25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг
31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.
Шунингдек, сентябр охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.
Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил
Реклама

Миробод ва Мирзо Улугбекда ижара+нарх ўсиши даромадлилиги 50%дан ошган
Тошкентда уй жой ва ижара нархларининг юқори суратда ўсиши давом этмоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти пойтахт туманларида уй-жойга киритиладиган инвестициядан олинадиган даромадларни Жорда методологияси асосида нарх ўсиши ва ижарадан биргаликда ҳисоблаб кўрган.
Демак, ижара+нарх ўсиши нуқтаи назаридан Миробод ва Мирзо Улуғбек туманлари ўта жозибадор бўлиб қолмоқда. Мирободда 3 ва 4 хонали квартиралар, Мирзо Улуғбекда эса 2 ва 5 хонали квартираларнинг йиллик даромадлилиги 50 фоиздан ошган. Бу дегани, масалан, ўтган йили августда шу тоифадаги уй-жойлардан 70 минг долларга квартира олиб ижарага берганлар камида 35 минг доллар даромадга эга бўлишган (шартли равишда 10 минг ижарадан 25 минг нарх ўсишидан).
Ижара+нарх ўсиши нуқтаи назаридан энг кам даромадли ҳудудлар Сергели ва Олмазор бўлиб қолмоқда.
Яна бир тенденция шуки, 1 хонали квартираларнинг умумий даромадлилигидан кўра 2 ва 3 хонали квартираларнинг умумий даромадлилиги тезроқ ошмоқда. Чилонзор, Юнусобод ва Яшнабодда 4 хонали квартираларнинг даромадлилиги энг юқори бўлган. Бу ҳолат шаҳарга кўчиб келаетганлар орасида катта оилалар кўпайиб бораётгани ва туғилишнинг ортаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Институт уй-жой нархлари ошиб бораётган шароитда ижарадан келаётган даромаднинг жозибадорлиги аҳоли жамғармаларининг кўчмас мулкка йўналтирилишини янада рағбатлантириши, бу эса уй-жойга бўлган талабни янада ошириб, улар нархининг янада қимматлашишига олиб келиши мумкинлиги қайд этмоқда.
Бизнингча, бу прогнозларни даромадларнинг ўсиши секинлашгани ва ташқи конъюнктура билан боғлиқ омилларга корректировка қилишга тўғри келади. Уй-жой ва ижара нархларининг ўсиши давом этсада, бу ўтган даврдаги каби юқори суръатда давом этмаслиги мумкин.

Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар туша бошлаган
Охирги икки ҳафтадаги кузатувлар кўрсатмоқдаки, иккиламчи автомобиль бозорида энг ликвид ҳисобланган Lacetti, Cobalt ва Damas автомобиллари нархида сезиларли даражада пасайиш юз бермоқда.
Сентябрь бошида янги Lacetti прейскурант ва бозор нархида 5-6 минг долларлик фарқ бўлган бўлса, ҳозир бу фарқ узоғи 3-4 минг долларгача қисқарган, янги Cobalt нархидаги фарқлар 5-6 минг доллардан 4-5 минг долларгача, янги Damas нархидаги фарқлар эса 3-3,5 минг доллардан 2,5-3 минг долларгача пасайган. 2022 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар нархида ҳам 10 фоиз атрофида пасайиш тенденцияси мавжуд.
Мазкур жараён уч омилга боғланмоқда.
Биринчиси, августдаги қўшимча контрактация қилинган автомобиллар бозорга фаол олиб чиқилмоқда ва спекулянтлар ўз маржасини тезроқ олишга интилишмоқда. Шунингдек, нарх шаклланишида сентябрдаги контрактация учун тўлов амалга оширишга яна маблағ керак бўлаётгани ва октябрдан таклиф янада кўпайиши билан боғлиқ психологик босим ҳам юз бермоқда.
Иккинчидан, августнинг 20- санасидан бошлаб банклар автокредит бериш талабларини анча қаттиқлаштиришди. Энди, айтайлик, дастлабки бадалсиз ёки кам бадал билан автокредит таклиф этилмаяпти. Сентябрдан бошлаб эса автокредитлар спекуляциясига шўнғиб кетган айрим банклар ўйиндан вақтинча чиқарилди. Табиийки, спекулянтлар банклардаги шерикларидан илгаригидек кенг кредит елкасини ола олишмайди. Кредит каналининг иккиламчи автомобиллар бозорига таъсири етарлича қисқарди.
Учинчидан, пул ўтказмалари қисқараётгани ва нархлар долларда белгиланиши ҳам сезилмасдан қолаётгани йўқ. Одатда меҳнат мигрантлари кузга томон ўз пул ўтказмаларини каттагина қисмини улар томонидан баҳоргача "пул сақлаб турадиган" инвестиция деб кўриладиган автомобиль сотиб олишга йўналтиришади. Лекин бу мавсум вазият бирмунча мураккаб, мигрантларимизнинг долларда номинацияланган даромадлари ҳам, ўтказмалари ҳам камайиб бормоқда. Шу маънода пул ўтказмалари каналининг автомобиль бозорига таъсири ҳам сўниб бормоқда.

