bakiroo
56.9K subscribers
956 photos
315 videos
5 files
6.09K links
Download Telegram
Келаси йилдан аҳоли учун газ тарифлари ижтимоий нормани ҳисобга олмаса бизнес билан бирхиллашади

2025 йил 1 апрелидан эътиборан:

Ёзги мавсумда:


ойига 100 куб метргача – 1 000 сўм;
ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори 3 000 сўм.

Қишки мавсумда
ойига 500 куб метргача – 1 000 сўм;
ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори 3 000 сўм.
Помидор ва бодринг ниҳоят арзонлай бошлади

Янги мавсумда биринчи марта помидор нархи 30 минг сўмдан пасайди. Ҳафта давомида помидор 32 минг сўмдан 29 минг сўмгача арзонлаган.

Бодринг нархлари эса бирданига 2 баробарга, 40 минг сўмдан 20 минг сўмгача тушган. Янги сабзавотлардан яна булғор қалампири ҳам арзонлаша бошлаган (46 минг сўмдан 40 минг сўмгача).

3 йилдан буён давом этаётган Энергетик кризис ва баҳорнинг кечикиши помидор ва бодринг нархларини жуда узоқ вақт юқори қийматда қолишини таъминлади.
Минимал истеъмол харажатлари оширилади

2024 йил 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилиши белгиланган.

Ҳозир камбағаллик минимуми ҳисобланган ушбу миқдор 621 минг сўмни ташкил этади.

Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага етказилиши керак бўлади.

Булар:
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори.

Яқинда қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, хусусий секторда ишлайдиган аёллар учун "декрет пули" минимал истеъмол харажатларига мос равишда индексация қилиниши керак.
Грамми миллион сўм

Олтин котировкаларининг ошиб бораётгани ва долларнинг сўмга нисоби кўтарилаётгани ортидан бугундан сотувдаги олтин тангалар нархига кўра бир грамм олтининг қиймати 1 млн.сўмдан ошди. Энди бу ҳисоб китобга қулай: грамми миллион!

Хусусан, энг кичик 5 граммлик танганинг нархи 5 012 000 сўм этиб белгиланган. Йил бошидан ҳисоблаганда олтин тангаларнинг нархи 18,2%га қимматлаган. Бу олтинга инвестициялар ҳар қандай кўчмас мулк, автомобиль, омонат ва валютадан ҳам кўпроқ фойдалироқ бўлганини англатади.

Лекин қайд этиш керакки, юқори жорий котировкалар доим сақланиб қолади ва ўсиш тренди давом этади, дегани эмас. Олтинга иложи борича бир неча йиллик узун пуллар билан минимумларда кириб ва максимумларда чиқиш стратегияси афзаликка эга. Бугун олтин олиб, эртага сотиш доим зиёнга ўйнайди, айниқса, тажрибасиз фойдаланувчилар учун.
Уй-жой нархининг ойлик ўсиши секинлашишда давом этмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, Иккиламчи бозорда Уй-жой нархлари март ойида доллардаги индексда атига 0,5%га ўсган (январда 1,6%, февралда 0,8%).

Тошкентдаги нархлар ўсиши янаям камтарроқ, 0,2%ни ташкил этган холос. Самарқанд, Фарғона, Андижон, Қарши ва Жиззах шаҳарларида доллардаги индексда пасайиш кузатилган.

Мазкур ҳолат март ойида доллар курсининг тезроқ ошгани (1,08%га) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Лекин кўчмас мулк олди сотдиси билан боғлиқ битимлар сони февралга нисбатан ҳам, ўтган йилнинг мартига нисбатан ҳам пасайган. Охирги марта бунданда камроқ битимлар фақат 2023 йилнинг январида, энергетик кризиснинг тубида кузатилган (Тошкент шаҳрида эса 2021 йилнинг январидан буён минимум).

Ижара нархларида ҳам пасайиш давом этмоқда (янги минимум 8,2 доллар квадратига).

Аввалроқ ипотека кредитларининг ўсиши секинлашиб қамрови қисқараётгани маълум бўлганди.
Энергосамарадорлик учун бож ва нотариф чекловлар бекор қилиниши керак

Энергетика соҳасида бозорга ўтиш чора-тадбирлари белгиланган ҳукумат қарорида энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш мақсадлари алоҳида таъкидланган.

