bakiroo
52K subscribers
857 photos
244 videos
5 files
5.45K links
Ўйиндан ташқари фикрлар

Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Download Telegram
Forwarded from Jalilov. Qaydlar
Kecha Prezident maktablariga kirish imtihonlarining birinchi bosqichida 1-smenada ishlatilgan test topshiriqlari 2-smenada ham aynan qaytarilgani, Prezident maktablariga oʻquvchilarni tayyorlash bilan shugʻullanadigan markazlar 1-smenada testga kirgan oʻquvchilardan testlar haqidagi maʼlumotlarni yigʻib olib, 2-smenada kiradigan oʻquvchilariga yodlatishgani aytilmoqda. Ayrim test topshiriqlari ijtimoiy tarmoqlarda ham tarqalgan.

Shu oʻrinda rasmiylarga savollar:

1. 1 va 2 smenada aynan bir xil test topshiriqlari ishlatilganligi haqidagi iddaolar qay darajada asosli?

2. 1 va 2 smenada test topshirganlarning ballari taqsimoti, oʻrtacha ballari, moda va medianalari qay darajada farq qiladi?

3. Ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan test topshiriqlariga (agar bu topshiriqlar haqiqatda imtihonda ishlatilgan boʻlsa) berilgan toʻgʻri javoblar koʻrsatkichi (xususan , 2-smena uchun) boshqa test topshiriqlarining shunday koʻrsatkichlaridan qay darajada farq qiladi?
"Президент мактаблари" агентлигига сукут сақлаш ва игнор қилиш топширилганми?

Кеча Президент мактабларига кириш имтиҳонлари бўйича биринчи сменадаги тест топшириқлари иккинчи сменада ҳам такроран берилгани ҳақидаги ноқулай саволларга агентлик сукунат билан жавоб бермоқда.

Бугун якшанба, дам олиш куни, эртагача муносабат билдирилар дейишингиз мумкин. Лекин якшанба бўлишига қарамасдан агентлик ўнлаб каналлари орқали ўзи ва раҳбариятига оид пиар материалларни тарқатишдан тўхтагани йўқ.

Биринчи сменадаги тестларнинг уч соатдан кейин бошланган иккинчи сменада ҳам яна ишлатилгани нафақат имтиҳон репутациясига, шаффофлик ва адолат принципларига соя солади, балки ўнминглаб ота-оналарда қонунчилик нормалари бузилиши ва коррупцион лазейкалардан фойдаланиш юз берган бўлишига оид шубҳалар яратади. Болаларнинг, яна иқтидорли болаларнинг бундай "адолатли ҳақиқатга" ўн бир ешидаёқ рўпара қилиниши қандай оқибатлар яратиши мумкинлиги ҳақида ўйлашга қўрқаман.

Номи Давлат раҳбарига боғланадиган мактабларда ўтган имтиҳонлар бўйича янги ва янги саволлар қўйилмоқда. Кеча бу жараенларнинг билвосита иштирокчиси, четдан туриб кузатувчиси, ота сифатида сифатида ичимни ит тирнамоқда.

Мен билмайман, хўп, агентлик балки топшириқ, балки уятдан сўз топа олмагани учун сукунат сақлашни лозим кўрипти, нега вазирлик жим? Ҳукумат-чи? Тобора таълим ресурслари ва масалаларини ўзи томонга оғдираетган Администрациянинг Алламжонов қаноти нега сукунатда? Ё Администрация фақат унга очко ва пиар керак бўлганида муаммога аралашадими?
Мисоллар келтиришга мажбурман. Мустақил текширув ўтказилиши керак

"Президент мактаблари" агентлиги бир сменада берилган саволлар кейинги сменада қўлланилмагани ҳақида баёнот бермоқда.

Начора, биринчи сменада берилган саволлар иккинчи сменада ҳам такроран берилганига айрим мисоллар келтиришга тўғри келади:

p=XXXVI
q=XXI
r=IV      
ga teng bo'lsa p+p:r-q ni rim raqamidagi natijasini toping.

Bitta ishchi bitta kitobni 5 minutda chop etadi. U kuniga 8 soat ishlab 4 kunda nechta kitob chop eta oladi?

Kichik aylananing radiusi 6 sm, katta aylananig radiusi esa 8 sm ga teng bo'lsa, katta aylana uzunligi kichigidan qanchaga farq qilishini toping.

