bakiroo
56.5K subscribers
949 photos
310 videos
5 files
6.05K links
Download Telegram
Шунча кечикканимиз камми?

Лотин алифбосига ўтишни бошлаганимизга 30 йилдан ошди. 1993 йил 1 сентябрда мактабга кирганларнинг ва лотин алифбосида хат-савод чиқарганларнинг олд фарзандлари мактабни битиришди.

Юридик жиҳатдан лотин алифбосига ўтиш 2010 йилдаёқ якунига етган. Лекин амалда аросат даври давом этмоқда. Лотинда ўқиган иккинчи авлод кириллдан ё амалга кирмаган баҳсли лотиндан фойдаланиб келмоқда. Дунёда алифбо борасида биз каби аросат (бахтсиз дегим келмади) миллат бўлмаса керак.

Кеча лотин алифбосига асосланган алифбога тўртта ўзгартириш киритиш яна янги баҳс мунозаралар сандиғини очиб юборди. Барака топгурлар, нариги эпохани қўя турайлик, алифбо борасида 2018 йилдан бери бир тўхтамга кела олмаймиз.

Биз алифбони ўзгартириш тўғрисида Қонун қабул қилганимиздан бери туркманлар ва озарлар алифбосини ўзгартириб бўлди. Янги эпохада охири тугамайдиган баҳслар бошлаганимиздан бери қозоқлар алифбосини ўзгартиришини эълон қилишди, тез орада тугаллашади. Қирғиз дўстлар ҳаракатини бошлашди, лекин шимолдаги оға босими билан ортга қайтишга мажбур бўлишди (худо кўрсатмасин, шу ҳолга тушмайлик).

Ҳозир нега ундоқ, нега тепасида чизиқ, иккита нуқта эмас, C ц ё ч бўп қоладими, CH ни қолдирайлик каби  тортишувларга яна йиллар сарфлашган ҳаққимиз йўқ. Баҳсларимиз ҳаммамизга, бир-биримизга зиён бера бошламоқда. Узр-куя, бўлди-да энди.

Биринчидан, минг афсуски, кечадан буён энди бюджетга юклама, иқтисодий харажат деган сафсаталар болалашни бошлади. Э, барака топгурлар, 30 йилдаги аросат алифбодан, икки алифбода иш юритишдан ютқазиғимизни биров ҳисоблаб кўрдими?

Иккинчидан, ақлли миллатлар агар хоҳиш бўлса, осон ва арзон йўлини доим топишади. Ўша ҳужжатлар, белгилар, пулларни бошқатдан чоп этиш асло шарт эмас. Белгиланган муддати келгунча ё умри тугагунча яшайверади. Мана ўзи йўқ совет давлатининг метркаси билан яшаяпмизку. Соғлом ақлга мурожаат қилайлик.

Учинчидан, кеча шу ўзгаришлар эълон қилиниши билан дўстларимиздан бири Ҳамза Фозилжонов Исажон Султоннинг "Генетик" романини таклиф этилаётган қолипга солиб кўрди. 100 бетлик роман 95 бетга жо бўлган. Кўраяпсизми, 5 фоиз иқтисод қилинмоқда. Бу нафақат қоғоз, энг қиммат нарса вақт ҳам. Шу эмасми иқтисод қилиш? Апострофларга тўлган ҳозирги вариантда ўқиш тезлиги ҳам, ёзиш тезлиги ҳам паст бўлади. Буни ўзимнинг мисолимда айтаяпман. Ишонмасангиз, тажриба қилиб кўринг.

Тўртинчидан, адабиётчи, тилчи, тарихчиларнинг фикри муносабати кўп эшитилди. Янги даврдаям, эски даврдаям. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Энди қарор қабул қилиш вақти келди. Ишни қарор қабул қилувчи сиесатчиларга қолдирайлик. Бундан буён энди масъулият ва жавобгарлик уларда. Ўзи алифбо борасида қарор қабул қилиш доимо сиёсий бўлиб келган. 1926 йилдаям, 1939 йилдаям, 1992 йилдаям. Шахсан мен Давлат ва ҳукумат раҳбарларидан узил-кесил ва якуний қарор кутаман.
Қулаётган рубль учун солиқ

Россия ҳукумати 1 октябрдан бошлаб, рубль курсидан келиб чиқиб экспортни қўшимча солиқларга тортмоқчи.

