501 сўм
Ўзбекгидроэнерго АЖнинг маълум қилишича, идоралараро тариф комиссияси томонидан 2023 йил 15 ноябрдан эътиборан тизимда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси нархи 501 сўм (447 сўм ҚҚСсиз) этиб белгиланган.
Компания гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси таннархи бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан паст эканини қайд этган ҳолда, электр энергиясини сотишдан тушадиган тушумнинг асосий қисми давлат бюджетига тўловлар ҳамда Жамият ривожланиш дастурига асосан янги ГЭСларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилишини маълум қилган.
Умид қиламизки, Идоралараро тариф комиссияси Ўзбекгидроэнергия АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси харид тарифларини 2026 йилдан бозорга ўтгунимизгача бошқа оширмайди.
Аввалроқ иссиқлик электр станцияларидан сотиб олинаётган электр энергияси учун харид тарифлари 577 сўмдан 998 сўмгача ўрнатилганини маълум қилган эдик.
Генерация компаниялари, улар давлат назоратидами ёки чўнтакларга "ишончли бошқарувга" бериб юборилганларими шу тарифлар доирасида фойда кўриб ишлашга, бу йўлда харажатларни инвентаризациядан ўтказиб таннархни пасайтиришга, хусусан каррасига қимматлаштирилган (айниқса кўмир, мазут бўйича) шартномалардан воз кечишга ҳаракат қилишлари керак ёки токи бозор йўқ экан тегишли идораларнинг уларни бунга мажбур қилишларидан бошқа чора қолмайди.
Ўзбекистон 2025 йилга энергетикани субсидиялашдан бутунлай воз кечган ҳолда кириши зарур.

uzgidro.uz
МУНОСАБАТ
Пропан нархи кескин кўтарилган
Одатда ёз ойларида арзонлаб кетадиган пропан ёқилғисининг нархи чакана ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўртача 4800-5000 сўмдан 6000-6200 сўмгача кўтарилиб кетган.
Бу вазиятда кўпчилик истеъмолчилар ёқилғи шохобчаларини айблашмоқда. Аслида эса вазият мураккаброқ. Биржа савдоларида пропаннинг нархи 30 кун ичида тоннасига 6 023,8 минг сўмдан 7 538,5 минг сўмгача қимматлаган. Яъни тўлиқ бўлмаган 1 ойда пропан нархи 25%дан кўпга ошган.
Пропан ёқилғисини Ўзбекистонда Лукойл ва Ўзбекнефтегаз қарамоғидаги компаниялар ишлаб чиқаради ва таклиф этади. Ҳаммадан қизиғи, пропан нархи шимолдаги босқинчилардан пропан импорти кескин кўпая бошлагач, айрим заводлар ишлаб чиқаришни тўхтатиб тургач, тезроқ кўтарила бошлаган.
Бу ерда қандайдир тил бириктириш, ўзаро келишувнинг ишоралари бордек.
Муҳримбой тўғри ёзаяпти, Рақобат қўмитаси масалани ўрганиши, назорат остига олиши керак. Олигархлар билан чатишиб кетган энергетиклардан ўзбекистонликлар ҳеч бир ёруғлик кутиши керак эмас.
Ёзнинг қоқ ўртасида аҳвол шу бўлса, қишда нима бўлади?

Telegram
UZEXUZ
01.07.2024-yilda o'tkazilgan savdo yakunlari bo'yicha ayrim tovarlar uchun shakllangan kunlik o‘rtacha narxlar
Website | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram |
Threads | X | Bot

Метан нархи анонссиз қўйиб юборилган
Молия вазирлиги (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлса керак) вакили "метан газ нархини тадбиркорлар ўзлари белгилайди" дея ахборот берган.
Газета.uz Энергетика вазирлиги билан боғланган, бироқ улар нарх ошишига изоҳ бермаган.
Газета шунингдек, июль ойининг дастлабки икки ҳафтасида пропан 1200−1600 тонна оралиғида биржа савдоларига қўйилган бўлса, 15 июлдан бошлаб ҳажм 1000 тоннадан ошмагани ва ҳатто 800 тоннадан пастга тушганига эътибор қаратган.
Рақобат қўмитаси бу бўйича ҳали баёнот бергани йўқ.
Метан газ нархларининг қўйиб юборилиши билан Россиядан пропан импорти ошиши ва Ўзбекистондаги заводларнинг "профилактика" учун ёпилиши бир вақтда юз бергани мутлақо тасодифлигига соғлом ақл ишонмайди.
Ўзбекистонда "энергетиклар иши" очилиши керак.