Ким ёлғон гапираетганини ва нима учунлигини ўрганиш қийин эмас. Мустақил текширув ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг ўрганишлари кифоя қилади.
Ҳа, дарвоқе

Ғалати қоидаларга кўра, саволлар нусхасини олиб чиқиш расман мумкинмас, аппеляция ҳам қабул қилинмайди.

P.S. Агар саволлар Агентлик таъкидлаганидек "такрорланмаса", саволларни имтиҳондан кейин олиб чиқишга чекловдан маъно нима деган, мантиқий савол туғилади. Лекин бундай майда деталларга кейинроқ алоҳида тўхталамиз.
Чилонзор 5- кварталда энергетик кризисда доимий яшаш тажрибаси ўтказилмоқдами?

Қачонлардир Тошкентнинг яшашга энг қулай, инфратузилма ва шароитларига ҳавас қилинадиган Чилонзор 5- кварталда икки йилдан бери қишда иссиқлик ва газ йўқ. Ёзда эса свет.

5- кварталда яшовчилардан бири ёзмоқда:

"2022 йил "аномал иссиқ" деб номланган ёз фаслида, яъни июнь ойидан августга қадар бизнинг Чилонзор тумани, 5- мавзеда кунора чироқ ўчиши кузатилганди. Июль ойида бир неча кун чироқ ўчишига сабаб бўлган катта авариядан кейин воқеа жойига энергетика министри ўринбосарини (ҳозирда собиқ) чақирмагунимизча, РЭС бошлиғи таъмирлаш ишларини бошламаган. Ўшанда РЭС бошлиғи замминистрга қараб ва бутун 5 квартал аҳолисининг ёнида кейинги йил, яьни 2023 йилда бундай муаммолар бўлмаслигини ваъда берганди. Аммо 2023 йилнинг ёз фасли бошлангандан буён, яъни июнь ойининг ўрталаридан бери 5 мавзеда ҳар куни кундуз ва кунора кечки пайт айни аҳоли ишдан кайтганда чирок ўчади. Биз РЭСга мурожаат килсак, уларнинг жавоби факат битта: авария".

Чилонзор 5- кварталда яшовчиларга айтадиганим шу. Сизларнинг устингизда, менимча, Энергетика вазирлиги ва Чилонзор ҳокимияти светсиз яшашга бардошлиликни аниқлаш юзасидан тажриба ўтказмоқда. Балки кейинчалик тажриба натижалари бутун пойтахтга тадбиқ этилади. Сиз қанақадир ваъдалар ҳақида айтасиз. Бу илдизи бир, тўдалашган ва бир-бири билан ўрин алмашиб турадиган қасамхўр ёлғончилар қайси ваъдасини бажарганки, энди бажарсин?

Сиз трансформаторлар жудаям эскириб кетганлиги, ер остидаги кабеллар ҳам советлар давридан буён, шу уйлар қурилгандан бери алмаштирилмаганлигини таъкидламоқдасиз? Улар буни билмайди деб ўйлайсизми? Жуда яхши билишади ва ҳар йили шу мақсадда триллионлаб пул ўзлаштирилади. Гўеки трансформаторлар янгиланади, гўеки кабеллар алмаштирилади. Эътибор беринг, май ойидан бери гўёки таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун свет ўчиришаяпти. Йўқ, булар таъмирлаш ишларини олиб боришмаяпти, булар шунчаки шахмат тартибида свет ўчиришни шундай ном билан атаб олишди.

Шунинг учун чиданглар, аҳвол бундан ҳам ёмон бўлади. 5- кварталда атрофингизга бир қаранг. Саноқсиз "Точечная застррйка", бўй чўзаетган бизнес марказлар, осмонўпар банкларгаям энергия қуввати керак. Булар ҳаммаси уларнинг чўнтак шериклари. Сизлар эмас. Шунинг учун турли умидлар билан ўзингизни қийнаманг. Устингизда кетаётган тажриба тўхтамайди. Улардан ёрдам бўлишини кутманг. Балки қишга ўтин ва кўмир ғамлаш ҳақида бош қотириш керакдир. Балки қишга бошқа бошпана топиш ҳақида ўйлаган яхшидир. Билмадим.