Имтиёз — бу кўпчилик ҳақидан олиб садоқатли саноқлиларга тарқатиш дегани
Ўқитувчи ва мураббийлар байрами баҳона тармоқда ўқитувчиларга имтиёз бериш ҳазил ва чин аралаш муҳокама мавзуларидан бирига айланди.
Аввал ҳам кўп таъкидланганидек, Ўзбекистонда қарор қабул қилувчиларнинг наздида ўқитувчиларнинг энг катта "муаммоси" уларнинг сони кўплигига бориб тақалади. Шу туфайли ҳам масалан, улар даромадларда доим ўртачадан ортда ва борган сари бу фарқ тинимсиз кенгайиб бормоқда.
Ўқитувчиларга қанақадир имтиёз берилиши эҳтимолиниям шу контекстдан қараш керак. Чунки қоида тариқасида Ўзбекистонда имтиез кўпчилик ҳақидан олиб камчиликка, саноқлиларга, масалан, олигархларга, чўнтакларга, турли кабинетларга яқин бойларга берилади.
Энди ўзингизга савол беринг, ўқитувчилар сон жиҳатдан қайси касб эгаларидан камроқ. Кимларга нисбатан камчилик? Борми шундай қатлам? Йўқ. Кимдандир тортволиб ё камайтириб ўқитувчиларга бериладиган тоифа йўқ Ўзбекистонда .
Демак, шунинг учун, имтиёзларни эмас, тенг имкониятларни, имтиёзлардан воз кечишни талаб қилишда давом этавериш керак. Шундагина ўқитувчининг елкасига офтоб тенгроқ тегиши мумкин бўлади.
P.S. бу пост байрам табриги эмас.

X (formerly Twitter)
Sarafroz on X
Имтиёзлар йӯқотилсин эмас, берилсин деб, тӯпалон қилиш кк экан. Нимадан норози бӯлсак, тескарисини қилишяптику. 1 млн.га яқин ӯқитувчини боласига имтиёз берилса, ким қолди яна?
П.С:Ӯқитувчиман, болаларим имтиёз бн ӯқишини ҳоҳламайман.

Makro ва Baraka бозорни бой бермоқдами?
Рўйхатга олинган чеклар ва тўланган кэшбеклар ҳисобга олинса, Ўзбекистонда энг йирик тўртта ритейл тармоғининг иккитаси - Makro ва Baraka'да август ойида чеклар сони ҳам, кэшбек миқдори ҳам қисқармоқда. Ўтган ойда Makro'да савдо ҳажмига ишора берувчи кэшбек ҳажми 4,5%га, Baraka'да эса 12,6%га пасайган. Қайд этиш керакки, бу жараён июль ойида ҳам кузатилганди.
Korzinka ва Havas'да кэшбек ҳажми узлуксиз ортиб бормоқда ва августда ҳам давом этган.
Ўртача чек суммаси Korzinka'да 2,2%га, Havas'да 2,5%га ошган. Makro'да ўртача чек суммаси деярли ўзгармаган бўлса, Baraka'да 8,8%га камайган.
Тўртта ритейлер бўйича ҳисобласа, ўртача чек суммаси августда 1,9%га қимматлаган.
Инобатга олиш зарурки, ушбу маълумотлар қайд этилган тармоқлардаги жами чакана савдо ҳажмини ифодаламайди. Бу фақат кэшбек олиш учун рўйхатга олинган чеклардан келиб чиқилган картина.

