Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган GTL заводи дизель импортини каррасига ошириш учун қурилганмиди?
Божхона қўмитаси тақдим этган маълумотлар одамни даҳшатга солади. Ўзи қаёққа кетаяпмиз, деган хавотирли саволлар туғдиради.
Ҳалигача коппор зарарда ўтирган, каррасига қимматлаштирилган Uzbekistan GTL заводи қурилишини заруриятини шонли энергетиклар арзон ва етарли миқдорда дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш билан ҳимоя қилишган эди. Қарангки, 4 млрд.доллар совурилганига қарамай, на арзон, на ички истеъмолни қоплайдиган дизелга эга бўлдик.
2022 йилнинг дастлабки 6 ойи билан солиштирганда 2024 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга дизель импорти 7,7 баробарига кўпайган.
Маълумот учун, Uzbekistan GTL заводи дизель ишлаб чиқаришни 2022 йил 29 июнда бошлаган.
Савол туғилади: GTL завод ўзи нима учун қурилганди? 4 млрд.доллар совурилгани етмагандек, яна ҳар йили юзмиллионлаб долларга дизель импорт қилиш учунми? Шу эмасми энергетик диверсия?
Кимдир сўроқ савол қилинадими?
Ҳукуматдаги импортни чеклаш ишқибозлари балки эътиборларини ёқилғи-энергетикадаги лойиҳаларнинг самарасизлиги яратган импортга қарамлик омилига қаратишар?

bakiroo
Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган GTL заводи дизель импортини каррасига ошириш учун қурилганмиди? Божхона қўмитаси тақдим этган маълумотлар одамни даҳшатга солади. Ўзи қаёққа кетаяпмиз, деган хавотирли саволлар туғдиради. Ҳалигача коппор зарарда ўтирган…
Аномал энергетика: 816 доллардан импорт қилинаётган, 600 доллардан экспорт қилинаётган дизель
Uzbekistan GTL очилишида завод йилига 500 млн долларлик импорт ўрни қопланиб, 200 млн долларлик экспорт ва 2 трлн сўмлик солиқ тушумларини таъминланиши эълон қилинган.
Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган завод билан боғлиқ барча қарорлар шу тўқилган осмон рақамларга ишонилган ҳолда маъқулланган. Аслида завод қурилишидан асосий мақсад каррасига қимматлаштирилган пудрат орқали пул ишлаш бўлган холос ва бу мақсад йўлида энерготашаббускорлар ҳар қандай чиройли рақамларни тақдим этишаверган. Не ажабки, шу кунгача, тўхтанглар, жаноб энергетиклар, жаноб устоз энергетик, жаноб шогирд энергетик, сизлар лойиҳа бўйича ваъда қилган натижалар қани деб сўраб кўрилгани йўқ.
Буям майли. Дизель билан боғлиқ абсурд завод ишга тушгач янада авж олган. Қарангки, Ўзбекистон дизелни ўртача 816 доллардан импорт қилмоқда, GTL заводига ишлаб чиқарган дизелини 600 доллардан скидка билан экспорт қилишга рухсат берилган (маълумотлар ёпиқ). Ўзимиз шимолдаги босқинчини "отанг яхши" деб эланиб 816 доллардан дизель импорт қилсакда, ўзимизнинг дизелни 600 доллардан сотсак. Қойилмисиз?
Бу қанақа аномалия, қанақа абсурд, қанақа мантиқсизлик деманг. Газ билан ўхшаган схемалар нега дизель билан ўхшамаслиги керак?