Ҳа, дарвоқе, мўъжиза рўй бериши ҳам мумкин. Бундан буёғига фақат мўъжизага ишонса бўлади. Мен масалан, мўъжизага ишонаман. Сизларга ҳам шуни тавсия этаман.
Шикоятингизни Cambridge Assessment'га юборинг, чунки ўзбек амалдорларидан ҳеч қандай фойда йўқ

Президент мактабларига 1- босқич учун ўтказилган имтиҳонлар борасидаги шикоятлар ва норозиликларнинг тепадагилар кўрмаганга, эшитмаганга олишди. Агентлик эса, ўламан обло, иддаолар асоссиз деган позицияда турипти. Қайси ўзбек чиновниги хато ва камчилигини тан олгандики, туширган қовунлар учун узр сўрагандики, булар тан олишсин?

Мустақил текшириш ўтказиш сўровига норасмий модераторлар орқали рад жавоби берилди. Ким ёлғончи эканини аниқлаш учун бундан осони йўқ эди. Жамоатчилик вакиллари иштирокида биринчи ва иккинчи сменадаги саволларни солиштиришга ва хулоса қилишга кўп вақт ҳам талаб этилмасди.

Шундай экан, мазкур вазиятда ягона йўл сифатида имтиҳон саволларини тузган ва текширувчи дейилаётган Cambridge Assessment International Education'га шикоят қилиш қолмоқда.

Ота-оналардан бир нечтаси, хусусан Иноят опа аллақачон Cambridge Assessment'га шикоят сўровини юборган ва сизларга ҳам шундай қилишни тавсия этмоқда. Айтиш керакки, ўзбек чиновникларидан фарқли ўлароқ, жавоб кўп куттирмайди ва бира тўла имтиҳон саволларига Cambridge Assessment' қанчалик даражада алоқадор эканини ҳам билиб оласиз.

Мана сизга сўров юбориш учун шаблон матн:

Dear Sir/Madam,

The Agency (https://piima.uz/en/page/about) responsible for conducting entrance tests to Presidential Schools in Uzbekistan claims Cambridge Assessment is partnering throughout the process and using your logos in their messages as well.

To the statements of some parents, bloggers and experts who are claiming first stage exams conducted on 15 July included unfair and corrupt incidents, the Agency is responding with denial. It keeps emphasizing the partnership with Cambridge Assessment, claiming Cambridge Assessment put together those questions and it will be the one evaluating the results. Through their such statements the Agency is guaranteeing impartial and fair exam processes to the public.

Will you please issue an official release on your website and clarify the matter?

1. Did Cambridge Assessment provide 1st stage entrance exam tests on 15 July 2023 to Presidential Schools in Uzbekistan?
2. Did Cambridge Assessment conduct 1st stage entrance exam tests on 15 July 2023 to Presidential Schools in Uzbekistan?
3. Will Cambridge Assessment evaluate 1st stage entrance exam tests conducted on 15 July 2023 to Presidential Schools in Uzbekistan?

Thank you, __

Матнда пробел ўрнига исми шарифингизни ёзинг ва мана бу ҳавола орқали юборинг:

https://help.cambridgeinternational.org/hc/en-gb/requests/new?ticket_form_id=53542

Балки Cambridge Assessment Ўзбекистондан сўровлар кўпайганига қараб, муаммога нисбатан умумий баенот берар. Бунга ишониш қийин, лекин провинциал комплексга чалинган ўзбек чиновниклари халқаро можародан анча қўрқишади. Чунки улар халқаро ҳамжамият учун гўеки очиқ бўлган фасад қуришмоқда (ичкари учун эмас). Балки шундан кейин ўзгариб қолишар.

"Какку уяси узра парвоз" фильми қаҳрамони айтганидек, "биз ҳеч қурса уриниб кўришимиз керак". Шундай эмасми?
Нега Ўзбекистондан Грузияга учиш Қозоғистондан Грузияга учишдан кўра икки баробар қимматлигини Бош вазиримиздан сўрашармикан?

Бош вазиримизни Грузияда юқори тайергарлик ва катта эҳтиром билан кутиб олишипти. Бу хурсанд қилмай қолмайди. Кавказдаги дўст давлат билан алоқаларимиз янада чуқурлашиши керак. Шу ўринда айнан Грузия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олганини эслаб кетмасак бўлмайди.