Газета.uz
Ўзбекистонда автомобиллар учун метан ва пропан нархи ошди
Ўзбекистонда енгил автомобиллар учун метаннинг 1 августгача белгиланган 3750 сўм миқдоридаги чакана нарх чеклови тўхтатилди. Энди ёнилғи қуйиш шохобчалари нархни ўзлари белгилайди, у ўртача 200−500 сўмга кўтарилди. Пропан нархи кескин ошиб, икки ой ичида…
bakiroo
Метан нархи анонссиз қўйиб юборилган Молия вазирлиги (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлса керак) вакили "метан газ нархини тадбиркорлар ўзлари белгилайди" дея ахборот берган. Газета.uz Энергетика вазирлиги билан боғланган, бироқ улар нарх ошишига изоҳ бермаган.…
Рақобат қўмитаси юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бораётганини маълум қилган.
Қўмита суюлтирилган газнинг нархларини ошиши мумкинлигини олдиндан прогноз қилган ҳолда, унинг нархини барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўриш юзасидан масъул регуляторга (15.07.2024 йил) хабар юборилганини эслатган.

Raqobat qo‘mitasi
🚛 Ижтимоий тармоқлар орқали “Пропан” газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
⌛ Рақобат қўмитаси юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари…

Метан учун потолокни қайтариш ҳақида гап кетмаяпти
"Метан газ нархини тадбиркорлар ўзлари белгилаши" ва 10 ой аввал жорий қилинган потолок нархларнинг бекор қилингани, гарчи бу ҳақда анонс қилинмаган ва расмий хабар берилмаган бўлсада, тўғри қарор. Биз нархларни давлат белгилаши, чиновникларнинг лимит тақсимлаши, график ўрнатиши, кимга газ бериш бермасликни ҳал қилишларидан иборат бузуқ режимдан узил-кесил воз кечишимиз керак.
Лекин айни шу нозик паллада, керак бўлса. йўлайирғич ҳолатда, ўзбекистонликлар онгли равишда метандан воз кечиб, ўзлари маблағ сарфлаб пропан газ таъминотига ўтаётган бир вақтда пропан учун сунъий равишда дефицит яратилиши бу қип-қизил бузғунчилик. Шундай ишлардан кейин кимнидир ислоҳотларни қўя туринг, ўзгаришларга, бозорга қараб юраётганлигимизга ишонтириб бўладими?
Идеалда метан ҳам, пропан ҳам ўзаро боғланмаган ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар томонидан таклиф этиладиган, нархлар бозорда ва биржада аниқланадиган товарга айланиши керак. Лекин буни шонли энергетиклар истаётганига гумоним бор. Токи шундай экан, қўл бошқаруви, сунъий уюштириладиган дефицитлар, олигархия билан ёпиқ келишувлар ва тил бириктиришларга нисбатан жамоатчиликнинг ўзи қарши туриши керак.

Андижонда ғалати ишлар бўлаяпти
Икки соат аввал Андижон вилояти ҳокимининг телеграм каналида метан газ нархи оширилмаган ва аввалги нарх (3750 сўм) бўйича автомобилларга қуйилаётгани ҳақидаги хабар жойлаштирилган эди (Бу хабар ҳам ўчирилган, лекин тармоқда ҳеч нарса йўқ бўлмайди).
Энди яна ҳоким каналида ёзилишича, метан газ нархи бўйича йиғилиш бўлиб ўтган ва унда максимал нарх 3950 сўм этиб белгиланган (бу хабар бир неча дақиқа ўтиб ўчирилган, лекин Давлетовда скриншот қолган).
Андижон бизда қонунлари бошқа, алоҳида ҳудудми? Ё энергетикларимиз ваколатларини ҳокимларга топширишдими?