Лекин бу мақсадга эришиш ҳозирги Ўзбекистонда имконсиз ёки эшагидан тушови қимматга тушади, агарда ҳукуматнинг ўзи электр ва газ ишлатиладиган техникаларга ўрнатилган аждарҳо божлар ва нотариф чекловларни бекор қилмаса.

Мисол учун, 2019 йилдан бошлаб:
Кондицинерларга 30% (камида 50 доллар);
Алюмин радиаторлар учун 10% (камида килоси 0,5 доллар);
Буғ ва сув иситиш Қозонлари учун 10%;
Сув иситгичлар учун 5% (камида 15 доллар);
Насослар учун 5%лик божлар ўрнатилган.

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу маҳсулотларни Ўзбекистонга киритиш учун ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлари бўлиши талаби ҳам қўшилган. Қўшимчасига мазкур маҳсулотлар Энергосамарадорлик тестларидан ўтишга мажбур.

Сиз нима деб ўйлайсиз, шундай чекланган шароитда истеъмолчилар энергия тежовчи қозонларга, иситкичларга ўтадими? Радиаторларини самарадорларига алмаштирадими?

Шу маънода ҳукумат қарорлари узвий бўлиши керак. Энергетикада бозорга ўтишга қарор қабул қилиндими истеъмолчиларнинг танловида ҳам эркин бозорга таяниш керак. Олигарх ва монополистларнинг тор манфаатларига эмас.

Айтайлик, энергия самарадорлиги “А” ва ундан юқори тоифадаги маиший ва электр техникалари учун барча бож ва нотариф чекловлар олиб ташланишига ким ёки нима ҳалақит қилади?

Хўш, нима дейсизлар, ҳукуматимиз энергосамарадорликни чин дилдан истайдими ёки амалда унга қаршими?
⭐️ Ўзсаноатқурилишбанк хорижий валютада юқори даромадли «САРМОЯ» омонатини таклиф этмоқда

🔥 Йиллик фоиз ставкаси – 7 фоиз;
💵 Минимал бадал – 500 АҚШ доллари;
Муддати – 18 ой.

❗️Омонатга кунлик ҳисобланган фоизларни йўқотмасдан, ҳисобдан исталган кунда, ой тўлмасдан ҳам ечиб олиш мумкин!

Омонатни JOYDA иловаси орқали ёки Ўзсаноатқурилишбанк офисида расмийлаштириш мумкин.

Батафсил маълумот sqb.uz ёки 1180 рақами орқали.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олигархия энди лифт монополиясини истайдими?

Ўзбекистонга хориждан лифт олиб кирувчи импортчиларнинг товарлари март ойининг охирги 10 кунлигидан бошлаб божхонадан ўтказилмаган. Ўзбекистонга лифт импорт қилувчи 17та импортёрнинг мувофиқлик сертификати 2024 йил 20 мартдан кейин бирин-кетин вақтинча тўхтатилган.

Кунўзга мурожаат қилган тадбиркорлар эса очиқ рақобатни талаб қилишмоқда. Бақани боссанг ҳам вақ-қ дейди. Исталган вақтда қоидаларини ўзгартирадиган Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги кимнинг манфаатлари учун ишлаётгани номаълум.

Лекин мутлақо тасодифга кўра, Ўзбекистонда лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш (йиғиш) билан Artel бренди остида фаолият юритувчи компаниялар гуруҳига ишончли бошқарувга берилган “Texnopark” МЧЖ шуғулланади.

3 йил аввал Антимонополия органи кўп квартирали турар жойларда ўрнатилган эскирган лифтларни алмаштириш ҳамда янгидан барпо этилаётган уйларда замонавий лифт ускуналарини ўрнатиш ишларида “Texnopark” МЧЖга берилаётган имтиёз ва преференцияларга қарши чиққанди. Ўшанда кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини мониторинг қилиш, замонавий диспетчерлик хизматини кўрсатиш вазифаси “Texnopark” МЧЖ мутлақ ўзиники қилмоқчи бўлганди. Лекин бу приём жамоатчиликнинг фаоллиги анча кучли бўлган ва ҳукумат жамоатчилик фикри билан ҳисоблашадиган давр бўлгани учун ўтмаганди.