Ҳар сафар Грузияга борганда ўзбекистонликларни қозоғистонликлар билан адаштиришларига гувоҳ бўламан. Чунки йилига Ўзбекистондан атига 20 минг атрофида турист борса, Қозоғистондан 7-10 баробарига кўпроқ турист ташриф буюради. Чунки Қозоғистондан Грузия шаҳарларига учиш Тошкентдан Батуми ва Тбилисига учишдан икки баробарига арзонроқ.
Буям майли, очофат монополист ҳавошка бу билан Ўзбекистонликларни қоқиштираяпти дерсиз, лекин бундан Ўзбекистонга келиши мумкин бўлган Грузиялик туристлар ҳам ютқазмоқда. Грузияга келадиган 10 млн туристнинг ҳеч қурса 1 фоизи Ўзбекистонга келишини тасаввур этиб бўлмайди. Чунки потенциал Грузиялик ёки Грузияга келган турист ҳавошкадан 250 долларга билет олиб Тошкентга келгандан, 100 долларга Европага бориб келиш билетини сотиб олади.

Ўйлайманки, бош вазиримиз олдида ўтирган транспорт вазири Маҳкамовга шу саволларни беришади .

Дарвоқе, Air Geo Sky авиакомпанияси 26 мартдан бошлаб Тбилиси-Тошкент-Тбилиси авиарейсларини йўлга қўймоқчи бўлганди. Лекин Ўзбекистон томони бунга рўйхушлик бермаганми, режалар амалга ошмай қолган.

Маҳкамов ва унинг етовидаги ҳавошка ўзбекистонликларга ва Ўзбекистонга қанча зиён етказаётганини билиш учун узоққа бормай, Грузия ўз осмонини қандай очганини ўрганиб кўриш кифоя бўлади.
2023 йилнинг олти ойида Грузияга бораетган Ўзбекистонликлар сони камайган

Қарангки, ҳозиргина, Грузияга хориждан ташриф буюраётган туристлар статистикаси эълон қилинди. Унга кўра, 2023 йилнинг олти ойида Грузияга келган жами интуристлар сони ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 75,9 фоизга ёки 1,2 млн.га кўпроқ бўлган.

Ушбу даврда Грузияга келувчилар сони фақат икки давлатдан камайган. Улардан бири Украина (-3863). Иккинчиси эса Ўзбекистон (-2082).

Ҳатто ёпиқ Туркманистондан ҳам Грузияга ташриф буюрувчилар кўпайган.
Бедор бўлсангиз

"Ҳошимов Иқтисодиёти"нинг навбатдаги меҳмони иқтисодчи олим Комилжон Акрамов.

Икки ўзбек иқтисодчиси ўтмишдаги (эски ва янги Ўзбекистон) хатолар ва келажакдаги (яп-янги Ўзбекистон) вазифалар боғлиқлиги, Хитой (диктатура) ва Ҳиндистондаги (демократия) очарчилик фарқи, ҳулқ-атвор иқтисодиёти, тўйиш ва сифатли овқатланиш ва яна қатор иқтисодий жараёнлар ҳақида хотиржам ва мароқ билан суҳбатлашишган.

Кўриш тавсия этилади.
Марказий банк ликвидлилик шарҳини узоқ танаффусдан сўнг яна тақдим этди. Чеканкаланган ҳолда

Аввалги йилларда ҳар чоракда бериб борилган банк тизими ликвидлилик шарҳи охирги марта ўтган йили июлда очиқланганди. Шундан сўнг ўтган йилнинг 3- чораги, якуни, 2023 йилнинг 1- чораги бўйича шарҳлар эълон қилинмаган.

2023 йил 2- чорак якуни бўйича шарҳ Пул бозори шарҳига қўшиб юборилгани етмаганидек, бирмунча чеканкаланган. Буни ўтган йил тегишли даври шарҳи билан солиштирган одамки, дарҳол сеза олади.

Хусусан, янги шарҳдан Марказий банк томонидан қимматбаҳо металл хариди ва валюта стерилизация операцияларининг ойма-ой динамикаси тушириб қолдирилган.