Сентябрда 2023 йилдаги энг юқори ойлик инфляция қайд этилди
Сентябрь ойида 1,24% даражасида ойлик инфляция қайд этилган. Бу 2023 йилнинг ўтган даврида кузатилган энг юқори расмий ойлик инфляция. Шунингдек, охирги марта сентябрь ойида бундан баланд инфляция пандемия йили 2020 йилда қайд этилган эди.
Ойлик инфляция тезлашиши натижасида йиллик инфляция 9,2%га етган.
Ўтаётган ойда озиқ-овқатлар 1,8%га, ноозиқ-овқатлар 1,0%га ва хизматлар 0,6%га қимматлаган.
Муҳим озиқлардан ун ва гўшт нархининг кескин ошиб кетиши расмий статистикада қисман акс этган. Хусусан, статистикачиларимиз уннинг 15,7%га, тухумнинг 7,8%га, гуруч ва сутнинг 1,3%га қимматлаганини қайд этишган бўлишса, мол гўшти нархининг 1,0%, қўй гўштининг 1,4%лик ошгани кўрсатилган, яъни сезилганидан анча паст даражада ҳисобга қўшишган.
Сабзавотлардан сабзи нархи жиддий ўсишда давом этмоқда (8,0%). Унга картошка ҳам қўшилган (5,4%).
Бошқа гуруҳларда тамаки маҳсулотлари (2,3%), ижара ҳақи (2,4%), соғлиқни сақлаш хизматлари (1,4%), юк ташиш (2,0%) юқори суръатда қимматлаган.
Ой давомида бензин нархи 2,3%га, метан эса 2,9%га ошганлиги кўрсатилган.
Кайфиятни кўтарадиган янгиликлар ҳам йўқ эмас. Ҳаво (-1,3%) ва темир йўл (-0,6%) транспортида нархлар арзонлашипти.

stat.uz
O‘zbekiston Respublikasi iste’mol sektoridagi inflyatsiya darajasi
custom description for seo
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Hoshimov Iqtisodiyoti dasturini navbatdagi soni mehmoni - Yevropa Tiklanish va Taraqqiyot Banki bosh iqtisodchisi va vitse prezidenti - Beata Javorcik.
Juda ko'p qiziqarli mavuzlar haqida gaplashdik. Ko'ring va albatta ulashing.
https://youtu.be/odzwRErTbNg?si=OCZNbxhteCY1QmZu

YouTube
Beata Javorcik - Economic Transformation: The Power of International Trade & Investments
Exploring Economic Development & Global Dynamics with EBRD Chief Economist and Oxford Professor Beata JavorcikIn this interview, we delve into critical issue...
Ўқитувчиларга қолган ўзбекистонликларникидан кам бўлмаган ўртача маош тилайман
Байрам куни ўқитувчи ва мураббийларимиз шарафига жуда кўп илиқ сўзлар айтилади. Албатта, устозларимиз ҳақига қанча сўз айтилса, шунча кам. Шунақа фикр борки, айнан устозларимизнинг олдида давлат ва жамиятнинг қарзи узиб бўлмас даражада кўплиги учун уларнинг касб байрамлари умумхалқ байрами деб эълон қилинган. Буям қарзни қайтариш йўли-да, пул билан тўлай олмагандан кейин.
Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисидаги қонун ҳам, гарчи ўзи мавжуд бўлган қонун нормаларининг дайджестидан иборат бўлса-да, қарзнинг пул тўламай қайтариш йўлидаги ҳаракатлардан бири холос. Агар ўқитувчи ҳақи адо қилинаётган бўлганида, ўқитувчи қолганларга тенг бўлганида ўқитувчи учун алоҳида қонунга зарурат бўлармиди?
Шу маънода мен умид қиламан, тепадагилар "Ўқитувчилар ижтимоий мавқеини кўтаришнинг ягона самарали йўли уларнинг даромадини ошириш" деган хулосага барибир келишади.
Ва бунда ўқитувчилар иш ҳақиси ҳозиргидек ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақисидан 30 фоизга кам бўлмайди. Мен ишонаман, ўқитувчилар қолган ўзбекистонликлардан ҳеч бўлмаганда кам бўлмаган даромадга эга бўлишади. Ўшанда биз бутунлай бошқа Ўзбекистонда яшаётган бўламиз.
Байрам муборак!