"Нархларни оширмаслик тўғрисида оғзаки топшириқ"
Газета газзаправкалар шохобчаси эгасига таяниб, "нархларни оширмаслик тўғрисида оғзаки топшириқ" бўлгани ҳақида ёзмоқда.
Бу энди қип-қизил иккиюзламачилик, потолокдан ҳам ёмонроқ чора. Потолок бекор бўлган бўлса (бу ҳақда молия вазирлиги вакили маълум қилган), оғзаки топшириқ қаердан?
Эрталабдан бир нечта пиар хабар жойлаштиришга ва ҳатто УзДипломат нашрига раддия беришга улгурган Энергетика вазирлиги бу борада сукут сақлашда давом этмоқда.

Марказий банк метан газ учун потолок нарх ҳақида
"2024 йил 1 августдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида метан чакана нархи учун белгиланган юқори нарх чегараси (3750 сўм) бўйича чеклов муддатининг тугаши кутилмоқда.
Ушбу чегаранинг ошириб қайта ўрнатилиши ёки эркинлаштирилиши натижасида юқори талаб туфайли нархи ошиши келгусида транспорт ва етказиб бериш харажатларига сезиларли босим яратиб, ташиш хизматлари нархларига оширувчи таъсирга эга бўлиши мумкин"
https://cbu.uz/upload/iblock/f08/s0f1mahhbd3ehgai2voybzltwoiqyxys/Pul_kredit-siyesati-sharhi-_-2024-yil-II-chorak.pdf

«Метан нархини бозор белгилайди»
Газета Ҳукумат сўзчиси Бекзод Ҳидоятовдан иқтибос келтирмоқда:
«Давлатнинг нархларни тартибга солишга аралашуви рақобат муҳитининг бузилишига олиб келади. Шу сабабли нархларнинг юқори чегараси бўлмайди, нархларни бозор белгилайди. Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратурага нархларни барқарорлаштириш бўйича президент топшириғи берилди. Бу худди нон ва ғалла нархларини либераллаштириш мисолида бўлгани каби амалга оширилади».
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида газ қуйиш шохобчалари учун максимал нарх 3950 сўмдан белгилангани ҳақида маълумот тарқалган эди. Бекзод Ҳидоятов бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ҳокимликларга бундай кўрсатма берилмаганини таъкидлаган.
Ёзилишича, Энергетика вазирлиги, Рақобат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан соҳадаги ўзгаришлар ҳақида алоҳида матбуот анжуманлари ўтказилади.