Шу сабабли ўқувчи 2022 йил июлдан 2023 йил мартгв қадар Марказий банк қанча олтин сотиб олгани ва ички бозорга қанча валюта интервенцияси қилганини аниқлай олмайди.

Очиқланган охирги чорак маълумотига кўра, Марказий банк апрель-июнь ойларида 19,5 трлн.сўмлик олтин сотиб олиб, шу даврда ички валюта бозорига 28 трлн.сўм соф валюта интервенциясини амалга оширган. Кўринаяпсизки, кўп таъкидланадиган "нейтраллик тамойилига" амал қилинмаган.

Чеканкаланган ахборот, хусусан, олтин-валюта захиралари таркибидаги валюта ва олтин қолдиқларини камайиш сабабларини қисман тушунтирган бўларди.
Ўзбекистон камбағаллари янада камбағаллашдими?

Ҳарқалай нисбий солиштирувлар шунинг тасдиғини кўрсатмоқда.

Камбагаллик чегараси ҳисобланадиган Минимал истеъмол харажатлари охирги марта ўрнатилганидан 1,5 йил ўтиб, қоидаларда белгиланганидан нақ 6 ойга кечикиб, ниҳоят эълон қилинди (ўзбек чиновниклари қачон ўзлари белгилаган қоидаларга ўзлари амал қилган?).

Демак, Статистика агентлигига кўра, энди Ўзбекистонда камбағаллик чегараси, минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмни ташкил этади. Бу 1,5 йил аввалги миқдордан 14,0%га кўпроқ дегани.

Зўрку, дейишга шошилманг. Мана шу ўтган даврда ҳатто чиройли қилиб ясаш бошланган расмий инфляциянинг ўзи 16,1%дан ошган. Озиқ-овқат инфляцияси эса 20,3%ни ташкил этган.

Яъни, Ўзбекистон камбағалларини аниқлайдиган чегара амалда янаям камбағаллаштирилган, яъни пасайтирилган. Табиийки, бундай кўзни қувонтирадиган рақамлардан кейин камбағаллик даражаси янада пасайгани эълон қилинади.

Дарвоқе, ҳеч ким ишонмай қўйган инфляцияни майли қўя турайлик, энг кам ойлик ойлик иш ҳақи ўтган даврда 19,2%га индексация бўлган. Статагентлик ижодидаги номинал даромадлар жон бошига камида 28%га ошгани (2022 йил ва энди очиқланадиган 2023 йил ярим йиллик) ҳисобга олинса, Ўзбекистон камбағаллари нисбатан олганда янада камбағаллашган.

Бу билан уларни табриклайман дейишга тилим бормайди. Лекин Ўзбек чиновникларини табриклайман. Сизлар ўтган ёмон эпоханиям бир тупуриб ўтиб кетдингизлар. Давом этаверинглар.
Бу нима дегани?

Бу биринчидан, 2022 йил январда камбағал бўлган камбағал агар реал даромади бир ярим йил давомида ўзгармаган бўлса ҳам, энди камбағал эмас. У турли дафтарлардан чиқарилиши керак. Ҳукумат камбағаллик даражаси яна пасайганини эълон қилиши учун методологик асос ҳам.

Иккинчидан, давлатнинг ижтимоий тўловларга ажратадиган маблағлари нисбатан камаяди. Ўзи Ҳукумат 1,5 йил давомида бу миқдорни оширмай келди, энди оширганда ҳам инфляциядан пастроқ даражада индексациялади. Масалан, хусусий секторда ишлайдиган ҳомиладор аёлларга давлат тўлайдиган декрет пули, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсия, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа кабилар минимал истеъмол харажатларига боғланган.

Учинчидан, ҳисобга олиш лозимки, реалликда ва амалиётдаги қарорлардан келиб чиқилса, Ўзбекистон ижтимоий давлат эмас. Масалан, олигархияни боқиш ва семиртириш янги ва яп-янги Ўзбекистон учун приоритетроқ. Олигархияни боқаётган жамият бир вақтда ижтимоий бўла олмайди. Яъни бугун ва эртанги кун ижтимоий картинаси бўйича иллюзияларга берилиш бу иллюзияларга берилганларнинг муаммоси.
Ҳурматли "Статагентлик"

Сиз таклиф этаетган эшикка кириш тугул, яқинлашиш ва баракали ижодингизга шерик бўлишни ўзини ҳурмат қилган ўзбекистонлик истамайди. Хусусан, мен ҳам.