Фарғонада нохос вазифалар юкланган банклар ҳоким тарафидан жазоланмоқда, ҳокимга қонунларни эслатиши керак бўлган Марказий банк эса ҳокимга ёндош
Ўзбекистонда ҳокимларнинг банклар фаолиятига аралашуви тақиқланади деб қонунларда ва фармонларда 146 марта ёзилган. Лекин ҳудудларда уларнинг биронтаси ишламайди. Яна 1488 марта қарор чиқариш ҳам бефойда.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда банклар устидан аслида феодал ҳокимлар хўжайин эканини, қонунлар ишламаслигини билган инвесторларга хусусийлаштирилаётган ўзбек банклари умуман қизиқмас. Текингаям.
Бу бўйича навбатдаги кейс.
Фарғона вилоятидаги 16та банкнинг ҳаммаси Қувада мигрантлар ва ишсизларни аниқлаш ва уларни ишга жойлаш бўйича сафарбар қилинган. Айнан шу иш учун шишириб кенгайтирилган Еттилик қани, Ҳоким ёрдамчилари қани деманг. Фарғона вилояти ҳокимининг вилоятни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мажбурияти 2023 йилда бажарилиши керак бўлган бўлса, ишсизлар яна қаердан пайдо бўлди, деган ноқулай саволларни ҳам бермай туринг. Чунки ҳар ҳафта ҳокимлар оладиган бунақа саноқсиз, тутуруқсиз ва ёлғон мажбуриятлар нормага айланиб бўлган.
Мигрантлар ва ишсизларни хатловдан ўтказиш ва уларга иш топиб бериш вазифаси банкларга берилганигаям майли дейлик, кўпга келган тўй деб кўз юмайлик, қабул қилайлик. Лекин банклар 6 кун ичида уларга бириктирилган ҳудудларда юзлаб мигрант ва ишсизларга қаердан ойлик маоши 500 долларлик иш топиб беради? Табиийки, бажариб бўлмас абсурд топшириқ бажарилмаган. Банклар фалонча мигрантни қайтардик, фалонча ишсизни ишга жойладик деган сохта ва ёлғон ҳисобот беришмаган. Натижада Ҳокимнинг топшириғи бажарилмади дея бир неча банкларнинг раҳбарларини ишдан олиш топшириғи берилган.
Бунгаям хўп дейлик.
Ҳокимнинг ўзи ноқонуний бўлган топшириқларини ноқонуний дейиши керак бўлган Марказий банк ҳокимга банк қонунчилигини эслатиш ўрнига тижорат банкларига ҳокимнинг ноқонуний топшириғини зудтар бажаришни сўраб тақдимнома киритган. Йўқ, ҳокимнинг югурдагига айлантирилган вилоят Марказий банки эмас, Республика Марказий банкининг раис ўринбосарларидан бири шу ишни қилган. Бунисига нима дейсиз? Энангни Марказий банк урса, дардингни кимга айтасан?
Шу кунгача Фарғона вилояти ҳокими қонун-қоидаларга ҳурмат билан қарайдиган, зўравонлик ва ўзбилармонликдан парҳез қиладиган кам сонли инсоний раҳбарлардан дея кўриларди. Отнинг олдига суяк, итнинг олдига пичан қўядиган эмас, мулоҳазали, ҳамма ўз иши билан банд бўлиши керак дейдиган, меҳнат тақсимоти ва самарадорлигини тушунадиган иқтисодчи тасаввури бор эди Хайрулло Бозаровга нисбатан. Билмадим, балки, Хайрулла Бозаров Ўзбекистон қонунлари ишлатилмайдиган ён қўшнисига ҳавас қилишни бошлагандир?

Telegram
bakiroo
Кечаги Фармонга кўра:
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан банкларнинг, шу жумладан, кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш фаолиятига аралашиш…