Ҳукумат таклифига кўра, ушбу солиқ доллар курси 80 рублдан юқори бўлганида ишга тушади. Демак, доллар курсига мувофиқ, экспорт тушумидан олинадиган солиқ ставкаси қуйидагича бўлади:
80-85 рубль бўлса, 4%
85-90 рубль бўлса, 4,5%;
90-95 рубль бўлса, 5,5% ва
95 рублдан юқори бўлса 7%.

Қулаётган рубль ёки девальвация солиғига балиқ ва мева-сабзавотдан тортиб қоғоз ва қора металларгача бўлган бўлган узун номенклатурадаги товарлар тортилади (экспорт божи ундириладиган нефть, газ ва ғалла бундан истисно).

Янги солиқ кенгайиб бораётган бюджет тешигини ёпиши ва рублнинг қулашига қарши ишлаши керак, деб ҳисобланилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, экспортнинг камида учдан бирига тааллуқли бўладиган солиқ ойига қўшимча 1 млрд.долларгача тушум келтириши мумкин.

Мазкур ҳаракатлар ўрта ва узоқ муддатда экспортнинг қисқариши ва бозорларни йўқотиш тарзида тескари самара бериши аниқ бўлсада, ҳозир боши берк кўчага кириб қолган Россияда қарор қабул қилувчилар фақат бугунги ечимлар ҳақида бош қотиришмоқда.

Янги солиқ Ўзбекистонлик импортерлар фаолиятига ва истеъмолчилар чўнтагига ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Жунглида янги хўжайин: реклама билбордларининг бузди-буздиси яна бошланиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, 2023 йил 1 декабрга қадар ташқи реклама ва ахборот конструкциялари хатловдан ўтказилади.

Ҳеч ким сайламаган ҳокимликка ишонилса, ушбу тадбирлар ташқи реклама бозорининг иштирокчилари учун тенг имкониятлар яратиб, мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда соҳага оид муносабатларни рақамлаштириш мақсадида амалга оширилиши керак.

Лекин қарор 11-банди ва унинг иловасига кўра ташқи реклама объектларининг ялпи демонтажи юз беришини кутиш мумкин. Демонтаж қилинган ташқи реклама конструкцияларини вақтинча сақлаш учун Тошкентда нақ 8та манзилда жой ажратилган.

Шунингдек, қарорда акс этган рақамлаштириш мақсади ҳам кулгули ва иккиюзламачиликнинг ўзгинаси. Чунки энди, бундан буён ҳар 6 ойда бир марта хатлов ўтказиши керак.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта ташқи реклама объектларининг ялпи хатлови 2021 йилда, ўша вақтдаги жунгли эгаси манфаатлари учун ўтказилган ва ўшанда пойтахтдаги реклама билбордларининг ярмидан кўпи бузиб ташланганди. Кейин орадан бир оз вақт ўтмай, ўша бузилган жойларда янги хўжайинларга тегишли бўлган тузилмалар билан келишилган ҳолда яна реклама билбордлари пайдо бўлган. Яъни бузишдан ягона мақсад ташқи реклама тизимини тартибга солиш эмас, ташқи рекламадан тушадиган, расмий ва миллиардлаб норасмий даромадларни бир қўлли қилиш ва янги чўнтакка йўналтириш бўлган.

Бу сафар ҳам бузғунчилик ўтган сафаргидан заррача фарқ қилмаса керак, чунки буларнинг мақсади чўнтакларни алмаштириш холос. Тайёргарлигингизни кўраверинг, ҳурматли ташқи рекламачилар. Жунглининг хўжайини алмашган.
Metsenat.uz'га қўшилинг!

Тадбиркор ва саҳоватпеша ўзбекистонликларни Metsenat.uz' лойиҳасида иштирок этишга чақириш имкони пайдо бўлганидан жудаям хурсандман.

Бу йил ўзим ҳам биринчи марта ахборот кўмагида қатнашаман. Лойиҳа орқали тўлов-контрактини тўлашга қийналаётган, лекин иқтидори ва салоҳияти бор талабаларга тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатиш мумкин. Барчаси очиқ, шаффоф, савоб ва энг асосийси, бундан ҳамма ютади.

Win-Win дегани шу!
Кир пуллар ва репутация ҳақида

2019 йил:

«Қонун бўйича биз муассислар тўғрисида қўшимча маълумотларни талаб қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз инвесторлар маблағ киритиши учун шартлар қўямиз, лойиҳани амалга ошириш бўйича юридик мажбуриятларни зиммамизга олдик, ҳужжатларга имзо қўйдик ва улар ишлай олишади».