16,1%лик инфляция бу охирги марта минимал истеъмол харажатлари эълон қилинган даврдан кейин ўтган даврда йиғилган инфляция. Сизнинг рақамларингиз, меники эмас.

Жон бошига 28%га ошган номинал даромадлар ҳам шу даврга оид. Изоҳи қавс ичида ёзилган (2022 йил ва яқинда эълон қилинадиган ярим йиллик ижод рақамлари хомчўти билан инобатга олинган).
Каримов давридаги улкан хатоларда статистиканинг роли қачондир ўрганилади ва бу хулосалар бизга дарс бўлади, деб умид қиламан. Ҳалиям умид қиламан.

Диктатура ва ёпиқ жамиятларда юз берган ва берадиган таназзулларда дастёр статистиканинг роли ҳақида тадқиқотлар борми, деган саволимга яна бир "иқтисодчи" Беҳзод Ҳошимов "бор, бор" деб жавоб бермоқда.

Айни шу каби тадқиқотлар очиқланиши, ўрганилиши керак.

Мен учун яна бир қизиқ савол: диктаторлар ва ёпиқ жамиятлар эгалари статистикани ўзларига ёқимли бўлиши учун бошқарадими ё дастёр статистика қарор қабул қилувчиларни ёқимли рақамлар воситасида бошқаришда ишлатиладими?
Футбол клублари солиқлардан озод этилди

2026 йил 1 январгача
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);

ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;

Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган
спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини.

Қонун кеча имзоланган.
Грузияда ҳукуматнинг Марказий банк фаолиятига аралашуви туфайли ХВЖ молиялаштиришни тўхтатди

Грузиядан нафақат нима қилиш лозимлигини, нима қилмаслик кераклигини ҳам ўрганиш керак. Айниқса, Марказий банкнинг ҳеч қурса формал мустақиллигини таъминлаш борасида.

Грузия Миллий банки (бизнинг Марказий банк сингари) биринчи вице-президенти лавозимига аввал Иқтисодиет вазири бўлиб ишлаб келган ҳукумат ва ҳукмрон партия одами Натиа Турнаванинг тайинланиши ортидан Халқаро валюта жамғармаси Грузия учун ажратилган 289 млн.долларлик кредитнинг навбатдаги транши молиялаштирилишини тўхтатди.

Бундан аввал ҳукумат "Миллий банк тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритиб, Миллий банк раҳбари Мествиришвилини четлатишга муваффақ бўлган эди. Қонунга Президент Зурабишвили вето қўйган, лекин хукумат назоратидаги Парламент мутлақ кўпчилик овоз билан ветони четлаб ўта олган.

Шундай қилиб, ҳукумат одами садоқатли Натиа Турнава Миллий банк биринчи вице-президент лавозимини эгаллаган, президент бўшатилгани учун ҳозирда унинг вазифасини бажармоқда. ХВЖ бу воқеликни регулятор мустақиллигига раҳна солиш ва қўпол аралашув дея баҳолаган, табиийки, биргаликдаги лойиҳаларни тўхтатишни бошлаган.

Аввалроқ, Грузия Миллий банки ҳукумат истаетган қонун қабул қилинса, ўз мустақиллигини йўқотиши ҳақида хавотирли баёнот берган эди.

Марказий банк ва унинг раҳбарияти ҳукумат топшириқларининг лаббайчи ижрочисига айланса, ҳаммаси иқтисодий таназзул билан якун топиши ўнлаб давлатлар мисолида ва ўзимизнинг яқин тарихимизда ҳам намоён бўлган.
Статагентликка таклиф: хўп, мен айбдор бўлай, лекин сиз аввал камбағалларнинг 6 ойлик ҳақини қайтаринг

Майли, сиз айтаетганингиздек, "асоссиз, юзаки танқидлар, масаланинг ичига тўлиқ кирмасдан, тушуниб таҳлил қилмасдан ёндашиб муносабат бериб" келар эканман дейлик.

Хўп, "халқаро ҳамжамият олдида Ўзбекистоннинг ижобий имижига салбий таъсир уйғотиш, Давлат, ҳукумат ва давлат идораларини халққа душман сифатида кўрсатиш" деган 37- йиллар ҳукмларини такрорловчи айбловингиз ҳам ўринли бўлсин дейлик.