Фарғонани “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантирмадинг деб Бозаровниям аризасини олиш керакми?
Агар ҳоким жанобларининг ва ҳокимнинг дастёрига айланган Марказий банкнинг тескари мантиғи давом эттирилса, Фарғона вилоятини "ишсизликдан ҳоли ҳудуд"га айлантирмагани учун ҳоким Бозаровниям, бунга Марказий банкдан бириктирилган зампред Камаловниям ишдан олиш керак. Лекин бу ғирт абсурднинг абсурди бўлган бўларди.
Ўзи мамлакат ё ҳудудни "ишсизликдан ҳоли ҳудуд" айлантириш мумкинми? Ҳа, мумкин. Бунинг учун бутун мамлакат ё ҳудудни ГУЛАГга, яъни, концлагерга ва мажбурий меҳнат лагерларига айлантириш керак. Яқин тарихда бу ишни Совет иттифоқи ва Шимолий Корея уддалаган.
Ишсизлик иқтисодий ҳодиса сифатида доимий мавжуд, ҳали ҳеч бир бозор ва қонунлар амал қиладиган мамлакат ё ҳудуд ноль даражадаги ишсизликка эришмаган ва бундай мақсад қўймаган. Бир хонали ва бир неча фоизлик ишсизлик даражаси меҳнат бозорининг фаол ва рақобатли шароитларда ишлаши, иш ҳақининг соғлом динамикаси шаклланиши, меҳнат унумдорлигининг ошиши, техник ва технология янгиланишга рағбатлар бўлиши учун нормал ҳолат. Ҳукумат ва ҳокимиятнинг ишсизлик контекстидаги вазифаси меҳнат бозорига инвестициялар, солиқ, фоиз ва бошқа эгилувчан каналлар орқали ишоралар бериш холос, иш ўринлари яратиш ёки иш ўринлари яратишга мажбурлаш эмас.
Келинглар, барака топгурлар, мақсадимиз нормал давлат ва соғлом бозор қуриш экан, рационал йўлдан юрайлик. Ўзбекистон энди 2015 йилдаги Ўзбекистон эмас.

Марказий банкнинг вилоят бошқармалари тугатилиши керак
Банк қонунчилигини ҳудудларда ишламаслиги асосий сабабларидан бири бу алмисоқдан қолган ва эски замон қолипи ўзгармаган "вилоят марказий банклари"дир.
Вилоят ҳокимлари "вилоят марказий банкини" ўзининг банклар устидан каллакесар ойболтаси, жазо қамчиси деб билади. "Вилоят марказий банки" раҳбари эса ўзини вилоятдаги банкларга ягона хўжайин деб ҳисоблайди (альфа самец).
"Вилоят марказий банки" раҳбарлигига одатда банк деб аташ қийин бўлган, қанақадир М'банклардан чиққан, хизмат ва ўртакашлик учун қўли, оёғи чаққон, ҳар қандай ноқонуний топшириқни сўзсиз бажарадиган, фалончадан йиғ деганда йиғадиган, фустончадан тўпла деганда тўплайдиган нусхалар қўйилади.
Шунинг учун ҳудудларда кўчат ва гул экишгаям банклар, ободонлаштириш-у суғоришгаям банклар, том ёпишгаям банклар, ТСЖларнинг эски бузуқиларини тўйдиришгаям банклар, тадбирга қанақадир отарчи артист келсаям банклар, Тошкентдан куратор-у, меҳмонлар келсаям банкларга вазифа топширилади, йиғ-тўпла бошланади. Табиийки, бу йиғ- тўплалар ҳудудлардаги тижорат банкларини асосий функциялари бир четда қолиб, ҳаддан зиёд деградациялашишга, коррупциялашувига, тизимли ўғирлик, кадрларнинг тескари селекциясига олиб келган. Вазият шу даражага етганки, банклар ҳудудларга сал ақллироқ, ўзини ҳурмат қиладиган, илмли кадрларни раҳбар этиб тайинламай қўйган. Чунки бундай тоифадаги кадрлар бориб "вилоят марказий банкини рози қилиб", ҳокимият билан "келишиб" ишлай олмайди.
Шунинг учун ҳам янги пайдо бўлган онлайн ва хорижий банклар ҳудудларда филиал очишни бутунлай тўхтатган. Чунки филиал очдими, балога қолди, банкнинг операцион иши қолиб, ҳокимият ва вилоят марказий банки хизматини қилишни ўйлаш керак бўлади.
Идеалда, ҳозирги рақамлашиш жараёни динамикасига мослашиш учун "вилоят марказий банклари" фақат нақдлик тақсимлаш вазифасига эга ҳисоб-касса марказларини қолдирган ҳолда тугатилиши керак. Тубдан ислоҳ қилиш керак деган бўлардим, лекин ҳудудлардаги ҳозирги тарозиси бузуқ реалликларда бу умуман имконсиз иш.
Марказий банк банклар устидан самарали регуляциясини амалга ошириш учун "вилоят марказий банклари" ортиқча унсурга айланган, бу занжир регуляторнинг ўзининг имиджига ҳам аллақачон зарарга ишлай бошлаган.