"Ислоҳот бор жойда хато бўлади"
Комил Алламжонов байрам муносабати билан ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган табригида таълим жараёнида амалга оширилаётган ислоҳотларда хато ва камчиликлар юз бераётганига ҳам тўхталган.
"Ислоҳот бор жойда хато бўлади, лекин ислоҳотни амалга ошириш, уни охирига етказиш, уни сифатли тугатиш энг асосий масаладир", деб қайд этган Алламжонов.

Telegram
Комил Алламжонов
Сифатли таълимни амалга ошириш осон иш эмас. Бу йўлда Сизнинг меҳнатингиз катта, бу йўлда Сизнинг ғамхўрлигингиз катта.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!
-
Обеспечение качественного образования — непростая задача. И она может быть осуществима только…

Статагентликка ишонилса, еттита ҳудудда ош нархлари уч ойдан буён ўзгаришсиз қолмоқда
Уларнинг орасида энг кўп ош ейиладиган Тошкент шаҳри ҳам бор.
Сентябрь якунларига кўра эълон қилинган ош индекси маълумотларини июнь ойи маълумотлари билан солиштирилса, Ўзбекистоннинг ярмида ош нархлари уч ойдан буён ўзгаришсиз қолмоқда.
Демак, Қорақалпоғистон (20800 сўм), Жиззах (23200 сўм), Наманган (19833 сўм), Сирдарё (23200 сўм), Тошкент вилояти (21833 сўм), Хоразм (22800 сўм) ва Тошкент шаҳрида (29000 сўм) тайёр паловнинг ўртача нархлари уч ойдан буён ўзгаришсиз қолмоқда.
Худди шу даврда, статагентлик ўзи эълон қилган расмий маълумотларга кўра, ошнинг асосий ингредиентлари ҳисобланган сабзи 28%гача, гуруч 5%гача, гўшт 3%гача қимматлаган.
Шунақа тасаввур уйғонадики, вилоятлар қирқимидаги ош индексини кескин ўзгартириш тепадан тасдиқланган график ёки навбати билан амалга оширилади. Масалан, ўтган ойда Самарқанд (7,3%) ва Бухоро (11,9%) вилоятларида ош нархлари жиддий ўзгартирилган.
Наманган вилоятидаги ош нархлари апрелдан буён ўзгаришсиз қолаётган бўлса, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда ош нархларини ўзгартиришга май ойидан буён "рухсат бўлмаган" кўринади.
Янги даврда "ош индекси" худди бигмак индекси ё боршч индекси сингари аҳолининг инфляцияга нисбатан соддалаштирилган қарашлари, сезгиларини шакллантириш, расмий рақамларга нисбатан ишончни қайтариш нуқтаи назаридан жорий қилинганди. Лекин орадан вақт ўтиб, бизга худди ўтган ёмон замонлардагидек кўз-қулоқ дўхтир керак бўлаяпти. Яна эшитаётганимиз кўраётганимизга ҳеч мос тушмаяпти.