Лифт бозорини бир қўлли қилмоқчи бўлганлар энди эшикларни тамбалаб ёпиш орқали ўз мақсадларига эришмоқчига ўхшайди.

Доимгидек, Савдо саноат палатаси ҳам жим, Адлия вазирлиги ҳам жим.
"Барқарорлик рейтинги" эффекти

Маълумки, ҳозирда 3 та «А» рейтингига эга корхоналарга қўшимча қиймат солиғи бир кун ичида қайтариб берилади.

Мазкур рейтингдаги «А» рейтингли корхоналар ҳам рейтинг орқали иқтисодий ва маъмурий қулайликларга эришиш учун курашга киришган. Улар ҳам «ААА» рейтингли корхоналарга берилган имтиёзлардан фойдаланишмоқчи.

Ушбу корхоналарнинг сўровларини инобатга олиб, 16 апрель кунги ўтказилган видеоселекторда мутасаддиларга «А» рейтингига эга тадбиркорлар учун икки йил давомида қўшимча қиймат солиғини қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Тадбиркорлар энди қандай машина ҳайдаётгани, офисининг ҳашаматлилиги билан эмас, рейтинг орқали ўзаро рақобатга киришмоқда. Бу рейтингнинг самарадорлиги ва шаффофлиги натижаси десак бўлади.

Умуман олганда, юқори рейтингдаги тадбиркорларга енгиллик бериш қуйи рейтингдагиларни юқорига интилишини рағбатлантиради.
Газ ва электр энергияси таннархи 2024 йилда қанчага пасаяди?

Давлат раҳбари йил бошидаги йиғилишда 2024 йилни "таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили" деб эълон қилганди.

Масъулларга 2024 йилда таннархни 15 фоизга камайтириш, хусусан йирик тармоқларда таннархни 20 трлн сўмга қисқартиш вазифаси қўйилган.

Мазкур вазифа газ ва электр энергияси масаласида қандай бажарилади? Таннарх ниҳоят шишишдан тўхтайдими?

Ўтаётган ҳафтада электрнинг таннархи қарийб 1 000 сўм, табиий газники эса қарийб 2 000 сўм экани эълон қилинди. Бу рақамлар бўйича шаффоф ва чуқур ҳисоблар мавжудми, таҳлиллар учун маълумотлар кимдан олинган, мустақиллик ва холислик таъминланганми, номаълум.

Қайд этиш керакки, 7 ой аввалги Энергетика вазирлигининг баёнотида 1 куб метр газнинг таннархи 1 890 сўм, 1 кВт.соат электр энергияси таннархи 970 сўм экани айтилганди.

Худди шу вазирлик бир ойи кам 2 йил аввал 1 куб метр газнинг таннархини 1 400 сўм, 1 кВт.соат электр энергияси таннархини 800 сўм деб эълон қилганди.

Демак, бир ойи кам 2 йил ичида газ таннархи 42,9%га, электр энергияси таннархи 25,0%га шиширилган.

Ваҳоланки Давлат раҳбари 2021–2022 йиллар учун вазифаларда ҳам, 2023 йил учун вазифаларда ҳам таннархни камайтириш юзасидан кўрсатма берган.

Энди нима бўлади? Энергетиклар ниҳоят самарадорлик ҳақида ўйлашни бошлашадими? Ким уларни бунга ундайди, мажбур қилади? Бозорми? Администрациями? Камайтириш майли, ҳеч қурса таннархни шишириш методичкасидан воз кечиладими?

Ё таннархни ошириш ва ортидан тарифларни кўтариш пойгаси давом этадими? Ахир ислоҳот бундай пойгани назарда тутмаганку, тўғрими?
Минглик марралардан фақат сакраб ўтилган

2017 йил 2 сентябрдан кейинги даврда долларнинг сўмга нисбатан расмий қиймати психологик марралар ҳисобланган янги мингликларни баланд сакраб ўтган.