Аждарҳо божлар ва нотариф чекловлар туфайли кондиционерлар импорти 3 каррадан кўпга қисқарган
Олигархия фойдасига киритилган аждарҳо божлар ва нотариф чекловлар ўзбекистонликларни талашда ва қашшоқлаштиришда давом этмоқда.
2024 йилнинг ўтган 6 ойида олигархия боқувидаги югурдак шотирлар йил бошида киритиб берган протекционистик чекловлар туфайли маиший техника импорти сезиларли қисқара бошлаган. Хусусан, кондиционер импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 карра, микротўлқинли печлар импорти 35,3%, музлатгич импорти 24,4%, иситгичлар импорти 22,1%га қисқарган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил февралдан бошлаб, Ўзбекистонга олиб кириладиган совуткич, музлаткич ва кондиционерлар энергосамарадорлик бўйича тестлардлан ўтказилиши талаби ҳам қўшилган.
Энергосамарадорлик бўйича фақат битта корхона – “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузуридаги “Eltech-Lab” МЧЖ синов баённомасини бера олади. Тест натижалари чиқиши совуткич ва музлаткичлар учун 13 суткани, кондиционерлар учун эса 3-4 суткани ташкил қилади.
“Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг шўъбаси “Eltech-Lab” МЧЖ ҳозирда “Элтехсаноат” биноси ичида, лаборатория эса “Технопарк”да жойлашган. "Технопарк" эса яширин қарор билан ишончли бошқарувга берилган.
Аждарҳо божлар ва нотариф чекловларни бекор қилмасдан туриб энергосамарадорлик ҳақида гапириш умуман мазмунга эга эмаслиги ҳақида жуда кўп ёздик. Ҳозирча бефойда.

Нотариф чекловларига айланган энергосамарадорлик тестлари бекор қилиндими?
Ўзэлтехсаноат уюшмасининг баёнот беришича, жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, уюшма ҳузуридаги “Eltech-Lab” МЧЖда энергосамарадорлик бўйича (совиткич, музлаткич ва кондиционер) синов жараёнлари тўхтатилган.
Бу жуда қизиқ. “Eltech-Lab” МЧЖда синов лабораториясини жиҳозлаш учун давлат бюджетидан ажратилган 25 млрд.сўм нима бўлди? Лаборатория синовларни тўхтатган бўлса, унга бюджетдан пул ажратишга не ҳожат?
Монополистлар ва олигархия қўлидаги протекционизм инструментига айланган Техник тартибга солиш агентлиги маиший техникалар импортини чеклаш учун ўйлаб топган энергосамарадорлик тестлари талабини бекор қилдими?
Ё маиший техникаларни тестдан ўтказиш ҳуқуқи бошқа лабораторияга олиб берилдими?

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
📝РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бугун иқтисодчи Отабек Бакиров ўзининг ижтимоий саҳифалари орқали эълон қилган материалида “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузуридаги “Eltech-Lab” МЧЖда синов жараёнлари давом этаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтган.
Ушбу билдирилган фикрларга…

Гўшт импорти ўтган ойда кескин ошган
Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, гўшт маҳсулотлари импорти июль ойида июнь ойига нисбатан ва ўтган йилнинг июлига нисбатан кескин кўпайган.
Хусусан, жами гўшт маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг июлига нисбатан 1,7 баробардан зиёдга ошган бўлса, мол гўшти импорти 1,61 баробар, товуқ гўшти импорти 3,31 баробар, қўй гўшти импорти 1,68 баробарига ошган.
Маълумот учун, июль ойида мол гўшти ўртача 4,0 доллардан, товуқ гўшти ўртача 1,5 доллардан, қўй гўшти 2,8 доллардан импорт қилинган (бу ҳисобга ҚҚС, божхона расмийлаштириш, транспорт ва логистика, сақлаш ва тақсимлаш харажатлари кирмайди).
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, мол гўштининг улгуржи нархлари 60-70 минг сўм, қўй гўштининг улгуржи нархлари 65-70 минг сўм даражасида ўтган йилнинг 13 октябридан буён ўзгаришсиз қолмоқда. Ўзи мол-қўй сўядиган хусусий қассобларда июль ойида гўшт нархини сезиларли кўтарилиши кузатилган, лекин бу ҳолат статистикада акс этмаган. Расмий статистикага кўра, йил бошидан буён мол гўшти 2,5%га, қўй гўшти эса 3,1%га қимматлаган.