«Бу компания кеча ёки кечадан олдинги кун ташкил этилгани муҳим эмас. Бироқ мен лойиҳа амалга оширилаётганини кўрсатишим мумкин. Улар ишни бошлади, улардан пулларни қаердан олганлари, улар банк орқали қандай келганини сўраш бизнинг ваколатимизга кирмайди. Энг асосийси — лойиҳа амалга оширилмоқда, энг асосийси — хориж компанияси бозоримизга маблағ киритмоқда. Агарда ҳар бир инвестордан бенифициарини сўрасак, Ўзбекистон дарвозасини ёпаверсак бўлади, бу ерга ҳеч ким келмайди».

2023 йил:

"мактаб ва боғчаларга "Антиструмин" йод препаратини етказиб бериш бўйича "тендерда ғолиб бўлган" "Samo" МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилган. Улар одам савдоси ва фирибгарликда айбланган.

Нодир Юнусов, шунингдек, Zuma-Pharma МЧЖ раҳбари ҳам саналади. Мазкур корхона "Паркент-Фарм" эркин иқтисодий зонасида фаолият юритади".
Ўзбекистон темир йўллари энди сут соғмайдими, картошка экмайдими, кўприк қурмайдими?

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади, деб ёзмоқда Давлетовўз.

Тўғриси, бунга ишониш жудаям қийин.

Охирги 7 йилдаги реалликларга қаралса, Ўзбекистон темир йўллари картошка, кўприк, футбол, метро ва яна ўнлаб ўзига хос бўлмаган самарасиз ишлар билан машғул бўлган бўлиши мумкин. Лекин темир йўллари биланмас, юк ташиш ё йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан эмас.

Мана Ўзбекистон темир йўлларининг 2021 йилда эълон қилинган охирги очиқ ҳисоботи (ундан кейин акциядорлик жамиятларига оид талабларга ва ҳисобдорликка шунчаки тупуриб қўйилган). Аффилланганлар қаторида кўприк қурувчи “Кўприкқурилиш” трестини, экскаватор ишлаб чиқарувчи UzXMG маъсулияти чекланган жамияти ва “Урганч экскаватор” акциядорлик жамиятини, мармар ишлаб чиқарувчи “Гранит” акциядорлик жамиятини, бетон конструкциялари ишлаб чиқарувчи “Эйвалекмахсустемирбетон” акциядорлик жамиятини, кўмир қазувчи "Шарғун кўмир" акциядорлик жамияти, спирт ишлаб чиқарувчи "Қўқон спирт" акциядорлик жамияти, балиқчи Сардоба балиқчи хўжалигини, картошка ва сут ишлаб чиқарувчи Сардоба агросаноат мажмуаси унитар корхонаси кабиларни кўришингиз мумкин.

Сал аввалроқ Темир йўллари “Локомотив” ПФК ва ароқ заводига ҳам эгалик қилган. Яна шунингдек, Ўзбекистон темир йўллари ўзининг шўъбалар орқали меҳмонхоналар, санаториялар, шифохоналар ва ҳатто қўриқхоналарга эгалик қилади. Яъни давлат ичидаги давлат. Энди шу давлат ичидаги ёпиқ давлат ҳар ишга қодир, сеҳргар, универсал Раматов бошчилигида кичрайишига, очилишига, ислоҳ қилинишига, тижорий компанияга айланишига ишониш керак бўлмоқда.
"TAIBA FINANCE" XK 30 нафар талабага 1 йиллик тўлиқ таълим гранти тақдим этади

Metsenat.uz лойиҳаси доирасида "TAIBA FINANCE" XK тўлиқ бир йиллик шартнома суммасини қоплаб берувчи таълим гранти эълон қилади.

Грантнинг мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор талабаларнинг таълим олиши учун моддий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Таълим гранти барча давлат таълим муассасалари бакалавриатнинг барча босқичи, кундузги таълим шаклидаги 30 нафар талабага берилади. Таълим гранти тўлиқ бир йиллик стипендиясиз шартнома суммасидан иборат бўлади.

Ҳужжатлар 31 октябргача қабул қилинади. Шундан сўнг жамоатчилик вакилларидан тузилган махсус комиссия орқали ғолиблар аниқланади.

Онлайн ариза юбориш:
https://imkon.uz/metsenat/125
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Корзинкада харид эвазига 1 500 000 сўмлик ваучер ютиб олиш имконияти

Korzinka Plus Карта дастурининг 15 йиллиги муносабати билан 18 октябрга қадар ютуқли харидлар ойлиги эълон қилинди.