«Метан нархини бозор белгилайди» — бош вазир матбуот котиби
Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда метан нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинишини маълум қилди. Унинг матбуот котибига кўра, президент топшириғига билан, нон ва ғалла нархларини эркинлаштиришда бўлгани каби, бу соҳада ҳам нархларни рақобат…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электромобиллар учун бож киритиш ташаббусини оқлаб бериш навбати Савдо саноат палатасига келдими?
Палата раиси Даврон Ваҳобов электромобиллар импорти бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилганда, етакчи хориж давлатларида ички иқтисодиётни ҳимоя қилиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган электромобилларга қўшимча божлар жорий қилинганини қайд этиб, ўз фикрини дастаклаш учун АҚШ, Европа иттифоқи, Туркия ва Бразилия мисолларини келтирган.
Авваломбор, айтиш керакки, саналган мамлакат ва ҳудудлар дунёдаги энг йирик автомобиль бозорлари ҳисобланади. Бу бозорларнинг ҳар бирида Европа ва АҚШ мисолида ўнлаб, Туркия ва Бразилия мисолида камида ўнга яқин автомобиль ишлаб чиқарувчилари мавжуд. Яъни саналган бозорларда импортни ҳисобга олмаганда ҳам, ишлаб чиқарувчиларнинг ўзида рақобат даражаси ҳаддан зиёд юқори. Масалан, Ваҳобов меҳр билан тилга олган Туркияда бозорда энг катта ишлаб чиқарувчи Renault'нинг улуши 25%га бормайди. Ўзбекистондаги монополлашган концентрацияни саналган бозорлардаги рақобат коэффициенти билан умуман солиштириб бўлмайди.
Иккинчидан, саналган мамлакатларда нотариф божларнинг миқдори палата раиси келтирган ва атайин қўрқинчли қилиб кўрсатилган рақамлардан анча фарқланади. Бу бўйича батафсил яна алоҳида ёзаман, лекин баҳс мазмуни фалон мамлакатда фалонча бож, биздаям шунча бўлиши тўғри қабилидаги уйдирмаларга чалғиб кетмаслиги керак.
Учинчидан, АҚШнинг бож киритиш бўйича (айниқса Трамп даврида) ташаббуслари доим қаттиқ танқид остига олинган ва бу бўйича консенсус йўқ. Европа иттифоқида ҳам шундай. Беҳзод Ҳошимов таъбири билан айтганда, ҳеч қурса шу мамлакатлар даражасида очиқ бозорга эга бўлганимиздаям майлийди. Қолаверса, энг қашшоқ мамлакатлардан бир бўла туриб биздан каррасига бой мамлакатларнинг ютуқли эмас, хатоли қадамларидан ўрнак олишга уринишлар рости ачинарли.
Аккумуляторларни қайта ишлаш учун электромобилларга бож киритилиши зарурияти ёки Хитойда банкрот бўлган компанияларнинг Ўзбекистонга киришга уриниб кўришлари (!) тўғрисидаги важларни ҳатто қизил иплар билан ҳам боғлаб бўлмайди. Шунинг учун изоҳсиз қолдираман.

Электромобиллар учун бож киритиш ташаббусини оқлаб бериш навбати Савдо саноат палатасига келдими? Палата раиси Даврон Ваҳобов электромобиллар импорти бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилганда, етакчи хориж давлатларида ички иқтисодиётни ҳимоя қилиш мақсадида Хитойда…
P.S. ўрнида
Мана "электромобилларга бож киритишаяпти" деб саналган АҚШ, Европа итифоқи, Туркия ва Бразилиянинг Ўзбекистондан яна бир улкан фарқи бор.
Бу мамлакат ва ҳудудларда бирон бир автомобиль ишлаб чиқарувчи компания яширин ва махфий қарор билан импорт божлардан (ҚҚСдан) озод қилинмайди.
Ва энг асосийси, агар яширин қарорлар билан импорт божи тўламайдиган компания бор дея тасаввур қилсак, унинг электромобилларга бож солишни таклиф этиши, иккиюзламачи компанияни ўша куниёқ банкротликка олиб келадиган даражада жамият тарафидан cancel қилишга олиб келган бўларди. Қанақадир ҳукумат вакили ёки шартли Савдо саноат палатаси раиси ўзи ҳам cancel бўлиб кетишини билгани учун бу абсурдни ҳимоялаб чиқишга журъат этмаган бўларди.
Уларнинг бахтига АҚШ эмасмиз.
Европа эмасмиз. Ҳатто Бразилия ва Туркия эмасмиз.

Марказий банк биржадаги валюта савдоси бўйича маълумотларни яна бера бошлади
2024 йилнинг ярим йиллиги Статистик бюллетенида Тижорат банкларининг валюта биржасида сотиб олинган ва сотилган валюталари ҳажми бўйича маълумотлар яна тикланган.
Маълумотлар берилмаган ойларда сотиб олинган ва сотилган валюталар ўртасидаги фарқ кескин ошиб кетган, масалан, бу фарқ 2023 йил декабрда 1 009,2 млн.доллар, 2024 йил январда 1 322,9 млн.доллар ва февралда 1 154,9 млн.долларни ташкил этган.
Фақат март ойига келиб вазият юмшашни бошлаган ва охирги 4 ойнинг ҳеч бирида сотиб олинган ва сотилган валюталар ўртасидаги фарқ 1 млрд.долларга яқинлашмаган (шу ойлардан сўм курсининг барқарорлашиши ва ҳатто мустаҳкамланиши кузатилган).
Умуман олганда, 2023 йилнинг тегишли даври билан солиштирганда биржадаги жами савдолар ҳажми 12,2 млрд.доллардан 11,6 млрд.долларгача қисқарган. Тижорат банклари томонидан сотиб олинган валюта ҳажми 9,2 млрд.доллардан 8,5 млрд.долларгача камайган (импортнинг маъмурий чекланиши эффекти).