Бузуқ ечим: Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда
Янги Ўзбекистонда мажбуриятларни ундиришнинг эски Ўзбекистонда қўлланилган аянчли усулларига қайтилаётгани жуда хавотирли. Эсингизда бўлса, 2016 йилгача автомобиль сотиб олиш учун автосалонларга коммунал хизматлардан қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома топширилиши керак эди (бу қанчалик кулгули вазиятлар яратгани, қанақа кўзбўямачилик ва сохтакорликларга етаклагани бошқа масала).
Энди бўлса, балки шундай бузуқ тажрибадан илҳомланиб, «Ўзсувтаъминот» ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилаётганини маълум қилмоқда.
Энг аввало, сувдан қарздорлик ва кредит олиш ҳуқуқининг қандай алоқадорлиги бор? Масалан, чиқинди хизматидан қарзи борларга кўчмас мулк сотиб олиш тақиқланганини ҳам маъқуллаб бўлмайди, лекин қандайдир изоҳласа бўлади. Сувдан қарзи бор истеъмолчи сувдан узилиши керак, кредит олишдан эмас. Сувчилар ўз ожизликлари ва эҳтимолки, қўллари боғланганини банкларга ёки бошқа занжирларга юкламасликлари лозим.
Иккинчидан, банклар чакана кредитлар беришда қарздорларнинг молиявий ҳолатини ўрганади, скорингдан ўтказади, нафақат сувдан қарздорлик бўйича, бошқа мажбуриятлар ва ҳатто мажбуриятлар тарихи ва хулқ-атвор характеристикаси бўйича ҳам. Битта сувдан қарздорликни асосий омилга айлантириб қўйилиши юзлаб омилларга боғлиқ кредит ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш тизимини издан чиқаради. Сувчиларнинг таклифи ўтиб қолса, эртага чиқиндичилар келади бизникиниям тақиққа қўшиб беринг деб.
Учинчидан, бу тақиқлар икки томонлама мажбуриятлар паритети ясамагани учун, ўзи ёмонлашиб бораётган (айниқса шаҳарларда янги уйлар қурилиши ҳисобига) сув таъминотини яхшилаб қўймайди. Масалан, кўп қаватли уйларда ҳалигача сувнинг босими нормасини таъминлаш бўйича таъминотчининг мажбуриятлари йўқ. Бошқарув компанияси осонгина сувтаъминотга стрелка кўрсатади. Жуда кўп истеъмолчилар қўшимча харажат қилиб насослар ўрнатишга ёки бочкаларга сув тўлдиришга мажбур.
Тўртинчидан ва бу энг асосийси, ўзаро боғлиқ бўлмаган мажбуриятларнинг боғланиши, ҳуқуқнинг мажбуриятга айлантирилиши ва тақиқлар ўрнатилиши қанчалик даражада қонуний? Қонунларимиз ва энг асосийси, Конституциямиз бунга нима дейди? Адлия вазирлиги изоҳ берадими?