9 минглик марра:
2019 йил 16 август. 8 882 сўмдан 9 061 сўмга.

10 минглик марра:
2020 йил 16 апрель. 9 693,36 сўмдан 10 121 сўмга.

11 минглик марра:
2022 йил 15 март. 10 998,06 сўмдан 11 033,03 сўмга.

12 минглик марра:
2023 йил 11 август. 11 667 сўмдан 12 075,03 сўмгача.

Мутлақо тасодифга кўра, охирги 7 йилдаги тўртта жиддий тўғирланишлар нисоб мингликларга яқинлашган вақтда рўй берган.
InfinBANK янги офисида кабинет тизимидан воз кечиб, Open Space тизимига ўтмоқда

Куни кеча InfinBANK янги офисининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тошкент маркази — Мустақиллик кўчаси 17 B манзилида жойлашган ушбу янги олти қаватли офис 22 апрелдан бошлаб, барча мижозларга хизмат кўрсатишни бошларкан.

Янги офиснинг ўзига хос қулайликлари шундаки, унда операцион марказ, кутиш заллари, юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш бурчаги, кенг мажлислар зали, шаҳар манзарасига қараган ички ресторан, ходимлар учун алоҳида кофе ва чой тайёрлаш бурчаги ва дам олиш терассаси мавжуд экан.

Яна бир янгилик шуки, янги бинода Open Space муҳитида иш олиб борилар экан. Бундай муҳитда ходимлар алоҳида кабинетларда ишламайди, аксинча кенг залда бемалол ва тўсиқсиз фикр ва ғоя алмашишлари ҳамда бир-бирларига ёрдам беришлари мумкин.

Бундан ташқари, очилиш маросимида InfinBANK ўз мижозларини мобил иловадаги ижобий ўзгаришлар, юридик шахслар учун янги хизмат турлари ва бошқа қулайликлар кутаётганини маълум қилибди.

Реклама
Ўзбекконцерт тугатилса, нима бўлади?

Муҳримбой "Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекконцерт тугатилиши керак" деб ёзмоқда.

Ўзбекконцерт тугатилса, казо казоларнинг тўй, туғилган кун ва банкетларида ким текинга хизмат қилади? Ким ашулачиларни уларга хизмат қилдиради?

Ашулачилар солиқ тўламаслиги ҳақида 1984 марта гапирилган. Яна гапириш хам бефойда.
Чунки улар солиқ тўласа, Ўзбекконцертга ҳожат қолмайди. Ҳаммасини солиқ тартибга солади. Худди қолган бизнесни тартибга солгандек.

Ҳозир феълан олганда, ашулачилар солиқ тўлаш ўрнига казо казо акахонларга текин хизмат қилиш билан тўлашмоқда. Бу овоза қилинмаган битимдан икки томон ҳам розидек.

Ўзбекконцерт бўлса, шу норасмий битимни маънавият, уят, шарманда ёрлиқлари билан оқлаб кўклаб турувчи ўртакаш .
Ҳукуматимиз хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишни артистлардан бошласа бўлмайдими?

Ишонинг, агар Ўзбекконцерт деган цензурачи, маънавиятчи, ўртамчи балодан қутқарилса, бунинг учун ўзини ҳурмат қиладиган ва ҳисобини биладиган артистлар ҳаммаси раҳмат айтади.

Иқтисодчи Ботир Қобилов ёзмоқда:

"Артистлар ва тўй бизнесидаги барча фаолият солиққа тортилиши кераклиги кундек аён нарса.

Бюджетнинг иккала тарафига — тушумни ҳам ошириб, чиқимни ҳам камайтиради (бундай ташкилотларни боқмасдан). Хуфиёна иқтисодиёт билан ҳам кураш доирасида буни қилиш керак.

Хоҳлаган жойларига бораверишсин, муаммо эмас. Фақат фискал чек бериб, солиқни тўлаб қўйишсин. Ўшанда давлат тадбирларига, концерт-у базмларга харажатлар ҳам очиқланиб қолар".

Аввалроқ Ҳукумат "хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида" эканлиги эълон қилинганди.