Жумладан:

🔸 Корзинкадан ҳар бири 1 500 000 сўм номиналли 150 ваучер;
🔸 Корзинкадан ҳар бири 15 000 сўм номиналли 15 000 ваучер;
🔸 ажойиб кайфиятга тўлиб-тошган байрамона табрикномаларга эга бўлиш мумкин.

Корзинка мобил иловасида Korzinka Plus картасидан фойдаланган ва камида 50 000 сўмлик харидни амалга оширган ҳамма ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.

Шартлар ҳақида батафсил
Реклама
Ўзбекистонга келаётган тиббий гуманитар ёрдам кимларга ва қандай берилаётганини кимдир биладими?

Тармоқларда буйрак, жигар етишмовчилиги, онкологик касалликлар билан оғриётган беморлар, айниқса болаларнинг дардлари ўзбекистонликларни кўп оғринтиради ва шукрки, ватандошларимиз дардмандларга нисбатан бефарқ эмаслар. Беморларнинг касали, оғриғи, даволамайдиган ўзбек медицинаси ўзи бир дунё муаммо, лекин дори-дармонларни қидириб топиш, пул топиб сотиб олиш ундан-да катта муаммо. Бирон бир кун йўқки, ё қариндошингиз, ё дўстларингиз, ё тармоқдаги танишингиз қайсидир дори ё дармонни қидираётган бўлади. Ўша дори ё анқонинг уруғи бўлади, ё дунёнинг пули туради.

Яқинда эълон қилинган маълумотлардан кўринадики, Ўзбекистонга ўтган ярим йилда 123,3 млн.долларлик гуманитар ёрдам келган, шунинг энг кўп қисми 94,2 млн.доллари соғлиқни сақлашга оид, яъни асосан дори-дармонлар. Бу ҳазилакам сумма эмас.

2023 йилнинг ярим йилида Ўзбекистон жами 703,6 млн.долларлик тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотларини импорт қилган. Демак, нисбат олинса, Ўзбекистонга кириб келаётган ҳар 7 долларлик импорт дори ёнида камида яна 1 долларлик гуманитар ёрдам тарзида келаётган дори-дармон бор. Охирги 7 йилда Ўзбекистонга келган тиббий гуманитар ёрдам 1 млрд.доллардан ошиб кетган.

Бошқаларни билмадим, лекин шу охирги 7 йилда мен билган, таниган, кўрган, эшитган биронта бемор гуманитар ёрдам орқали келган дори-дармондан фойдаланганига гувоҳ бўлмадим, эшитганим йўқ ("сотиш учун эмас" деб муҳр босилган қиммат дориларга кўзингиз тушганми?). Қурби етгани ўзи, кимдир дўстлардан ёрдам сўраган, кимдир қариндошлардан, тармоқдан пул йиққан,

Табиийки, савол туғилади, шунча гуманитар ёрдам қаерга кетаяпти, қандай тақсимланаяпти? Ҳисоби, ҳисоботи, назорати борми? Рақамлашишга миллардлаб пул сарфланаётган медицинамизда гуманитар ёрдамнинг ҳудудлар, шифохоналар, беморлар, дори-дармонлар қирқимидаги маълумотлар базаси борми? Беморлар қайсидир базага кириб ўзлари излаётган дори-дармонни Ўзбекистонга юборилган гуманитар ёрдам рўйхатида бор ё йўқлигини билишга нега ҳақли эмас?

Балки шаффофликка, очиқликка ўтиш вақти келгандир?
Қандай китобларни ўқиш керак?

Инсон китоб ўқиш, тўғрироғи, яхши китобларни ўқиш орқали камолотга эришиб боради. Муаммо шундаки, яхши китобни топгунга қадар минглаб ёмон китобларни ўқиб беҳуда вақт сарфлашга тўғри келади.

Яхши китобни топдингиз ҳам дейлик. Энди уни тушуниш, ундан бор фойдани ола билиш керак. Дунё тафаккури дурдоналарини ўқиган китобхонларнинг “тушунмадим, зерикарли, мавҳум” деб нолишларини кўп кўрганмиз. Сабаби, китобни таҳлил қилиш, ундаги яширин ҳикматлардан баҳраманд бўлиш учун ҳам маълум савия ва кўникмалар талаб этилади.

Энди бу муаммолардан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Қайси китобларни ўқиш, уларнинг моҳиятини англаш ҳақида тайёр қўлланмалар бор. Давронбек Тожиалиевнинг “Китоб ҳақида китоб” асари китоб танлаш масаласида, Назар Эшонқулнинг “Китоб бандаси”  асари эса ўша танланган асарларни тушуниш борасида сизга ёрдам беради.

Чин китобхонга айланиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Харид: t.me/akademsavdo

Каналга обуна бўлинг: @akademnashr
Антиструмин нархи неча баробарига шиширилган?

Давлетовўз болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жавобгарлик масаласи ҳам кўрилиши керак, деб ёзмоқда. Қўшиламан. Лекин ишонмайман.

Ўтган йили юзга яқин болалар сиропдан захарланиб ўлганида сиёсий жавобгарлик бўлмаганида, бу йил калий йодид қабул қилишдан кейин юзлаб болалар шифохоналарни тўлдирганида сиёсий жавобгарлик бўлишига ишониш жуда қийин. Ва ишонч синиб ҳам бўлган.

Лекин жиноий жавобгарлик бўлиши керак. Болаларни захарлаш орқали ейилган маблағларнинг охирги тийинигача, етказилган зарарларгача қуртдек ундирилиши зарур.

Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий йодид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини “Само” МЧЖдан 2022 йилда 5500 сўмдан, 2023 йилда 6500 сўмдан сотиб олган ёзилмоқда. Тендерсиз, ёпиқ усулда, тўғридан-тўғри.

Йўқ, гап бу ерда Антиструмин 11 ой ичида 18,2%га қимматлаганида ҳам эмас, ахир ўзбек чиновниклари доим расмий инфляциядан 2 карра олдинроқ юради (халққа чиройли чизилган инфляция ишлатилади). Масала шундаки, чакана савдода худди шу дори, худди шу ишлаб чиқарувчиники шу кунларда ҳам 2800-3000 сўмдан таклиф этилмоқда.

Чакана савдода 2800/3000 сўм. Давлат буюртмасида эса 5500/6500 сўм.

Эътибор қилинг, 2800-3000 сўм бу чакана, яъни улгуржи олинган нарх устига камида -10-15% устама қўйилганда шаклланган.

Мана бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шотир мирзалари бекорга ўзларининг хўжайинларини оқлаб-кўклаб ётишгани йўқ. Бекорга чуқуламасликка чақиришмаяпти. Чунки қанча чуқуласа, қанча кўп савол берилса, шунча кўп кетлар ва ўғри чўнтаклар очилиб кетади.
Қозоғистонда доллар курси ошиши тезлашмоқда

Бугунги биржа савдоларида долларнинг тенгега нисоби яна 1,5%га ошиб, 486га етган. Ой бошидан ҳисоблаганда тенге долларга нисбатан 6%дан зиёд қийматини йўқотган.

Қозоғистон учинчи савдо ҳамкоримиз ҳисобланади. Импортимиз экспортимиздан 2 карра кўпроқ. Пул ўтказмалари ҳажмида ҳам Қозоғистондан ўтказмалар Россия ва Туркиядан кейинги учинчи муҳим йўналишдир.

Тенге қийматини пасайишда давом этиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари орқали сўмга қўшимча босим яратиши мумкин.
💸 "Золотая корона" пул ўтказмаларини JOYDA мобил иловаси ёрдамида қабул қилинг!

Уйдан чиқмасдан туриб, ҳеч қандай қийинчиликсиз "Золотая корона" тизимидан юборилган пул ўтказмаларни SQB карталарига қабул қилиш имкони сизда бор!

😀 Шунчаки JOYDA иловасига киринг ва қуйидаги амалларни бажаринг:
✔️ "Ўтказмалар" бўлимида "Золотая корона"ни танланг;
✔️ Шахсий кабинетга кириш учун тасдиқлаш кодини олинг;
✔️ Шахсий маълумотларингизни киритинг (Ф.И.Ш), улар пул ўтказмасини жўнатувчи томонидан кўрсатилган маълумотларга мос келиши керак;
✔️Карта рақамингизни кўрсатинг ва ўша заҳотиёқ пулни қабул қилинг!

Ҳали SQB картангиз мавжуд бўлмаса, банк офисларидан бирига мурожаат қилинг.

📞 Мурожаат учун: 712004343 ёки 1180

Реклама
🗂 Маълумотномаларни my.gov.uz орқали олиш жуда осон ва арзон❗️

💻 Онлайн олиш имкони турганда, маълумотнома учун давлат ташкилотлари ёки ДХМларда навбат кутиб вақтингизни ўтказманг!