Газета.uz
Ичимлик сувидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда
«Ўзсувтаъминот» ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ўзбекистондаги 5 млн хонадоннинг 50 фоизга яқинида қарздорлик мавжуд.
Аҳолига ҳам "ақлли счетчиклар" ўрнатиш керак дейишга қўрқаман
Бизнесга сув таъминоти учун "ақлли счетчик" ўрнатиш талаблари аллақачон ишга тушган. Лекин бу жараённи аҳоли учун ҳам бошлаш катта эҳтимол, худди газ ва свет таъминотидаги "ақлли счетчик"лар билан бўлгани сингари каррасига қимматлаштирилган, унча ақлли бўлмаган счетчиклар ўрнатиш, юзлаб миллион долларни кўкка совуриш билан якун топади.
Чунки ўзбек чиновниклари исталган рационал ташаббус ва соғлом қарорда пул ўзлаштириш имкониятини кўради холос. Айтайлик, эртага донорлар ёки ташқи қарз ҳисобига аҳолига "ақлли счетчик" ўрнатиш таклифи илгари сурилса, 5 млн.истеъмолчи учун ўзи 50 долларлик счетчикни 250 доллардан ўтказишади. Балки ўша 5 карра қимматлаштирилган счетчикни ҳеч қанақа тендерсиз шартли Технопарк "маҳаллийлаштириш" баҳонасида йиғиб беради. Биринчи марта эмаску. Қарабсизки, яна 1 млрд.доллар ҳавога совурилади. Қарз товони яна халқ бўйнига илинади.

Сув таъминотини яхшилаш бўйича яхши қарор чиқди, лекин хавотирли саволлар ҳам бор
Ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 87%га етказиш йўлида бажариладиган чоралар ва вазифалар белгиланган қарор эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб…

Аҳоли автомобиль ва уй-жой харидларини камайтирган, яна камайтирмоқчи
Марказий банк Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳига кўра, 2024 йил 2-чоракда йирик харидлар/харажатлар таркибида автомобиль сотиб олганлар улуши ўтган чоракдаги 12,3%дан 10,5%гача пасайган. Уй-жой хариди улуши 6,2%дан 5,8%гача тушган.
Шунингдек, мебеллар, электрон қурилма, маиший техника, оилавий тадбир, даволаниш ва таълим билан боғлиқ харидлар ва харажатлар улуши ҳам қисқарган.
Айни вақтда тўй, саёҳат ва уй-жой таъмири билан боғлиқ харидлар улуши ортган.
Эътиборлиси, регулятор кузатувларига кўра, аҳоли келгуси ойларда ҳам автомобиль ва уй-жой хариди билан боғлиқ харажатларни яна камайтиришни режалаштирмоқда.

Иқтисодиёт бўйича кутилмалар ёмонлашишда давом этмоқда
Келгуси 3 йилда мамлакат иқтисодиёти "яхшиланади" деб кутаётганлар улуши яна камайган. "Ўзгариш бўлмайди" ва "ёмонлашади" деб ҳисобловчи пессимистик кутилмалар эса кўпайган.
Эътиборлиси, кутилмаларнинг ёмонлашуви ўтган йилнинг охирида бошланган ва ҳалигача давом этмоқда.
Яқин 12 ойлик иқтисодий истиқбол бўйича "яхшиланади" кайфиятидагилар ҳам қисқариб бормоқда. Яқин ойларда иқтисодиётдаги вазият "нисбатан ёмонлашади " ва "ёмонлашади" кайфиятидагилар тобора кўпаймоқда.
Тушкун кайфият даромадларнинг ўсиши секинлашгани ёки тўхтаб қолгани, харажатларнинг эса ўсишда давом этаётгани, кредитга талаб пасайиб, жамғаришга мойиллик сўнаётган бир фонда шаклланмоқда.