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик тадбиркор Туркманистондан пулларини ололмаяпти
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида экспортчи тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда тадбиркор Туркманистонга маҳсулот экспорт қилиш ва бунинг учун тўловларни қабул қилишда муаммога учраётгани ҳақида гапирди.
Қизиқ ҳолат. Улар қўшни мамлакатга 100 минг долларлик кир ювиш воситаларини экспорт қилган, лекин Туркманистонда конвертация мавжуд бўлгани сабабли маҳсулот учун тўловни ўзбекистонлик экспортёрнинг ҳисоб рақамига туширишнинг иложи бўлмаяпти.
Тадбиркор масалага ўз таклифини ҳам билдирган. У экспорт учун тўловни туркманистонлик импортчининг Ўзбекистондаги вакилидан нақд шаклда олишни таклиф қилди.

Аҳоли кўпроқ валюта сота бошлаган
2024 йилнинг 6 ойида жисмоний шахслар банкларга қарийб 7,2 млрд.долларлик валюта сотган. Бу 2023 йилнинг тегишли даврида банкларга аҳоли томонидан сотилган валюта ҳажмидан 1,7 млрд.доллар кўп.
Энг кўп валюта сотиш май ва июнь ойларига тўғри келган, айни шу ойларда аҳоли сотган ва сотиб олган валюта ҳажми фарқи ҳам юқори даражага чиққан (сўмнинг барқарорлашуви ва мустаҳкамланиши даври).
Ўтган даврда аҳоли банклардан 4,6 млрд.доларлик валюта сотиб олган, 2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 4,4 млрд.долларни ташкил этган.

Метан нархи ошмаслиги учун пропаннинг рақобатли таклифи, пропан нархи ошмаслиги учун бензиннинг рақобатли таклифи кўпайиши керак
Чунки улар ўзаро ўринбосар товарлар ҳисобланади.
«Бугунги кунда метан гази нархларининг кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар мавжуд эмас», деб хабар тарқатмоқда Рақобат қўмитаси.
Афсуски, бу иқтибос мавжуд реалликларни ифодаламайди. Қўмитанинг ўзи "нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланганда, ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан нархларни тушириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилади ҳамда молиявий жарималар қўлланилиши мумкин" деган диктат билан нархларни сунъий равишда ва босим билан ушлаб турилаётганига очиқ ишора бермоқда. Бу нотўғри йўл.
Рақобат қўмитасидан ўзбекистонликлар пропан ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларнинг ўзаро тил бириктируви, бензин импорти ва ички бозорда нарх шаклланиши бўйича манипуляцияларга қарши росмана курашни кутишмоқда. Шонли энергетиклар ва ўғри олигархиянинг тегирмонига сув қўядиган куф-суф муолажалар эмас.

🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда, Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Автомобилларга газ тўлдириш станцияларида сотилаётган метан ва суюлтирилган…
Қонунсиз Реновация бошланмаслиги керак
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳали парламентга келиб тушмаган, ҳатто унинг жамоатчилик муҳокамаси якунлангани йўқ.
Бу ёқда ҳоким жаноблари 6та туманда реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни белгилаб, инвесторларни танлаб олиш учун "танлов" ўтказмоқчи. Билмадим, ҳоким жанобларини кимлар ёки қандай манфаатлар бундай шоширмоқда, лекин қонунсиз Реновация жараёни бошланмаслиги керак.
Аввал Қонун, кейин Реновация.
Сайлов-палов ҳақида оғиз кўпиртиришни бошлаган, ўзбекистонликларнинг вакиллигига алоқаси савол остида бўлган чўнтак партиялар нима дейди?
Бу ёқда қонунсиз реновация бошланаётган бўлса, қайси юз билан ўзбекистонликларга ўзларингизни "мени сайла" деб таклиф этасизлар? Янги шаклланадиган парламентнинг вазни бугунгисидан ҳам енгилроқ бўлмаслигига ўзбекистонликларни ишонтириш учун айни вақти.
Дарвоқе, Сенатимизнинг раиси Танзила Нарбаева Тошкент шаҳар кенгаши депутати ҳам. Танзила опа 25-Себзор сайлов округидан сайланганлар. Ўзбекистоннинг иккинчи сиёсий шахси — Сенат раиси сифатида бўлмаса ҳам, ҳеч қурса шаҳар кенгаши депутати ўлароқ қонунсиз бошланаётган Реновацияга муносабат билдирсалар бўларди. Ахир опа де-юре тошкентликлардан мандат олганлар.

Эски уйларда яшаётганлар ўқишлари керак: Реновация тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Пойтахтда ва йирик шаҳарларда аллақачон қурилиш учун бўш ер майдонлари қолмаган (вертолетда қидириб, бўлишиб, зичлаштириб, икки карралаб сотиб, қайта ажратиб, совға…

Оилавий тадбиркорликка кредит ажратиш 2 каррадан кўпроққа қисқарган
Коррупциялашган ва иқтисодий самарасиз имтиёзли кредит ажратиш қисқариб бораётгани жуда яхши. Лекин энди бу самарасиз молиялаштириш усулидан бутунлай воз кечиш мақсади қўйилиши керак.
2024 йилнинг 6 ойида оилавий тадбиркорлик учун жами 2,3 трлн.сўмга яқин кредит ажратилган, бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2,3 карра камроқ. Битта қарздорда берилаётган кредитнинг ўртача суммаси 21,0 млн.сўмдан 17,3 млн.сўмгача тушган.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 2024 йил 1 январдан бошлаб 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилиши белгиланган (18%, 17,5%).

Автокредит ажратиш спекулятив ҳолатдан нормал ҳолатга қайтмоқда
Эски ласетти янгисидан қиммат бўлиши, олиб сотарлик яна авж олишини истаётган, бож/солиқ тўламай, чайқовчилик билан шуғулланаётган "маҳаллийлаштирувчи"лар автокредитлаш тўхтатиб қўйилгани ҳақида айюҳаннос солишни хуш кўришади.
Биринчидан, автокредитлаш тўхтагани йўқ, бунга муккасидан кетган банклар пруденциал қоидаларга ниҳоят амал қилишмоқда.
Иккинчидан, ўтган йилларнинг тегишли даврларида автокредит ажратиш динамикасида эътибори беринг: 2020 йилда 2,3 трлн.сўм, 2021 йилда 4,2 трлн.сўм, 2022 йилда 7,5 трлн.сўм, 2023 йилда 18,5 трлн.сўм ва ниҳоят 2024 йилда 8,9 трлн.сўм. Бошқача айтганда, 2023 йилдаги молиявий пирамидага айланган спекуляция тўхтаган, автокредитлаш эмас. Автокредитлаш энди нормал жараёнга қайтмоқда ва янада мақбуллашиши керак.
Учинчидан, спекулятив автокредитлаш микроқарзлар канали орқали давом эттирилмоқда. Бу бўйича янгича пруденциал ёндашув керак (қарз юки етарли эмас).
Давоми бор.

