархда сотилади.
Монополистнинг таъкидлашича,147 916 000 сўмлик GX-Style AT Plus версиясини ишлаб чиқариш давом этади.
Лекин компаниянинг ўтган даврларда қўллаган методичкаси бўйича GX-Style AT Plus ва GX-Optima AT Plus версиялари, катта эҳтимол билан, сотувда камайиб боради ва кейинчалик бутунлай таклиф тўхтайди.
Рақобатли нормал дунёда росмана янгиланган версиядаги автомобиллар, қоида тарифасида эскисидан арзонроқ ёки эскисининг нархида сотувга чиқарилса, шўрпешона истеъмолчилари танловсиз Ўзбекистонда автомобилга қизил чизиқ тортиб қўйиш ёки фарасини қорайтириш нарх ошириб олишнинг қулай воситасига айланиб улгурган.

UZAUTO MOTORS UZ/РУ
UzAuto Motors Chevrolet Cobalt Midnight avtomobillarini ishlab chiqarishni boshlaydi
Asaka avtomobil zavodida Chevrolet Cobalt Midnight avtomobili ishlab chiqarilishi yo‘lga qo‘yildi. Yangi modifikatsiya Cobalt modelining hozirgi mavjud modifikatsiyalari…

Октябрда инфляция секинлашгани айтилмоқда
Марказий банк Раисига кўра, октябрь ойида нархлар ўсиши секинлашган (расмий инфляция маълумотлари бугун кечки пайт эълон қилинади). Йил якуни бўйича йиллик 9,5%лик инфляция кутилмоқда. Бу расмийлар томонидан, айтайлик, октябрь, ноябрь ва декабрда ойлик 1%дан кам даражада инфляция юз бериши кутилаяпти дегани.
Олигархлар ва монополистлар томонидан тил бириктирилган ҳолда ёқилғи-энергетика товарлари нархларининг сунъий равишда ошириб борилаётгани ва таклиф тақчиллигининг инфляцияга таъсири қандай бўлиши ҳақида саволлар бўлиши мумкин.
Матбуот анжумани жонли эфирда берилмоқда.

YouTube
Markaziy bank-asosiy stavkani ko‘rib chiqish bo‘yicha Boshqaruv yig‘ilishi matbuot anjumani
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki binosida asosiy stavkani ko‘rib chiqish bo‘yicha Boshqaruv yig‘ilishi qarori yuzasidan Markaziy bank Raisi ishtirokida matbuot anjumani o‘tkaziladi
UzReportTV @ Telegram: https://t.me/UzReport
#uzreporttv