Жамғармаси йўқлар улуши орадан 4 йил ўтиб ҳам пандемия даври даражасида қолмоқда
Марказий банк сўровларига кўра, умуман жамғармаси йўқлар улуши, агар графикка қаралса, тахминан 37,0-37,5%ни ташкил этади.
Пандемия даврида, 2020 йилда бу кўрсаткич 37,4%ни ташкил этган эди. Ўтган йилнинг охирида бу кўрсаткич 34,0-35,0гача пасайганди.
Даромад олиш манбаларида узилиш бўлган ёки меҳнат фаолиятини тўхтатганда
яшаш учун манбалари мавжуд эмаслиги Ўзбекистонда жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. Кутилмаган шоклар ва стресс вазиятларда айнан жамғармалар ва захиралар мамлакат учун ҳам, уй хўжаликлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 50 трлн.сўмдан ошган
Нақд пуллар қолдиғининг ўсиши анча секинлашганини шундан ҳам билса бўладики, 40 трлн.сўмлик маррага 2 йил-у, 1 ой аввал, 2022 йил 1 июлда етилган эди.
Июль ойи давомида пул массасининг ўсиши анча секинлашган. Ой давомида М2 5,7 трлн.сўмга ўсиб 242,2 трлн.сўмга, Миллий валютадаги пул массаси 6,5 трлн.сўмга ўсиб, 187,0 трлн.сўмга етган. Шундан, муомаладаг нақд пуллар 539,0 млрд.сўмга кўпайиб, 50,4 трлн.сўмни ташкил этган.
Ўртачалаш коэффициентини 80 фоиздан 100 фоизга оширилиши натижасида мажбурий захира ҳисобварақларидаги 3,0 трлн.сўмдан ортиқ маблағлар тижорат банкларига тўлиқ қайтариб берилган. Вакиллик ҳисобварақлардаги маблағлар қолдиғи 18,5 трлн.сўмга етган (+2,1 трлн.сўм). Июль ойидаги юмшатишлар ликвидликка ижобий таъсир кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Пул агрегатлари
bakiroo
Энергоёлғон шу билан тугаса қанийди Шонли энергетиклар ҳеч уялмай, лимитдан ошган ҳар бир кВт учун икки баробар миқдорда маблағ ундириш тартиби аввал ҳам бор эди, дея Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22- сонли қарорини келтиришган. Келинг, шу…
Энергоқароқчилик бекор қилинади
Эсингизда бўлса, бизнес учун лимитдан ортиқча истеъмол учун 2-3 карра ҳақ ундириш билан боғлиқ энергоқароқчиликни бекор қилиш масаласида Давлат раҳбаридан умид қиламиз, деб ёзгандик.
Бугунги учрашувда Давлат раҳбари тадбиркорлик субъектлари учун электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолишини, агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов фақат 20 фоиз қимматлашишини эълон қилди.
Шунингдек, Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудудимиз, бу – Қорақалпоғистон
Давлат раҳбари Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишни бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлигини санаган.
Биринчиси – Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ 50 дан ортиқ имтиёзлар пакети қилиб берилган.
Иккинчиси – Қорақалпоғистонда ер ажратишнинг содда тизими жорий этилган.
Учинчиси – катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудудимиз, бу – Қорақалпоғистон.
Дарҳақиқат, айниқса ташқи савдода энг шимолий-ғарбий ҳудудимиз Қорақалпоғистоннинг имкониятлари умуман ишга солинмаган (ташқи савдодаги улуши 1%га етмайди). Айтайлик, Европа иттифоқи, Кавказ давлатлари ёки Туркиядан импорт товарлар аввал Тошкентга келиб тушади ва бир қисми яна Қорақалпоқ ва Хоразмга қараб орқага ташилади. Бунда албатта, темир йўллари ва ҳаво йўллари тизимининг тескари рағбати, монополияларнинг зараркунандалиги алоҳида ўринга эга.

Энергоқароқчилик барча бизнес учун бекор қилиниши айтилди, гап фақат саноат корхоналари ҳақида кетмаяпти (ҳайрият, ўғирланди)
Ҳа, Давлат раҳбари саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлаётганини алоҳида таъкидлади. Лекин ўзбек иқтисодиётининг оёғига болта уриш учун атайин яратилган энергоқароқчиликдан қурилиш, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, савдо, барча бизнес субъектлари ҳам норози. Фермердан тортиб қурувчигача, дўкончидан тортиб IT тадбиркоргача.
Шунинг учун Давлат раҳбари электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолиши, агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади, деб қайд этди. Фақат саноат корхоналаридан деб айтилмади.
Мана бу ерда тўлиқ алмаштирилмагунча тузалмайдиган шонли энергетиклар яна ўзларининг фойдасига талқин этиб кўрсатишмоқда.
P.S. Бизнесга дея тўғирланди