📱Ҳозирги кунда кўп сўралаётган маълумотномаларни my.gov.uz портали ва унинг мобил иловаси (Google Play, App Store ва AppGallery) орқали шахсан ўзингиз – ҳеч қандай ташрифларсиз, ҳужжатларсиз, исталган пайтда, яна арзонга олишингиз мумкин:

👉 Наркология бўйича маълумотнома (my.gov.uz орқали – 5940 сўм (0.018 БҲМ)

👉 Руҳий касалликлар бўйича маълумотнома (5940 сўм (0.018 БҲМ)

👉 Судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома (8910 сўм (0.027 БҲМ)

👉 Никоҳ тўғрисидаги маълумотнома (14850 сўм (0.045 БҲМ)

Қонунчилигимизда (ПФ–6191-сон, ПФ–6269-сон) аҳолидан кўплаб ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлганини, бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз.

☎️ Агар Сиз шундай ҳолатларига дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг 1148 колл-марказига мурожаат қилишингиз, шунингдек, бу ҳақда бот манзилига ёзишингиз мумкин.

my.gov.uz билан вақтингиз ва маблағингизни тежанг!

🌐  my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵Facebook  🎬YouTube 📷instagram

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қутқарувчиларимиз олтин ва мис арзонламоқда

Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари сентябрнинг иккинчи ярмидан буён арзонлашишда давом этмоқда.

Олтин котировкалари сентябрдаги энг юқори нархлар унциясига 1 945 доллардан 1 890 долларгача тушган бўлса, мис котировкалари тоннасига 8500 доллардан 8080 долларгача пасайган.

Прогнозларда, агар қўшма штатлар облигациялари даромадлилиги юқорилигича қоладиган бўлса, олтиннинг арзонлашиши давом этиши айтилмоқда.

Олтин ва мис нафақат асосий экспорт товарлари, балки ундан келадиган тушумлар бюджет ва ижтимоий мажбуриятларнинг асосий манбаи ҳам. Нархларнинг пасайиши бюджет мувозанатини янада мураккаблаштиради, ҳатто давлатниинг ижтимоий мажбуриятларини инфляцияга мувофиқ индексациялаш тобора қийинлашиб бораверади.

2017 йилдан ҳисоблаганда олтин ва мис нархлари тинимсиз ва юқори даражада ошиб бориш динамикасига эга бўлди ва бу Ўзбекистонда мисли кўрилмаган давлат харажатларига ва ижтимоий харажатларга, истеъмолга кўникмалар яратиб бўлди. Энди айтайлик, олтиннинг 100 долларга, миснинг 500 долларга арзонлашиши ҳам қатор оғриқли стресслар яратаверади.
Forwarded from Mirkonomika
Birinchi yarim yillikda Joriy hisoblar balansida defitsitning keskin o’sishi zaxiralarni 2 mlrd dollarga qisqartirishiga sabab bo’lgan.

Joriy yilning birinchi yarim yilligida, joriy hisoblar balansining defitsiti 3.2 mlrd dollarni tashkil etib, o’tgan yilning mos davriga nisbatan qariyb 5 barobarga oshgan. Agar 2022-yil kutilmagan anomal yil bo’lganligini hisobga olib joriy yildagi defitsitni 2021-yilning mos davri bilan taqqoslasak ko’ramizki, joriy hisoblar balansining defitsiti 2021-yilning mos davridagi darajada shakllangan.

Joriy hisoblar balansi defitsitining o’sishi tashqi savdo defitsitining o’sishi(2 mlrd dollar), shuningdek sof birlamchi daromadlarning (647 mln dollar) qisqarganligi bilan izohlanadi.

Moliyaviy hisoblar balansida esa joriy yilning birinchi yarmida 1,2 mlrd dollarlik sof oqim kuzatilgan. O’tgan yilning mos davrida bu ko’rsatkich 994 mln dollarni tashkil etgan bo’lsa, 2021-yilning birinchi yarim yilligida qariyb 3 mlrd dollarni tashkil etgan edi.

To’lov balansidan xabardor insonlar bilishadiki, joriy hisoblar balansidagi defitsit moliyaviy hisoblar balansidagi pul oqimiga teng bo’lishi kerak(kapital balans kichik bo’lganligi uchun shunchaki e’tibordan chetda qoldirsa ham bo’ladi). Agar to’lov balansidagi bu ikki hisob bir-biriga teng bo’lmasa, unda asosan xalqaro zaxiralar pozitsiyasida o’zgarish vujudga keladi. Masalan joriy hisoblar balansi defitsiti moliyaviy hisoblar balansining sof oqimidan kattaroq bo’lsa demak, mamlakat joriy hisoblar balansidagi defitsitni qoplash uchun rezervlarining bir qismini ishlatishga majbur bo’ladi (yoki XVJ dan qarz jalb qilinadi). Agar moliyaviy hisoblar balansi yuqoriroq bo’lsa unda xalqaro zaxiralar hajmi oshadi.

Masalan, 2022-yilning birinchi yarim yilligida joriy hisoblar balansining defitsiti 637 mln dollarni tashkil etgani holatida, moliyaviy hisobning sof oqimi 994 mln dollarni tashkil etgan. Bu esa, 2022-yilning olti oyida xalqaro zaxiralar hajmining 285 mln dollarga oshishiga olib kelgan

Joriy yilning birinchi yarmida esa mamlakatimizda joriy hisoblar balansi defitsiti 3,2 mlrd dollarni tashkil etgani holatida, moliyaviy hisoblardagi sof oqim 1,2 mlrd dollarni tashkil etgan. Ya’ni to’lov balansida moliyaviy hisoblar balansi bilan joriy hisoblar balansi bir biriga mutanosib emas. Bunday holatda, ya’ni joriy hisoblar balansidagi defitsitning moliyaviy hisoblardagi oqimdan kattaroq bo’lganligi xalqaro zaxiralarning bu davrda 2 mlrd dollarga pasayishiga olib kelgan.


@Mirkonomika
Чилонзорда реновация бошланадими?

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманларига ташриф якунлари бўйича жами 18 та объектда лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилиши керак

Рўйхатга тушган объектлар қаторида Чилонзорда эскирган ва авария ҳолатидаги паст қаватли уйларни реновация қилиш ҳисобига замонавий турар-жой мажмуаларини барпо этиш вазифаси ҳам мавжуд. Қарорда Чилонзорнинг айнан қайси массивларида реновация амалга ошириши кўрсатилмаган. Паст қаватли уйлар (3 қаватгача) Чилонзорда Дўмбиробод, Ўзбекфильм, Хоразмий даҳасига туташ кварталлар ва Оқтепада сақланиб қолган.

2 йил аввал айнан Оқтепада 42та икки қаватли уй ўрнида реновация амалга оширилиши айтилганди.

Ҳукуматнинг 3 йил олдинги лойиҳа режаларида Чилонзор туманига тааллуқли бузиб қайта қуриш билан боғлиқ объектлар қўшилмаганди.
25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг

31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.

Шунингдек, сентябр охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.

Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил

Реклама
Миробод ва Мирзо Улугбекда ижара+нарх ўсиши даромадлилиги 50%дан ошган

Тошкентда уй жой ва ижара нархларининг юқори суратда ўсиши давом этмоқда.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти пойтахт туманларида уй-жойга киритиладиган инвестициядан олинадиган даромадларни Жорда методологияси асосида нарх ўсиши ва ижарадан биргаликда ҳисоблаб кўрган.

Демак, ижара+нарх ўсиши нуқтаи назаридан Миробод ва Мирзо Улуғбек туманлари ўта жозибадор бўлиб қолмоқда. Мирободда 3 ва 4 хонали квартиралар, Мирзо Улуғбекда эса 2 ва 5 хонали квартираларнинг йиллик даромадлилиги 50 фоиздан ошган. Бу дегани, масалан, ўтган йили августда шу тоифадаги уй-жойлардан 70 минг долларга квартира олиб ижарага берганлар камида 35 минг доллар даромадга эга бўлишган (шартли равишда 10 минг ижарадан 25 минг нарх ўсишидан).

Ижара+нарх ўсиши нуқтаи назаридан энг кам даромадли ҳудудлар Сергели ва Олмазор бўлиб қолмоқда.

Яна бир тенденция шуки, 1 хонали квартираларнинг умумий даромадлилигидан кўра 2 ва 3 хонали квартираларнинг умумий даромадлилиги тезроқ ошмоқда. Чилонзор, Юнусобод ва Яшнабодда 4 хонали квартираларнинг даромадлилиги энг юқори бўлган. Бу ҳолат шаҳарга кўчиб келаетганлар орасида катта оилалар кўпайиб бораётгани ва туғилишнинг ортаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Институт уй-жой нархлари ошиб бораётган шароитда ижарадан келаётган даромаднинг жозибадорлиги аҳоли жамғармаларининг кўчмас мулкка йўналтирилишини янада рағбатлантириши, бу эса уй-жойга бўлган талабни янада ошириб, улар нархининг янада қимматлашишига олиб келиши мумкинлиги қайд этмоқда.

Бизнингча, бу прогнозларни даромадларнинг ўсиши секинлашгани ва ташқи конъюнктура билан боғлиқ омилларга корректировка қилишга тўғри келади. Уй-жой ва ижара нархларининг ўсиши давом этсада, бу ўтган даврдаги каби юқори суръатда давом этмаслиги мумкин.
Иккиламчи автомобиль бозорида нархлар туша бошлаган

Охирги икки ҳафтадаги кузатувлар кўрсатмоқдаки, иккиламчи автомобиль бозорида энг ликвид ҳисобланган Lacetti, Cobalt ва Damas автомобиллари нархида сезиларли даражада пасайиш юз бермоқда.

Сентябрь бошида янги Lacetti прейскурант ва бозор нархида 5-6 минг долларлик фарқ бўлган бўлса, ҳозир бу фарқ узоғи 3-4 минг долларгача қисқарган, янги Cobalt нархидаги фарқлар 5-6 минг доллардан 4-5 минг долларгача, янги Damas нархидаги фарқлар эса 3-3,5 минг доллардан 2,5-3 минг долларгача пасайган. 2022 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар нархида ҳам 10 фоиз атрофида пасайиш тенденцияси мавжуд.

Мазкур жараён уч омилга боғланмоқда.

Биринчиси, августдаги қўшимча контрактация қилинган автомобиллар бозорга фаол олиб чиқилмоқда ва спекулянтлар ўз маржасини тезроқ олишга интилишмоқда. Шунингдек, нарх шаклланишида сентябрдаги контрактация учун тўлов амалга оширишга яна маблағ керак бўлаётгани ва октябрдан таклиф янада кўпайиши билан боғлиқ психологик босим ҳам юз бермоқда.

Иккинчидан, августнинг 20- санасидан бошлаб банклар автокредит бериш талабларини анча қаттиқлаштиришди. Энди, айтайлик, дастлабки бадалсиз ёки кам бадал билан автокредит таклиф этилмаяпти. Сентябрдан бошлаб эса автокредитлар спекуляциясига шўнғиб кетган айрим банклар ўйиндан вақтинча чиқарилди. Табиийки, спекулянтлар банклардаги шерикларидан илгаригидек кенг кредит елкасини ола олишмайди. Кредит каналининг иккиламчи автомобиллар бозорига таъсири етарлича қисқарди.

Учинчидан, пул ўтказмалари қисқараётгани ва нархлар долларда белгиланиши ҳам сезилмасдан қолаётгани йўқ. Одатда меҳнат мигрантлари кузга томон ўз пул ўтказмаларини каттагина қисмини улар томонидан баҳоргача "пул сақлаб турадиган" инвестиция деб кўриладиган автомобиль сотиб олишга йўналтиришади. Лекин бу мавсум вазият бирмунча мураккаб, мигрантларимизнинг долларда номинацияланган даромадлари ҳам, ўтказмалари ҳам камайиб бормоқда. Шу маънода пул ўтказмалари каналининг автомобиль бозорига таъсири ҳам сўниб бормоқда.
Имтиёз — бу кўпчилик ҳақидан олиб садоқатли саноқлиларга тарқатиш дегани

Ўқитувчи ва мураббийлар байрами баҳона тармоқда ўқитувчиларга имтиёз бериш ҳазил ва чин аралаш муҳокама мавзуларидан бирига айланди.

Аввал ҳам кўп таъкидланганидек, Ўзбекистонда қарор қабул қилувчиларнинг наздида ўқитувчиларнинг энг катта "муаммоси" уларнинг сони кўплигига бориб тақалади. Шу туфайли ҳам масалан, улар даромадларда доим ўртачадан ортда ва борган сари бу фарқ тинимсиз кенгайиб бормоқда.

Ўқитувчиларга қанақадир имтиёз берилиши эҳтимолиниям шу контекстдан қараш керак. Чунки қоида тариқасида Ўзбекистонда имтиез кўпчилик ҳақидан олиб камчиликка, саноқлиларга, масалан, олигархларга, чўнтакларга, турли кабинетларга яқин бойларга берилади.

Энди ўзингизга савол беринг, ўқитувчилар сон жиҳатдан қайси касб эгаларидан камроқ. Кимларга нисбатан камчилик? Борми шундай қатлам? Йўқ. Кимдандир тортволиб ё камайтириб ўқитувчиларга бериладиган тоифа йўқ Ўзбекистонда .

Демак, шунинг учун, имтиёзларни эмас, тенг имкониятларни, имтиёзлардан воз кечишни талаб қилишда давом этавериш керак. Шундагина ўқитувчининг елкасига офтоб тенгроқ тегиши мумкин бўлади.

P.S. бу пост байрам табриги эмас.