O‘zbekiston Respublikasi viloyat markaziy hududlari kesimida, tayyor palovning o‘rtacha narxlari to‘g‘risida MA’LUMOT*
custom description for seo
Заправкаларда метангаз нархи ошди, юқори октанли бензин нархи ҳам
Бугундан кучга кирган бизнес учун янги энерготарифлар доирасида газзаправкаларда метан нархи, айрим кичик истисноларни айтмаса, кубасига 3250 сўмдан сотилмоқда. Айни шу нарх келгуси 6 ой учун чекланган потолок нарх сифатида белгиланган.
Шунингдек, бензин савдоси билан шуғулланадиган АЁҚШларда юқори октанли, яъни 92 ва ундан юқори типдаги бензин ҳам 8-10%га қимматлаган. Норасмий манбалар бу ҳолатни Россиянинг бензин экспортига ўрнатган чекловлари билан боғлашмоқда.
Ўзбекнефтегаз шохобчаларида ўтган ҳафталаргача 9200 сўмдан сотилган Аи-92 энди 10200 сўмдан сотилмоқда. Сал аввалроқ, 16 августгача худди шу маркадаги бензин 8600 сўмдан, март ойидан 2 августгача эса 7500 сўмдан (гўёки акция тариқасида) сотилган. Яъни тўлиқ бўлмаган 2 ойда Аи-92 36 фоизга қимматлади.
Бошқача айтганда, Россия ўрнатган экспорт чекловлари баҳонасида юзага келган таклиф камайишидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва вертикал монополист устамонлик билан фойдаланмоқда. Антимонополия органимиз эса ҳозирча жим-жит.
Аи-95 маркали бензиннинг бир доллардан (12200 сўм) арзонроқ таклифи пойтахтдаям, вилоятлардаям қолгани йўқ.

Октябрь келди, август ойи ҳисоботлари эълон қилинмади
2 октябрь эрталаб ҳолатига август ойи якунлари бўйича банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ўзида акс эттирувчи 15 та ҳисобот очиқлангани йўқ.
Мазкур ҳисоботлар банкларнинг кредит ва депозит портфеллари, муаммоли кредитлар, кредит маҳсулотлари таркиби, даромадлилик, ликвидлилик, капитал монандлиги каби муҳим маълумотларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябргача 8 та банк устав капитали энг кам миқдорини қонун талабларига, яъни 200 млрд.сўмгача етказиши лозим эди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Банк тизими фаолияти кўрсаткичлари - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Бешта банк устав капиталини 200 млрд.сўмга етказа олмаган
Расмий ҳисоботлар ва маълумотлар очиқланиши тўхтатилгандан кейин, афсуски, норасмий маълумотлар билан ишлашга тўғри келади.
Демак, 1 сентябрь ҳолатига 5 та банк устав капиталини қонун билан белгиланган энг кам миқдорда шакллантира олмаган (банк сири ҳисобланмаган ҳисобот нусхалари мавжуд).
Ўзбекистонликлар, кредиторлар, депозиторлар, омонатчилар ушбу банклар номини билишга албатта ҳақли (ҳеч бўлмаганда алданиб қолмаслиги ва зиён кўрмаслиги учун).
Марказий банк эса регулятор ўлароқ уларнинг номини тўлиқ очиқлаши, мазкур банкларга нисбатан қонунда белгиланган барча ҳаракатларни, хусусан лицензиясини чақириб олишгача бўлган чораларни кўриши лозим.
Қонунга кўра, банк устав капитали миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан белгиланган талабга мувофиқ эмаслиги қўпол қоидабузарлик ҳисобланади ва бунинг учун Марказий банк лицензияни чақириб олишга ҳақли.

Долларнинг биржа курси 100 рублдан ошди
Москва биржасининг очилиши билан доллар 100 рублдан таклиф этилади бошланди. Пул ўтказмалари билан боғлиқ онлайн платформалар ўз ички курсларини 102 рублгача оширишди.
Доллар/рубль нисобининг ошиши доллар индексининг 107,2га етгани (14 ойлик максимум) ва нефть котировкалари бир неча соат ичида 93 доллардан 89,5 долларгача пасайгани фонида юз бермоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корзинкада супер акция: бош соврин — Kia K5!
15 августдан 31 октябргача Корзинка супермаркетларидан SPLAT пастасини ёки ушбу бренддаги бошқа товарларни харид қилиш орқали Kia K5 автомобили эгасига айланишингиз мумкин.
Акцияда иштирок этиш жуда оддий: "SPLAT" акцияси доирасидаги исталган товарни харид қилинг ва Корзинка жисмоний картаси ёки Корзинка иловасидан фойдаланинг.
Ҳар бир харид қилинган товар янги имкониятни тақдим этади. Бош соврин Kia K5 автомобилидан ташқари ҳафталик сорвринлар ҳам мавжуд ва сиз ҳар ҳафта "SPLAT" бренди остидаги товарлар тўпламини ютиб олишингиз мумкин.
Акция шартлари билан батафсил сайтимизда танишинг.
Korzinka Go oонлайн супермаркетида "SPLAT" пастасини буюртма қилиб ҳам акцияда иштирок этишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