"Негатив, асоссиз, шов-шувли олди-қочди таҳлиллар айнан халқаро инвесторларни чалғитишга сабаб бўлиб, мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлиги ва салоҳиятини ошишига салбий таъсир" ўтказаётганим учун тобора аҳволимиз мураккаблашиб бораётганиям тўғри деб турайлик.

Майли, мен айбдор бўлайин, розиман. Фақат ўша сиз ҳисоблаган ва асосли дея тақдим этган минимал истеъмол харажатлари миқдорини ўзларингиз белгилаган қоидаларга амал қилиб январдан буёғига қўлланг. Чунки ўзларингиз белгилаган қоидага кўра, минимал истеъмол харажатлари йил бошида эълон қилиниши, декрет тўловлари, камбағал тоифадаги турли нафақалар ва пенсиялар шу минимумга мувофиқлаштирилиши лозим эди. Агар сизлар январда ўз вазифангизни бажарганингизда ижтимоий ёрдам олувчилар ҳар ойда етмиш минг сўмдан, 6 ойда 420 минг сўм кўпроқ тўловга эга бўлишарди.

Мана шу суммани ҳар бир камбагалга қайтаринг. Шунда адолатли ҳақиқат бўлади.

Агар кеча 6 ой кечикиб эълон қилганингиз минимал истеъмол харажатлари орқали камбағалларнинг 6 ойлик ҳақи туя қилиб қўйилганини ва реал камбағаллар чегарасини ошириш ўрнига тушириб қўйганингизни тушунмаётган бўлсангиз, менда бошқа савол йўқ.
Ким кимни кимга душман ва кимга дўст қилаётгани ҳақида

Яна статистиками деманг, бошқа мисол.

Июндан бошлаб, 3-10 июль кунларини истисно қилганда, ҳар куни Тошкент шаҳри туманлари ва маҳаллаларида "таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани туфайли" деган важ билан свет ўчирилмоқда.

Масалан, бугун Олмазор туманининг «Achaobod», «Chimboy», «Qo'shtut» , «Eski shahar» ва  «Guruch ariq», Яккасарой туманининг «A.Qahhor», Чилонзор туманининг «Lutfiy» маҳаллаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаетгани учун электр таъминоти ўчирилган.

Оддий мантиққа кўра, агар ростанам таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун свет ўчирилган бўлса, келаси сафар яна таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун свет ўчирилиши мумкинмас ёки бу қатор ёқимсиз саволларни уйғотади. Хусусан, ростанам таъмирлаш ишлари олиб борилдими ё шунчаки свет ўчириш учун шундай ёлғон важ шаблон бўлиб қолдими каби.

Масалан, бугун свет ўчирилган Яккасарой туманининг «A.Qahhor» маҳалласида 6 июнь ва 13 июнь кунлари хам таъмирлаш ишлари олиб борилгани учун свет ўчирилган. Чилонзорнинг «Lutfiy» маҳалласида эса 5 июнь, 6 июнь, 7 июнь, 9 июнь кунлари таъмирлаш ишлари олиб бориш мақсадида свет ўчирилган. Бугун ҳам таъмирлаш ишлари важи билан свет узилган. Табиийки, савол туғилади, аввал бир эмас, бир неча марта таъмирлаш ишлари амалга ошиилган бўлсе, яна таъмирлашга не ҳожат?

Юқорида бугун свети ўчган Олмазор туманидаги маҳаллаларда ҳам июнь ойида камида икки мартадан таъмирлаш ишлари туфайли свет ўчирилган. Агар энергетикларимиз ҳар куни таъмирлаш ишлари важи билан свет ўчиши эълон қилинаетган маҳаллаларни жалвалга солсангиз, свет ўчиши даврийлиги туманлар ва маҳаллалар қирқимида тақсимланганини кўришингиз мумкин бўлади. Свет ўчириш бўйича Шахмат жадвали.

Мен энергетика тизимида профессионал, халқпарвар ва ҳақиқатпарвар инсонлар кўплигига ишонаман. Уларнинг жуда кўпини танийман ҳам.