Автокредит ажратиш спекулятив ҳолатдан нормал ҳолатга қайтмоқда Эски ласетти янгисидан қиммат бўлиши, олиб сотарлик яна авж олишини истаётган, бож/солиқ тўламай, чайқовчилик билан шуғулланаётган "маҳаллийлаштирувчи"лар автокредитлаш тўхтатиб қўйилгани ҳақида…
Чакана кредитлашдаги устуворлик ипотека ва кредит карталарида бўлиши керак
Ўзбекистонда чакана кредит бозорининг энг катта қисмини, афсуски, эски кредит ва муаммоли мажбуриятларни ёпишга (қайта молиялаштириш) йўналтирилаётган автокредитлар ва микроқарзлар ташкил этишда давом этмоқда. Бироз қисқарганига қарамай, жами ажратилаётган кредитларнинг 60%дан зиёди на истеъмол талаби ва на иқтисодий ўсишга етарли омил бўладиган шу икки каналга тўғри келмоқда.
Солиштириш учун, қурилиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган ипотека кредитлари жами ажратилаётган кредитларнинг 15%идан ошаётгани йўқ. Истеъмолни росмана кенгайтирувчи ва масъулиятли қарздорларни яратадиган овердрафтлар улуши кулгули 1,0% атрофида. Ривожланган дунёда асосий кредит маҳсулоти бўлган кредит карталари улуши ҳам шунинг ичида.
Идеалда банклар нафақат фойда, келажакдаги активлар сифати ва бозордаги репутациясини инобатга олган ҳолда, узоқ муддатли молиялаштиришда кўпроқ бирламчи ипотека ва қисқа муддатли молиялаштиришда кредит карталарига устуворлик беришлари керак бўлади. Марказий банк ялпи талабни яратмайдиган, спекуляция ва муаммоли кредитларни ёпишга йўналтилаётган, яширин иқтисодиётни кенгайтиришга туртки бераётган бебилиска кредит маҳсулотларига нисбатан юқори риск шкалаларини қўллашда собитқадамликни давом эттириши керак.

Нефть яна арзонламоқда, афсуски, монополлашган Ўзбекистонда бундан наф йўқ
АҚШ меҳнат бозори бўйича кутилганидан ёмонроқ чиққан статистика ортидан доллар индекси, ғазначилик қоғозлари даромадлилиги пасаймоқда. Эрталабдан нефть котировкаларининг пасайиши янада тезлашган. Ой бошида 88 доллардан, жума куни 80 доллардан сотилган нефть котировкалари 75 долларгача тушган.
Афсуски, глобал бозорларда юз бераётган бу ўзгаришлар, қанчалик ғалати эшитилмасин, манбалари диверсификациялашган ва рақобатли бозор йўқ Ўзбекистонга таъсир кўрсатмайди. Чунки мамлакат иқтисодиёти учун фақат бир манбадан, шонли энергетиклар ва уларнинг олигарх шерикларининг оғалари — шимолликлардан нефть ва бензин олишга боғлаб ташланган.
Шундай экан, бензин арзонлашмайди, бензин арзонлашмаса, пропан ҳам арзонлашмайди, нархлари қўлда бошқарилаётган метан таъминоти хавотирлари куз келмасиданоқ бошланади. Тўхтамаётган стресслардан иқтисодиёт рақобатбардошлилигини йўқотишда давом этаверади.

Немис тили мутахассислари малака ошириш учун Германияга юборилди
Вазирлар маҳкамасининг Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини яхшилаш ва ёшларни Германияга касбий таълим учун юбориш бўйича қарори қабул қилинди.
Унга кўра, мамлакатдаги 168 нафар немис тили ўқитувчисини малака ошириш учун босқичма-босқич Германияга юбориш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа ташаббускорлари, Савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар ҳамкорлиги — “DUWK” бюроси ҳамда Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ўлкаси ва “Askania Future GmbH” компанияси томонидан бугун 28 нафар мутахассис Германияга юборилди.
Юборилган ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германияда малака ошириб қайтади. Улар Ўзбекистон ёшларини немис тилига ўқитиб, уларнинг тил кўникмаларини оширишга ва немис тилини ўқитиш тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Қарор билан, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳузурида мамлакатимизда хорижий тилларни ривожлантириш, ёшларни тилга бўлган қизиқишларини орттириш, хусусан немис тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилганди.
*Бу каби ташаббусларни ҳар соҳада қўллаш керак. Яхши натижаларга эришиш учун тизимдагиларнинг малакасини ошириш энг тўғри йўл.