28-29 сентябрь кунги Давлат бюджети маълумотлари очиқланмади (тўлдирилди)
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг охирги очиқламасидан давлат бюджети харажати ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар тушиб қолди.
Давлат бюджети даромади ва харажатларига оид сўнгги кунлик маълумот 27 сентябрга тааллуқли бўлиб, унда сентябрнинг 27- кунигача 15 660,4 млрд.сўмлик даромад, 19 414,1 млрд.сўмлик харажат акс этган эди.
Бунгача эълон қилинган маълумотлар инобатга олинса, давлат бюджетининг дефицити 43,4 трлн.сўмга етган бўлиши мумкин (бу молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар кескин кўпаядиган ой охири, 28-29 сентябрь кунлари маълумотларисиз).
P.S. хабар қилишларича, ойнинг охири бўлгани учун маълумот жамлаш бироз кечиккан, сентябрь ойи маълумотлари тўлиқ очиқланади.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
#Kun_Raqami #Budjet_uz #Davlat_Xaridlari #Bond #EuroBond
➡️ https://shorturl.at/vJO17
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Афросиёб чиптасини энди танишбай ё порабайсиз олса бўладими?
Шу кунгача Бухоро, Қарши ё Самарқандга қатнайдиган тезюрар Афросиёб электропоездига чипта олиш учун ё кабминда ё администрацияда таниш бўлиши ёки қанақадир коррупцион каналларга мурожаат қилишга тўғри келарди.
Эълон қилинган жиддий нарх ўзгаришлари вазиятга қандай таъсир кўрсатади, токи ўша кун келгунча бир нарса дейиш қийин. Назаримда, зарарга ишлаётган соҳада нарх ўзгартиришлари керак эди, лекин мувозанат ва сифат учун бу етарли бўлмайди. Хусусан, чипта сотиб олиш ва бронлаш тизимида ҳукумат, йирик корпоратив мижозлар, туристик компанияларнинг устуворлигини тўлиқ бекор қилиш керак. Тунги ва тушги соатлардаям Афросиёбнинг қўшимча қатновларига дарча топиш лозим бўлади.
Одатда, эркин бозор шароитида тезюрар поездларнинг чиптаси нарх сегменти авиачипта нархи сегментида шаклланади. Лекин Ўзбекистонда ҳаво ва темир йўл транспортида эркин бозор эмас, структуралашган, вертикаллашган, монополлашган ва ўзаро аффилланган шароит ҳукмрон.
Қўрқаманки, темир йўлчилардан кейин авиаташувчилар ҳам чипта нархларини жиддий миқёсда оширишга ҳаракат қилиб кўрадилар.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ
Yo`lovchilar diqqatiga!
ℹ️Yoʻlovchi poyezdlar chipta narxlari so`nggi marta 2018-yilda mahalliy yo`nalishlarda, 2019-yilda yuqori tezlikda harakatlanuvchi "Afrosiyob" elektropoyezdida qayta koʻrib chiqilgan boʻlib, oxirgi 4-5 yil mobaynida tariflar oʻzgarishsiz…

Сентябрда давлат бюджети дефицити минимумга туширилган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 28 сентябрь учун таҳрирланган ва сентябрь учун жойлаштирилган қўшимча очиқламаларига асосланилса, сентябрь ойида Давлат бюджети даромадлари 20 570,1 млрд.сўмни, харажатлари эса 21 898,6 млрд.сўмни ташкил этган. Сентябрда шаклланган 1 328,8 млрд.сўмлик дефицит бюджет маълумотлари эълон қилиш тиклангандан буён энг кам ойлик дефицитдир.
Таъкидлаш лозимки, давлат бюджети даромадлари охирги иш кунлари бўлган 28 ва 29 сентябрь кунлари кескин кўпайган (+4 909,7 млрд.сўм).
Очиқ маълумотларга таянилса, 2023 йилнинг 3- чорагида Давлат бюджети дефицити 13,4 трлн.сўмга етган. Йил бошидан жамланган дефицит эса 40,8 трлн.сўмни ташкил этган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу батафсил маълумотлар эмас ва бюджет мундарижаси токи очиқ расмий ҳисобот тақдим этилгунча корректировкаланиши эҳтимоли мавжуд.

Қирғизистонлик экофаол: «Бизда экологик вазият анча стабил ва асосий вазифа бу мувозанат антропоген омиллар сабаб бузилишига йўл қўймаслик»
Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё 5 давлатларидан 60 нафар экофаол иштирокида экологик оромгоҳ иш бошлади. Унда Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Қирғизистонлик Муҳаммадёр мамлакатда экологик вазият стабил экани, асосий вазифа мана шу стабилликни сақлаб қолиш эканини айтади: «Қирзиғистонда экологик вазият анча стабил. Бизнинг асосий вазифамиз мана шу ҳолатни сақлаб қолиш, турли антропоген омиллар уни бузишига йўл қўймасликдан иборат», дейди қирғизистонлик экофаол.

Қизиқ жойи энди бошланаяпти: Энергетика бозори регулятори мустақил бўла оладими?
Матни ҳали тўлиқ очиқланмаган фармонга кўра, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, яъни Энергетика бозори регулятори ташкил этилмоқда.
Бозорга ўтишни мақсад қилган ёки эркин ва очиқ бозор шароитида Бош ҳакам ролини ўтайдиган Энергорегулятор мустақил бўла оладими? Шудир асосий масала.
Бизгача бу йўлни босиб ўтган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқилса, Энергорегулятор вакилларини Президент ва Парламент тенг сонда тақдим этадиган ва очиқ конкурсда танланадиган тоқ сондаги мустақил аъзолардан иборат бўлган, раҳбари аъзоларининг махфий овоз бериши билан тайинланадиган, доимий ротация қилиб бориладиган коллегиал орган бўлиши керак. Энергорегулятор фаолияти фармон ё қарорлар биланмас, қонун орқали тартибга солиниши керак.
Энергорегулятор ҳукуматдан мустақил бўлиши керак (Энергетика вазирлигидан мустақил бўлишнику гапирмай қўя қолай). Энергорегулятор фақат Президентга ва Парламентга ҳисобдор. Энергорегулятор раҳбарини Президент ҳам, Парламент ҳам бўшата олмайди, токи ротация муддати тугамагунча.
Шу принципларга амал қилинадими? Ё шакл ясаладими яна? Шаклан зўр. Худди Оврўпадагидек. Лекин мундарижаси номаълум.
2017 йилдан буён энергетикамиз устида турганлар, вертикал ва горизонтал ёпиқликни, табиий ва инсон ресурсларидан тортиб, лойиҳа ва молиягача бўлган оқимлар самарасиз тақсимотини назорат қилаётганлар ва ўз-ўзидан бугунги оғир кунимизнинг сабабчилари бир думалаб Энергорегуляторга айланиб олишмайдими?

Huquqiy axborot | Lotin
#Qonunchilikdagi_yangiliklar
❗️Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi tashkil etiladi
“Energetika sohasini isloh qilishning navbatdagi bosqichini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Prezident Farmoni (PF-166, 28.09.2023…

Энергорегулятор ҳукуматга бўйсунади
Демак, фармоннинг иловаларсиз матни рус тилида пайдо бўлди. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ҳукуматга бўйсунади.
Агентлик суяк таркиби Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва "Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси" ДУК ҳисобидан шакллантирилади.
Икки йил олдинги тасдиқдан ўтмаган лойиҳа билан ўзингиз солиштиришингиз мумкин.
"Электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солиш, лицензиялаш ва назорат қилиш функцияларини амалга оширадиган, ҳукумат таркибига кирмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисига ҳисобдор орган –Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозори регулятори ташкил этилсин".
Бошдан юз берган принципиал чекинишлар туфайли энергетика бозорига ўтиш йўлида, юмшоқ қилиб айтганда, ҳали кўп чақириқларга учраймиз.

regulation.gov.uz
“Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”