MINENERGY.UZ
Biznesning elektr va gaz iste’moli limitdan 20 foizgacha oshib ketsa ham bazaviy tarif saqlanib qoladi.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Рақобат кун сўзига айланди, бизга рақобат йили, рақобат ўнйилликлари керак
Давлат раҳбарининг бизнес билан йиллик анъанавий учрашувида энг кўп урғу берилган, қайта ва қайта такрорланган сўзлардан бири рақобат калимаси бўлди. Аввалги учрашувлардан фарқли равишда имтиёзлар тарқатилмади, преференциялар ваъда қилинмади. Сифат жиҳатдан янгича диалогнинг, соғлом ва конструктив мулоқотнинг гувоҳи бўлдик.
Тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш алоҳида устувор принцип ўлароқ эълон қилинди.
Янграган тезисларга эътибор қилинг:
"Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда".
"Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати".
"Корпоратив харидларда ишлаб чиқариш учун олинадиган маҳсулотларга ҳам нарх устуворлиги бекор қилинади".
"Бундан буён, ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши керак".
Иқтисодий ўсишнинг давом этиши ва инклюзивлиги, даромадларнинг кенгайиши ва кўпайиши рақобат ва тенг ишлайдиган қоидаларсиз имконсиз эканига жиддий ишоралар берилди.
Бизга мақсадларга эришиш учун ҳали рақобат йили, рақобат ўнйилликлари керак.

Июль ойида газ импорти 174 баробарига ошган, шундаям газ экспорти тўхтамаган, қайтанга янада ошган
Импорт қилинаётган газнинг нархи, унга бюджетдан ажратилаётган субсидиялар, субсидияланган газнинг қанчаси чўнтаклар орқали экспортга қанчадан кетаётгани тўғрисидаги маълумотлар номаълумлигича қолмоқда.
Июль ойи давомида 174,2 млн.долларлик газ импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг июлига нисбатан 174 карра кўп. 7 ойда импорт қилинган газ қиймати ўтган йилнинг шу даврида импорт қилинганидан қарийб 5 карра кўпроқ.
Газ импорти потираб ўсаётганига қарамай, газ экспорти тўхтамаган. Ўтган ойда 81,7 млн.долларлик газ экспорти бўлган. Бу 2023 йилнинг июлига нисбатан 1,3 баробарига кўп.
Омборларга газ йиғиш бошлангани ҳақида хабарлар йўқ, шу кунгача қанча газ жамғарилгани ҳам номаълум. Келаётган қишдан мазут билан чиқилиши тобора аёнлашмоқда..
Ташқи савдода бошқа жиддий эврилишлар юз бермаган, шимолдаги босқинчилардан импорт шиддат билан ўсишда давом этмоқда, айниқса ёқилғи энергетика маҳсулотлари бўйича, бу кетишда шимолликлар Хитойни ортда қолдириб яна биринчи рақамли савдо ҳамкорига айланади. Қўшнилар ва Туркия билан савдо ҳажми қисқариши тўхтамаган, июлда ҳам олтин экспорт қилинмаган

Газ? Нефть? Дизель? Пропан? Ўзбекистонда июль ойи якунлари бўйича саноат статистикаси эълон қилинмади
Газ ва нефть қазиб олиш қисқаришидан тортиб, ёқилғи-энергетика саноатида юз бераётган ялпи қулаш рақамларини кўрсатадиган ягона мавжуд ҳисобот эълон қилинмади. Янги Ўзбекистон тарихида биринчи марта.
Статагентликнинг тасдиқланган тақвимига кўра, саноат статистикаси кеча 20 август куни очиқланиши лозим бўлган. Шу куни тақдим этилиши кўзда тутилган Ташқи савдо, қурилиш, чакана ва улгуржи савдо ҳисоботлари эълон қилинган.
Иқтисодий ҳолат шарҳига кўра, июль ойида саноат ишлаб чиқариш физик индекси 7,1%ни ташкил этган (ўтган ойда 7,8%).
Норасмий маълумотларга кўра, ёқилғи энергетикасида қазишнинг қисқариши ва ишлаб чиқаришнинг пасайиши тўхтамай давом этмоқда ва айрим кўрсаткичларда қулаш янада тезлашган. Балки шунинг учун ҳисоботни очиқламай қўя қолишни лозим топишган.
P.S. Ҳисобот соат 11дан ўтиб жойлаштирилди.

stat.uz
Press-relizlar taqvimi
custom description for seo