Айни пайти.
1999 йил

Ўзбекистоннинг ўтмиши ҳақида газеталар парчалари кўп сўйлайди. Ўзим учун кашф қилганим Тарихий карточка каналининг ҳар куни бериб бораётган маълумотлари, хоҳлайсизми, йўқми, сизни, бизни, ҳаммамизни хотираларга етаклайди.

1999 йил кўпчиликнинг хотирасида 16 февраль воқеалари билан боғланиб эсланади. Лекин йигирманчи асрнинг охирги йили аслида жуда оғир иқтисодий оқибатлари билан муҳрланиши керак. 1998 йил Россиядаги кризис ва дефолт бизга айнан 1999 йилда зарба берган (тўғри, расмийлар чиқиб доимгидек, кризис бизни четлаб ўтди, деган баёнотлар беришган).

1999 йил давомида долларнинг расмий курси 110 сўмдан 140 сўмгача ёки 27%дан кўпроққа ошган. Лекин бу курсда ҳеч ким валюта олмасди, ҳеч ким сотмасди (танланганлардан ташқари). Қора бозор курси эса, хотирам алдамаётган бўлса, 220 сўмдан 550 сўмгача кўтарилган. Буни нима учун эслаяпман. 1999 йил бошида энг катта купюра 200 сўмлик эди ва бу купюрага Фарҳод ёки Олой бозоридаги қора саррофлардан 1 доллар сотиб ололмасдингиз. 1999 йил ёзида 500 сўмлик муомалага қўшилган. Чиққан пайтда 1 доллардан кўпроқ эди, лекин кузга бориб, 500 сўмга 1 доллар олиб бўлмай қолганди.

1999 йил яна стипендия номиналда яхшигина ошганига қарамай, 10 доллардан камроқ бўлгани билан эсда қолган. Баъзида 1999 йил суратларини қарайман, кўзга яққол ташланадигани, жуда озғин бўлганмиз, деярли ҳамма. Иқтисодий аҳвол танамизда рўйи рост акс этган.
Паррандачилик ривожи учун ташқи бозорлар керак

Ҳаш-паш дегунча баҳорнинг ярмидан кўпи ўтди. Йилнинг тўртинчи ойи тугаяпти. Бизнесга фаоллик етишмаётгандек, илик узилди кунлар чўзилиб кетгандек.

Кеча паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг Савдо саноат палатаси билан учрашуви ўтказилипти. Унда соҳадаги қатор муаммолар айтилган, корхоналарни қўллаб қувватлаш учун турлича таклифлар билдирилган. Паррандачиларни ташвишлантираётган нарса кун исигани сари маҳсулотларга, хусусан, тухумга ички бозорда талабнинг сусайиши билан боғлиқ.

Кредитлар ўзини ўзи ёпиб, сўндирмайди. Сотув керак, бозор керак. Ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчи ёки Янги лойиҳаларга инвестиция киритмоқчи бўлаётган бизнес вакилларига ички бозор торлик қилади. Замон ўлчови шуки, экспорти йўқнинг эртаси йўқ бўлиб қолган.

Кўпчиликнинг эсида бўлмаса керак, икки йил аввал тухум экспорига чекловлар қўйилган. Ўшанда экспортга чекловлар вақтинчалик чора экани, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун қилинаётгани айтилди (ҳеч бир нарса Ўзбекистонда вақтинчалик чоралар каби узун бўлмайди). Ўзимиз киритган чекловлар етмаганидек, қўшни давлатларга экспорт учун уларнинг ички реестрига кириш талаблари ҳам пайдо бўлган. Бу вазифани ҳукуматларнинг келишувисиз амалга ошириб бўлмайди.

Ҳозир шу иш қилинмаса, бу мавсум йўқотилади. Ички ва ташқи чекловларни баратаф этишнинг айни вақти. Соҳанинг жозибадорлиги ўлмаслиги учун, тарихан ўзимизники ҳисобланган бозорларни йўқотмаслик учун, янгиларини эгалллаш учун ҳозир ҳаракат қилиш керак.

Ўз ишининг устаси бўлган паррандачи ишлаб чиқарувчиларга субсидия ҳам керакмас, имтиёз ҳам керакмас. Унга эркинликлар ва бозорлар керак.