Лекин мен тушунмайман, нима учун шахмат тарзида свет ўчирилишини шунчаки свет ўчирилиши деб аташ мумкин эмас? Рост гапириш ёқимли ва камроқ зиён, камроқ йўқотиш (хусусан ишонч ва репутацияда) дегани эмасми? Нимага айнан таъмирлаш ишлари деган ёлғон важ тиркалиши керак. Кўрган кўриб, билиб туриптику.

Энди тепадаги саволга қайтсак. Масалан, мен бир неча далиллар асосида свет шахмат тартибида ўчирилаяпти, таъмирлаш ишларининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ десам, Ўзбекистонга, ҳукуматга ва ўзбекистонликларга душман бўламанми? Таъмирлаш ишлари кетаётгани учун свет ўчирилаяпти деб қайта ва қайта ёлғон хабар бераётган вазирлик ва ҳудудий энергетика компанияси Ўзбекистонга, ҳукуматга ва ўзбекистонликларга дўстми шунда.

Дўстлик ва душманлик чизиғи қаердан ўтади? Ҳеч бўлмаса, шуни аниқлаштириб олсак бўладими? Душман деган ёрлиқ (унинг эҳтимолий ва даҳшатли оқибатлари билан) олволмаслик учун нима қилиш керак?
🔆Қуёш панеллари учун қулай кредитлар!

Биз тадбиркорлик субектлари ва жисмоний шахсларга қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун қуйидаги шартларда кредитларни таклиф қиламиз:

Жисмоний шахсларга:
🔹 Муддати — 7 йилгача;
🔹 Фоиз ставкаси — 19 %;
🔹 Миқдори — 66 млн сўмгача.

Тадбиркорлик субектларига:
🔹 Муддати:
- Асосий восита сотиб олиш учун — 5 йилгача;
- Айланма маблағлар учун — 2 йилгача;
🔹 Фоиз ставкаси:
- Қуёш панелларини ўрнатиш учун - Миллий валютада 19 %;
- Қуёш панелларини сотувчи тадбиркорлик субектларига айланма маблағлар учун
- Миллий валютада — 23,99 %;
- Хорижий валютада — СОФР+7 %;
🔹 Имтиёзли даври — 6-12 ойгача;
🔹 Миқдори — чекланмаган.

💰 БЕПУЛ энергиядан фойдаланинг ва пулларингизни тежанг!

Маълумот учун телефон: 1256 ☎️

Реклама
Ўзбекистонлик ўқитувчи 20 баробарига арзон: Қалби нозик 150та россиялик ўқитувчи учун 3000та ўзбекистонлик ўқитувчи ойлиги миқдорида ижара ҳақи тўланган

150 нафар россиялик мутахассиснинг ташрифи ва уларнинг уй ижараси учун Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш бўйича миллий тадқиқот институти ўқув-методик ишлар бўйича проректори таъсисчилигидаги “Araks Trade Business” МЧЖ билан 8,5 млрд.сўмлик шартнома қилинган. Бу айни дамдаги статистика бўйича 3000 ўзбекистонлик қоракўз ўқитувчининг маоши дегани. Ўзбек коррупционерлари ва айни дамда чиновниклари (улар синоним, бизнингча) ўзбек ўқитувчисини севимли ўрис оғаларидан 20 баробар арзонга баҳолаган.

Коррупционерлар (айни дамда улар чиновник ҳам) ўзлариниям унутишмаган, маблағнинг 2,2 млрд.сўмлик қисмини ўзлари ўзлаштиришган.

Аввалроқ Тошкентга чақирилган россиялик ўқитувчиларга ойига 600 доллардан ижара ҳақи тўланаётгани хақида ёзган эдик.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Из Корзинки" зираворлари билан таомлар янада мазали!

Ўзбек ошхонаси ўзининг хилма-хил зираворлари билан бемалол мақтана олади. Айнан зираворлар ўзбек миллий таомларини янада мазали қилиб келади. "Из Корзинки" савдо белгиси остидаги зираворлар эса сиз ва яқинларингизга ўзгача таъм ва ёқимли ифор ҳадя эта олади.

Унутманг, барча таомларнинг энг муҳим масаллиғи – бу муҳаббат.

"Из Корзинки" ЎСБ ассортименти билан танишиш учун ҳавола ўтинг.

App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама